Россиянинг МДХ давлатлари бўйлаб, энг рейтинги баланд бўлган 1-каналидаги яна бир суперлойихаси: "Вышка" лойихасида Севара Назархон иштирок этмоқда.
Бу хақида анча аввал хабар бериб, унинг қўли шу лойихада синганини хам суратлари билан кўрсатгандик. (манба)
Сувга сакраш билан боғлиқ қизиқ лойихада Севара Назархон бошқа иштирокчилардан фарқли, танасини бўйнидан то, оёқ тўпиғигача ёпиқ сув либосида намоён бўлди. (мақола сўнггида видеода кўрасиз)
Кадр ортидаги овоз Севара Назархоннинг мусулмон эканлиги ва унинг дини ярим яланғоч холатда кўриниши мумкин эмаслигини айтиб ўтади.
Қаранг, Жахон миқёсида ижод қиладиган Севаранинг ўз миллати ва дини олдидаги маъсулияти-ю ва ўзимизнинг Ўзбекистон билан чегараланган хонандаларимизни кийиниш ахволи қай тарзда. Биздаги аксарият хонанда қизларни кўчада кийиб юрадиган либоси билан, бемалол шу лойихада "купальник" сифатида қабул қилса бўлади.))
Лойиханинг хайъат аъзоларидан энг қатъийси, энг танқидчи ва хамма иштирокчиларни нозик мавзулари билан, керак бўлса кулиб ташлаётган Станислав Садальскийни Севара Назархонга илк сонидан бери муносабати мени ажаблантирди. Севарани гали етганида, унинг ашаддий фанати каби , ёнидаги фотоаппаратида Севарани суратга ола бошлаганини камера мухрлади. (мақола сўнггидаги видеода кўрасиз)
Севара Назархон:-Болалигимдан сув билан муносабатим яхши, иккинчи синфда бассейнга борардим. Менга кўпроқ тоғдан оқаётган сув ёқади, у тирик!
"Вышка" лойихаси инсон учун яхши синов, ўз устида ишлашни мураккаб тури. Тепаликдан ўзингизни қўрқувингизни енггиш, буни фойдасиз деб бўлмайди. Қанчалик юқори кўтарилган сарингиз юрагингиз шу қадар кучли ура бошлайди, мен хозирча 7 метрлик баландликдан сакрай олдим ва бу ўзимни енгишимдаги катта ютуқ.
Бошида тренировка пайтида бармоғимни синдириб олдим, икки ярим хафта шина билан юргач, яна шунча туришини билиб кайфиятим бузилди. Хечқиси йўқ, тренировкадаги жарохат бу норма. Лойиха бошларидаги тренировка пайтлари, тушларимга сувга сакраётганим ва энди сакрайман деб сувга урилиш каби кўп тушлар кўрдим. Тренерларнинг айтишича бу нормал холат ва сув спортсменларида учрайдиган оддий хол экан.
Лойиханинг биринчи сонида масофа камлиги боис сакрашни етарли даражада уддалай олмаган Севара, қўлидаги гипси билан иштирок этишга чўчимади, ва унинг орқага қараб сувга ташлаш трюки хавфли, зеро биргина кичик хато билан , умуртқа поғонасини қаттиқ шикастлашиши мумкинлигини айтишди.
16 июнь кунги лойиханинг иккинчи қисмида Севара синхрон равишда мохир спортчи қиз билан сакраб, юқори натижаларни кўрсата олди.
Станислав Садальский бу сафар Севарани либоси мавзуси билан "қитиқлаб", шунчаки ёпиғлигини сақлаган холда, бошқачароқ рангли ёки сурати билан таклифини киритар экан, Севарани хар сафарги ташаккурига эътибор қаратди. Биринчи сонида хам Севара тренерларни алохида ёдга олиб, бу иккинчи сонида эса бирга сакраган қизга ташаккур изхор этди. Садальский Севаранинг мана шу "благодарность" хислатини мақтади ва унга энг юқори 10 баллини қўйди.
Барча иштирокчиларга энг кам балл бериши билан таниш Садальскийнинг бу хотамтойлиги Россия шоу-бизнесини ажаблантирди.
Юқори 58 балл тўплаган Севара Назархонга томошабинлар ўрнидан тик туриб олқишлагани, менда миллат учун фахрни сездирди.
Офарин Севара! Ўзга юртда хам ўз иқтидоринг билан бирга, дининг, менталитетинг ва миллат фахрини хам юқори кўтариб келмоқдасан! Бунинг учун сенга жудаям катта ХУРМАТ!!!
Севарани жуда хурмат киламан. Ундаги овоз, истеъдод, махорат, интеллект, маданият, миллийлик, камтаринлик, сабр ва токат хеч кимда йук. ОЛЛОХ берган бу фазилатлари билан Узбек миллатини ва маданиятини янада юкорига кутармокда. Бу хамманинг хам кулидан келмайди. Унинг бу лойихада епик кийимда чикиши, мани жуда хам хаяжонлантириб юборди. Тахсинга ва яна ва яна ХУРМАТГА сазовор булди!!! Офарин Севарочка! Шундай тарбия берган ота онасига минг рахмат. Шундай инсонлар борлигига Оллохга беадад шукр. Севарага дунедаги хамма яхши тилаклар гулдастасини тутиб коламан!!! Саломатлик ва Омад хар доим ёр булсин!!! МЫ тебя любим и уважаем СЕВАРОЧКА!!! Ты для нас подарок судьбы!!!
he he kloun yopiq mush bu kiyimi tanasiga yopishib turibtiku bu deganu yalogochdan hech farqi yoq !
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.