Бош сахифа » 2016 » Март » 29 » Репортаж: "Варрак-шоу"дан навбатдаги суратлар.
14:16
Репортаж: "Варрак-шоу"дан навбатдаги суратлар.

 

27-март кунги "Варрак-шоу"да илк санъаткор мехмон Абдулла Қурбонов бўлиб у ўз оиласи билан тадбирдан завқланди. 

 

 

Алишер Файзни шу куни илк маротаба норасмий либосда  кўришим. Хамиша костюм шимда жилмайиб тургувчи бу хонандамиз бу сафар тадбиримизга хос кўринишда. 

 

"РОйхон опа"лаб махалла йигитчалари атрофида бўлишди. Суратдаги йигитча Райхонга варракни учиришга ёрдам берди. 

 

"Сулола-рекордс" аранжировкачи ва арабийчадан то  мақомийгача махоратли бэквокалчиси Шерзод хамда шоира, бастакор хамда хонанда Шахноз. Шахнознинг варраги хамманинг диққатини торта олди. 

 

Шоира Рислиғой Хотамова ва актер Адиз Ражабов. 

 

Адиз роса сиқилди ўзиям...)

 

Муниса Ризаеванинг фанклуби кўриб турганингиздек мазкур тадбирга мохият тарафлама ягона тайёрланиб келган фанклуб бўлиб, хонандаси сурати  туширилган варраклар билан осмонни забт этишди. Зўр тайёрланиб келган фанклуб совғани хам ЗЎРини олишди. Бу хақида кейинги репортажда. 

Афсуски жамоамиз тарафидан таклиф этилганлардан Муниса бир кун аввал "Варрак шоу"га кела олмаслигини айтиб давлат тадбирида бўлишини айтиб қўйганди. Шунингдек Шохруххон хам Муниса каби бир кун аввалги ёпиқ бир тадбиримизда хизматда бўлганида у хам давлат тадбирида бўлишини айтганди. 

 

Афруз гурухи йигитлари 

 

"Варрак-шоу" чўғда пиширлган картошкасиз ўтмайдику) Хонанда Манзура шу картошка учунам тадбирга келдим дейди)

 

Қизиқчи Ботир Имомхўжаев ва хонанда Сардор Рахимхон 

 

Имрон

 

"Хайяйяй Абдулла, вой Абдулла!"



Қизиқчи Халима ва Шахноз бир-бирига картошкани куйган қорасини суришди) Аввалига Шахноз қитмирлик қилди жавобига Халима аламини олди. Санъат оламида бир-бирига орқаваротдан қора куя суркагандан кўра тадбирда хазил билан кайфият кўтариб шундай куя сурган афзалроқ бўлса керак а?)

 

Шамол кутиб бироз дам  олинган пайти табла овозига Абдулла Қурбонов "Шодлан"дан парча кейин Ватан хақида қўшиқ куйлади. Унга жўр бўлган Сардор Рахимхон ва Ботир Имомхўжаевлар давомига баралла "Ялла, ялла" дея Ялла гурухининг "Ўзбекистон" қўшиғини хам куйлашди. 

 

Шохруххон укаси Шухрат Йўлдошев варракда ўзини синадию бироқ у хам лойиханинг ЖАРИМАсига учради)

 

Саида хам пошнали лабутен туфлисида варрак учиришга уринди. Бироз ўхшадию аммо у хам жаримачилардан бўлди. Пошнали пойабзалда ланка тепишганини кўрганмисиз? Унда кейинги репортажимизни кузатинг. 

 

Шукр, бахт, хотиржамлик, севги ва шодлик бир суратда!

 

 

Кейинги  репортажлар "Ғолиблар", "жаримачилар" ва...

ФОТОҚИЧИМА! Папарацци компроматлари. ОООоо буниси ўзгача бўлади)

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Акбаров Достон

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 10801 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 4
1 mslaziz890664   (29-Мар-2016 15:58) [Материал]
Qiziq

2 DoNiYoR Aliyevich   (29-Мар-2016 16:31) [Материал]
Ochig'i Sayyod.com ga qoyil qolish kerak. Bunaqa tashkiliy ishlar hammaniyam qo'lidan kelavermaydi.

4 ledy   (30-Мар-2016 10:39) [Материал]
+100

3 Ариф   (29-Мар-2016 23:55) [Материал]
Салом Sayyod.com сизлардан илтимос афсонавий Бону хакида малумот берсангиз! Агар иложи булса бази клипларини куйсангиз масалан Елгизман, Кора тун,Узбекистоним ва х.з! Олдиндан Рахмат

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!