Рахимхоннинг "Эстафета"си Тв кўрсатувларидан шов-шувлироқ кечмоқда! Yangiliklar
Рахимхоннинг

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

 

Сардор Рахимхоннинг инстаграмдаги "Эстафета" лойихаси тобора шов-шувли ва қизғин кечмоқда ва ишонинг, тв-даги аксарият кўрсатувлардан оддий инстаграм лойихаси анчайин қизғин кечмоқда. 

Мухлислардан ташқари унда таниқлилар хам қатнашиб улардан "Шахбоз ва Навруз" гурухидаги Навруз хамда "Манго" янги таркибидаги (собиқ "Баён" гурухидаги) Ойбек Сангин иштироклари хам қизғин мухокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

 

Очиғи, ўзим хам бу лойихани кузатиб, изохларда фикримми билдиришдан ўзимни тия олмадим)).   Рости, "ЗўрТв"даги "ЗеКаверАп"ни шу қадар хали биронта сонини кўришга қизиқиш бўлмади ва бу кетишда "Эстафета" у кўрсатувни хам рейтингини эгаллашига шубха қолмаяпти. 

айни шу лойиха сабаб Сардор Рахимхонни инстаграмда нақ икки мартта "ўқимай" ва яна "ўқиш" учун қайта обуна бўлдим)))

 

Машхурлар иштирокидан ташқари яна бир қизиқ холат, бу бахтли онларидан завқланаётган куёв ўз тўйи куни келин олдида Сардор Рахимхонни "Эстафета" учун навбатдаги вазифаси бўлган "Ишонмасман" қўшиғини куйлагани жуда қизиқ бўлди.

Бир ўқ билан икки куён-лойихада иштирок ва албатта суйган ёри учун жуда мос бўлган қўшиқ  ижроси)

 

Мазкур лойиха муаллифи Сардор Рахимхонни ўзи ва табиийки у хам бир ўқ билан икки қуённи овлаган кўринади: Бири ёшларга имкон бериб уларни иқтидорини халққа танитиш ва хам ўз қўшиқларини яна бир бора ёдга солиб уларни янада сингдириб ёдда сақлатиш)

 

Эслатиб ўтамиз, айнан шу лойиха сабаб  Диноза исмли хонанда "Ётиб куйлаган қиз" лақаби билан интернет оламини куйлаш махоратию куйлаш холати билан росмана хайратлантира олди.

 

 

Сардор Рахимхоннинг "Эстафета" лойихасида номи ошкор этилмаган ва хамма учун қизиқ бўлган  "ётиб куйлаган қиз"ни биз топиб мини интервью ўтказиб яна "ДЕМинО" лойихасида иштирок эттирганимиздан кейин эса Дилноза Неъматуллаевани машхурлиги  интернетда эплаб бўлмас даражада кетмоқда. Турли сайтлару видеопорталларда Дилнозанинг инстаграм сахифасидаги куйланган парча қўшиқлари видеолари "ётиб куйлаган қиз"дан янги тарона сифатида премьера қилиниб қизғин кузатилмоқда. 

 

 

Ва ўша "ЗеКаверАп" ижодий гурухи томонидан кўрсатувда иштирок этиш учун таклифни хам қўлга киритди. Кастингдан ўтгану аммо ўнталикка кирмаган Дилнозанинг  айни дамдаги қизиқ хонанда эканидан лойиха муаллифлари шунчаки фойдаланган бўлса не ажаб?

Хозирда Дилноза бир неча продюсерлар хусусан хонанда Мохимнинг продюсеридан бирга ишлашга таклифдан то кимсан Озодбек Назарбековгача диққатига сазовор бўлиб, унга лойиха бўлиши кўриб чиқилмоқда. Куни кеча Озодбек Назарбеков хузурига таклиф этилиб жонли ижрода куйлаган Дилноза хозирча у воқеа тафсилотларини сир тутмоқда.

 

Сардор Рахимхонни "Эстафета"си яна қандай қизиқ номларни тақдим этаркин, кузатамиз!

Сиз бу лойихани кузатяпсизми? Қандай фикрдасиз?

16-Окт-2017 00:24
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Dilnoza Nematullayeva, Sardor Rahimhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 26
Мехмонлар: 26
Рўйхатдагилардан: 0