Бош сахифа » 2016 » Март » 11 » Миннат қилган эмас, жим турган чин дўст! Мп3
13:03
Миннат қилган эмас, жим турган чин дўст! Мп3

Дўст хақида қўшиқлар бисёр ва хаммасини ўзига хос воқеа мохияти мавжуд. Сайтимиз бадиий кенгашига тақдим этилган Санжар Болбековнинг "Чин дўст" қўшиғи ижро махорати, мусиқа ва матни билан хар тарафлама бир овоздан премьера қилишга лойиқ топилган экан ундаги мана шу мавзуга ёндошуви бошқачароқ бўлганини эътироф этмай илож йўқ. Матндаги "Сендан унарини кутиб ётмаган", "Миннат қилган эмас, жим турган чин дўст" ва айниқса "Сен хам дўстинг учун бўла олгин дўст" сўзлари таъсирчан ва хаётий чиққан.  Одам қалбига жуда яқин.

 

 

 1991-йил 18-октябрида Жиззах вилоятида туғилган Санжар Болбеков айни дамда хонандаликни "Osiyonavo group" компанияси рахбарлиги хамда Бехзод Акрамовнинг продюсерлигида ижодий фаолиятни бошлаган.

Мазкур тақдим этилган "Чин дўст" илк таронаси ғояси Алишер Неъматовга, матни Музаффар Ғофуровга ва мусиқаси Ахмад Хожиматовга тегишли.

 

Санжарнинг овози ва ижро махорати келгусида мухлисларнинг  ёдида қоладиган севимли ва номдор хонандаси бўлишини истардик. Артистлар кўп ва айниқса хонандалар, аммо шу сохага лойиқлари афсуски оз. Сайтимизга сараланиб олинган ва премьерага лойиқ топилган иқтидорлар саноқли бўлгани учун улар орасидан Санжар хам жой топгани бекоргамас, зеро сизларга энг яхши ва сифатлигини тақдим қилишга ўрганганмиз. 

Қўшиқ бизга ёқди, ёруғ юз билан тавсия қила оламиз!

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб http://dump.uz/3445aedbbfab41cdd3ee2130286aa658

 

Муқобил манбаадан бирда кўчирмоқ  http://my-files.ru/Save/csskxq/Sanjar_Bolbekov-chin_dost.mp3

 

Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ  https://soundcloud.com/sayyodcom/sanjar-bolbekov-chin-dost

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 5372 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sanjar Bolbekov

Нравится
Барча изохлар: 5
1 AKOBIR   (11-Мар-2016 22:09) [Материал]
БОТИР КОДИРОВ ЙУНАЛИШИ. wink

2 wurausmanova   (12-Мар-2016 21:18) [Материал]
Juda chiroyli qushiq.Omad!!!

3 Jamwid   (17-Мар-2016 01:50) [Материал]
Okaga turkcha ettrila vawe yoradi

4 사르도르   (17-Мар-2016 15:06) [Материал]
yaxshi aytibdi menga yoqdi ijodinga omat

5 зафар зиё   (18-Мар-2016 06:23) [Материал]
Qo'shiq ma'noli. Ijodlariga omad. Kuzatamiz. Umuman olganda qalbga yaqin kompozitsiya bo'libdi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!