00:50 Премьера: Ботир Қодиров-"Жим туринг" Клип+Мп3 | |
Ботир Қодировни янги ижод намуналарини кам камдан тақдим этиши сир эмас, бироқ шунга яраша хеч қайси қўшиғи эътибордан четда қолмайди. Бари оммалашади. Хамиша аниқ нишон! Ботир Қодировни ўша "Адашдим" стилидаги қўшиқларини аксарияти винампимда айланиб турарди. "Ёнаман", "Севиб қолганман"...ва хоказо. Ўзим учун уни шу стильда кашф этганимгами, кейинги қўшиқлари гарчан хит бўлсада унчалик таъбимга жойлашмаганди. Мана нихоят винампимга унинг яна бир қўшиғи қўшилди.
Айни дамда эътиборингизга тақдим этилаётган "Жим туринг" қўшиғи ва унга ишланган клип премьераси нафақат унинг соғинган мухлислари учун рости хам кутишга арзигулик бўлган тухфа балки Ботирнинг ижодига бефарқ бўлганларни хам эътиборини тортиши табиий.
Менга қўшиқ жудаям ёқди. Ижро, махорат, техника хуллас бари ажойиб. Клипдаги эса операторлик иши хамда монтаждаги гулдан гулга, сувдан сувга ва эшикдан эшикка уланиш монтажи ёқди. Қўшиқда Пари сўзлари борлиги боис шекилли бош қахрамон қиз ролида раққоса Паризода.
Клип мохияти хақида Ботирни ўзи шундай дейди:- Клип эркак киши қаерда юрмасин хаёли хамиша оиласида бўлиши хақида. Клипда шовқин суронга жим дея хаёлга чўмаман ва уйимга келганимда фарзандимни ўйнатиб ухлаб қолган аёлимга тикилганча, унинг уйқусидан завқланаман. Умуман олганда клипда ёруғлик, сокинлик, оила ва ижобийликни тасвирлашга хамда эркак қаерда бўлмасин уни хаёли оиласида деган нарсани кўрсатишга харакат қилдик. Афсуски хозирги кунда кўп эркаклар оиласини унутиб қўяётгандек...
Премьерани қабул қилинг!
Клип
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 148мб Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 18мб
Аудио
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 13470 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |