-Туғилмаслигим керак эди...
-Оёғимни ўзбек профессорлари сабаб кесишмоқчи бўлишган. Ётиб қолганимда каравотларни уриб йиғлаганман.
-Онам татар бўлган, Қозонлик татар! Соф ўзбек оиласида юзи ерга қарамаслиги учун қариндошларини келтирмай, тарбиямизни хам кучли қилган ва ўзи эса ўзбеклашиб кетган.
-Руслан Шарипов менгача пул топмасди. "Сетора"га рахмим келиб Русланни уришганман.
-Махалламдагилар бошида мени артист сифатида менсимаган.
-Хозир чойхонада ёшлар бу фожеа! Чойхона бу отахонлар учун!
-Ўзимни овозимда куйлайман!
-"Хўжа" продюсерлари Руслан билан гаплашсам уни қўлидан тортиб олиб кетишарди.
-Юзидаги нор сабаб уни бўянади дейишарди.
-Шахло Ахмедовани келин қилишга қарши эмас.
-Мухлислар эътирози: Ўғлини санъатда аъло клиплар билан талтайтирмаяптими?
-Хозир сомсапаз хам зўр куйлай олади.
-Сенга қўшиқ ёзмасам, хеч ким бўлмайсан деганди...
-Ватангадо ва қариялар уйи хақида хам...
Ретро афсоналаримиздан бири, бугунги давргача хануз ижоддаги "Шахзод" гурухининг солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов билан сухбатни хамиша хам кўриб ўқийвермаймиз. Сабаби у деярли интервью бермайди.
Рашид Холиқов деганда машхур бренд либосидаги ва ўзига сочидан тирноғигача орасталик билан қараган серсалобат хамда дидли хонанда кўз олдимизга келади. Ўта маданиятли ва хушмуомала бу хонанда билан сайтимиз туридаги сухбати хаммага қизиқ бўлса керак.
Айниқса уни оёғи кесиб ташлашлик хавфи билан ётиб қолганидаги оғир дамлар хақида...
Рашид Холиқовни "Сайёд-медиа" офисимизга таклиф этдик.
Биласизми, кўпгина саволларимни кутмай гўёки олдиндан сезгандек жуда қизиқ нарсалар билан бўлишди. Асосийси уни шахс сифатида кўпчиликка аён бўлмаган жихатлари ушбу сухбатда намоён бўлди десам муболаға бўлмас.
Оғир кечган болаликнинг чархланган ва тарбияга алохида урғу билан катта қилинган ушбу оиланинг ажиб сирларини ошкор қилди.
"....Онам Равиля татар миллатига мансуб бўлган ва соф ўзбек оиласига келин бўлиб тушган. Балки шу сабаб юзимни ерга қаратмаларинг, ана татарни боласи ундай бўлади бундай бўлади деган гапларни яқинлаштирмаслик учунам нафақат бизни тарбиямизни балки оиладаги ўз аёллик вазифаларини хам қойиллатганлар... Кези келиб Қуръондан сураларни ўқишни бошлаганлар. ..."
Онаси берган ўгитларни хануз эслар экан айнан тарбияси негизидаги у сўзлар хаётида кўп асқотганини билдиради.
-"Дўстларим мошинасида уйим олдидан ўтиб, мени чақиришмаганида жудаям алам қиларди... Хали кун келиб шундай машиналар хайдайки деб алам билан гапирардим"...
Хаётида эришган кўп нарсасига ўша аламлар хам туртки бўлган.
"... Махалламдагилар бошида мени артист сифатида тан олишмаган. Тўйларига бошқа артистларни чақиришарди..."
"...Санъатдаги ярим-яланғоч қизлар? Кимлар? Тамила? Ким у? Ман танимайман уни! Лола? Қайси? ..."
Ўзбек тилини билмаслик? Рус тилини билмасликчи?
"...Клипимда уйланишимдан аввалги холат кўрсатилгани рост... Тўйдан аввал қайнонам билан уришиб, эшигини тепиб кетганман, ва хозир..."
"...Ётиб қолган пайтларим йиғлаганман. Бир маротаба хам эмас... Каравотларни уриб йиғлардим... Санъат оламидан мен танимаганлар хам келиб аслида нима бўлганидан кўпроқ қизиқарди. Хар бирига бошидан гапириб беравериш... Ўша пайтлар сараланиб қолганлардан нафақат бегоналар балки яқинларданам бўлган...."
Бу ва бошқа жуда қизиқ мавзуларда Рашид Холиқов билан видеосухбат
Суратлар муаллифи Нодира Тўраева
Видео : Шахло Қодирова ва Нодира Тўраева.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
iloji bolsa Farrux Zokirov va Sevara Nazarhon bn ham suxbat otkazila!