Бош сахифа » 2014 » Март » 7 » Рашид Холиқов ижодни Амира билан дуэтда давомлади
03:31
Рашид Холиқов ижодни Амира билан дуэтда давомлади

Кенг омма учун билмадигу, аммо санъат олами учун мутлақо кутилмаган янгилик  бу Рашид Холиқовнинг Амира Алибекова билан дуэт куйлаётгани бўлиши табиий. Зеро, "Шахзод" гурухи солисти Рашид Холиқов унча бунча хонандалар билан дуэт куйламайди ва бугунги кунгача атиги уч ижодкорлар Севара Назархон,  Гугуша ва Райхон билан дуэтларидан хабардормиз.

 
 
Мазкур дуэт шахсан Рашид Холиқов ва Амира учун атаб ёзилган бўлиб, Жасур Абдурахмонов мусиқа ва аранжировкаси хамда  Нодир Азимов матни билан "Ўртамизда" дея номланади.
 
 
 
Рашид Холиқов бетобликдан тикланаётган даври қай тарзда эканлиги,  уни  студияга мотоциклда ташриф буюрганидан кузатиб қувониш мумкин эди.  Суратчимиз шу куни паришонхотирлик вирусидан азобланган бўлиб, ушбу онларни суратга мухрлашга улгурмаган)) (юлдузлик касали қурсин, фотографларгача юқибди)
 
 
5-март куни Тарона рекордс студиясида ёзилган бу дуэтни реал жараёнига сайтимиз жамоаси лутфан таклиф этилиб, эксклюзив маълумотларни тақдим этишди.  
 
 
Ижодий жараён сермазмун тарзда ўтди. Рашид Холиқов овоз ёзиш баробаринда, аранжировкачи Жасур Абдурахмоновга бу қўшиқда қандай товушлар бўлиши ва Амира Алибековага хам бу қўшиқни қай тарзда куйлаш қулай ва чиройлироқ бўлишидан ўзига хос "мастер-класс" ўтди. 
 
 

Югурганникимас, буюрганники мақоли каби Рашид Холиқов билан дуэт куйлаш орзусидаги кўп аёл хонандалар бу маълумотдан бир оғриниб қўйишлари табиий.

 
 

Бошқа тарафдан Рашид Холиқов Амира Алибековани овозини ўзгача дея таърифлагани, Амирани ижоди манзурлиги ва қўшиқ жуда ёққанини билдирган.

 
 
 
Овоз ёзиш жараёнида Рашид Холиқов сентябрь ойидан бери студияда куйламагани хақида бўлишади. 
 
 
Мазкур ижодий жараён кўтаринки кайфиятда ўтиб, шу куниёқ овоз ёзиш ишлари якунланди.
 
 
Дуэт ижодкорлари бу қўшиқ ва клип премьерасини эксклюзив тарзда сайтимизда ўтказишни режалаштиришган. 
 
 
Бахор фаслига монанд романтик "Ўртамизда" дуэти яқин кунларда эксклюзив тарзда фақат sayyod.com сайтида!
 
 
 
 
Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази суратчиси Тумпала.
 
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11072 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzod, Rashid Holiqov, Amira Alibekova

Нравится
Барча изохлар: 8
1 FC_PAXTAKOR   (07-Мар-2014 04:33) [Материал]
Tumpala biggrin

2 Felix   (07-Мар-2014 09:49) [Материал]
Rashid Xoliqov Rayhon bilan ham duet kuylagan. "Sen bo'lmasang" nomli qo'shiq,
Rayhonning 2011-"Sevaveraman" konsertida sahnada birga kuylashgan!

3 Parvina   (07-Мар-2014 10:09) [Материал]
Sardor aka Rayhon bilan ham duet kuylaganlar

4 Hudoyor   (07-Мар-2014 11:40) [Материал]
Ijodlariga omad Oylasi va Muxlislariga Baxtlariga sog oman bölsinlar Gruppa Shahzod lutwe...

5 Zulfiya_A   (07-Мар-2014 12:18) [Материал]
дуэт с Севарой,на мой взгляд,получился самый удачный.

6 zaya   (09-Мар-2014 00:10) [Материал]
Kutamiz quwiqni:)

7 Yusufjon   (09-Мар-2014 13:02) [Материал]
qo'shiq zo'r bo'ladi deb o'yleman

8 Yusufjon   (09-Мар-2014 13:03) [Материал]
kutamiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!