Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 30 » Sayyod-shouда Юлдуз Усмонова!
17:17
Sayyod-shouда Юлдуз Усмонова!
 


 

10 декабрь 2012 йил соат  22:00, Тошкентдаги "CITY MAKON” кўнгилочар мажмуанинг хозирча сирли бўлган,  ички бир залида  "Sayyod-shou”нинг йилнинг сўнгги сони бўлиб ўтади.

Мехмонимиз Ўзбекистон халқ Артисти Юлдуз Ибрагимовна Усмонова!

"Sayyod-shou” Интернет оламидаги  янги ва биринчи ўзбек радиоси uzbek-radio.com манзили орқалик хар шанба тунида , дунё миқёсида эфирга чиқиб турганидан хабарингиз бор.

Гарчан бир соатлик эфир тест равишда чиқиб турган бўлсада, унда бир қанча юлдузлар онлайн тарзда чув тушганлари ва қатнашганларини биласиз.

Йилнинг якуний сонида видеосъемка хам бўлиб ўтади, сабаби шу кунги тайёрланган кўпгина сюрприз ва шоуларни албатта томоша қилиш керак.

Тайёрланган кутилмаган сюрприз ва шоу постановкасидан хаттоки Юлдуз Усмонованинг ўзи хам бехабар.  Ишонаверинг, қитмирликларсиз хечам иложиси йўқ! Бу унутилмас шоу бўлади.

Юлдуз Ибрагимовна Усмонова фанклуби  хамда сайтимиз фанфоруми шу кунги мехмонимизни диққати учун "ИМПРО-ТК” лойихасида хам курашишади.

Соат 22:00дан uzbek-radio.com манзили орқалик сизларни кутамиз ва тўғридан тўғри эфирда хаммасини жонли тинглаб, хоним Ибрагимовнага оригинал ва кутилмаган саволларни хам беришингиз мумкин бўлади.

 

Мазкур шоу ёпиқ тарзда ва фақат иштирокчилар билан ўтказилиши боис  хеч қандай чипта сотилмайди ва фақатгина рўйхат орқалик киритилади.

Рўйхатга  эса  чегараланган сондаги томошабинлар киритилиши мумкин. +99894 6446711 рақами орқалик боғланиб,  викторина саволларига тўғри жавоб бера олганларгина киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, томошабинлар сони чегараланган, ва мазкур мақола чиққанидан бошлаб қўнғироқ  қилиб улгурган ва викторинадан ўтганларгина ушбу шоуни жонли равишда томоша қилиш бахтига муяссар бўла олади.

 Шпаргалка: Саволлар "CITY MAKON”   мажмуаси, сайтимиз ва Юлдуз Ибрагимовна Усмонова хақида бўлади.

Демак  10 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:00да Тошкентдаги энг замонавий  "CITY MAKON”  кўнгилочар  масканидан  дунё миқёсидаги эфирга чиқамиз!

  Сити макон кўнгилочар мажмуа энг замонавий маскан, энг сўнгги техникалар билан  жихозланган  ёзги ва қишки  кинотеатрлар, футбол ишқибозлари учун оригинал фанбар, арт чойхона ресторан,  спорт бўлимлари , болажонлар учун ўйингохлар, адреналин ва драйв  шайдолари учун скейт ва веломайдонлар,  кафе ва савдо марказлари.   

Сити макон бу 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар учун Тошкентдаги энг замонавий кўнгилочар маскан бўлиб, оилавий тарзда хордиқ чиқариш учун айни муддао!

Сити макон-биз шу ерда!




















Бўлим: Sayyod-show | Кўрилган: 12014 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 24
1 Gogowa   (30-Ноя-2012 17:38) [Материал]
Ux ti maniyam borgim kevoti

2 Ziyokor   (30-Ноя-2012 17:45) [Материал]
Omad yor bo'lsin. Sayyod charchamang syurpriz qilishdan

3 Ziyokor   (30-Ноя-2012 17:46) [Материал]
Toshkentlik bo'lganimda qatnashardim.

4 farruh   (30-Ноя-2012 18:50) [Материал]
boyle eglence yeri hatta turkiyede bile yok.. superrrr ozbekler sansli

5 Shukurjon24   (30-Ноя-2012 22:57) [Материал]
Sayyod shouga gap yo'q. Agar estradamizning tirik afsonasi Yulduz Usmonova bilan bo'lsa juda, juda, juda ham zorku. To'g'risi Yulduz Usmonova xalq so'g'ingan shu xalqni bir kichik vakili sifatida men ham albatta. Sayyod sizga rahmat aytmoqchiman chunki siz sabab ko'p muhlislarni so'g'inchi tafti bosiladi 10 dekabr kuni online efirda Yulduz Uzmonova bilan sayyod shou tinglab. Uzbek-radio.com saytidagi online radioda Yulduz Usmonova bilan bo'ladigan Sayyod shouni reklamasi yoki radio adashmasam jingle deyishardi xullas o'shaqa narsa qo'yishyapti juda ajoyib chiqibdi. Menga yoqdi. Ayniqsa o'sha jingle boshida " O'zbek estradasidan eng sog'inilgan honanda bu albatta Yulduz Usmonova deb turib primadonnani Sog'intirib yashagim kelar deb kuylagan qo'shiqlaridan parcha ulab qo'yishgani bir boshqacha chiqibdi. Sizlarga ham eshitizni tafsiya qilaman. Sayyod sizdan iltimos. Shu rekmali mp 3 ni saytizga qo'ying. Uzbek-radio.comda skachat qilib bo'lmasakan.
Xullas o'sha reklama jinglesida aytilgandek Sog'inch sadosi radiosida sog'inchlarimiz barham topsin 10 dekabrda.

6 Xusan_uz   (01-Дек-2012 02:41) [Материал]
Omad smile

7 дилфуза   (01-Дек-2012 03:43) [Материал]
7ёшдан кичкиналарга кириш мумкимасми утга кириш?

8 RUSTAM   (01-Дек-2012 09:22) [Материал]
barcha ishlarilarni ALLOH ilgari qilsin... kutib qolamiza

9 Gulsum   (01-Дек-2012 10:13) [Материал]
Худохохласа хаммасф Жжест суперр болади!!! Илойм тинч босн бёги.

10 Shaxloni kasali   (01-Дек-2012 11:10) [Материал]
Xamma joyda 6446711 bowqa nomering yomi a?

11 Dilshod_A   (01-Дек-2012 13:05) [Материал]
Super

12 Dilnoza.   (01-Дек-2012 14:04) [Материал]
Ura. Man shouda qatnashish imkoniyatini qölga kiritdim. Barchaga omad.

13 Ziyokor   (01-Дек-2012 16:03) [Материал]
Hamma shu nomerini biladi. Shuning uchun o'zgartirmasa kereda. Omads.. smile

14 Azamat Akbarov   (01-Дек-2012 17:12) [Материал]
Sardor va sayyod.uz ijodkorlari ushbu shouni tashkil qilganingiz uchun sizga tashakkur.Chunki, bugun men ham shouda qatnashish uchun viktorinadan omadli o'tdim. Siz tashkillashtirgan loyiha tufayligina man oruzlarimdan biriga erishish ostonasidaman. Chunki, umrimda birinchi martta Yulduz Usmonova bilan yuzma-yuz bo'laman. Eng axamiyatlisi, vikyorinadagi savollar qiyin emas va hammasi adolatli tarzda bo'ldi. Shouda qatnashishni istaganlar barchangizga omad yor bo'lsin.

15 Нигора   (01-Дек-2012 20:41) [Материал]
ЮЛДУЗ УСМАНОВАНИ СОГИНГАНЛАР УЧУН БУ УЧРАШУВ КАТТА СОВГА!
SAYYOD.UZ барча мехнатларингиз учун,охирги йиллар давомида ЮЛДУЗ УСМАНОВА ва СОГИНГАНЛАР оралигида КУПРИК БУЛГАНларингиз учун РАХМАТ !
КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ СИЗЛАРДАН ЮЛДУЗ УСМАНОВАНИНГ ТОШКЕНТдаги КОНЦЕРТ ЭЪЛОНЛАРИН хам КУТИБ КОЛАМИЗ!ЯХШИ ИШЛАРИНГИЗГА ОМАД!
ЮЛДУЗ УСМАНОВАНИНГ БУТУНЛАЙ УЗИМИЗГА КАЙТИШИН,КОНЦЕРТЛАРИН КУТЯПМИЗ,СОГИНДИК!

16 hijrona   (02-Дек-2012 22:14) [Материал]
zo'r zo'r gap yoq ollohim ishlarini oldinda qilsin sayyod,komni hamma yangiliklar haqiqatni ochib beradi doim olga deymiz ularga,,

17 Charoska   (03-Дек-2012 15:44) [Материал]
vau maniyam borgim kelyabdi shu yerga manzilini bilganlar iltimos aytib yuborolmaysizlarmi?

18 Chingiz_Madadian   (03-Дек-2012 15:56) [Материал]
Albatta boramiza

19 bek88   (03-Дек-2012 16:43) [Материал]
qatnashish kerak ekan.

20 Fatima   (04-Дек-2012 01:14) [Материал]
Sayyodga омад!!! Юлдуз Усмонова Ибрагимовнани жуда согиндик!!! Сиздан илтимос Юлдузхонимга катта саломимни ва мехримни етказиб куйинг!!! Хаммага омад, бахт, саломатлик ёр булсин!!!

21 Aliza   (05-Дек-2012 23:45) [Материал]
CiTY Makonni adresi qatta

22 Bakhtisher   (06-Дек-2012 09:05) [Материал]
Yulduzimga omad tilayman. U yagona va super!!!:)

23 maruf   (10-Дек-2012 12:51) [Материал]
iloji buganda qatnawardik afsus.hammaga omad:D

24 marufjon   (10-Дек-2012 12:52) [Материал]
omad biggrin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!