Санъат олами вакилларига мураккаб бир савол билан мурожаат этдик: "Эътироф-2014"да кимни ғолиб сифатида кўришни истардингиз? Фақатгина битта номзодни айтинг!"
Албатта бу саволга савол билан жавоб қайтарилганлари кўп бўлди : "Қайси номинацияда?", "Хонандаларданми ё актерлардан?", "Эстрадами ё миллий йўналишда?", "Эркак кишиданми ё аёллардан?"))
Саволимизни мураккаблиги хам шунда эди. Аслида қоидаси йўқ бўлган бу саволга мақсадимиз биринчи келган фикрни олиш.
Кимдир тартибдан четга чиқа олмай фақат битта одамни айтишда жуда қийналган бўлса, кимдир битта одамни айтса хам бошқаларни хам номини айтиб уларни хам ғолиблар қаторида кўришни хохлаган бўлишини билдирди. Хуллас биргина саволга хамма турли жавоб берди. Қизиғи битта одамдан ташқари бир икки номзодни айтиб кейин биттасини танлаганида, ўша қолганларини хам ёзиб олавердик. Бироқ аксарият қатнашганлар савол тартибидан чиқмай битта номзодни кўрсата олишди.
Даврон Эргашев: Муниса Ризаева. Ижоди самарали, яккахон концерти хам зўр ўтди. У хам аёл хонандалар ичида энг яхши ижод килаётган ва "Эътироф"да ғолиблар қаторида бўлишга хақли.
Асал Шодиева: -Муниса Ризаева. У бунга лойиқ бўлди.
Райхон: -Муниса, Шохруххон ва Лола. Лекин биттасини ажратиб айтиш менга қийин жуда, очиғи. Агар фақат битта одамни айтиш шарт бўлса унда Лола.
Лола:- Хаққонийлик ғолиб бўлиши тарафдориман. Шохруххон мукофот олса хурсанд бўлардим. Менга беришса хам хурсанд бўлардим )
Муниса Ризаева: -Албатта Шохруххон!
Шохруххон: -Хаммага! Чунки хаммага яхши бўлишини хохлаймиз. Фақат ўзи ижод қилганларга!!!
"Даракчи" газетаси санъат бўлими мухаррири Садоқат Аллаберганова: -Шахзода. Самарали ижод қилаётган аёл хонанда. Агар эркак хонанда номинациясини қўшишганида эди, Алишер Файзни танлаган бўлардим, чунки у бошқаларга ўхшаб тез-тез қўшиқ чиқармаса хам, хар бир тайёрлаган қўшиғи яхши оммалашади.
Манзура:- Шохруххон, У.Рахматуллаев, қизлардан Шахзода.
Тележурналист Лола Зуннунова:- Аёл хонанда Шахзода! Ижоди хақиқатдан эътирофга лойиқ , хомиладорлик пайтида хам , фарзандлик бўлгач хам ижоддан бир зум тўхтамади. Офарин! Эркак хонанда - Алишер Файз! Мусиқасида нола, шеърларида дард бор. Албатта энг мухими халқ кўнглидан жой олган, эътирофлар оғушида бўлган, хақиқий санъаткорни муносиб кўришлари тарафдориман.
Алишер Файз: -Шахзода
Шахзода:- У.Рахматулаев, Шохруххон, Умидахон, Зиёдани ғолиблар қаторида кўришни истаган бўлар эдим.
"Божалар" гурухи солисти Жахонгир Позилжонов: - У. Рахматуллаев. Самарали ижод қилмоқда ва халқнинг эътиборига эришган. Бизни асосан ёшлар эшитса, У.Рахматуллаевни хам ёшлар, хам ёши катталар тинглашади. Қўшиқлари маъноси хам жуда яхши.
Тохир Усмонов: -У. Рахматуллаевни. Яхши ва самарали ижод қилаётган ижодкор. Халқ мехрига сазовор, концертлари хам халққа манзур бўлди.
"Водий садоси" радиоси бошловчиси Ширин Гофурова: -Сардор Рахимхон. Олдинги рейтингини қайтариб олди. Концерти зўр ўтди. Кетма-кет хит қўшиқлари чиқди.
Қизиқчи Халима : -Эстрада йўлида Сардор Рахимхонни айта оламан
Сардор Рахимхон:- Ман. Чунки, "Дўст" ва "Маликам энди қара"дака хит ашула ва "Танхогинам"дака клип бўлмади. Ман хечқачон ўзимга овоз бермаганман, лекин бу йил бераман, чунки бу хақиқат!
"Ўзбегим Таронаси" радиоси бошловчиси Жамшид Хожиниёзов: -Театр ва кино санъати ривожи учун, хизматлари учун Обид Юнусов, Жамшид Зокиров
Шахноз: -Озодбек Назарбеков. Жонли ижрода берган концертлари учун.
Фаррух Соипов: -"Эътироф"ни сизлардан эшитишим. Хеч кимни номинацияда кўрмаяпман.
(Мазкур овозлар рўйхати кун давомида яна бир қанча машхурлар фикри билан тўлдирилади)
|