"Олтин гепард" кинофестивали кундалик ва натижалари Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Тошкент халқаро кинофоруми жуда ажойиб ғоя эканлигидан бошламоқчиман. Бу сифатли, дунё миқиёсидаги ва хаттоки интернет оламида хам излаб топа олмайдиган ноёб фильмлар байрами десам муболаға бўлмас.

Афсуски хамма фильмларни томоша қилишга улгурмаган бўлсамда, томоша қилганларим билан бўлишаман.

 Илк томоша қилган фильмим Озарбайжон киноижодкорлари суратга олган   "Бўта” фильми бўлди (Режиссер Ильгар Наджаф). Фильм номланишидан нима эканлигига қизиққан бўлсамда интернет оламидан унинг маъноси нима эканлигини изламадим, чунки айнан фильмни томоша қилиб нимани англатишини тушуниб етмоқчи бўлдим. Озарбайжонларда "Бўта” бу гиламдаги сурат бўлиб, уни озрабайжон қизлари қўлда тикишар экан. Шунақанги тикилган сурат тури бўларканки уни кейин қизлар ўз қайлиғига турмушга чиқишга розилик ифодаси сифатида  беришар экан. Фильмдаги лавхалар жуда чиройлик, операторлик ишлари аъло даражада, мен бу фильмни кино ижодкорларига томоша қилишни тавсия қилган бўлардим. Қизиғи ёш болакайларнинг роллари хам аъло даражада. Яна фильмда хиссиётлар фалсафасидан завқланиш мумкин. Айнан шу фильм менинг севимли фильмларим қаторидан жой олиб, мукофот совриндори бўлишига умид қилгандим.


Иккинчи томоша қилган фильмим Эрон киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Биринчи тош” фильми бўлиб, (режиссер Иброхим Форузеш) менда иккиламчи туйғуни хис қилдирди. Яъни ёқмаган тарафи фильмни тўғриси тушунмадим, ёққан тарафи эса сценарий оригинал равишда тузилган. Фильм эронда яшовчи 35 ёшлик қишлоқда яшовчи оилалик инсон хақида бўлиб, ўлимидан сўнг қабрига қўйиш учун ўзига қабр тоши сотиб олади. Мана шу орзу билан ўз умрини яшаб ўтади ва бутун бир қишлоқда айнан мана шу қабр тоши туфайли бир-бирлари билан тортишиб келишмовчиликлар юзага кела бошлайди. Шахсан мен учун тушунарсиз ва тушунчамга мураккаб туюлди. Хозиргача бу фильм менга ёқдими йўқми тушунтириб бера олмайман хам. Аниқ тўхталиб ўтмайману лекин сценарий оригинал эканлигини айта оламан холос.

Руминия, Франция  ва Венгрия хамкорликда суратга олган "Морген” (Эртага тонгда) фильми бўлиб, (Режиссер Мариан Крисин) менга тўғриси умуман ёқмади. Томоша пайтида зерикдим. Нима учун бу йильм дастурга қўйилганини хам тушунмадим. Руминия ижодкорларининг бу энг яхши фильмларидан бири деб айтилган бу фильм нима хақида эканлиги хатто ёдимдан чиқиб хам кетди. Руминияда яшашни истаган турк хақида бўлиб, фуқароликни ола олмаслиги хақида.  Фильм мавзуси долзарб ва қизиқ бўлгани билан режиссер бўшроқ кўрсатган. Кейин фильм сифати хам жуда ёмон, операторлик иши хам жуда бўш. 

"Дўст учун дуо” фильми (Режиссер Лео Хасин)  менга жудаям ёқди. Европада долзарб мавзулардан бири бўлган,  Араб  қочоқларининг Европадаги хаёти хақида ёритилади. Бундай турдаги фильмлар кўп, лекин режиссернинг  айнан бу фильмда мавзунинг ечимини кўрсатиб бергани ёқди. Воқеа Германияда бўлиб ўтади. Бир хонадонда адашмасам Палестиндан келган йигит билан бир собиқ иттифоқдан ёши катта  кишининг яшаши кўрсатилган. Собиқ Иттифоқ фуқароси уруш қатнашчиси бўлиб Германияда қолган умрини ўтаётган бўлади. Шу йигит ва ёши катта эркак орасида келишмовчилик содир бўлади. Фильм мохиятини ошкор қилмайман чунки бу фильмни албатта томоша қилишни  тавсия қилиб хар ким ўзига хулоса қилишини хохлардим. Томоша қилар экансиз муаммоларга ечимларни топасиз. Жуда яхши фильм. Фильм режиссерининг онаси ўз даврида урушдан кейин айнан Тошкентга кўчирилган бўлиб режиссернинг айтишича Тошкентнинг унга қадрдон тарафи бор.

Режиссер Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин” фильми менимча маълум муддатдан сўнг ўзбек миллий киносининг олтин фондидан жой олишига ишонаман. Зулфиқор Мусоқовни иқтидорли режиссер ва сифатли фильмлар режиссери сифатида яхши биламиз. Унинг ижод намнулари хамиша халқаро мукофотлар совриндори бўлиб келмоқда. "Қўрғошин” фильми томошабинларга тақдим қилинганига икки ой бўлганига қарамай хозирнинг ўзидаёқ 4та халқаро мукофот совриндори бўлди. Бу фильмни фақат шу кинофорум хафталигида томоша қила олдим, ундан аввал  томоша қила олмагандим, сабаби премьерадан сўнг  кинотеатрда икки кун турмасданоқ намойишдан олинганди. Чунки жудаям катта афсуски бизнинг томошабин бундай фильмга  келмайди. Худди шу хол "Ватан” фильми билан хам содир бўлганди. Лекин давлат телеканалларида намойиш этилганидан сўнг, "Суйган фильминингиз?” саволига  кўпчиликнинг жавоби "Ватан” деган жавоб бўла бошлади. Мана шу "Қўрғошин” фильми хам ўзбек томошабинига жудаям ёқадиган фильмлардан бири бўлишига ишонаман.

Мазкур фильм оқ-қора пленкага суратга олинган бўлиб, Сталин давридаги баъзи холатларни ёритади. Фильмда Бобур Йўлдошев, Отабек Мусаев унинг ўғли Тимур Мусаевлар роль ижро қилишган, айтганча Тимур ўз ролини ажойиб тарзда намойиш қилган.


Анимацион ва қисқа метражли фильмларни афсуски томоша қилишга улгура олмадим. Улар намойиши деярли бир вақтнинг ўзида бошқа-бошқа жойларда намойиш қилди ва танлашга тўғри келди.

Юқорида айтиб ўтган ўзим томоша қилган фильмлар эса албатта менга ижобий таъсир кўрсатди.

Кинофорум фестивали асосидаги актер ва режиссерлар билан мастер класслар бўлиб ўтди. Афсуски фақатгина бир мастер-классда бўла олдим. Бу хам бўлса Озарбайжонлик сценарист билан "Театр ва рассомлик” институтида бўлиб ўтди, фурсатдан фойдаланиб бир икки савол билан мурожаат қилдим. Жавоблар қисқа ва қониқарсиз бўлди. Хуллас бу мастер классдан ўзимга жуда кўп нарса олдим деёлмайман. Жуда камгап экан.

Шунингдек Егор Кончаловский ва олмон киноижодкорлари мастер класслари бўлиб ўтди, лекин минг афсуски уларда қатнаша олмадим.

Менинг севимли фильмларим бўлган "Царь” ва "Остров”  фильмини суратга олган режиссер Павел Лунгинга "Актер Петр Мамонов ижросидаги фильмлар кутилмоқда?” деган саволимга у "Актер Петр Мамонов жуда мураккаб инсон лекин у Ибн Хаттоб ролини ижро қилиш орзуси борлиги ва имкони бўлса шундай фильм олган бўлардим, лекин хозирда бундай фильмлар олиш режамда йўқ” дея жавоб берди.  

Жуда кўп таниқли инсонлар актриса Ингеборга Дапкунайте, актер Маттиас Хьюз, Россиялик режиссерлар Сергей Соловьев ва  Егор Кончаловский, Япониялик режиссер Шунья Ито ва хоказо.


Кеча  25 октябрь куни кинофорумнинг ёпилиш маросими жуда ажойиб, чиройли ва сифатли тарзда бўлиб ўтди.  

 Батафсил натижаларни видеодан кўриб билишингиз мумкин бўлади. Асосийси икки асосий эркак роли ва яхши фильм номинацияси Ўзбекистонга насиб қилгани қувончли холат.

Бу хам бўлса энг яхши эркак роли режиссер Ёлқин Тўйчиевнинг "Илова” (Посткриптум) фильмидаги роли учун Нозим Тўлахўжаев лойиқ топилиб "Олтин гепард” мукофоти билан тақдирланди.


Энг яхши тўлиқ метражли фильм деб эса режиссер Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин” фильми лойиқ топилиб "Олтин гепард” мукофоти билан тақдирланди.

 Айтиб ўтиш жоиз натижалар   Венециан ва Канн фестивалларида иштирок этган жюри аъзолари хулосасига биноан аниқланди.

 Шахзода Матчанова

Sayyod оққа кўчирди.

 

Видеони ютубда томоша қилмоқ


Видеони майтуб тасиксда томоша қилмоқ

26-Окт-2011 13:25
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahzoda Matchanova, Oltin Gepard
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Shahzod   (26-Окт-2011 02:16)
Birinchilardan bölib Kutamiz .)

2 David   (26-Окт-2011 08:20)
qo'rg'oshinda timur yahshi o'ynaganidi,u bu narsa berb qo'yila.shu gepard deb futbolgayam kemi qo'yudi

3 Zoyi   (26-Окт-2011 12:00)
оЧЕНЬ рада За Зульфикара Мусакова, значит еще живет у нас настоящее кино

4 Loading   (26-Окт-2011 12:13)
SAYYOD AKA shu ishni o'ziz qilin. Bu tvda bironta info yo'q. Diplomiga arziydigan faqat siz qoldiz.

5 Gulchehra   (26-Окт-2011 15:41)
Zulfiqor Musoqovni man ham tabrikliman,bugungi kunda eng zo'r rejissor,haqiqiy iste'dod egasi,ula uchun judayam hursandman. smile smile

6 Gulchehra   (26-Окт-2011 15:43)
Shahzoda Matchanovaga kotta rahmat ma'lumotla uchun,ulani ijodlarigayam omad.Hamma kiygan liboslari o'zlariga judayam yarashibdi. smile smile

7 Shahzod   (26-Окт-2011 15:58)
Zulfiqor Musoqov filmlarni manoli zör oladi va taqdirlanishga loyiq rejissor! Etgancha : Kundalik Natijalari chiroyli yoritilibdi !

8 Бахром   (26-Окт-2011 18:02)
Бизнинг фильмларимизни урин олганлиги жуда яхши, лекин Узбекистонда уз фильмларининг асосий уринни узлари олиши яна билмадим

9 aзат   (26-Окт-2011 18:44)
кино усталаримизни табриклаймиз ва янги теран мазмунли фильмлар кутиб коламиз

10 Gogowa   (26-Окт-2011 18:54)
Oooo matchanova o4ilib ketibdilami. Hay hay lani kiyvolib

11 Iroda   (26-Окт-2011 19:49)
Zulfiqor Musoqov va Nozim Tölaxöjaevni tabriklimiz. Shaxzoda Matchanovaga esa kotta raxmat. Sayyod sizgayam))

12 qitmirnisa   (26-Окт-2011 20:23)
Sardor tanqiddan togri hulosa qilishiz manga yoqdi Shahzodani kastingda koib kelajagi bor aktrisa desam ubolaga qilmasman,u togrisida batafsilroq informasiya bersangiz hursand bolardim. Sizga rahmmat saytingiz orqali san'at olamidagi yangiliklardan 1chilardan bolib habar topaman.Thx angel blahblah flower hands love happy smile yes v

13 О   (26-Окт-2011 21:33)
РумИния эмас, РумЫния емасми?

14 Nur_Horazm   (27-Окт-2011 01:03)
Assalomu alaykum.Man yangi a'zo bo'ldim silar b-n chiqishib ketaman dgan umitdaman.. G'iyos sizga kattakon raxmat..

15 Dilnoza   (27-Окт-2011 02:25)
Mukofot oganlarni tabrikliman.

16 win4estr   (27-Окт-2011 12:48)
Zulfiqor Musoqovni tabrikliman. iwlariga omad smile

17 тушунмаганам тушунди   (27-Окт-2011 12:50)
nimaga polat alamdar kemadi

18 BAXTIYOR_KRITIK   (27-Окт-2011 21:24)
Zulfiqor MUsoqovni tabriklimiz qo'shalo yutuqla bilan. Qo'shalo dvotganimmi sababi U O'SHA KUNDIGI SAL LISHNIY GAPLARI UCHUN KECHA ZAPRETGA TUSHIBDI. CHUNKI OLTIN GEPARD FESTIVALINI KONFERENIYADA YERGA URIB TASHADI O'ZIYAM. BIZ JURNALISTLA UMUMAN SAVOL BEROADIK. KAROCHE OSSSSMOOOOOOOOOONNNNN! lekin kamtarlikam qilish kere yutuq bugun bor va u bugunligicha qop ketadi. har kuni yangidan tong otishi bilan kun keladi peshinda emas!!!!

19 angelka   (03-Ноя-2011 23:50)
nozim aka yaxshi rollada chiqadila tabrikliman

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [457]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1006]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [64]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [580]
Tabriklar [167]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [235]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [765]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0