Роппа-роса бир йил аввал, айнан 4-октябрь муборак Қурбон хайити байрами куни ўзбек эстрадасида илк маротаба аноним гурух "Шайдо" номи билан оригинал тартибда фақат интернетда хар ойнинг 4-санаси соат 22:44да қўшиқ тақдим этиши билан ўзига хос тажрибасини бошлагандек эди.
Гурухнинг илк дебьют қўшиғи "СЕВаман" бўлиб мана бир йиллик юбилейига яна "СЕВ"дан бошланадиган "СЕВгилим" қўшиғини тақдим этишмоқда. Қўшиқда тасодифи билан "байрам, хаяжон, орзуим" сўзлари хам бор. Бу сатрларни ўқиётган гурух қизларини ўзларига хам хозир бу тасодиф янгилик бўлиши аниқ.
Майлида, хар бир инсон қандайдир ўз орзусига боғлиқ бўлган ишни бошлаётган пайтидан бошлаб хар бир детали , кичик ғалабачалари устида хам қувониб, хаяжонланиб кичиккина байрамни ўзида хис этиб боради.
"Шайдо" гурухи қизлари учун орзуларидаги кичиккина бўлсада бироқ бугун ўзига хос хаяжонли бир байрам.
Асосийси, гурухнинг қизлари пул ёки машхурлик кетидан интилишмаяпти. Уларга ижодкор сифатида мухим бўлгани - неча йиллик орзуси бўлган қалбидаги ижодни намоён этиш устунроқ бўлган ва неча йиллар ўтиб уни камтарона кўринишда, хеч қандай рекламасиз, сурату клипсиз биргина сайтимизда аноним тарзда тақдим этишмоқда. Вахоланки бир йил ичида хар ойда янги қўшиқ ёзиб тақдим этишнинг сарф харажатлари яхшигина. Қизларнинг продюсери йўқ ва улар лойиха хам эмас. Шунчаки ижодкорлар. Халқ учун, мухлислар учун ижод тақдим этишни юқори билган ижодкорлар холос.
Шахсан мен учун бу лойиханинг мана шу тарздаги намоёнланиши ва қўшиқлари муаллифлари хам ўзлари бўлиши қизиқ бўлгани учунам қўллаб-қувватлаб келмоқдаман.
"Шайдо" гурухи шу бир йил ичида сайтимизнинг ижодий бўлимидаги "Севганимга аталган нома"дан хам бир парчани ўз қўшиқларида куйлашди. Айни дамда хорижда бўлиб, асли Фарғоналик бўлишганию, Ўзбекистондаги "Водий садоси" радиосини тинглаб ўсгани хамда "Дадо", "Сетора" ва Пилигримларни мухлисалари бўлиб катта бўлишганигача қўшиқларида куйлашди.
Бир йил ичида бу қизлар ижодига қизиқадиган мухлислар хам ўз аудиториясини туза олди. Кимдир уларнинг қўшиқларига турли суратлар бириктириб клип тузиб "одноклассники" сайтига қўйди, кимлардир шу гурух номидан ижтимоий тармоқларда сахифалар очди ва хоказо... Вахоланки қизлар ижтимоий тармоқда умуман йўқ!)
Бу ижодкорларни сурати ёки клипини тақдим этишни сўраётганлар кўпаймоқда. Бироқ қизлар хали хануз анонимликни сақлашни билдиришмоқда ва тез кунда бир қўшиғига клип суратга олиб у клипда ўзлари кўринмасликларини билдиришмоқда.
Бир йил мобайнида бирон бир манфаатсиз хар ойига янги қўшиқ ёзиб тақдим этган "Шайдо" гурухи эндиликда илхомига қараб, балки икки ойда бир ва балки уч-тўрт ойда бир қўшиқ тақдим этишар, асосийси мухлислар олдида бир йиллик мана шундай хар ой қўшиқ қилиш шарти босқичидан муваффаққиятли тарзда ўта олишди)
Қизларни бир йиллик байрами билан табриклаб, уларнинг янги "Севгилим" қўшиғини премьера қиламиз:
"ШАЙДО" гурухи "Севгилим"
Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ
Бўлим: MP3|Video |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |