06:20 ПремьерПарад! Энг омадли премьералар! | |
Ўзбек шоу-бизнесининг расмий промо канали ва сайтимизнинг хам расмий хамкори бўлган RizaNova порталига премьера учун тақдим этилаётган сўнгги клип ва қўшиқларига sayyod.com сайтимиз фикрига кўра тузилган "ПремьерПарад"ни қабул қилинг:
10. Суръат Исломов -"Сайдинисо" https://www.youtube.com/watch?v=GNBTayK9Ta0 Ёш ва шахсан бизга хозирча нотаниш бўлган бу хонанданинг қўшиғига ишланган клип ғояси ва бевосита қўшиқни "Жанон бўлмаман деб" халқ қўшиғи билан микс қилинганлиги билан хам эътиборимизни тортди. Шифохонадаги трек ажойиб.
9. Шахристон гурухи - "Парвона" https://www.youtube.com/watch?v=6Bw70au0jYM Йигит ва қизнинг ижро махорати ёқди.
8. Масрур Усмонов- “Тўйлар муборак” https://www.youtube.com/watch?v=Df_ygJxw7q8 Ўзбек тўйларида келин куёвни тўйхонага кириб келиши тобора "Келибди" қўшиғи билан бўлаётган бир пайтда халқона "Тўйлар муборак" қўшиғига яна бир куч бағишланиши билан эътиборимизни тортди. Фақатгина аранжировкадаги айрим жойлари хаддан зиёд замонавийлаштирилганини айтмаса...
7. Дилдора Олимжонова - "Дилиман" https://youtu.be/fxd7Ebb9zT0 Яна бир бизга нотаниш бўлган бу ёш хонанданинг қўшиғи, мусиқа ва аранжировкаси диққатни тортди.
6. Божалар гурухи – “Олигарх” https://www.youtube.com/watch?v=tfVSr1UujBE Ўзбек эстрадасининг комик гурухининг "Бойвачча" ремикси ва унинг ушбу рус тилидаги турини мусиқа ва аранжировкаси жудаям ажойиб чиққан. Умуман олганда бу гурухга хамиша айнан мусиқа ва аранжировка борасида эътирозимиз бўлмаган. Фақатгина рус тилидаги турида "Это меня возбуждает" сўзлари менимча қўпол чиққан. Хориж томошабини учун клип ёки қўшиқ тайёрлаётган айрим хонандаларнинг бу борадаги "Бу ўзбек томошабинига эмаску" деган бахонасини бир жудаям мантиқсиз ва тушунарсиз тарафи бор: Инсон қандай қилиб қайсидир аудитория учун бехаёлик ва бошқа салбий жихатлари билан кўриниши, бошқа аудитория учун эса бирдан ижобий бўла олиши мумкин? Ва бунда унинг аслини қай тарзда аниқлаш мумкин? Бу фақат айнан шу гурухга эмас, умумий айтяпман, чунки бундайлар кам эмас. Ўз ватани томошабинига яхши бўлиб четдагиларга ёмон бўлавериш мумкинлиги нимани англатади? Шахсни артистлигиними ёки иккиюзламачилигини? Нима бўлганда хам "Божалар" гурухининг саундпродюсери, мусиқа ғоячисию аранжировкачисига хурмат дея оламан, зеро агар бу гурухнинг мусиқалари шу тариқа бўлмаганида, гурух бошқа нарсаси билан шундай машхурликка эриша олмаган бўларди деб хисоблайман.
5. Умидахон – “Севишганлар” https://www.youtube.com/watch?v=7vHPGf81WdU Умидани турли йўл ва йўналишда тақдим этаётган қўшиқларидан уни ўз йўлини топа олмаётганлар сафига қўшаётганлар кам эмас. Бошқа тарафдан эса у мана шу турфа хилликни у аъло даражада уддалаяптганини хам тан олиш керак. Балки артист учун мухими бир йўлда ижод қилишдан кўра ижодий пластикаси бўлгани серқирраликдан иборатдир? Мазкур қўшиқни менга мусиқаси жуда ёқди. Ижро борасида эса Умидахонга хали эътироз бўлмаган.
4. Гулсанам ва Фаррух Раимов –“Куёв” https://www.youtube.com/watch?v=drwDDLAubx4 Гулсанам ана энди ўзига мос дуэтдошни топибди. Хар иккисини хам ижро-техника махорати бир-бирига жудаям ўхшаш. Омадли дуэт! Табрик!
3. Хусан-“Кутаман” https://youtu.be/cnPMsHkSvck Хусандан ва нихоят омадли тарона... нафақат мусиқа ва аранжировка борасида балки қўшиқ матни билан хам. Алла Пугачева ва Далер Назаров ижодидан ижаралик каби бу қўшиқ хам ўғирланмаган деб ишонишга харакат қиламан)
2. Зиёда – “Яхши қол” https://www.youtube.com/watch?v=6jHnB10Sbjw Ажойиб тарона, ажойиб ижро ва ажойиб клип! Мукаммал даражадаги хар тарафлама тўкис омадли ижод намунаси! Қўшиқ ғоясидан то клипигача! "Вай, туру"-фишкаларини айтмайсизми?! Актерлар ижроси хам юқори даражада! Бугунги премьер парадни айнан Зиёдага бемалол биринчи ўрнини берардиму... лекин :
1 . Фаррух Раимов-“Сенсизлик” https://www.youtube.com/watch?v=0sK5zq9VDA8 Фаррух Раимов "Манго" гурухини "окончательно" (ахийри) тарк этгани билан табриклайман! Зеро бу хонандани у комик гурухдаги фаолияти аслида катта хато эканлигини хонанда тушуниб етган бўлса ажабмас. Фаррухнинг овози ва ижро махорати гурухда эмас яккахон хонандалик даражасида. Бу "Манго" гурухини ерга уриш эмас, уни хам "Божалар" каби шоу-бизнесда ўз ўрни бор. Шунчаки Фаррух Раимовнинг ижро махорати жиддийроқ мавзу ва миллий йўналишда очилади. Бошқа тарафдан комик тарзда хам Фаррух эплар экан. Ушбу хитпарадни тайёрлаётган пайтим (билсангиз, биронта хонандасини ютубда видосини томоша қилсангиз, бошқалари хам қаторлашиб чиқади) унинг "Мубина" ва "Шакаргинам" клипига кўзим тушди, ажойиб, ижроси хам зўр...Айниқса "Шакаргинам", фақатгина ундаги "Кел эрга тегмайман" сўзини тушунмадим...("кел манерга, тегмайман" бўлса узр) Агар у қўшиқ хам янги бўлиб РизаНова каналининг хозирги янги "Премьера" бўлимида бўлганида, менимча унгаям биринчи ўрин берган бўлардик. Хуллас, бевосита хит-парадимизнинг биринчи ўрнини олган қўшиқ ва клипига келсак, "Сенсизлик" қўшиғи ва унга ишланган клип шахсан менга жудаям ижобий таъсир кўрсатди. Қўшиқ ва унинг ижроси учун Фаррухга тасанно айтмай илож йўқ. Клипдаги махзунлик лавхаларини етказиб бера олган клипмейкер хамда Севаранинг ролига хам тасанно! Фаррух Раимовни янгитдан ва ажойиб санъаткор сифатида ўзимиз учун кашф этдик. Ижодий келажаги буюклигига шубхамиз йўқ бўлган бу хонандага омад тилаймиз! P.S Фаррух Раимовнинг "Сенсизлик" клипи ижодий жамоаси Иззат Лутфуллаев ва Сарвар Исаев бўлиб, АФСУСКИ улар томонидан Morteza Pashaei - Aah Ey Khoda клипидан (манбаа https://www.youtube.com/watch?v=kDoKbT8Ot5g ) бирга-бир кўчирилганлигини мухлислар маълум қилишди. Бироқ, "Сенсизлик" барибир оригиналидан ёмон чиқмаган, қайтанига операторлик ишлари (айниқса экскалаторда уч қахрамонни бир кадрда турли тарзда тасвирланиши) хамда қахрамонларни ролларию уларни холати оригиналига кўра яхшироқ етказиб берилган. Хуллас, "чиройлик ўғрилик". Нима бўлганида хам Фаррух Раимовни бу ПремьерПараддаги биринчи рақамли ўрни авваламбор овоз махорати ва қўшиқ учун.
| |
Бўлим: Hit-Parad |
Кўрилган: 14617 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |