Маст бўламиз лолача, ас бўламиз лолача, шартта чиқиб сахнагаё лаклашамиз лолача))))))))))))))))
Қўлимизга тушган видеони кўриб....ажабландим. Қандайдир бир тадбирда хонанда Шербек Шодиев "Уйқудаги гўзал" қўшиғини куйлашни бошлади-ю.... Агар бу видеони менга келтириб беришганида аниқ пиар деб бахолаган бўлардим тўғриси. Қизиғи бир инсонни телефонини (ўзини рухсати билан) қараб ўтириб ичидаги шу видеога кўзим тушди. Яна ўша инсон рухсати билан ўзимга кўчириб хар галгидек огохлантирдим: "Бу видео сайтга чиқиши мумкинлиги хақида огохлантираман!"
Узр, лекин у инсонни "сота" олмайман, умуман гап у инсон, телефон хақида хам эмас. Мухими видеодаги воқеа хақида.
Қўшиқда куйланаётган бечора "Уйқудаги гўзал".... у гўзални тушидаги бу "Кошмар"ни тасвирлаш сахнасимикан бу... Ё уйқусираётган йигитнинг ўзини "гўзал"лик лунатизмими...
Товус каби товланиб, илон каби жилпанглаб, алланималарнидир кўрсатиб папуаслар қурбонлик келтирадиган маросим хатти-харакатларни хам кўрсатиб, бирам ишваландиларки, бирам мавжланиб ёйилиб кетдиларки...сочилди чаман қўшиғи яралди хуллас. Шу бечораниям дарди бор экан-а деворарсиз. Бошларини ушлаб тебранадией, Фламинго қуши каби қадам ташлаб кўрадимией, таппа йиқилиб ётволиб кепкалари тушиб кетадимией..
Бахор рақс ансамбли ағанаб тушди шу жойида, Офарин қизлари эса умуман дам олиш курортида... Эмоциялар кўп лекин уларни тартибга солиб цензурадан ажрата олиб ёзиш жуда қийин кечмоқда.
Кузатиш қизиқ, хайратланасиз, ажабланасиз, куласиз хам балки... Ким нафратланар ким айтар лаънат...
Ким эса айтар : "Шербек, сизга нималар бўляпти? Янги стратегиями бу? Шоуми бу?"
Шербек яқин кунлар бунга аниқ ва ишонарли жавоб келтиради деган умиддаман.
Kim ayti erkak yig`lamidi deb, albatta yig`laydi nima qipti o`ynasa(erkak kishi yiglashi uynashi uyat deyilganmi) dardi bor ashula etadi, etomagan, ashulaga o`ynidi
Maylin maylin. Xamma xamma bilan. Bazida maktabda qizlaga qanaqa xarakat qilishni o'rgatib qo'yardim. Klipni uyda ko'raman. Xozircha taxminan vaziyatni baxoladi.
Man bu "raqqos" ni G'afur G'ulom bog'ida ko'p ko'rganman, qatta musiqa balandro bo'sa o'shetta o'ynab keturadi qizlaga o'zshab, keyin aqliyam keregidan sal kamroq manimcha, Sherbek Shodievni bunga aloqasi yo'q deb o'yliman uni o'rnida boshqasi bo'sayam anu "raqqos" "hirom aylab" tashuradi
Sayyod,bu mavzuga tezroq oydinlik kiritiw kk menimcha.Agar köchalardayam öynab yuradigan bölsa,aqlan ojiz insondir.Alloh ularga jamolini körsatadi.Bilguvchi Alloh.Mazg'ava agdariw kk.mas har xil wubha-gumonlar bn.Alloh g'amini yesin,bunday odamlarga nisbatan har xil gaplar aytiw yaxwilikka olib kelmaydi.Allohni qahri keladi.Uning qahridan esa bandasi qochib qutulolmaydi.Astag'furulloh.
Zamon teskari bo`layapti diganlari shu bo`lsa kerak... O`zbekona urf-odatlarimiz, milliyligimizga va albatta o`zbek marderkaklarimizning sha`niga bunday raqslar to`g`ri kelmasa kerak menimcha.. O`ynasin mayli, lekin ommaga buni havola etish shartmikin?
BULISHI MUMKIN AKLI ZAYIF BUSA OLLOH UZI KECHIRSIN HAMMAMIZANI LEKIN MAN BITTA NARSANI UZ KUZIM B-N KURGANMAN BU INSON HECHKANAKA RUHIY YOKIY JISMONI ZAYIFLIGI YU AKSINCHA ELDA KUZGA KURINGAN KUSHIKCHI HUDDI SHUNAKA AYOLCHALISH RAKIS KIGANINI NIMA BUGANDAYAM ERKAK DEGAN NOMMI KUTARIB BOSHIGA DUPPI KIYGAN MARD LA KU BULAYAM ....
astofurullo odamlaga nima bo`voti to`risi bu videoni oxirgacha ko`rishga ulgurmadim balkim rostanam ruxiy kasalduru lekin qilularidan unaqaga o`xshamidi bolla shunaqa raqsga chushsa endi bu bo`mapti o`zi agar bu sherbega piar bo`sa o`zbe sho`v biznisida 1 ta raqos asilbeyam yetb ortadi bunisi juda ortiqcha hamma shov biznes olamiga kirgisi keladiya buyam bitta odamlani etiborini tortish uchun piarde bu bola haragirafiyada tahsil osala bo`larkan.()
Бу ҳам аслида катта шармандагарчиликни бўйнига олиб қилинган жасорат, ёки кўнгил иши. У йигит шуни истаган ва бу кучли истак уни ўзи устидан ғолиб чиқишига, ўзини ўзи енга олишига олиб келган. Аслида, ҳаммада ҳам ғайриоддий истаклар бўлади ва инсонлар бу истакларга қарши боришади. Сабаби улар бундан қўрқишади, улар қўрқоқдирлар. Ўзларини имкон қадар чеклаб яшашга, барча ахлқ қоидаларига амал қилиб яшашга махкум этишади. Рақсга тушиш майли, ва шу тарзда қалбдаги ғуборларни чиқариб ташлашга мойиллик ҳаммада бўлади. Фақат одамлар буни турли йўналишда амалга оширишади. Масалан мен, кўпинча тушкин холатдан чиқиб кетиш учун эшикни махкам ёпиб шўх музикага ўйнайман, то холдан тойгунча ўйинга тушаман. Ташқаридан қараганда жуда кулгили кўринса керак. Катта фарзандимнинг бўйи бўйимга етиб қолган, лекин мен шундай бўлганлиги учун ўзимни бирдан бир овунчоғимдан махрум қилолмайманку. Баъзида фарзандларим билан номига рақсга тушиб қўяман, лекин уларни олдида ўзимни ўта сипо тутишга харакат қиламан. Ичимдан чиқиб келаётган тўлқинни бор кучим билан бўғиб тураман. Бу менга ўзим якка рақсга тушканимчалик хузур бағишламайди. Тўйларда, турли тадбирларда ҳам рақсга тушиб тураман, лекин шундай қилиш кераклиги учун, атрофдагиларни хурсандчилигига шерик бўлаётганимни кўрсатиш лозимлиги учун бундай қиламан. Нима учун бола бечорани бунчалик тахқирлаш, уни турли уқувсизлар томонидан топталишига имкон яратиб бериш керак бўлиб қолди? “Саййод” ўзи қанақа сайд? Дуч келган одамларнинг хаёсизларча, оғзининг шалтоғи чиққунича (улар хатто ёзишни ҳам эплай олишмайди) айтадиган гапларини хавола этаверадиган сайтми? Бундоқ ўйлаб кўриш керак, бу болани тақдирини ўйинчоқ қилишдан олдин, инсонийлик юзасидан озгина бўлса ҳам мушохада юритиб кўриш керак. Энди шунча гап-сўзлардан кейин унга ким қизини беради (уйланмаган бўлса), ота-онасининг махалла кўйдаги обрўси нима бўлади? Нима бундан беш баттар, сазойи қилишга ҳам арзийдиган шарманда инсонлар ҳам борку, орамизда. Рақсга тушса нима бўпти. Ўзидаги озгина бўлса ҳам махоратни бошқаларга кўрсатгиси келибди. Буни нимаси ёмон. Бундан ёмон ишларни қилаётганлар ҳам бор-ку. Эрига хиёнат қилаётганлар, ўғирлик қилаётганлар, тарозидан уриб қолаётганлар.....
bu bola rostdan ham raqosmi, yoki ichib chakib olganmi?Raqqos bo'lganida ham o'zini bunaqa tutishi erkak nomiga........ Qo'shiqchi ham kasal shakil, ahmoqlikdan boshqa narsamas
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.