Бош сахифа » 2016 » Апрель » 23 » Санжар Болбеков-"Чин дўст" Клип
11:09
Санжар Болбеков-"Чин дўст" Клип

 

Санжар Болбековнинг "Чин дўст" қўшиғи сайтимизда тақдим этилганида (манбаа) ёш хонанда илк ижодига илиқ фикрлар бўлди. 

Мазкур қўшиққа клип суратга олиб тақдим этилмоқда. Клип мазмун мохияти қўшиқ маъноси доирасида бўлиб, унда тарбияга доир фалсафа хам кўрсатилган, назаримда. 

 

 

Бир оиладаги фарзандга мехр бериб ўстиришдаги у болачанинг хам катта бўлиб оила қурганида худди шу оилавий мехр мухити давомланиши намойиш этилади. 

 

 

Бирини кўриб тавба қил, бирини кўриб шукр дегандек ўзга оиладаги салбий мухитга бир назар хам ташланган лавхаларда. 

 

 

Клип ижодкорлари ғояси билан фикрда хамнафасман. Оиладаги мухит генга ёзиладиган мухим бир фундамент бўлиб, наслдан наслга ўша мехр муносабат узатилиб борилаверади. Болага мехр керак бироқ талтайтириш хам керак эмас. Бу клипни оиланинг ижобий мухити учун тарбиявий ахамиятга эга клип бўлган деб хисобладим. Ижодкорларга омад.

 

 

Клип режиссери Шерзод Ахмедов

Ролларда: Акбар Узоқов, Муяссар Бердиқулова,  Эгамберди Рахимов, Шодиёра Омонова, Аслбек Холиқов (мархум санъаткор Мухриддин Холиқов набираси) ва Билолхўжа Орипов (мархум хонанда Мўмин Орипов ўғли)

 

 

Клипни ютубда томоша қилмоқ

https://youtu.be/20_vJY7naDg

 

Майтуб тасиксдан томоша қилмоқ

http://mytube.uz/tracks/458233.htm

 

Тасиксдан клипни сифатли турини кўчирмоқ  132мб 

http://dump.uz/78478df38324aea9b3753a0bfef3ea23?download_token=e3526510aaace7e9ca210cc4d765e71734e4567b9af60a6ef78681f88af4c215

 

Клипни тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 16мб 

http://dump.uz/a34dad7779494cb7a1ef25f5735322d9?download_token=12da31ca51c8b06cd41a50748a70771e181dd6b489db2ef492acfdd43673be63

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 10807 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sanjar Bolbekov

Нравится
Барча изохлар: 6
1 Фарход   (23-Апр-2016 12:40) [Материал]
Ажойиб

2 Bakhtisher Aslonov   (23-Апр-2016 13:47) [Материал]
Klipni hali ko'rmadimku, rasmlardan yaxshi o'xshayapti, yosh xonandamizning ham ko'rinishlari ancha sippo va neytral. Ishqilib qobiliyatlari va ovozlari ham shunga yarasha deb deb o'ylayman. Qolgan fikrni klipni ko'rgach yozaman:)!

3 zafar ziyo   (23-Апр-2016 22:23) [Материал]
ижрони эшитиб анча тинглаб юрганман клипга зам гап йук. омад САНЖАРБЕК !!! ЯХШИ ТАРОНАЛАР КУТИБ КОЛАМИЗ

4 Сардор   (24-Апр-2016 09:33) [Материал]
зур, молодец жуда маноли ашулла экан! Ёкди!

5 wurausmanova   (24-Апр-2016 20:48) [Материал]
Juda ma'noli va guzal klip bulibdi.Juda yoqdi.Omad Sanjarbek!Bachkana qushiqlardan yiroq bulishingizni istayman.

6 ledy   (29-Апр-2016 12:30) [Материал]
Хонандаларни урнига кашфиётчилар, учувчилар, яратувчилар, инжинер-технологлар, нанотехнологлар купайсайди. Кушик яхши. Лекин бу йуналишда куйлайдиган кушиклар Тошкентдаям вилоятлардаям кирилиб етибди.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!