Танқидлар маликаси номига сазовор бўлиб бораётган ва журналистларга фақат салбий тарафлари кўринадиган Канизанинг (қарангки) "Ёр-ёр" қўшиғи сўнгги пайтлар тўйлардаги келин ва куёвни кутиб олишда урфга айланмоқда.
Хонанданинг инстаграмга қўйган 3-4 видеоларида хам буни кўриш мумкин.
Асосан "Тўйлар муборак" ва "Келибди" қўшиқлари билан келин-куёвни кутиб олиш анъанасига тобора Канизанинг хам "Ёр-ёр" қўшиғи кириб бораётгани танқидлар маликасининг бу қўшиғи кутилмаганда халқнинг қалбидан жой олганга ўхшайди.
Урф одат ва анъаналарни одамларни ўзи яратиб келиши сир эмас ва табиийки даврлар оша у ўзгариб хам бораверади. Масалан келинни куёв уйига кузатиш чоғи хонанда Дилсўзнинг хам "Отажон" ва "Бегим" қўшиқлари билан кузатилиши урфга киргани хақида ёдингизда бўлса сайтимизда айтиб ўтгандик.
Карвон кўп ризқи бўлак ва югурганники эмас буюрганники дегандек, кимларнидир қўшиқлари хит дейилар, кимларники йил қўшиғи деб эътироф этару аммо саноқлилар (ва балки умуман кутилмаганлар) халқнинг мана шундай улуғ ва муқаддас кунларига ният қилиниб тарихий онлардан жой олишар. Айнан тан олинмайдиганлар ва асосан танқид тошлари остида соябонини темирдан қилиб тўхтамай ижод қиладиганлар кутилмаган натижаларга эришиши хам бир тақдир хазили бўлса ажаб эмас. Балки омад.
Бироқ Канизага вокал тарафлама яхшилаб мехнат қилишини ва ўша танқидлардан хам керакли хулоса чиқаришини маслахат берамиз. Зеро шамол бўлмаса дарахт учи қимирламайди. Афсуски кўп холларда у шамолни кимлардир кўп қашийдиган еридан атай чираниб чиқариб туришини хам биламизу, майли))
Шу кунлар Каниза "Фарзанд ноласи" қўшиғига суратга олинган клипни тақдим этиди ва ушбу қўшиқ хамда унга ишланган клип хам унинг ижодидаги катта ижобий ютуқни хадя этиши кутилмоқда. Зеро қўшиқ мавзуси хам унга ишланган клип хам долзарб ва юки оғир...
Уни мохиятини ўзида сезган бош роль ижрочилари айрим сахналарда уларга кўз ёши тўкиш шарт эмаслиги айтилган бўлса хам ушбу сахна холатидан чидай олмай йиғлаб юбораверишди.
Бир оиласану аммо ёлғизсан... Осонми буни талқин этишни ўзи?
Актриса Саида Раметова:- Орзу ва умидлар билан бир ёстиққа бош қўйган мана шу эру хотин иккаласи бир-бири билан худди етти ёт бегонадек . Биласизми, бу жудаям дахшат! Мен мана шу нарсаларни ўзим хам ўз кўзим билан кўрганман, эшитганман ва гувохи хам бўлганман. Лекин хеч хам тасаввур қила олмаганман. Бу клип мана шу хақида.
Актер Рустам Каримов:-Бу клипни маъносини ўзи менимча бир янгилик, сабаби режиссер тарафидан менга бу клип маъносини қисқача тушунтиришганида мен хайрон қолдим. Хақиқатдан хаётда шунақа инсонлар ва ота-оналар бор.
Мухлислар тарафидан муносиб бахоланиб юқорида эътироф этилган "Ёр-ёр" ва яна ўзгача ёндошув билан мавзуга қаралган "Ўзбегим" қўшиғига ишланган патирчи қизлар стилидаги клип билан бир қаторда мана шу "Фарзанд ноласи" қўшиғига ишланган клип хам Канизанинг ижодида юқори бахоланиб халқнинг қалбидан жой олинадиган ижод махслотларидан бири бўлса ажабмас.
Каниза "Фарзанд ноласи" Ютубда томоша
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |