Бош сахифа » 2015 » Апрель » 17 » Сайл фишкаси: Мевали десерт шашлик
07:05
Сайл фишкаси: Мевали десерт шашлик

 

Мевали десертлардан хаммамиз хабардормиз, аммо уни шашлик сифатида Ўзбекистонда хали биронта кафе ёки ресторанни хаттоки менюсида учратмагандим. Фақатгина сарёққа қовурилиб устидан шоколад қуйилган бананни айтмаса...Униям "Султон-Саид" кошонасида татигандик...ёнида музқаймоғу блинчиклари, устидан қуйилган карамеллари билан мммм

 

 

Интернет оламидан ўзим учун шунчаки виртуал тарзда кашф қилган бу янгиликни "Варрак-шоу"да тажриба қилиб кўришни айни муддао деб билдим. Ананас, банан, олма ва ноклар бу десерт учун энг аъло номзод. 

 

 

Натижалар чакки эмас, аксинча!

 

 

Таниқли мехмонларимиз ўз фантазиясига таянган холда офтобда пишгану, варрак-шоуда қўрда тобланган меваларни ким асал билан тақдим этди ким эса қаймоққа "ўради".  Мазасига эса гап йўқ!

 

 

Айтганча, бу десертни корица билан хам тўйдирса бўлади. Таъбга кўра аввал винога мариновать қилса хам зўр чиқармиш...аммо биз буни қилмадик)

 

 

 

 

 

Афруз гурухи йигитлари шу куни хар бир шартларга берилиб ёндошишди. Уларнинг мевали шашликлари хам ўзгача бир мехрга чўкди хисоб!)

 

 

 

Юлдузли десертни татиб кўрмоқ учун ўша хонанданинг қўшиғини куйлаб бериш керак бўлди холос) 

 

 

 

 

 

 

Бу суратлардан кейин, худди шундай мевали десертни татибла кўриш иштиёқлари жудаям кўпчиликда уйғонибла кетса керак а?))

 

 

 

 

 

 

 

"Варрак-шоу"даги мевали шашлик ғоясини амалга оиширишни "Султон-Саид" кошонаси ходимлари ўз зиммасига олди.  Мухташам кошонада евро таомлар билан бир қаторда антиқа десертларни хам татиб кўришингиз мумкин, улар орасида юқорида айтганимдек сарёққа қовурилган бананни устидан қуйилган шоколади хамда  музқаймоқ ва устидан карамель қуйилган блинчиклари хам бор 

Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй.   Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023
Батафсил манбаа  http://sayyod.com/news/mukhtasham_sulton_said_koshonasiga_markhamat/2014-06-15-3005

 

 

Суратлар муаллифлари Баходир, Элёр, Санжар ва Машраб.

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 8652 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Шахиня   (17-Апр-2015 07:32) [Материал]
biggrin я тоже хочу...рано ушла и шашлык не попробовала tongue

2 IlyoS_4J   (17-Апр-2015 09:49) [Материал]
br marta tatb kordm u xam Jasur Goyipovning shashliklari boldi oziyam bor fantaziyalari blan qoshmagan mevalaryu shakarlari qomadi

3 Elmurod_D   (17-Апр-2015 10:24) [Материал]
SUPPER lahzalar.!Bu yil Ummon yigitlari nagadur kurinishmadi...

4 ali   (17-Апр-2015 15:32) [Материал]
videosiyam chiqadimi

5 said   (17-Апр-2015 21:46) [Материал]
kechirasiz sayyod bir narsa so'ramoqchidim varrak shou qayerda bo'ldi

6 yulduz   (18-Апр-2015 06:51) [Материал]
uzr savolim boridi bu mevali desertlarni hamma tatib ko'rdimi yoki faqat yulduzlarmi

7 bek   (06-Июн-2015 14:58) [Материал]
band band band band band

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!