10:05 Руслар Джексони-Лазаревдан хақиқий шоу! | |
"Меридиан-мюзик" 19-сентябрь куни Ўзбекистонликларга росмана шоу тақдим этди!
Бунақа шоу хали бўлмагани аниқ! Профессионал ва мукаммал шоу! Хаммаси жонли! Бир томчи ёлғонсиз! Бэк вокал хам керакмас! Лара Фабианни бир концертида, Лара йиғидан куйлай олмаганида, мусиқий садоларига халқ куйлаганини кўриб этим жимирлаганди. Тасаввур қилинг, хонандага жўр бўлиб хам эмас, унинг мусиқасига халқни ўзи куйлаганини.
Концертни бошидан охиригача халқ баб-баравар Сергейни қўшиқларини баралла куйлади. Залдаги кечган рухият сахнадагисидан қолишмади!
ФотоШедевр! Сайтимиз иқтидорли фотографлари Азиз Жабборов ва Баходир Матёқубов суратлари концертни хис қилдира олади.
Тинмай рақсга тушади, яна бир-биридан ранг-баранг шоу постановкалари, бир муддат тинмаётган Лазарев юз фоиз жонлида куйлаши ақл бовар қилмайди.
Шунча энергия, кучли овоз, мутлақо бэк-вокалсиз бир ўзи ўз овози билан керак бўлса мусиқани хам "босди"
Унинг созандалари хам алохида бир шахс! Мураккаб санъат сохиблари. Барабан билан халқни қай тарзда бошқарганини кўрганингизда эди.
Лазарев билан бир сутка! Эрта тонгдан келаси тонггача...
Концертгача ўзиям хаммани безор қилди. Айниқса ташкилотчиларни росмана "қон"ини ичди. "Мен фақат жонли концерт бераман! Нима учун баннерга фонограмма деб ёзасанлар! Бу мени репутациямга салбий таъсир қиладику!"-дея хуноб бўлди. Тушлик пайти ресторанда менга телефонидан Россия сайтларида Сергейни Тошкентда фонограмма билан мухлисларини ранжитди дея мақолалар битаётганини кўрсатиб фиғони фалакка чиқади. "Нима учун сизларда бундай қоида тушунмайман? Мен сахнада эмас, кийинаётган пайтим экранда кетган ролик учун фонограмма деб ёзилиши мантиқсизку!" Ахир концертда тўлиқ юз фоиз жонли ижрода ишлаймизку!
Тансоқчилардан тортиб официантларгача роса сарсон қилган инжиқ Лазарев, барчасини шоуси билан ювиб юборди. Вахоланки дастур давомида яна бир "жинниси" тутиб қолиб , шартта: "Хамма фотографлар ва видеосуратчилар зални тарк этмаса, концертни тўхтатаман!" деб туриб олса денг! Йўқ, яна шоу ва яна хамма аъло кайфиятда!
Sayyod.com учун эксклюзив интервью. Ялла, Шахзода, Севара Назархон ва Наргиз Зокировалар хақида.
Актриса Дилноза Кубаева фикрига аввал қарши чиқди, кейин эса маъқуллади.))
Бир-биридан ажиб либослар
Бу аёл Лазарев билан сахнада ястланиб ётганини бир умр унутмаса керак)))
-"Ўрис бўлсаям халол ишларкан-а! Қара сахнада ишлашини, овозини қара, ижросини, хансариганини сезмайсан!" деган хитобларни беихтиёр эшитиб қолдим
Концерт ташкилотчиси "Меридиан-мюзик" ташкилотчиларга катта рахмат! Ўзбек халқи учун унутилмас ва ХАҚҚОНИЙ жонли шоу тақдим этишди! Ташкилотчилар кўп, аммо аълосини тақдим этадигани афсуски кам. "Меридиан-мюзик" шоу-бизнес оламида хали ёш, аммо илк қадамлари профессионализм ва хаққонийлик билан кечаётган экан, улардан хали кўп сюрпризлар кутса арзийди.
Томошабинлар эътибордан йиғлаб юборган Лазарев яна бир бора "на бис" учун "В Самое сердце" қўшиғини куйлади . Инстаграмга "Мана мени Тошкент қандай кутиб олди, қулоқларим гаранг бўлаёзди" дея фахрланди. Инстаграмда уни кузатганлар , Сергей хечқайси концертидан бундай СелфиВидео қилмаганини яхши билишади. Асосан фақат "чек"(саундчек) репетиция жараёнидан видео қўядиган Сергей, Тошкентдаги концертдан қўймаса хам бўлмасди-да.
Сергей Лазаревни Тошкентдаги гастроли билан боғлиқ видео, деярли бир соатлик эксклюзив интервьюдан то концерт шоусигача ВИДЕО тез орада сайтимизда! Руслар Джексони деган фикр қолдирган Сергей Лазарев билан боғлиқ хали жуда кўп қизиқ маълумотларни билиб оласиз.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Азиз Жабборов.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10880 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |