02:50 Лазарев: Шоу фақат жонли! | |
Сергей Лазарев яна бир кундан кейин Тошкентда ажойиб шоу дастури билан "Истиқлол" санъат саройини росмана ларзага келтиради! Асосийси концерт жонли тарзда ўтади!
Кеча инстаграмдаги ўз сахифасига бизнинг логоимиз туширилган плакат суратини қўйган Сергей барчани концертга чорлади!
Баннердаги ФОНОГРАММА сўзига Сергейни ўзи хам инстаграмда аниқлик киритиб мурожаат қилади: Сергей Лазарев:- Фонограмма хақида: Ўзбекистондаги қонунга биноан, мабодо концерт дастури давомида 3 секундлик фонограмма кетса хам, ташкилотчилар фонограмма орқали дея ёзишга мажбурлар. Менинг шоуимда экранда "Fake" қўшиғим ва ролигим фақатгина мен сахна ортида кийим алиштираётган пайтим қўйилади. Бу эса фонограмма ишлатилди дегани. Демак баннерда шундай ёзишга мажбурмиз . Мана шундай қоида ва тартиблар хамиша хам адекват тарзда эмас. Лекин Лазарев шоуси мутлақ ЖОНЛИ бўлишини таъкидлайман!
Демак, 19-сентябрь соат 19:00 "Истиқлол" санъат саройида учрашгунча! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 4645 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |