04:19 Президент арчаси юбилейи: 20 йил! | |
Янги йил бу болажонларнинг асосий байрами. Менимча хар бир болакай шу туғулган куниданам, кўпроқ янги йил тадбирини кутса керак. Бу йилги Президент арчаси 20 ёшга тўлди! Тадбир юқори кайфият ва юқори ташкиллаштирилган тарзда бир неча кун, икки сменда ўтмоқда, ва адашмасам, январь ойида хам бўлиши мумкин. Хавфсизлик даражаси хақидаги умуман жимман, Туркистон саройини атрофи нақ мошина йўлдан бошлаб, яшил арчадек ям-яшил одамчалар билан қўриқланган)) Бир неча кундан бери кунига нақ икки сменда ўтаётган тадбир, аввал залга киришдан олдинги фойеда санъаткорлар чиқиши ва болажонларнинг турли ўйинлари билан бошланиб, ичкарида махсус театрлаштирилган шоу билан давомланади. Биз келганимизда Уммон гурухи фойеда куйлашни бошлаганди. Йигитларнинг янги садомазо имиджи муаллифи Дилдора Қосимова экан)) Йигитлардан Зохид ва Жасур билан хозирги модада кўришиш осондир лекин, Шохрух билан эхтиётроқ бўлиш керак. Ёқаси хавфли)) (Темир тишли найзалар Зохиднинг бабочкасида, Жасурнинг кўйлагида ва Шохрухнинг ёқасида.) Дизайнер Дилдора Қосимова гурухнинг мухлислар "уммони" катта бўлганидан шу тариқа химоя атрибутини янги имидж тариқасида қўллаган бўлса ажабмас)) Эътиборимизни тортгани УММОНчилардан Шохрух болажонроқ экан. Болакайларни ёнига олиб чиқиб, ўз кичик диско рақс майдончасини ташкил қилди. Болалар тадбирдан кейин махаллада кичик ғийбатларини тасаввур қилдим "Прикинь я с уммонцами тусовала на площадке")) Йигитлардан сўнг Райхон ташриф буюрди. Албатта Йигитали билан. Йигитали узоқдан Райхонни кузатиш билан банд. Лола ўз вақтида келганига қарамай, томошабинларни ичкарига таклиф қилишаётгани сабабли, мухлисларни беэътибор қолдирмасдан улар билан суратларга тушди. Сахна ортида қувлашмачоқ интригаси сабаби албатта ўзим бўлдим, Лолани бир қизиқ тарзда суратга олганимдан унинг маъмури Лолик ва Лола иккиси сахна бўйлаб роса мени қувишди. Сахна ортига ўтгандек бўлиб, декорацияни ортидан яна қайтиб чиқдим, улар эса иккиси сахна ортидан сахнанинг бошқа тарафидан чиқишди, яна қочдим))) Ўзиям болажонлар байрамидаги "Ну погоди"ни реал кўриниши, фақат бўри ролидаги Сайёдни, икки қуёнлар Лола ва Лолик компромат учун қувлашди))) Афсус буни суратга олидаган одам йўқ эди)) Президент арчаси тадбири кунлари, бошқа санъаткорлар хам, фойеда куйлаб болажонларга байрам кайфиятини тақдим этиш учун, алишиб келиб иштирок этаётганини айтишди. Биз репортажга келган кундаги, объективимиз тушган санъат ахлини кўрсатдик. Хуллас, Райхондан кейин хамма ичкарига кирди ва театрлаштирилган сахна бошланди. Тўғриси, бундай ёрқин ва шоу тарзида болажонлар учун тадбирлар бўлишидан бехабар эканман. Мана неча йилдирки бундай тадбирда Манзура хамиша фаол ва асосий роллардан бирини ижро этади. Бу кунги ўзга сайёраликлар ва арча билан боғлиқ янги давр эртагининг сахналаштирилган модерн турида, Манзура "Зухро" планетаси маликасини ролини ижро қилди. Тадбирга цирк элементлари хам сахна кўринишига алохида салобат ва кўрк бағишлади. Болажонлар либоси ва сахна кўринишига бахо беринг: Илхомжон Фармононвнинг тўнғич ўғли (суратда ўнгдан биринчи) отаси каби бўлажак санъаткор бўлиши хозирданоқ аён. Гарчи қилиқлари хам ўхшаса-да, анчайин шўх-шаддод ва харакатчан. Шу куни бир қанча жойларда бўлиб, бу ерга хам "бирров"га кириб яна кетишимиз вақти келган бўлишига қарамай, мен билан келган Искандар соатни кўрсатавериб, кеттиклайверишига қарамай шу қадар эртакка сингиб кетдимки, охири нима билан тугаши устунроқ бўлди))) Ўтиравердим)) Валижон Шамшиев ўз амплуасига мос рольда)) Манзурани ёвузлар ўғирлаб, уни қийнай бошлагач, чидолмадим ва кетишга мажбур бўлдим. Кўнглим бўшде))) Хазил албатта, мана шу еригача тадбирни репортажини тақдим эта олдим. Нафақат байрам ва болажонлар учун, балки Президент арчаси 20 йиллик юбилейидан репортаж қилмасак бўлмасди.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10730 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |