Руслан кашф этган "Хўжа" , Руслан билан яна порламоқда ! Yangiliklar
Руслан кашф этган

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Бир пайтлар "Шахзод" гурухига рақобатчи гурух сифатида Руслан Шарипов тарафидан кашф этилган "Хўжа" гурухи ўша пайтлар рости хам, нафақат "Шахзод" гурухига балки, кўпчиликка рақобатдош бўлиб бирдан порлаганди. 

"Хўжа" гурухини кетма-кет хитлар даври афсуски Руслан Шариповни ижоди сўнгани билан бирдек сўнггандек кечди. Шу кунгача онда-сонда бирор қўшиқ ва клип тақдим этгани билан, бу гурухни ижоди  аввалгидек оммалашмади. Шунчаки "биз бормиз" сифатида кўриниб юрган "Хўжа" гурухи охири эски хитларни қайта куйлаб қайта ремикс тарзида тақдим этишни бошлади.  "Мухаббатимсан" ва "Ўйнамайсиз" шулар қаторидан. 

 

 

Жорий йилнинг сентябрь ойидаги Пўлат Мўмин шеъри ва  Тўлқин Содиқов мусиқаси билан тайёрланган "Севги" қўшиғи , миллийроқ стильда  куйланган тури тақдим этилиб,  у оммалашмади.   Бироқ, орадан бир неча кун ўтмай , "Севги" қўшиғи  бироз эстрада шаклида , нақоротлари билан ,  ўзгача бир шижоат билан куйланган турига клип билан  тақдим этилди.

Шундоққина Руслан Шарипов нафасини сездиргувчи қўшиқ муаллифлари қаторига Руслан Шарипов номи хам қўшилганидан қўшиқ жонланганини сабаби тушунарли бўлди. Нақоротини ўзидан одамни бирдан  ўзига қарата олган бу  қўшиқни омади сезиларли эди.  Клип эфирда  намойиш қилина бошланди хамки, кўпгина жойлардан шу қўшиқни тез-тез жаранглаётганини гувохи бўлмоқдамиз. Хит-парадларни хам биринчи ўринларини "Севги" ишғол этмоқда.

 

Иззат Ибрагимов:- "Севги" қўшиғини биринчи турига клип суратга олиб монтаж жараёни кетаётган пайти, ижодий масалада эмас , шунчаки  хол-ахвол сўраб Руслан Шариповни кўргани борган пайтимиз, у ижодимда нима янгиликлар эканидан қизиқди.   "Севги" қўшиғини қўйиб берганимда "Нақорот етишмаяпти,  оммалашиши , халқ оғзига тушиши қийин бўлади" деб ўша ерни ўзидаёқ нақорот тўқиб тайёрлаб бердилар. Шу билан қўшиқ хам қайта куйланди ва унга Руслан Шарипов ўзи бош-қош бўлиб қўшиқни 3 тон юқорироқ куйлашимгача назорат билан, қўшиқни қайта ўзгаришида хисса қўшдилар. Бу орада табиийки суратга олиб бўлинган клипда янги қўшилган матн бўлмагани учун,   қайта суратга олиш ишлари билан, трек тури суратга олинди ва тақдим этилди. Тайёр бўлгач, Руслан Шариповга хуш келиб "Сехрли қўшиқ бўлди" деди. 

Руслан Шарипов билан ижодий хамкорлик Худо хохласа давом этиши кўзда тутилган. Хозир шижоатлари зўр, неча йиллик йиғилган ижодларидан фойдаланиш керак. Ижодий кеча сифатида концерт беришни режалаштирмоқда.

 

Sayyod: Руслан Шариповни ижодий жимлиги сизга хам таъсир кўрсатгандек ва мана бу қўшиқ эфирга чиққач, бирда Руслан Шариповни таъсирини сездим. Олдинги турини хам тингладим бироқ, назаримда у зерикарлироқ эди.  Сиз махоратли ижрочи бўлганингиз билан, ижодий гурухнинг омадли махсулотида барибир хар бир одамнинг ўз ўрни борлиги ва бунда Руслан Шариповни  мусиқий продюсер сифатида ўрни ўзгача эканлиги билинди.

Иззат Ибрагимов:-Рости хам шундай, бу нарсани сиз иккинчи бўлиб айтдингиз, бир неча йиллик хамкорим Жасур Бадалбоев сиздан аввал менга шу нарсани айтди. "Руслан Шарипов билан ишлаб дарров натижасини берди,   ўз стилингизга қайтдингиз" деди.

"Севги" аввалги турини Франциядаги бир дўстимга юборганимда у хам Сизни гапингизни айтганди "Яхши чиқибдию аммо бироз зерикарли" деб. Барибир ошна-оғайнилар очиғини айтишадида . Руслан Шарипов нақорот қўйиб бериб, ўзгартирган турини юборганимда, дўстим: "Мана буниси энди ёшларбоп бўлибди" деди.

Руслан Шариповни ўзига яраша ўрни бор, неча йиллик тажрибамиз бўлгани билан , биз билмаган ва ақлимиз етмай хато қиладиган нарсаларимиз бор экан. Оддий бир қўшиқ ёзилаётганда , биргина нарсани айтиб,  қўшиқни жонлантириб берганларидан қойил қолиб , рости хам "мусиқада  дахо" деб юбордик.  Мусиқий продюсер деганингиз  тўғри,  бу нарсани Руслан Шарипов : "Менсиз хеч нарса қилмаларинг , мен сизларни мусиқий продюсерингизман" деб айтди. Барибир, ижодий гурух билан қилинган ишни натижаси бўларкан. 

"Хўжа" гурухи ва Руслан Шариповларнинг ижодий янгиликларини кузатамиз. Менимча, хар икки тараф хам етарли равишда ижодий танаффус қилди. Яхши ният билан ўйлагандек бари кечса, рости хам ижодий реванш ғалабасиз бўлмайди!

 

27-Окт-2017 17:28
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ho'ja, Ruslan Sharipov, Xoja, Hoj, Izzat Ibragimov, Xo'ja
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 8287147   (28-Окт-2017 10:14)
Шлягер санъаткорларимиз кайтиб, санъат оламини жонлантираётганидан биз мухлислар факат ва факат хурсандмиз!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 39
Мехмонлар: 39
Рўйхатдагилардан: 0