Киношунос, журналист ва продюсер, кинофестиваль қатнашчиси Феруза Нодирова:
-Бугун "Олтин гепард" кинофестивали натижалари эълон қилинади.
Кеча машхур актриса Ингеборга Дапкунайте хам ташриф буюрди. Умуман
кинофестиваль ва Art Week Style.uz 2011 машхур мехмонлари кўп. Булар орасида
хинд актрисаси Димпл Кападиялар хам бор.
Хориж мехмонлари ва жюри аъзолари премьералардаги ўзбек халқини
фильмга бўлган муносабатини юқори бахолашди. Ва хеч бир мамлакатда ўз фильмига бундай қизиқиш билан
ёндошиш йўқ дея айтишмоқда. Фестивальга тақдим этилган фильмлар орасида Эронликларнинг фильми кўпчиликка
манзур бўлмоқда, дархақиқат кучли фильм, монтаж ажойиб, бир лавхада бир қанча
воқеа бўлиши хайратлантиради. Шунингдек қисқа метражли
фильмлар ва айниқса анимацион мультипликациялар юқори даражада.
Ўзбек фильмларидан фестивальга тақдим этилган "Қўрғошин" ва "Постскриптум" фильмлари хам кинофорум иштирокчиларга хуш келди. Шунингдек конкурсдан ташқарида иштирок этган Қамара Камолованинг "Йўл бўлсин" фильми кинофрум иштирокчилари ва мехмонларни хайратлантира олди. Конкурсдан ташқарида бўлгани сабаби фестивальда 2010-2011 йиллардаги фильмлар қатнашади. "Йўл бўлсин" фильми эса 2006 йилги фильм.
Эътиборли тарафи фильмлар хафталигида энг фаол актриса Шахзода Матчанова бўлди, уни хам актриса ва хам инсон сифатидаги савияси юқори эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Энди сайтингиздаги очилиш маросимига билдирган танқидингизга эътироз
билдирмоқчиман. Балки хаққоний ёритгандирсиз, балки шахсий фикр тарафлама лекин
кинофестивальнинг асосий мақсади очилиш маросимида эмаску.
Томошанибинлар нимани кўряпти? Ё жангари фильмлар ё комедия билан чегараланиб қоляпти. Оддий мисол: хозир кўпчилик адашиб кинофестивальга қўйилган ўзбек фильмлари бу "Андижонлик мехмон” ва "Келганда келин-2” деб ўйлаши табиий. Вахоланки улар танловдан ташқарида иштирок этаётган хусусий фильмлардир. Кинофестивальда "Қўрғошин” ва "Постскриптум” фильмлари қатнашди. Айтиб ўтиш жоиз кинофорум шартига кўра конкурсдаги қатнашадиган фильмлар пленкага суратга олинган бўлиши керак. Кассабоп хусусий фильмларимиздан балки савия тарафлама конкурсда қатнашиши мумкин бўлган фильмлар бордир, лекин улар пленкага суратга олинмагани сабабли конкурсдан ташқарида иштирок эта олади холос.
Давлат фильмларимиз хусусий фильмларимиз каби дабдаба билан ўтмаслиги
мумкин, халқ хам бу асосий бўлган муаллифлик фильмларига қизиқиши
йўқдек.
ФондФорумнинг бу кинофестивальдан асосий мақсади хам муаллифлик фильмларни жахон миқиёсига чиқариш, халқни фильмлардаги савиясини кўтариш. Мана фестивальда иштирок этган фильмларни бир кўрсангиз эди, операторлик ишлари, монтаж, фильм мохияти мураккаб ва юқори савияли фильмлар. Одамларни савиясини кўтариш ва бошқа фильмлардан фарқни сезиб энг аълосини танлаш хуқуқини тақдим этиш керак.
Шунинг учун сайтингизда бевосита қатнашаётган фильмлар, бу кинофестивальнинг мақсадлари хақида ёзишингизни сўрардим. Бугун кинофестивальнинг натижалари эълон қилинадиган кун, сизга тўғридан тўғри онлайн репортажни тақдим этамиз.
Яқин соатлар эса барча мехмонлар шунингдек Андрей Малахов, Ингеборга, Димпл ва бошқа хориж мехмонлари билан уюштирилган сухбатларни видео кўринишида эксклюзив равишда тақдим қиламан.
Шу ўринда яна бир хабар!
Бугунги "Олтин гепард" кинофестивали ёпилиш маросимидан репортаж ва фестиваль хафталигидаги кўрилган фильмлар хақида актриса Шахзода Матчанованинг мақоласи суратлар билан сайтимизда эксклюзив равишда!
Кинофестиваль хақида актрисанинг репортаж ва мақоласи бугун!
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |