Муҳташам сарой, катта кузатув экранлари, чироқлар, камералар, қизил гиламлар, олқиш ва меҳмонлар ташрифи — буларнинг барчаси 30 сентябрь куни кучли ҳаяжон билан бошланган эди. Олти кун мобайнида пойтахтимизда ҳукмронлик қилган ижодий муҳит — кино кўриклар, премьералар, илмий анжуман ва маҳорат дарслари каттаю кичик ихлосмандларни бир майдонда бирлаштирди. 5 октябрь куни эса қилинган орзулар, қўйилган мақсадлар, бажарилган ишлар сарҳисоби ва кутилган дақиқалар етиб келди. Иккинчи "Олтин Гепард” халқаро кинофорумининг ёпилиш маросими санъат орқали тинчлик, эзгулик, дўстлик улашишдек ниятлари муштарак кино ижодкорларини "Туркистон” саройига жамлади.
Айтиш лозимки, 30 сентябрдан 5 октябрга қадар пойтахтимизда бўлиб ўтган мазкур Кинофорум ўзбек киноматографиясининг "тарих китоби”га яна бир янги саҳифа қўшди. Кинофорум доирасида ташкил этилган 20 дан ортиқ мамлакат ижодкорларининг фильмлари кўриги, "Замонавий кино санъати: макон, замон, кўнгил” мавзуидаги халқаро илмий анжуман, испаниялик режиссёр Артуро Эрреро, лос-анжелеслик таниқли монтаж устаси Кристофер Белл, режиссёр Тейлор Кеннеди ва актёр Матиас Хьюз каби мутахассислардан маҳорат дарслари, ўзбек фильмлари премьералари сингари тадбирлар унутилмас таассуротларни ҳадя этди. "Олтин Гепард” Тошкент халқаро кинофоруми "ХХI аср тамаддунлари: маданиятлар мулоқоти” шиорига бағишланди ҳамда Кинофорумнинг бу йилги мавзуси сифатида "Яширин уйғунлик ошкорасидан кучлироқ” деб номланди. Бу қадимги грек файласуфи Гераклит Эфесскийга тегишли фикр бўлиб, бу йилги "Олтин Гепард” лойиҳасининг моҳиятини очиб беришга хизмат қилди.
Иккинчи "Олтин Гепард” Тошкент кинофорумининг ёпилиш маросими ўзбек ҳамда хориж киноматография усталарини, кино арбоблари, актёрлар, кинотанқидчилар, фахрли меҳмонларни кутиб олиш одати билан бошланди. Маросимнинг фахрли меҳмонлари сафида режиссёрлар Региз Гезелбаш (Франция), Егор Кончаловский (Россия), россиялик таниқли актёрлар Гоша Куценко, Алексей Гуськов, Елена Захарова, Голливуд актёрлари Матиас Хьюз, Марк Дакаскос, франциялик актёр Федерик Дефенталь, буюк британиялик продюссер Питер Алман ва бошқалар бор эди.
"Туркистон” санъат саройи саҳнасига ўрнатилган катта экран кинозал муҳитини яратди. Мусиқа, оммавий рақслар ва акробат усталарининг чиқишлари ҳамоҳанглигида ўзбек ҳамда жаҳоннинг машҳур фильмларидан олинган энг қизиқарли кадрлар экранда намойиш этилди. Шунингдек, кинофорум танловига саралаб олинган анимацион, қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар билан яна бир бор таништирилди.
Ниҳоят кинофорум номинациялари бўйича ғолиб ҳамда совриндорларни аниқлаш фурсати етди. Дастлаб, "Энг яхши анимацион фильм” номинациясининг рағбатлантирувчи диплом ва "Олтин гепард” совриндорлари аниқланди. Анимацион фильмлар бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси, россиялик аниматор Олег Ужинов биринчи рағбатлантирувчи диплом эгаларини эълон қилди. Унга кўра "Оқ йўл” ва "Ҳурсанд Тони” (Чехия) анимациялари дипломга, "Dove sei, amor mio” (Хорватия) анимацияси эса "Олтин гепард” совринига лойиқ ,деб топилди.
"Энг яхши қисқа метражли фильм” - эронлик режиссёр Сейфулла Самадияннинг "Беш қисқа ҳодиса” фильмига насиб этди. "Автобус” (Туркия) ҳамда "Моҳир денгизчи” (Қозоғистон) қисқа метражли фильмлари эса дипломга эга бўлдилар.
"Энг яхши эркак роли” учун Константин Божановнинг икки инсоннинг тасодифий бўлмаган учрашуви ҳақидаги "Аве” (Болгария) фильмида бош ролни ижро этган актёр Ованес Торосян тақдирланди. "Ионна” (Польша) фильмидаги ажойиб образи учун "Энг яхши аёл роли” номинациясида эса Урсула Грабовски ғолиб деб топилди.
"Энг яхши режиссура”га эга фильм режиссёр Роландо Коллога "Ёзги ўйинлар” (Швейцария, Италия) кинокартинаси учун "Олтин гепард” соврини топширилди.
Иккинчи "Олтин гепард” Тошкент кинофорумининг "Энг яхши фильми” номинациясида "Иоанна” (Польша) фильми ғолиб бўлди. Режиссёр ва сценарий муаллифи Феликс Фалькнинг ушбу фильми воқеалари иккинчи жахон уруши палласида душман томонидан босиб олинган Варшава шаҳрида юз беради. Унда онасидан айрилган яхудий қизалоқни сақлаб қолган Иоаннанинг хавф остида ўтган ҳаёти хақида ҳикоя қилинади.
Бу йилги Кинофорумнинг кутилмаган совғаси "Моҳирона актёрлик техникаси учун” махсус соврини Россия кино усталари суратга олган "Мана, менга нима бўлаяпти” фильмида бетакрор рол ижро этган актёр Гоша Гуценко диплом билан тақдирланди.
- Кўп йиллардан буён Тошкентга келишни орзу қилганман. Авваллари Москвада ҳаво иссиқ бўлса, "бизда Тошкент” деб қўйишар эди. Мана бугун ниҳоят Тошкентдаман ва ўша айтилган гапнинг тасдиғини кўриб турибман. Бу гап нафақат, об-ҳаво, балки халқингиз ва меҳрингиз билан ҳам боғлиқ эканлигига ишонаман, - дейди актёр.
"Олтин гепард” кинофорумининг ёпилиш маросими қизиқарли мусиқий дастурларга бой тарзда ўтди. Ўзбек фильмларининг олтин хазинасидан жой олган "Хўжа Насриддин”, "Жангга фақат "қариялар” боради” фильмларидаги машҳур мусиқалардан тузилган саҳна чиқишлари ўтирганларга кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, "Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, "Келажак овози” танлови ғолиблари иштирокидаги қўшиқ ва рақслар ҳам тақдим этилди.
Шунингдек, "Олтин гепард” ТХФК доирасида танловдан ташқари бир неча дастурлар тақдим этилди. Жумладан, "Замонавий ўзбек киноси панорамаси” дастурида "Ёзсиз йил” (реж. Х.Файзиев), "Жасур” (реж.Б.Одилов), "Бахт уйи” (реж.А.Бектурдиев), "Кечиккан ҳаёт” реж. А.Шаҳобиддинов), "Ўргимчак тўри” ( реж. М.Абдухолиқов) сингари бадиий фильмлар намойиш этилди. "Франциялик таниқли режиссер Жак Тати (1907-1982) фильмлари ретроспективаси” дастурида унинг "Байрамона кун” (1949 й.), "Жаноб Юлонинг таътили” (1953 й.), "Менинг бобом” (1958 й.), "Ўйин-кулгу вақти” (1967 й.), "Трафик” (1971 й.), "Парад” (1974 й.) каби кинокартиналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, "Томошабин билан ҳамнафас” дастури (нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали) да 2012 йил ўзбек режиссёрлари томонидан суратга олинган "Энди дадам бўйдоқ”(реж. А.Узоқов), "Ўгай она” (реж. Р.Саъдиев), "О, Марям, Марям”(реж. Т.Мансуров) фильмларининг гала-премьералари бўлиб ўтди.
Тадбир давомида қизиқ сахна кўринишлари намойиш қилинди, хусусан учаётган Матрица...
Рустам Сагдуллаев машхур "Смуглянка" қўшиғини Сахро гурухи билан куйлади
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Gulnora Karimovani qolaversa hammani kurinishi oliy darajada
Ulugbek Qodirovni yonidagi kim????ooo
Mani xujaynimni birov shunaqa ushlasa bormiiii
Гулнара Каримова как всегда очаровательная
Спасибо за Репортаж !!!