ИҚТИБОС: ... бизнинг сайт учун эксклюзив интервью берган Илхом Йўлчиевнинг баъзи янгиликларини хозирча яширамиз... Биринчидан бу янгиликни кенг омма кўтара олмай додлаворади)) Иккинчидан... хуллас сабаблар кўп, концертдан кейин маълум қиламиз)). Лекин ваъда бераман, декабрь ойлари охирларида ўша нарса амалга ошаётган пайт бу хабарни маълум қиламан. Хозир бунга хеч ким тайёрмас тўғриси))
Келтирилган иқтибос Диджей Пилигрим билан концертдан аввалги сухбатдан (манба). Нихоят ваъдамга вафони қабул қилинг.
Концертдан кейин бир-икки мухлислар Пилигримнинг ноаниқ вақтгача энди қўшиқ ёзмаслиги билан боғлиқ эдими ўша сенсация дея мурожаат қилишди. Йўқ албатта. Лекин шу эълонга хам бир тўхталмасам бўлмас.
Одамлар кўпинча айтилган сўз мантиғи эмас, унинг қанчалик баландпарвоз эканлигига қараб хулоса қилишади. Пилигрим энди янги қўшиқ ёзмайдиган бўлса аввало Ўзбек шоу бизнесида мутлақо хеч нарса ўзгармайди. Сабаби, Пилигримни долзарблиги Ўзбекистонда деярли юздан ўн фоиз бўлиши мумкин.
Буни концертида хам сездик. Асосан эски хитларига халқ жонланди, бирга куйлади.
Янги қўшиқларига эса... қуруққина суюққина қарсаклар... хитлар хам йўқ. Умуман олганда Пилигрим мутлақо санъатни тарк этган холда хам, Ўзбекистон тугул, бутун дунёда санъат ўзгармайди. Давр ўзгаради, янги кашфиётлар янги ижодкорлар. Эскилари ишласа тишлаяпти, харакат қилса тенденцияда. Яъни долзарбликда. Буюк саналган Майкл Джексон хам ўтиб кетди. Санъат тўхтамади. Тўхтамайди. Ана дунёни энди янгича рақсга оддий бир кореялик эркак ирғишлашга жалб қилмоқда. Бир зумда бутун дунёни ўзига жалб қилдия. Хуллас!
Лекин Пилигримни 11-12 декабрь кунларидаги концертида жонли равишда куйлаганига хурмат! Биласизми, юз фоизли жонли ижрода хонандага нисбатан осонроқ, сабаби жонли мусиқадаги созандалар хонанда билан уйғунлашиб, мослашиб ижро қилишади. Мусиқа фонограмма бўлганида (минусда куйлаш) эса узр! Бу икки баробар қийин нарса! Сабаби улгурмасангиз , мусиқа сизга мослашмайди, ёддан чиқарсангиз хам кутмайди, мусиқа темпидан динамикаси робот тарзидек тўхтамай, бир тезликда югуриб кетаверади. Хонанда унга мослашиши қийин ва бу икки соатлик концерт бўлсаку, янада қийинроқ. Пилигрим эса уддалади. Майли, ижро махорати жа бир Крейг Девид бўлмасаям, харакат қилди ва эплади.
Аммо концертдан аввал бошқа бир кўринишдаги инсон , концерт куни келгач, ўзгарди. Шунинг учун хам концертдан кейин репортажни қўймадим. Эсиз мехнат. Очиқ гап. Бу хабарни эса ўша пайтдаёқ қўяман деб ваъда берганим учун беряпман.
Пилигрим ўзбек оммаси ва сахна кучидан ўзини йўқотиб қўйган кўринади, шартта баландпарвоз гап айтсам, омма сахнага ёпирилиб додлаб янги қўшиқ яратаман деб сўз бер дейдигандек. Лекин тўғри, Пилигрим Истиқлол сахнасига чиққач, ўзгарганини сездим, илк концерт куни аввалига бошловчиларга қўрслик қилди, нега мени альбомимни реклама қилмаяпсанлар деб, концертдан кейин эса нималадир "компрометирующий" бўлиб кўрина бошлади... Чьяб корова мычала, так твоя под Будду не маърала десам))) Айниқса "бум-бум-бум" қўшиғи ва унинг тақдири хақидаги фикри компрометирующий бўлмаслигига далолат йўқ) Хўш, янги қўшиқ ёзмайдиган Пилигрим нималар билан энди банд бўлиши мумкин? Эски қўшиқларига клип олишдурде. Масалан "Бум-бум-бум" қўшиғига қандай клип олиш мумкин деб ўйланиб қоласан...
Sayyod: Сўнгги альбомдаги "Бум бум бум” қўшиғи менга
ёқди, лекин Ўзбекистонда бу қўшиқни ижобий қабул қиладиган аудитория жуда
камликни ташкил қилади. Нотўғри қабул қиладиган аксариятига тайёрмисиз ва
уларга нима деб жавоб берган бўлардингиз?
Dj.Piligrim:-Бу
умуман хазиломуз қўшиқ. Бундан ташқари қўшиққа ишланган видо кетма-кетликдаги
воқеалар ривожи эркаклар жинсий аъзосида кечади. Сперматазоидлар воқеаси.
Хаммамиз биламизку миллиард сперматазоидлардан биттасигина ўтишини. Оддий хаётий, жуда ижобий ва рақсбоп прикол қўшиқ. Ундаги яхши бир маъно бор, яъни
фақат севги орқалик жинсий алоқа қилиш керак деган. Бу жуда кучли мантиқий хабар аслида !
Мана шунақа! Янги анатомик клипни кутамиз шекил. Лекин бу клип ЎзтВ каналларида намойиш қилинишига катта шубхам бор.
|