07:13 Руслан Шарипов. Тирик, лекин унутилган? Кучли, лекин синган? | |
Руслан Шарипов деганда шоу-бизнес оламида илк тушунча бу ХИТ эди! Илк "Сетора" гурухини эсланг, уларнинг аксарият хитлари ортида Руслан Шарипов турибди. Бошқа бугунги кунгача машхур санъаткорларни айтмаса хам бўлади. Унинг ўзининг қўшиқлари хам хали биронтаси эътибордан четда қолмаган. Яқиндагини бир давлат тадбирида унинг тожикча "Ас-ас" қўшиғини кичик болакайлар "Яйра Ўзбекистон" дея сўзларини ўзгартириб куйлаганларида ачиниш ва шодлик хиссини бирда сездим. Шоу бизнес оламида...Э, нима қиламиз шоу-бизнесга рўкач қилиб халқ хам билади, руслан Шариповнинг бугунги кундаги холати хақида. Билади, биламиз лекин гапиргандан нима фойда? Фақат оғиз жуфтлаб "Вой эшитдингми унақа бўпкетибди бунақа бўпти" дейишни биламиз холос. Хеч ким шу иқтидори бор бўлган инсонни шу санъати учун хам қайтариш учун йўлларни ўйлай демайди. Ўз вақтида ёрдам қўлини чўзган Юлдуз Ибрагимовнага "Джуманджи" лойихасида мурожаат қилганимизда ёдингизда бўлса уларнинг жавоблари қандай бўлганди? МАНБА Кучли иқтидор эгаси бўлган Руслан инсон сифатида синдими? Унинг студияси хам сотилаётгани хақида хабар бир бўлгандек бўлди. Уни хамма унутгандек. У ёрдам берганлар хам, унга қарсак чалиб соясига салом берганлар хам. Қизиқ а? Журналистларга фақат керак бўлишади кейин. Оддийгина бир икки варроқ интервью учун. Журналист нари борса 30минг сўм олар дейлик. Ўз вақтида машхур бўлганида эса кимларгадир нафи тегиб унинг орқасидан миллионларни топишган, топишмоқда хам. Ўша вақтда хам у журналистларга керак бўлган, яна ўша икки варроқ ва арзимаган пулга а? Вахоланки у пайтда журналистга бошқача қарашади. Хамма унутган пайт яна ўша журналист эслайди. Ғалати а? Биласизми, яқиндагина Радиус гурухи солисти Шахзод оламдан ўтганида гурр этиб бир қанча одамлар Шахзодлаб қолганида тўғриси энсам буришиб тиришиб тараша бўлиб кетди. ТИРИК ПАЙТИДА кимдир эсладими? Ёрдам қўлини чўздими? Хеч ким хаётдан суғурталанмаган, Руслан Шарипов хам хозир хеч кимга долзарб эмас, Худо кўрсатмасин эртага бир нарса бўлсинчи? Одноклассникда бирдан Руслан билан охирги тушган суратлар асосий профайлда туриши бошланиб кетади. Бир қанча хонандалар газетага Руслан билан сўнгги хамкорликдаги режалари амалга ошмаганлари, сўнгги кундар у билан кўришгани ва хоказолари билан кўзларига ёш олиб гапиришни бошлашади. Ээээ ўлворларинг десанг. Инсон ўлганидан кейин қахрамон қилишда аслида унинг номига эмас, унинг қахрамон қилинган номи орқалик ўзига пиар қилиш бизда мода. Афсус. Буни хам фақат журналист эслаб тушуниб тахлил қилиб ёзади. Ёқмайди а? Шу ёқмайдигани хам журналистда аслида. Эслайдигани хам, мақтайдигани хам, халққа етказадигани хам, попугингни тушурадигани хам, хамма унутганида бориб холингдан хабар оладигани хам, ўлганингдан кейин ачиниб хотиралаб ёзадигани хам журналист.... Бугун Руслан Шарипов билан сухбатлашдим. Овози зўрға чиқаяпти. Оғир операцияни бошидан ўтказибди, шифохонада экан. Овоз пайларидаги касаллик билан боғлиқ операцияни бошидан ўтказибди. Кимлардир уни энди бошқа куйлай олмайди деб айтишганди. Руслан Шарипов: -Биласизми бизда энг аъло шифокролар экан. Ишонмайсиз лекин энди мен янада аълороқ куйлар эканман. Бу менга янада катта туртки берди. Нихоят студиямни сотиб юбордим, яхши хам қутулдим, фойдасидан зарари кўп эди, уни орқасидан мошинамни хам сотиб юборгандим. Москвада бир қанча замонавий энг сўнгги аппаратураларим турибди, яқин кунлар келади. Бир хамкорим билан ишни бошлаб юборяпмиз. Нафақат янги қўшиқлар балки эскиларини хам шу тариқа жонлантириб микс шаклида тақдим этайки лол қолишсин. Сиз менга 2 хафтача беринг сиз билан ўтириб батафсил сухбатлашамиз, барча янгилик ва бошимдан ўтганларни батафсил хаммасини очиқчасига гапириб бераман. Фақат илтимос хозирча хеч бир газетага бу маълумотлар кетишини истамасдим. Мен жиддий санъатга қайтаман. Мана кўрасиз. Оз қолди. Қайтмасанг хам бўлмас Руслан. Сенингдек овоз бошқа бўлмади. У пайтлардаги бугунги кунгача давомий хитлар хам йўқ. Келажак учун хитлар яратишда сендан умид катта. Руслан Шарипов билан яқин кунлар эксклюзив ва сенсацион сухбатни кутиб қолинг. Мазкур мақолаладан фойдаланиш барча газета ва сайтларга таъқиқланади! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 17447 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 28 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |