Ёдингизда бўлса «Зўр зўр стар» деб номланган лойихада 2–ўринни эгаллаган Шахло Ахмедова шоудан кейин ўз ижод намунасини тақдим этиб келаётган эди.
Бугун қўлимга тушган фотоларга қараганда Шахло Қозоғистон Республикасида ўтказилган "Казакстан дауысы» (Россиянинг «Голос» лойихаси прототипи) халқаро танловида саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтгани маълум.

Шпионларимизнинг хабарига кўра инглиз тилидаги ижросидан сўнг барча «наставник»(хайъат устоз)лар ўз тугмаларини босиб, унга ўгирилишган. Ўзбекона имидж атласда иштирок этаётган Шахлодан ўзбекча қўшиқ хам сўрашган, ижродан сўнг,, лойиха қоидасига кўра танлаш хуқуқи Шахлода бўлгач, у қозоқларнинг Леонид Агутини саналган Медеу Аринбаевни устоз сифатида танлаган .

Мазкур шоу октябрь ойида эфирга узатилиши боис кўп маълумотлар сир сақланмоқда.
Демак, узбек қизларимиз анча илғор... Севара, Наргиз (Майлида америкада яшаса хам) энди Шахло! Негадир эркак хонандаларимиз жим! Ёки махорат камми?

Испаниядан хам қозоқларнинг танловидан ўтганлар бор, биздан эса омад факат Шахло томонда.
Нима хам дердик, омад Шахло!
Sayyod.com учун махсус Ёдгорбек Юксал