Бош сахифа » 2018 » Июнь » 22 » Рамазон Закот ва ФАХРЛИ ИНСОН байрам сони моддий хайрия хисоботи
18:46
Рамазон Закот ва ФАХРЛИ ИНСОН байрам сони моддий хайрия хисоботи

1-июнь кунидаги топширилган қонлар хужжатланиб барчаси қон олиш учун беморларни шахсан ўзлари ёки ота-оналари қўлига топширилди! Шунингдек 1-июнь кунига ва 14-июнь кунигача йиғилган Рамазон Закот  пулларига рецепт асосида барча дорилар сотиб олиб беморларни шахсан ўзлари ёки ота ва оналари қўлларига шахсан топширилди. 

Шу репортаж сўнггида рақамлар хисоботи! Унгача фотохисобот:

 

 

Моддий хайрия: 
Шавкат ва Дурдона Абдуллаева, Анвар ака, Севинч, Ахмедова Муниса, Сибанбаева Акбала, Рахмонбердиева Жамила, Курбонова Гулчехра, Юлдуз Усмонова Фанклуби аъзоларидан, Уммон фан клуби ва Малика, Жасмина, Дадаходжаева Зиёда, Раззоков Абдурахим, Чориева Нозима, Зиёдулла, Машарипов Жасур, Аломатхон, Муаттар, Нигора, Шерзод, Севара, Камилла(Сетанхо), Зульфия, Зиёдов Дилшод, Илхом, Адиз Раджабов, Отабек Тожибоев, Шахноза, Саъдулла, Бобоназаров Шерзод, Бобоймуродова Башорат, Саидова Зульфия, Баходир, Насиба, Мадина, Шухрат, Реимов Рахим, Шахноз, Камолиддин, Бахорой, Шерзод, Мовлуда, Мохира, Анвар, З.Юлдашев. 

Айтганча, сиз истаган пайтингиз, хозироқ хам ушбу икки картадан бирига картадан картага ўтказиш хизмати орқали истаган суммани ихтиёрий равишда хайрия қилишга имконингиз мавжуд:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

Умумий сумма (карточкаларга тушган пуллар билан биргаликда) : 62.434.700 сўм

Шундан:

1-июнь кунидаги тушган хайриялар: 20.282.700 сўм
1-июньдан то Рамазон закот 14-июнь кунига қадар (шу куни дорилар сотиб олиб тарқатилди)  42.152.000сўм

 

Умумий 62.434.700сўмлик дорилар сотиб олиб хар бир бемор ва ёки унинг ота-онасига шахсан топширилди.

 

Хотирингиз жам бўлсин барча хайриялар ЎЗ ВАҚТИДА, закотлар хам Хайит куни кирмасидан 14-июнь куниёқ кечгача дорилар сотиб олиб тарқатилди.

 

Барча иштирокчилар, хайрия ва закот қилганларни хайриясини Аллох ўз даргохида қабул қилиши, хаммаси аввало соғлиқ учун хизмат қилиш ва хайрия қилганларни ўйлаган  ниятига Аллох етказишини чин дилдан жамоамиз билан сўраймиз!

Хаммага рахмат, сизлар борки бу лойиха бардавом! Сизлар борки яхшиликка ишонч бор!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

Келаси ойнинг илк жумаси 6-июль ФАХРЛИ ИНСОНда кўришгунча!

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1938 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 2
1 Абдулла Б.   (23-Июн-2018 14:13) [Материал]
Ассалому-алайкум, Моддий хайрия қилганлар рўйхати ичида пластик орқали хайрия қилганларнинг исми-шарифлари қолиб кетибди? Ёки кўрсатилмабди шекилли? Рағбатлантириш мақсадида уларни ҳам кўрсатиб қўйиш керак эди.

0
2 Sayyod   (24-Июн-2018 13:36) [Материал]
Волекум ассалом, пластик карточкалардагиларни аввал кўрсатар эдик, кейин кўпчилик айнан аноним истагани учун пластикдан ташлаганини айтиб ёзмасликни сўрагани учунам пластикдагиларни ёзмаётувдик.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!