Сайёх келин ёки замонавий "Ўтаётган кунлар")) Muhlis Minbari
Сайёх келин ёки замонавий

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Бир оилада бош фарзанд угил ва кетидан 3 киз бор.Иккита  кизларини вактли турмушга бериб юборишган, кейин угилни уйлантиришди. Келинни узи топди, мактабда узидан кичкинарок синфда укиган киз эди. Оила урта таъминланган, оддий оила эди. Кизнинг онаси эса ишбилармон тадбиркор аёл эди. Аста-секин кизи ва куёвини уз бизнесига тортди, аввал хамкорликда, кейинрок уз ишларини очиб юритишди. 

Хаммаси яхши эди-ю, лекин келиннинг бир одати бор эди - куёв билан ораларидан гап утиб колса, дарров ота уйига кетиб коларди. Аввалига купга колмай, кайнона-кайнота уртага тушиб кайтариб олиб келишарди, кейинчалик ойлаб келмайдиган, анчадан кейин худди хеч нарса булмагандек узи кечирим сураб кайтиб келадиган, баъзан яна кайнона-кайнота орага тушиб олиб келишадиган булишди. Шу орада фарзандли булди, аммо фарзандининг чилласи чикар-чикмас, тадбиркорлик ишини давом эттиришга ишга тушиб кетди. Бош фарзандига деярли узи карамади, кайнона ва турмушга чикмаган кайнисингил катта килишди. Кейин киз тугилди, уни хам чилласи чикар-чикмас яна ишга тушиб кетди. 

Бу орада яна неча маротабалаб ота уйига кетишлар-у, гап-сузлар утди. Уй юмушларини хам кайнона-ю кайнисингил килишарди, келин эрталаб ишга чикиб кетганча, кечки овкат тайёр булганда кириб келарди. Шунда хам фарзандлари бор, оилалари бузилмасин деб, чидашди. Бу оилада хаммаси яхши эдию, лекин турмушга чиккан кизлар озгина муаммо эди, яъни каттаси уйдан кийналган булса, уртанчаси кайнонаси билан унча келишолмас, шу сабабдан улар купинча ота уйига келиб утириб олишарди, камига кизларнинг моддий таъминоти хам аканинг буйнида эди. Келинга шу нарсалар ёкмасди. Келин тадбиркор булгани учун фарзандларини энага бериб карата бошлади, табиийки пулини узи туларди. Ундан ташкари, машина сотиб олди, хуллас, узини шу жихатлардан устун куя бошлади. Яна кетиб колишлар. Энг кизиги, куёв билан уришиб уни лойга булгаб кетарди-да, кайтиб келагандан кейин куёв худди хеч гап утмагандек, яшайверарди, уни устига, дам олишларга олиб борарди. 


Орадан озгина вакт утиб улар каттик уришишди ва жахл устида конунан ажрашишди. 1 йилдан ортик вакт утгач, ярашишга карор килишди ва никох укитиб яна бирга яшай бошлашди. Шунда кичкина кайнисингилни хам узатишди. Келин учинчи фарзандини дунёга келтирди. Энди хаётлари изга тушиб кетади, деб уйлашганди, фарзандининг кичкина чилласи чикиши билан уни энагага топшириб яна ишга тушиб кетди. 
  Кичкина кайнисингил фарзандли булганда, келин яна ота уйига кетиб колган эди.  Бешик туйи усиз утди. Куп утмай яна кайтди. Яна хеч нима булмагандек хамма билан ширин муомала килиб яшаб юраверди.
Энди опаларининг ёнига кичкина кайнисингил хам кушилди, аканинг ташвишлари ортди. Куёвлар хам анча уятдан нари экан, кайноганинг ёрдамини индамай кабул килиб хазм килиб кетишарди.  
1 йил олдин чет элда эр-хотин бирга дам олиб кайтишди. Хамма кариндошлар хаётлари изга тушибди, деб уйлаганди, лекин келин яна ота уйига кайтиб кетди.

 Уртанча кизнинг учинчи фарзандини тугиб, тугрукхонадан уз келинлик уйигамас, кизлик уйига чикиши ва чилласини шу ерда чикариши келин учун охирги томчи булди, у бутун куч-куронини йигиштириб, кетиб колди. Кайнона-кайнота олиб келамиз деб боришганда, кайтиб бормайман, деб катъий туриб олибди. 

Кайтишини кута-кута, ахири угилни бошкага уйлантиришга карор килишди ва кариганларида, келиннинг хизматини куришдан умид килишди. Уч фарзандлик эркакка бир кариндошлигининг турмушга чикмаган  кизини олиб беришди, дабдабали туй булди. 


Туйни хаммадан роса сир саклашди, чунки келин эшитиб колса, туйни бузади, деб куркишди. Мехмонларни хам 2 хафта колганда чакирилди.
Туйдан 3 ой утиб кариндошларнинг келинидан бири куёвни биринчи хотини билан машинда бирга кетаётганини куриб колибди. Унинг устига куёв хам бирдан чет элга "бизнесни кенгайтириш учун" сафарга кетибди. 
Хозир янги келинга билдиришмаяпти, балки куёвнинг ота-оанси хам билмас, лекин бу биринчи келиннинг усталик билан тузган режаси булиб, худди эри билан ажрашгандек, нарсаларини йигиштириб олиб кетди. Сунг уни бошкага уйланишга кундирди. Шундай килса, кайнона-кайнота ва кайнисингилларнинг хизматини уша келин килиб юраверади, узи эса, эри билан яширинча яшайверади. 

Моддий жихатдан таъминотга мухтож эмас, унга факат эри керак. Хуллас, замонавий "Уткан кунлар" киссаси. Факат бу вокеадаги "Кумуш" анча уста чикиб колди, "Отабегини" узига кайтариб олди. 


Нафис  ёзиб олди.



Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99890) 321-23-41 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
18-Мар-2012 06:34
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 lol   (18-Мар-2012 06:56)
Ugu:)

2 QALQON   (18-Мар-2012 07:13)
Judayam chiroyli yozilibti! Bunaqa ketib kelib yurvurib, tarala bedod yashagandan keyin, ertaga bularni evaziga er-xotin nima olihsarkin 3 farzanddan! Qaytar duyoni ishlari qiziq va achinarli bo'ladi deyishadi!!!

3 MARAT_89   (18-Мар-2012 07:44)
voy tovba shunaqasi ham bular ekanda. Qaynota qaynonani hizmatini qilmagan kelin kelin emas ming lanat. Biznes ham uz yuliga kelinlik ham uz yuliga

4 bek88   (18-Мар-2012 10:04)
Bunaqa ayolardan xudoni uzi saqlasin.

5 milawka   (18-Мар-2012 10:46)
O`zi ketar yor-yor,O`zi kelaaar yor-yooo biggrin biggrin r vooo` qanaq aayyor kelin ekanaaaa surprised

6 Shukronа   (18-Мар-2012 10:54)
Turmush erkakni g'ururi qani,ota-onaga hurmatichi.U atrofdagilarni aladamadi o'zini aldadi. Xali xayot oldinda

7 Shahlo24   (18-Мар-2012 10:57)
Ana ayol makriyu, mana erkakning lapawangligi...

8 FC_PAXTAKOR   (18-Мар-2012 11:01)
Indamadim)

9 chanel   (18-Мар-2012 11:20)
no comment

10 Zarina   (18-Мар-2012 12:33)
Товба килдим шунакасиям буларканми эри гумрох келин тарбиясиз кур курни коронгуда топади товба килдим!

11 зилола   (18-Мар-2012 13:14)
бизнинг гунохларимиз деб фарзандларимиз азоб тортишади фарзандларини келажагини уйламаган ота онага эса ланат булсин окила аёл хеч качон бундай макр ишлатмайди яна аллох билгувчи

12 аноним   (18-Мар-2012 13:15)
аёл кишини макри 40 туяга юк булади

13 аноним   (18-Мар-2012 13:19)
кузимиз билан курмай туриб гумон килмайлик гумон харом бир нима дейиш кийин лекин маслахатим кизни узингиздан баландрокка(бойга) узатинг келинни эса узингиздан пастрокдан олинг балким уша йигит узларига мос оиладан хотин олганда бундай вокеалар булмасди 3 та болани сарсон килиб этак этак гап булмасдан

14 moki   (18-Мар-2012 13:46)
voooy tovbaaaa. surprised

15 PirastoY   (18-Мар-2012 14:20)
Эртак.

16 Rayhona   (18-Мар-2012 14:41)
Nima 4unmadim

17 Vika   (18-Мар-2012 20:04)
tovba,tovba surprised

18 Ranosh   (18-Мар-2012 20:53)
Тавба килдим Оллохим узинг асра бунака хаётдан,хаётни,турмуштни паст баландига чидаган одам бахтга эришади,оилага бунака енгиллик билан караш???(((

19 Men   (19-Мар-2012 11:05)
12

20 Dilya //   (19-Мар-2012 21:47)
Agar qaynisingillari yomon busa lyuboy kelinam chidomidi lekin admin

21 Loading   (20-Мар-2012 01:05)
Бу ишлари нотуғри дисларми? Билмадим манга нормал туйилди.
Нимага деганда ман хали бу борада ёшман.

22 Majnuna   (22-Мар-2012 19:02)
Toba qoyil lekin insof bersin.

23 Al_Sayxuniy   (22-Мар-2012 22:01)
Xayotda uchrab turadi, bundan battarlari ham bor, nima ham qilaolamiz, insofni o'ziga bersin!

24 GULI_NUR   (23-Мар-2012 02:50)
Har bir insonni öz haqiqati bor. Inson faqat bugungi kun b.n yashamasligi
kere. Qaytar
dunyo.

25 Умиджон   (05-Апр-2012 19:08)
Бунака Хотинни биринчи бор остона хатлаб чиккан вактда Паттасини кулига тутказиб юбориш керак. Эх йигит, йигит... Хали 2-хотиндан нима кургуликларинг бор? Икки кемани учини ушлаган денгизда гарк буладику...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0