Рекламаси учун эмас, иқтидори учун эътироф этиладилар! Taqdimot
Рекламаси учун эмас, иқтидори учун эътироф этиладилар!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

20 декабрь куни соат 16:00дан Истиқлол санъат саройи олдида одамлар гавжум, қизил гиламлар тўшалган, хар икки тарафда мониторлар. Машхурлар лимузинларда келишмоқда.

Томошабинлар залида хам сахнанинг икки ёнида катта экранлар ва унда кўчадан келаётганлар кўрсатиб турилди.

"Эътироф" 2013 тақдимот маросими...

Ўтмишга назар: "Она замин юлдузлари”, "Тарона-шоу”,  "МТВА” ,  "Эътироф”....

Хеч қайсинисини таққослаш ниятим йўқ, зеро, хар бирини ўз ўрни, йўналиши ва ўз хақиқати мавжуд бўлган. Айниқса, илк маротаба ўша шоу-бизнес ривожланаётган палладаги "Она замин юлдузлари” тақдимоти катта тантана билан ўтарди. Бошқа давлат машхурлари ташрифи билан илк маротаба ўзбек эстрадасида бошлаб берилган ўша тақдирлаш маросими ёдингиздами?

Лимузинлар, қизил гиламлар, хориж эстрадаси ташрифию, унутилмас шоулар ёдингиздами?

Ўша биринчиси бошқача бўлган ва хануз хаммани ёдида.  Унинг хақиқати кенг кўламда ва хаққоний бўлганлиги хам сир эмас! Афсуски, йиллар мобайнида тақдимотларни хориждан АНДОЗАСИНИ аралаштириб юбориб, асосий урғуни шоуга ва шоунинг бизнеси билан бирга қориштириб юборгандекмиз. Бунда албатта промо кучи билан рейтингга эришганлар тақдирланарди.  Лойиқлар ва хаққонийлар эса борган сари...хамиша хам эмас!

Кўпчилик РЕЙТИНГ ва ПРОМО тушунчалари билан, ёқимтойлик ва гўзалликни кўз-кўз қилган холда қирол ва қироличаларига айланишди. МАХОРАТ ва ИҚТИДОРлар эса чекка-чеккада айб иш қилгандек, бирон бир рағбатланишга зор  кечгандек.

Халқоналик билан бирга хаққонийлик хам аслида нимага қарам кечди тушунмай қолдик.

Фильм ва актерлар дейилгандачи?  "Хонтахта”чилар рағбатлантирилдию, неча йиллик иқтидорлар, майли кассабоплик учун "алдамчи” қиёфалар каби чиройи йўқдир, аммо ўша юз кўриниши , қоматию  савлати билан  кўкларга  кўтариб,  юлдуз номига боғлаб, мажбурланиб сингдирилганни иқтидорини гипноз орқалик  кўрардик. Майли ёшмасдир ва майли чиройлик хам эмасдир, аммо иқтидори ва махорати хаққоний юқориларни тобора  унутдик.

Ўзим хам бугунги "Эътироф” тақдимотда аввалига кўп нарсани тушунмадим ва "Бу ким эди?” "Шунақаям кўрсатув бормиди?”, "Бу қайси радиони дастури?” дея атрофдагилардан сўрайвериб кейинига уялиб қолдим. Ман Ўзтв  каналлари ва радиоларини  кузатмасам, бу нарсалар бўлиши мумкин эмас дегани эмаску! Мавжуд инсонлар ва мавжуд лойихалар, ўз аудитория ва мухлисларига эга лойихалару, шунчаки ПРОМО қилинмаган, реклама кучи бўлмаган холос.

Уларнинг мехнатини тан олиш керак эмасми? Рекламаси йўқнинг мехнати, стажи, иқтидори ва  хақиқати йўқми?

Тадбирда, узр, кимнидир танимай, лойихаларни билмай , аввалига зерикиб кулдим хам очиғи, кейин эса залдагиларнинг муносабати ва дархақиқат мавжуд ва реал нарсаларни англаб, кейин  диққат билан кузата бошладим.  Театр актер ва актрисалари хам тақдирланди. Рассомлар, опера ижрочилари, спортчилар хам!

Шоу рақс дасталари эмас, раққосалар тақдирланди. Уларни қувончини кўринг!

Шоу бўлмадими? Етарли бўлди:

Насиба Абдуллаева ва Мансур Тошматов бошловчилик қилинган блокдан Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова бошловчилик блокигача ажойиб силлиқлик билан уланиб, фишкаси билан очилди. Бундай қизиқ фишка хали қилинмаганди.  

Озодбек Назарбеков "Сарсон” қўшиғи мусиқасига Гулсанам Мамазоитованинг "Ажаб-ажаб” қўшиғи матнини тушириб куйлагани, унга жавобан  Гулсанам ўтирган еридан шартта туриб, "Ажаб-ажаб” қўшиғи мусиқасига Озодбекнинг "Хафа бўламан” матнини тушириб куйлагани супер бўлди. Иккисини бошидаги монологичи))) Бунақаси аниқ хали бўлмаган!

Силлиқ уланиб кетишликда Шохруххон Озодбекнинг "Хафа бўламан” қўшиғини куйлагани шахсан менга жуда ёқди, унга миллий тарзда куйлаш ярашаркан, ўзгача овоз, ўзгача оханг. Рақсида Гулсанам.   "Зўрсан” қўшиғини эса Озодбек ундан кейин куйлаб кетгани прикол бўлди. Айниқса "Воу воу”))

- Битбоксерлар билан Хулкар Абдуллаева ва Хосила Рахимованинг уйғунлашувидаги тарона янгилик!

-Рақс дасталари хам балет, миллий раққосалар ва замонавий раққослари (худди "Шаг вперед” фильмидек уйғунлашув) сахнада ажойиб намойиш қилинди.

-Афсонавий  "Ялла” гурухининг "Шахрисабз” қўшиғини "Уммон” гурухи куйлаб чиққани жуда ярашибди, молодецлар!

-Шахзода Мухаммедованинг Райхон ва Манзурага пародияси кучли олқишларга сабаб бўлди, айниқса Манзурага шу қадар ўхшашлик! Пародия қиррасини жудаям омадли намоёнлади!

-Кульминацион нуқта бу албатта  Севара Назархон бўлди!

Дастур давомида хеч ким олдиндан эълон қилинмаганлиги боис, Севара Назархоннинг "Улуғимсан Ватаним” қўшиғи мусиқа садолари бошлангач, аввалига хамма жим кузатди, чунки хамма шунчаки қандайдир бир сахна кўриниши, ёки бошқа бир хонанда куйласа керак деб ўйлади шекилли.

 Сахнада Севара пайдо бўлгач эса, ана бирдан хайқириқни кўринг! Одамлар тик холатда бирга куйлашди! Санъат олами хам шу қаторида!

 Зал портлади! Йўқ додлаворди)) Севара кириб кетганидан кейин хам анча вақт халқ бақириб олқишлаб турди!

-Болалар гурухининг хам сахна кўриниши қизиқ бўлиб, томошабинларга ностальгия онларини тақдим эта олди.

-Насиба Абдуллаева ўзининг сўнмас "Самарқанд” шлягери билан...

Тақдирланганлардан ўз муносабатимни билдиришни истаганим:

Актрисалардан Раъно Шодиева... Сифат! Кимлардир "Вой Зарина кўп фильмларда чиқдику” дебди. Сон?! Кассабоп реклама ва промога янами урғу? Хаққоний махоратчи? Заринага шахсий адоватим йўқ, очиғи, лекин бу бор хаиққатку. Зарина қаердаю, Раъно қаерда. Раъно Шодиеванинг қанча реклама қилинмагану, аммо давлат фильмлари хорижда хам мукофотланмоқда.

Режисер Хилол Насимов. Унинг "Одноклассники” фильмидаги актерлар ансамбли ва махоратларидан фарқли (шахсий фикрдир), фильм мохияти,  мавзуси ва долзарблиги билан юзлаб фильмлардан баландда!

Энг  фаол гурух ЭЛДИДО! Дархақиқат,  ёшлардан ташкил топган бугунги даврдаги гурухлардан бу йигитларнинг овоз махоратлари жуда юқори ва буни улар турли жанрларда куйлаб, жонли ижрода хам қойиллатиб исботлаб бўлишган. Хаққоний ғолиблик!

Зиёда хам. Унга номзодлар сифатида қўйилганлар хам кучли хонандалар , айниқса Юлдуз Турдиева у жуда махоратли хонанда, Озарбайжонда мугом бўйича биринчи ўринни эгаллаб қайтган. Бу йўналишда куйлаш жуда мураккаб, буни санъат олами яхши тушунади.

Зиёда хаққоний олди! Офарин! Унинг кўз ёшлари самимий бўлди, уларни сездим, билдим, тушундим ва хис қилдим.

Телелойиха "Тараннум” Шухрат Қаюмов билан! Бошқача бўлиши мумкин хам эмасди! Хаққонийга хаққоний мукофот!

Тўғриси, бу тақдимот маросимида шоу-бизнесни хам, миллий эстрадани хам уйғунлаштирилган холда, ўрталик ва МУНОСИБЛАР танланган. Зиёда билан бир даврдагилар ва бугунги кундаги хонанда қизлардан аксарияти, у билан махоратда тенглаша олмаслиги факт! Шу кунги тадбирда унинг французча қўшиғи бунинг яна бир  далолати бўлди.

Рашид Холиқов хам дунё миқёсидаги французча шлягери билан барчани ижобий хайратлантира олди.

Тадбирдан кейин бир неча шоубизнес оламидагиларни ранжиганидан хабардор бўлдим. Нега? У ранжиганларни сахнага ва умуман бу маросимга таклиф қилишганини ўзига рахмат дейишсин. Ё сахнага фақат тақдирланаётганлар қўйилдими? Мархамат, сахнада Шохруххон, Шахзода, Лола, Муниса, Дилсўз, Умидахонлар  хам куйлашдику.

 

Шунчаки аксарият ранжиганлар, ё реклама ва промо ортидан машхурликдагилар, ё русийзабон ва европалашганлар бўлгандир. Хориждан ривожоланаётган нарсаларни андозасини олиш мумкиндир, ўша даражага тенг бўлиш учун, хақиқатни ёпиш бу ривожланишми? Промо ва рейтинг асосида тақдирлаш ўринлимикан?-деган саволлар шу тобда мени забт эта бошлади.

Нега европалашган ва русийзабонлик санъатимизда юқори тушунчани белгилаши керак? Ёқса йўналишингни қилавер, аммо бизга у удумни киритиш керакми? Компютер ва реклама орқали ёлғонни-чи?!

Истаган одам истаганича танласин, ўзи истаса,  ўша тил ва йўналишга ўзи сажда қилаверсину, аммо ортидан оммани тортишга хаққи йўқ! Русча ва европалашгани ёқса, ўз миллатингники ёқмаса, ана кетавер ўша ерларда яшайвер, нега бошқа ўз ўзлиги билан фахрланиб ва тўғри ривожланиб яшаётганларни ўзга оламга тортишинг керак?! Тарихга бугунни сингдириб бўлмайди! Мингга бирники хақ бўлмайди! Илдизга барглар хукумдор эмаску!

Биз ўзбекмиз! Негизимиз, илдизимиз шу ўзбек! Шунинг учун хам ўзбекона!  Русча гапирамизми, европалашамизми, ЎЗБЕКМИЗ! Халқонаси керак! Хаққонийси керак!  

Хўрозқанд Амриқоники деса ётволиб яланарди, сал қолса ундан хайкал ясаб олишгача оз қолгандек...

 

Бу кунги тадбирда, масалан , замонавийликдан орқада қолиб, шоудан воз кечилмади, бошқа йўналишлар хам сахнадан мосуво қилинмади!

Шоу бўлмадими? Юқорида қанчаси келтирилди?

Шунчаки лойиқмаслар тақдирланмади, улар эса КЎП! Демак, ЭЪТИРОФга ЭЪТИРОЗлар хам кўп бўлишига тайёр турмоғимиз керак! Шу бугунги кунгача лойиқмас ёлғонлар устига қурилган машхурликни  кўпайтириб юборгандик! Хаммасини ўз ўрнига қўйиш вақти келди, урра!

Халқ хақиқатдан лойиқларни билсин!

 

 Маросимда камчиликлар хам бўлди албатта, булар тадбирдаги ютуқлар олдида хеч нарса бўлса-да, айтиб ўтишим керак.

Шерзод Бин репертуарини янгиласа бўларди, яна ўша Фаррух Зокиров ва Ғиёс Бойтоевларга пародия.  Ўша эскисиям янада қисқарган.

Қизиқ холатлар эса бу номзодлар номи битилган конвертлар бир неча бора тушиб кетгани бўлди. Ўзим кўрганим нақ 3-та бўлди))

 

Яна радиобошловчилар номинация турларини адаштириб юборишди...

 

Йилнинг энг мохир мумтоз қўшиқчилари  Элмурод Ахмедов ва Фурқат Ашуралиев

 

Йилнинг энг яхши рассоми  Арт трио рассомлари  (Акмал Нур топширди)

 

Йилнинг энг яхши дизайнери   Бородина

 

Йилнинг энг яхши миллий амалий санъат устаси  Ортиқ ака

 

Йилнинг энг яхши телелойихаси Шухрат Қаюмов билан Тараннум

 

Йилнинг энг яхши радиолойихаси  Аждодлар заковати учун Шохиста олдилар

 

Йилнинг энг яхши телерадио ва тадбирлар бошловчиси Саида Давлетовага Галина Мельникова топширди

 

Энг яхши бадиий асар муаллифи Эшқобил ака

 

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси Самандар Алимов

 

Йилнинг энг яхши театр актёри Мухаммадсоли ака

 

Йилнинг энг яхши театр актрисаси  Холиқназарова Лиза

 

Йилнинг энг яхши бастакори Хуршида Хасанова

 

Йилнинг энг яхши театр режиссёри  -   Хайдарали Қосимов

 

Йилнинг энг яхши киноактёри  -   (номзодлар: Фатхулла Маъсудов, Толиб Мўминов, Мехриддин Рахматов ) -  ( Лола Элтоева топширди) - Толиб Мўминов ғолиб

 

Йилнинг энг яхши киноактрисаси   -   (нозодлар: Нигора Каримбоева, Раъно Шодиева, Юлдуз Хамидова )  -  (Эркин Комилов топширди) - Раъно Шодиева ғолиба

 

Йилнинг энг яхши кинорежиссёри   -  (номзодлар: Хилол Насимов, Абдувохид Ғаниев, Ахмаджон Унарбоев)  -  Хилол Насимов ғолиб

 

2013 йилнинг спорт маликаси  -  Нигина Абдураимова, Нафиса Мўминова, Диёра Келдиёрова  - (Улуғбек Рахматуллаев топширди)  -  Нигина Абдураимова (бувиси қабул қилиб олди)

 

Йилнинг энг ёш спортчиси  -  (номзодлар: Мухриддин Мирзаёров, Достон Рўзиев, Улуғбек Отамуродов) - (Лола Йўлдошева топширди)  -  Рўзиев Достон  (Дзюдо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони)

 

Йилнинг энг яхши спорт мураббийси  -  (номзодлар: Дилшод Нуралиев, Рафиқ Шаипов, Вячеслав Перетейко)  - (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махмуд Исмоилов топширди)  -  Вячеслав Перетейко-ғолиб

 

Йилнинг энг яхши спортчиси   - (номзодлар: Жасурбек Латипов, Руслан Нуриддинов, Элмурод Тасмуродов  -  (Насиба Абдуллаеванинг ўрнига Муножот Йўлчиева чиқиб топширди)  - Руслан Нуриддинов ғолиб (Оғир атлетика бўйича жахон чемпиони)

 

Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси  -  (номзодлар: Зарина Ахмедова, Шодиёра Омонова, Регина Давлетова  - (Қизлархон Дўстмухеммедова топширди)  - Давлетова Регина -ғолиба 

 

Йилнинг энг фаол эстрада гурухлари  - (номзодлар: ЭлДиДо гурухи, Сурхон гурухи, Уммон гурухи   - (Т. Содиқов топширди)  - ЭлДиДо ғолиб

 

Йилнинг энг фаол хонандаси  Зиёда!

 

Хуллас, умумий қилиб айтганда, келаси йилги шу маросимни хозирданоқ кутаман!

 "Эътироф”-2013 хақиқий халқона ва хаққоний байрам кечаси!

Ажратишлар йўқ, рейтинг хал қилишига нуқта қўйилди! Энди компютер мўъжизаси  устига қурилган ва промо кучи билан сохта кўпиртирилган машхурлик учун мукофот олмайсиз!

Сахна, эфир барчага хануз бемалол , аммо тақдирланишда энди узр, фақат лойиқлар! Керак бўлса, унутилган ва нохақ унутилаётганлар бағрига шамол тегади!

УРРА!

Замон замон замон замон замон бизникииии (Ш. Жўраев қўшиғи) 

 

Ха, айтганча "Эътироф” концепциясини бошқа тадбирлардан ўғирланган деб хато айблаётганларга: "Она замин юлдузлари”ни бир эсланг, аслида лимузиндан тортиб, хориж юлдузлари таклифи ва машхурларни шундай тақдирлаш маросимида, у биринчи бўлган!

Хақиқатни эслаш хам қийин а?))

Суратлар муаллифлари Абдурахмон Содиқов ва Улуғбек Илёсов.

Видео (эртага) Шахло Қодирова.

21-Дек-2013 13:22
Бўлим: Taqdimot | Чоп этди: Sayyod | Тег : E'tirof
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 ledy   (21-Дек-2013 14:17)
куз тегмасин, юртимиздаги байрамларга.... Лекин анча савиялилиги куриниб турибди. Видеони кутамиз. Сайёд медиа чарчаманглар. Ишларингизга ривож.

2 vovaziziy   (21-Дек-2013 14:31)
xaqqoniy baxo xammaga qoyil

3 Dostonbek_N   (21-Дек-2013 14:46)
SARDOR AKA HAQIQAT BORAKAN-KU! RAHMAT AJOYIB TARZDA YOZIBSIZ! XULLAS HAMISHA DAVLAT BILAN BIRGA BO'LISH KERAK! QOLGANI BIR TIYIN! NAZARIMDA FIKRLARIZ ANCHA IJOBIY TOMONGA O'ZGARGANIDAN XURSANDMAN! ENG YAXSHI SAYT BO'LGAN SAYYOD.COM IJODIY JAMOASINI HAM TABRIKLAYMAN!

4 Zodibek   (21-Дек-2013 14:52)
Ха мен хам шуни канчадан бери кутаётгандим гап йук зур хамма лойиклар такдирланибди ишкилиб шундай булсин. Хаммаларига омад

5 Tamerlan   (21-Дек-2013 14:55)
Woooooooooooooooooooooooooooooooooooooooowwww bo'larkanu eeeeeyyyyy mana XAQIQAT !!!! Sayyod, man uchun shu yili sizni eng yaxshi reportajiz kam bo'men !!!! Shunaqa adolatli Taqdirlashni anchadan beri ko'rmyatuvdik

6 Zodibek   (21-Дек-2013 14:55)
Йилнинг энг фаол эркак хонандаси йукми?

7 Tamerlan   (21-Дек-2013 14:56)
Ra'no Shodieva ga RESPECT lar !!!!!!!!!!

8 Abdull86   (21-Дек-2013 15:35)
Gap yuq. Uqib mazza qildim endi videyosni kutamiz.

9 bitmoon   (21-Дек-2013 15:44)
Madaniyat va sport ishlari vazirligi endi o'zini borligini bildiribti. Davlat bayramlarimizayam shunaqa bo'sa zo'r bo';lardi

10 KamiLLa   (21-Дек-2013 16:06)
Sevara Nazarxonni ham bironta nominatsiya g'olibi qilish kerakmidi!

11 AbduRashid   (21-Дек-2013 16:22)
zerikarli

12 muxlis_uz   (21-Дек-2013 16:55)
Йилнинг энг фаол эркак хонандасини танлашмагани тугри булибди. Чунки хеч ким фаол булмади бу йил. Аел хонандага келсак, Лола мукофотга анча лойикрок эди манимча, майли бу йил бумаса кейинги йил албатта олади! Репортаж зур, хамма номидан РАХМАТ!

13 muxlis_uz   (21-Дек-2013 16:59)
NAVO да берса кере Янги йил кечаси, кутамиз

14 EdvardBella   (21-Дек-2013 19:02)
Haqqoniy boldimi yo'qmi bilmayman, lekin haqiqiy san'atkorlar taqdirlanibdi. Televizordan ko'rsatishadimi yo'qmi

15 cool dude   (21-Дек-2013 19:03)
yaxshi ovoz berishibdi. xar doimgidey qo'shiqchilarga notog'ri o'rin berishadi Jasur Umirovga shu yili kutgandim  afsus

16 Рустам   (21-Дек-2013 21:16)
Хартугур тилимизни узлигимизни гапира оляпмиз!!

17 AAA   (21-Дек-2013 22:57)
Tezro videosini chiqarila iltimos

18 diza   (21-Дек-2013 23:14)
G'oliblar o'z o'rnida naomzodlayam  judayam xaqqoniy tanlangan ''ELDIDO''  haqiqiy mahoratlilani jamoasi /to"rirogi guruhga mahorat darajasi tenglar tanlangan'' Haqqoniylik -bu rivojlanish dir

19 Jamshidbek_qarshi   (21-Дек-2013 23:36)
videoni kutib qolamiz!!!

20 Elton5555   (22-Дек-2013 00:05)
VOYDOOOOOD ODAMLAR SAYYOD.COMDA SENSATSION SYURPRIZ! DARDLI NOLALAR MALIKASI YANA BIZ BILAN BIRGA. UZBEK ESTRADASINING TIRIK AFSONASI OZODA SAIDZODA YANGI ALBOM TAQDIMOTINI OTKAZADI. MINGLAB ODAMLAR UCHUN ORZIQIB KUTILGAN ONLAR!

21 Alisher   (22-Дек-2013 00:37)
Vooo Mana xaqiqat endi kelasi yili Yilning eng xaqqoniy axborot ko'magi naminatsiyasini tashkil toptirip Sayyod.com g'olip bo'lishiga shak shubham yo'q

22 Gulruxsor   (22-Дек-2013 01:18)
bunaqa bo`liwini kutmagandim zo`rku ayniqsa aktrisa tanlovida videosini kutamiz endi Vatandan uzoqda turib hamma yangilikni biliw yahshi ekan Sayyod.comga rahmat

23 Shahzod   (22-Дек-2013 01:52)
Faqat bir , ikkita ijodkorlar Haqqoniy Ravishda Mukofotlanibdi deb ayatolaman..............misol Hilol Nasimov ,Eldido guruhi,Shuhrat Qayumov Munosib va Haqqoniy Taqdirlanganlar !!!

24 Orif   (22-Дек-2013 05:55)
Qacon sayod va wahloopaga bergan  savolga javob olamiz

25 Jamoliddin   (22-Дек-2013 08:10)
sayyod.com ga omad

26 Dimaaaa   (22-Дек-2013 09:59)
Ra`no Shodieva...prosta super! Uni darajasiga yetib borishga xali ancha qovun pishiog`i bor hozirgi aktirisalarimiz. Ra`no uchun hursandman.

27 $aLoXiDDiN   (22-Дек-2013 11:14)
omad

28 Klubnika   (22-Дек-2013 13:40)
vapwe zo'r bo'ldi. O'zimam wetteyidim  manga yoqdi haqqoniylik bilan berildi hammasi! Sevarani kegani undanam super bo'ldi!

29 Akbarshoh.uz   (22-Дек-2013 17:24)
Etirofga gap yuuu

30 LonnY   (23-Дек-2013 17:07)
vawe zo'r bo'ptiyu

31 Niagara   (24-Дек-2013 14:56)
SEVARA NAZARKHON NUMBER 1 .....)))))))))))))))) TO'RISI ETLARIM JIMIRLAB KETTI BORU QOYIL LEKIN....yULDUZ USMONOVA..YALLA...QOGANLAYAM BO'LISHGANIDA

32 Madina0096   (24-Дек-2013 15:13)
факатгина зур бупти, яхши бупти, омад,хакконий бупти, саййод сом.га омад, супер..............диган комментариялагина чикватти, тугрими?? Ман умуман сайтни танимйомман, мани чикмаган комментарияларим сила чикмаслигига сабаб килиб курсатган хич кайси нарушение билан тугри кемйопти, наоборот кимдир бу мавзуни тегида озода саидзони реклама киватти бу изох турипти... бу мавзу буйича изохла модератори ким, кимми личькасига ёзишим кере, узилани курсатватган сабаб важилага соответствовать килийла...
Ответ: http://www.sayyod.uz/faq/1-1 

Изохлар модератори Bek8111

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 47
Мехмонлар: 46
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod