ФАХРЛИ ИНСОН йил якуни сонида жонли мини концертчалар. +Видео Hayriya| Akciya | Tadbir
ФАХРЛИ ИНСОН йил якуни сонида жонли мини концертчалар. +Видео

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Йил сўнггидаги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг қахрамонлари билан танишинг:

 

 

 

 

Хонанда Дилафруз Хайитметова ўткан сафарги акцияда ўзи қон топшира олмагани сабабли бу сафар лойихамиз мохиятига монанд холда тарғиботни йўлга қўйиб,  уч йигитни қон топширишга ТАРҒИБ этиб ўзи билан бирга олиб келгани хурматга лойиқ! Шу қаторда бу сафар ўзи хам қон топшириб фахрли инсонлар қаторидан жой олди!

Хурмат!

Қон топширганлар рўйхати:
1. Али Ниязимбетов
2. Хайитметова Дилафруз
3. Санжар Шамс
4. Эргашов Козимжон
5. Абдуллаева Сайёра
6. Ражабов Шохрух
7. Ханназаров Улуғбек
8. Ахмеджанова Севара
9. Умарова Гулноза
10. Асеинов Ильнур
11. Шерматов Элдор
12. Халилов Рихситилла
13. Хасанова Ситора
14. Таджиева Зилола

     Умумий 14 та донор қон топширди.

 

Бастакор Али Ниязимбетов шу кунги таниқли шахслардан қон топширишни бошлаб бериб, кимга ёшлик ва кимларга болалик нафасини эслатиб ўзи ёзган Манзура ва Самандар ижросидаги хит шлягерлардан парча куйлаб берди. 

 

 

"Беном" гурухи Сарвар ва Комил хам қон топшираётганлар ва албатта хизматчи персонал бўлган медицина  ходимларига ўз ижодларидан хамда уларнинг хамшахари бўлган актер Адиз Ражабов  таклифига биноан Бухоро мавригидан парча куйлаб, юз фоиз жонли ижродаги мини концертча тақдим этишди. 

 

 

Мини концертчалар бир-бирига уланиб Дилноз ижросида "Мусофиргина онам" ва "Томчи томчилаб" қўшиқлари гитара садолари жўрлигида жонли куйланди. 

 

 

Дилноз талабларга биноан Ялла гурухи репертуаридан "Чайхана" қўшиғини куйлаётган пайти, унга акцияга эндигина кириб келган хонанда Дилсўз қўшилиб навбатлар уланишини микс тарзида амалга оширишди. 

 

 

Шу пайт қон топшириб бўлган хонанда Диларуз Хайитметова хам микс тарзида хонанда Дилсўзга қўшилиб буёғи Хоразм лазгисига уланди. 

 

 

 

 

Хонанда Дилсўз, актер Адиз Ражабов  ва таниқли фотограф Мухиддин Али шу куни моддий хайрияда қатнашиб яна бир бора фахрли инсон браслети сохибларига айланишди. 

 

 

 Шу кунги жонли ижродаги қўшиқлар учун мухим бўлган созандалар  гитарист Алламуратов Шухрат ва доирачи Шокиров Хумоюнга акциямизни йил якуний сони байрамона ўтишига катта хиссаси учун  ташаккур изхор этамиз.
 

«Бар» хомийлари: 
Улуғбек, Гулсум, Достон

 

 

Моддий хайрия: 
Собиров Даврон, Машарипов Жасур, Сафарова Камола, Шерматов Элдор, Холтўраева Машхура, Шавкат ака, Зохида опа, Дилсўз, Абдуллаева Зарина, Туроб, Мухиддин Али, Адиз Раджабов, Музаффар, Зилола, Шерзод, Абдуллаева Зилола, Гулноза Рахматова, Аломатхон

+ ФАХРЛИ ИНСОН лойихасига хизмат қиладиган икки картага тушган пуллар билан умумий хисобда  19.036.000 сўм йиғилди. 

 

Айтганча, сиз истаган пайтингиз, хозироқ хам ушбу икки картадан бирига картадан картага ўтказиш хзмати орқали истаган суммани ихтиёрий равишда хайрия қилишга имконингиз мавжуд:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

 

Йиғилган пулларга дорилар олиб лейкемия (оқ қон, лейкоз) билан оғриган бемор болалар шифохонасига бориб доимгидек дорилар ва шу кунги топширилган қонлар хужжати хар бир беморни шахсан ўзини қўлига ёки ота-онасига топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Хаммасини видеода томоша қилиш

 

Келаси йил, 2018-йилнинг илк жумаси 5-январьда ФАХРЛИ ИНСОН лойихасида кўришгунча!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева, видео Шахло Қодировадан.

15-Дек-2017 11:32
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson, faxrliinson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [462]
BeshBet [20]
Din [78]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1019]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [74]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [588]
Tabriklar [170]
Taqdimot [47]
Hayriya| Akciya | Tadbir [241]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 5
Мехмонлар: 5
Рўйхатдагилардан: 0