Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 29 » Севара Назархон: "Ички дунёимни имиджимга алоқаси йўқ!"
03:07
Севара Назархон: "Ички дунёимни имиджимга алоқаси йўқ!"

Севара Назархон санъатимиздаги ўзига хос бир инсон. Оддий эмас, худди ижоди каби. Бир қарасанг Россия твсида Алла Пугачевани хайратига лойиқ, бир қарасанг Оврупо сахналарида..

Севара билан бўлган кутилмаган лекин эксклюзив сухбатни эътиборингизга тақдим этаман.

 

Аввалги сухбатимда яқинда янги ўзбекона миллий қўшиқлар термасини тақдим этаман дегандингиз.

-Альбом номи "Тортадур”, у ерда қуйидаги қўшиқлар бор:  

  1. Qoshchinor
  2. Aylagach
  3. Savti Kalon Soqinomasi
  4. Galdir Talqinchasi
  5. Farghonacha Janon
  6. Sharob Ei, Sarvi Ravon
  7. Tortadur
  8. Yovvoi Tanovar
  9. Girya

 

Бу қўшиқларда хеч қандай электр мусиқа асбобларидан фойдаланилмаган. Оддий классик кўринишда жонли мусиқа асбоблари жўрлигида ёздик.  Альбом октябрьдан "Нирвана” дўконларида сотувга чиқади ва мобил телефонлари учун кўчириб олиш имкониятлари хам бўлса керак.

 

 Нима учун Севаранинг ижодида янги ижод намунасидан кўра эски қўшиқларни қайта куйлаш, ёки бошқача турда тажриба сифатида куйлаш кўпроқ учрамоқда?

 -Хозир мен икки альбом устида ишламоқдаман. Бири инглиз тилида бўлиб жиддий ёндошишни талаб қиладиган ижод икки йилдан бери Англияда бўлмоқда.  Иккинчи альбом эса ўзбекона эстрада йўналишида. Қачон тайёр бўлиши хақида гапириш хозир эртароқ. Лекин яқин кунлар радиоэфирларда шу альбомдан  "Сирдошим” (мус С.Назархон, сўз Ж.Субхон) қўшиғи эфирга узатилади. Мана шу ишлар оралиғида эски қўшиқларга хам қайтиб, йилдан йилга уларни бошқачароқ тарзда тақдим қилиш мумкиндек туюлмоқда. Мана шунинг учун хам ремикслар тақдим қилинмоқда. Яқиндагина суюмли қўшиқларни шунчаки пианинода ижро қилиш кайфиятимга мос тушди.  Хаттоки  Москвада Марат Мақсудининг рояльдаги ижроси жўрлигида куйлаганимда халқ жуда илиқ қабул қилди. Тошкентда хам шу тариқа ижро қилишимиз мумкин, кўрамиз.

 

Янги альбом қаерда ёзилди? Унинг устида кимлар ишлади?

  - Альбомни ёзишда  мен жуда хурмат қилган таниқли созандалар бўлган: Темур Махмудов (дутор), Қудрат Самадов (доира), Абдулахад Абдурашидов (най), Абдурахмон Холтожиев (қонун), Ахмаджон Дадаев (ғижжак) ва Фарход Мирзаев (танбур)лар иштирок этишди.  Абдулахад ака  бу жараёнда иштирок этиш учун  хаттоки даволаниш жараёнидан хам қочиб келдилар (кулади).

Мен юқорида айтилган ўз ишини профессионалларига  студияда ажойиб мухитда ишлаш шароитини яратиб беришгани учун ташаккур изхор этаман.  

 Янги альбомим Тошкентдаги Радиокомитетда ёзилди.

"Сведение”(уйғунлаштириш) эса  Лондондаги машхур   Abbey Road Studios– да қилинди. Бу студиядаги мутахассислар дунёдаги энг аъло профессионаллардан бири хисобланади. Альбом бутун дунё миқиёсида сотувга чиқарилганидан кейин дунё миқиёсидаги стандарт талабларига хам жавоб бериши керакда.  


 


  Бу альбом Севаранинг фикрича қандай аудиторияга мослашган? Янги альбомдаги қўшиқлар қандай таъсир кўрсатиши хақида Севара аввал ўйлайдими ёки шунчаки ўз истагидан ва куйлаш махоратидан келиб чиққан холда яратадими?

 -Хар доимгидек аниқ бир аудиторияни танлаб ёзмадик. Биз ўзимизга ёққан нарсани қиляпмиз, агар  у бошқаларга хам ёқса бу байрам эмасми?! Мақомчилар ансамблини рахбари бўлган Темур ака Махмудов билан узоқ муддат бизга ёқадиган "материал”ларни танлаб олдик. Қўшиқларни ёзиш жараёнида созандалар билан худди ўзимиз учун қандай ижро қиладиган бўлсак ана шундай ижро қилиб ишладик.  

 

  Алла Пугачева билан булган танловнинг кейинги тақдири нима бўлди?

  - Танлов ўтиб бўлди, Алла Пугачева менга ўз совғасини тақдим этди. Ундан кейин хеч нарса режалаштирилмаган эди хам, бу шунчаки хурматли санъаткорнинг танлови эди холос. Яқиндагина  Россиянинг биринчи канали Останкинода Вячеслав Бутусов ва «Наутилус Помпилиус» гурухининг ижодига бағишланган "Достояние Республики” кўрсатувида иштирок этдим. Бутусов билан икки қўшиқни ижро этдим.

 

Бевосита янги "Тортадур” альбоми тақдимотига тўхталсам. Севара хам Насиба Абдуллаева каби  альбом тақдимотида дўконда куйлайдими?

  - Дўконда тақдимот бўлмаса керак. Агар имкони бўлса шу қўшиқлар билан қайсидир бир концерт залида иштирок этиб куйласам керак.

 

Бизга қизиқ суратларингиз тушиб қолди, янгича услуб ва оригинал. Михлар ва хоказо. (манба)

Бу ўша пайтдаги ички холатингизми ёки қандайдир бир хиссиётни намоёнлашми? Стиль, имидж қандай бўлмасин хар бир ижод намунасида барибир қандайдир маъно олға сурилади.

-Яхши савол. Аввало имидж бирламчи бўлган кўп артистларни биламан. Хаттоки ундан тобе хам бўлганлари бор.  Томошабин ва тингловчи артистда имидж бўлишини исташлари ва уни ўйлаб топишлари хақида гохида ўйлайман хам.

Менда эса бундай бўлмайди.  Хар қанча харакат қилмай барибир аудио-ижод, аудио-санъат мен учун асосий эканлигини тушунаман. Мен қўшиқ куйлашни биламан, қайсидир маънода мусиқа хам тайёрлашни, лекин ундан бошқаси мени унчалик қизиқтирмайди.  Шунинг учун одамлар қўшиқларимни тинглаб унга бахо беришларини истардим. Имидж борасидаги ўйлар мени зўриқтиради. Фотограф ёки стилистлар менга таклиф қилган имиджларга гохи рози бўламан, гохида эса йўқ.  Чунки ички дунёим ва холатимни сурат ёки клиплар билан таққосламайман, фақатгина қўшиқларим билан таққослаб ифодалайман.


Ўғилчангиз Денгиз хақида жуда қизиқ, нималарга қизиқмоқда? Нималар билан машғул бўлмоқда? Унга Севаранинг ижодий иқтидори юққанмикан? Хар қандай бизнес леди бўладими, машхур санъаткорми барибир боласига оналик завқини сезишни истайди, бу асосан ўз фарзандига нимадир тайёрлашида кечади. Сиз фарзандингизга ошхонада кўпроқ нималарни тайёрлаб турасиз?

-Оилам хақида кўп гапиришни ёқтирмайман. Бу менинг  шахсий хаётимнинг бўлаги, кенг омманинг эмас. Ха, ўғлим бор, хамма болалар каби у хам бола. Унга қўлимдан келганча вақтим, мехр-мухаббатимни ажратмоқдаман. Бошқа нарса айта олмасам керак. 


 Ўзингиздаги болаликдаги ошхона хотираси кайси таом билан эслатади?

-Ўзимнинг болалигим хақида эса қанча истасангиз айтиб беришим мумкин, бир олам қувонч, бирозгина  қайғу, отам, онам, катта опам ва акаларим, мактаб, пионерлар лагери... Болаликдаги ошхона хотирасига келсак...  Болалик-музқаймоқ! Ширинлик, ош, котлетлар ва хаттоки гумма! (кулади).


 Турмуш ўртоғингиз продюсерингиз хам, бир ишда хамиша турли кичик бўлса хам тортишувлар бўлади, буёқда яна рафиқа хам.

Турмушнинг хам ўзига хос специфик тарафлари мавжуд, бу иккисини бирда ушлашнинг асосий сири нимада?

-Иложи борича профессионалроқ бўлишга харакат қиламиз. Тортишувлар бўлади, бусиз иложи йўқ албатта. Бугунги кунда оила ва ишда уйғунлашишни уддасидан чиқаяпмиз Худога шукур.

 

 

Sayyod

 



Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5933 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevara Nazarhon

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Poland   (29-Окт-2011 03:35) [Материал]
Ijodiga omad! Primera saytda bo'ladimi new mp3 lardan? Lekin sevara haqda g'alati gap eshtuvdim bitta javobidan kegin ikkilandim )))

2 Shahzod   (29-Окт-2011 03:41) [Материал]
Zör suhbat böbdi ,Sevara Ashulalarni doim yahshi etadi,ohirgi etgan va manga yoqqan taronasi VATAN böldi !

3 SHER1001   (29-Окт-2011 04:01) [Материал]
Sevara Nazarhon profesional qo'wiqchi.Ijodiga omad

4 samira   (29-Окт-2011 04:16) [Материал]
Maqtovga arziguli xonanda!

5 Giyos   (29-Окт-2011 07:47) [Материал]
Reklom.
Hohlasezlar Sayyod.uz/forum da qatnashnglar)))

6 dj-diza   (29-Окт-2011 08:20) [Материал]
haqiqiy talant.

7 Dilrabo   (29-Окт-2011 08:27) [Материал]
Sevara Nazarxon BETAKROR!

8 Sabina   (29-Окт-2011 08:28) [Материал]
Sevara Nazarhonni ijodiga barokat tilaeman haqiqie sanatkor uz ustida tinmae mehnat qluvchi insoan olloh hamisha Sevaraga yor bulsin.

9 Alvakill   (29-Окт-2011 11:47) [Материал]
xa, xa, xa mana buni xaqiqiy sa'natkor o'z ishini ustasi deb bemalol aytsa bo'ladi, O'zebkistondegi liboy ayol qo'shiqchidan besh olti qadam oldinda yuradi barcha ma'noda, lola, nilufar usmonova, rayxona, liboy liboyidan yaxshi bu sa'natkor, ovozdayam amalga oshirgan ishlaridayam
komentariya yozishgayam xoxishi bor bu inson uchun

10 siqilmalarin   (29-Окт-2011 13:06) [Материал]
vaxaxaxa

11 QALQON   (29-Окт-2011 14:10) [Материал]
Sevaraga gap yo'q. O'ziga yoqqan, o'zini qo'lidan kelgan ishni qilishi kerak hamma. Mana Sevara tan olib etvottiku, o'zimga yoqqani uchun qivomman bu ishlani deb. Nimaga qoganlar "Hozir mana shuni xalq yevotti" deb qo'lidan kemagan ishni ham qilishga urinishadi!

Bir so'z bilan aytganda, Sevarani ijodini nafaqat O'zbekistonda balki Chet davlatlarda ham hurmat qilishadi va sevib tinglashadi. Shuni o'zi uni mahorati qandayligini anglatib turibti!

12 timur   (29-Окт-2011 15:02) [Материал]
sayyod albomdigi ashulalarini premeara qilinglar!

13 Икром   (31-Окт-2011 01:34) [Материал]
Анчадан бери лицинзион албомлани харид килаётганим йугиди(интернет булганлиги сабабли) лекин уйлайманки бу албомни асил оригинал дискларини сотиб олишим керак чунки бу артист ва албомдаги мусикалар бунга арзийди, бу бонал булиб туюлиши мумкин лекин бу менинг танловим ва хурматнинг бир тури. Хаммаси учун рахмат Севара

14 RAFA   (31-Окт-2011 06:50) [Материал]
AMAZONEdan sotvosela Buladi !

15 YoJiK   (31-Окт-2011 13:24) [Материал]
Севара Назархан- ээээээнг яхши курган хурмат килган саънаткорим!!!! Учрашув уткизсез албатта бораман))

16 Lee   (31-Окт-2011 16:22) [Материал]
Sensan Sevarim <3

17 lacoste   (03-Ноя-2011 06:31) [Материал]
smile smile smile

18 Umar   (18-Дек-2012 20:37) [Материал]
Гап болиши мункунамас Узбекистони ен зор санаткорларидан.)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!