Рассом, дизайнер ва актриса Шахзода Мухаммедовани инстаграм оламидаги чизаётган суратларини кузатиб очиғи қойил қоламан. Асли шундай тасаввур оламини тасвирлаш билан боғлиқ дизайнерлик деймизми ё тасвирий санъат вакилларини бошқача бир қизиқиш билан ижодини кузатаман.
Балки шу сабаб хам сўз бошидаги у хақида халққа таниш бўлган тарафларини айнан ўзим қабул қилган тартибда қўйиб чиқдим.
Бир нарсани шу ўринда алохида таъкидлаб айтиб ўтишим керак.
Шахзодани аксарият одамлар мақтанчоқ деб билгани билан қўлида шундай хунари бор бу чевар қиз эришган ва эришаётган лойиқ ютуқлари билан харқанча мақтанса арзийди. Қанчадан қанча асосий урғуни юз тузилиши ва уни минг охангга солиб ўзгартираётган қиз аёллар олдида бу қиз мехнати билан гўзалликка хисса қўшиб дунёни чирой тарафига ўзгаришига хисса қўшмоқда.
Қилар иши йўқлигидан ўзини бузиб, табиий гўзаллигига мажрухлик киритаётгани йўқ, атрофга хасаду алами билан захрини сочмаяпти, рангго ранг гўзалликдан иборат ўз севимли иши билан шуғулланиб сизлар билан бўлишяпти. Гўзларингизга гўзал озуқа беряпти холос.
Бошқа артистлар нимаси билан инстаграмда бўлишяпти, бир таққослаб кўрингчи)
Пашша атрофга қараб фақат гўнг кўриши ва асалари эса фақат гуллар кўришидек гап.
Шахзода Мухаммедованинг бутик ва ательесига ташрифимнинг асл сабаби хам аслида унинг актрисалиги эмас, кўпроқ шу қўлидаги чевар хунарлари билан яқиндан танишиш ва ўша ижодий устахона мухитини сайр қилиш эди.
Ўзиям унинг ишхонаси хар тарафлама ажиб шовқинликлар марказида жойлашган экан. Буни видеодан хам эшитасиз.
Тепасида тренажер зал ва гурсиллаб тушаётган темирлар овози, ёнида бор овози билан қичқириб ичидаги ёмон иллатларни чиқариб юборувчи аёллар тренинг хонаси ва тўғрисида эса туғруқхона!))
Сухбатимизда қўйидаги мавзулар бўлиб ўтди:
-Қонида татар ё рус қони борми?
-Ўзбек модаси шарабара ва чаллари стильми?
-Нега Асал Шодиева тўйига таклиф этмаган?
-Менга Наргиза Салмонова тақлиди ёқмайди, оширворади.
-Хамкасбларидан клип учун хам пул олмайди.
-Тақдир юлдузи ерга тушганида эрга тегаркан
-Санъаткор бўламан деб оиласидан ўч олган!
-У ўз умрини 60 ёшигача белгилаб режалаштириб бўлибди
-Санъаткорлар хаммаси фохиша бўлавермас экан
-Тўғрисида туғруқхона, тепасида тренажерлар ва ёнида бақирадиган аёллар жойида ишлайди))
-Шахзода нотариус бўлиши керак бўлган
-Ўз фантазиясини эплаб ололмайди
-Азамат Ахроров билан муносабати пиар эканини тан олди(алохида видео).
-Жалюзи ва линолиумдан хам либос тика олади.
Биргина шу 600 долларлик воқеани алохида қўйган видеоим икки-уч кун ўтар ўтмас юз мингдан ошиқ кўрилиб хаммаёқда роса шов-шув бўлди.
Хозир эътиборингизга ТЎЛИҚ интервью ва Шахзоданинг "планета"сидан суратлар хам тақдим этамиз
Суратлар Нодира Тўраевадан
Видео Нодира Тўраева ва Шахло Қодирова
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Sardor aka, siz psixologsiz, xa qiz bola deb indamadingiz. Tushunaman.