Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев):- Биласизми бу холатларни кузатмайман, мен фақат ўзимга жавоб
бера оламан. Нима учун четга чиқиб ишлашим боиси, аввало ўз мухлислар
аудиториямни георграфик тарафлама хам кенгайтиришим билан боғлиқ. Бу жуда мухим. Бошқа шахар ва мамлакатлардаги
мухлислар қалбини қозониш шахсан мен учун спорт туридек қизиқиш. Кейингиси бу
молиявий тарафлари хам, гонорарим жуда юқори ва Европа хамда Прибалтикада яхши
пул топаман. Яхши қўшиқлар ёзиб, қиммат нархда ишлайдиган бастакорлар билан
хамкорлик учун бу менга иқтисодий озодлик хам ва қулайлик.
Мусиқий савияга келсак, мен Тошкентда яшайман ва шу ерда ижод қиламан. Халқ орасидаман, хамма янги қўшиқларимни хамиша сайтимга қўйиб бораман, ДиДжей Пилигримни тинглайдиган омма бундан хабардор. Шунинг учун ким ривожланаётган бўлса жуда хурсандман, лекин ким ривожланмай қолаётган бўлса, узр хеч нарса қила олмайман!
Sayyod: 11-12 декабрь кунлари "Истиқлол” санъат саройида берилаётган концерт, кўпроқ қайси аудиторияга мосланган? Сизни аввалроқ билган аудиториягами ёки бугунги кундаги мавжуд аудиториянгизгами?
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Умрим давомида жуда кўп яхши қўшиқлар ёздим, ва фикримча аниқ тур ва ёшдаги аудиториям бор деб ўйламайман.
Sayyod: Бугунги аудиториянгиздан аввалгиси катта фарқ қилади, сабаби аввал ўзбек тилида куйлаб шу аудитоия учун ишлагансиз, қандайдир микслар яратгансиз, ўша фильмлардан масалан.
Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев):-Хозир нималарни хис қилаётган бўлсам шулар хақида қўшиқлар
ёзяпман. Хит қилиш мақсадини
кўзлаётганим йўқ. Ким концертга
келишидан қатъий назар, хаммасидан хурсанд бўламан. Концертда жонли овозда куйлаш қулай бўлган
қўшиқларни куйлайман. Ўсмирлик давримда қилинган микслар оммага ўзимни танитиш,
рейтинг ва қандайдир бир хит-парадларда муносиб ўринлар
учун қилинган харакатлар учун қилинган.
Бизда хомийлар бўлмаган, шунчаки
креатив равишда намоёнланганмиз ва шу хитлар натижасида хит-парадларда юқори
поғоналарни эгаллаб борганмиз. Хозир бундай мақсад йўқ, хозир шунчаки ростгўй
қўшиқларни куйлаш вазифам. Шунинг учун аниқ бир тур ва ёшдаги аудиториям бор
дея олмайман, 16 ёшдан 60 ёшгача бемалол бор дея оламан.
Sayyod: Юлдузлик поғонасига чиқиш учун сабабчи бўлган тил хақида айтяпман, хозир ўзбек тилида қўшиғингиз йўқ, мана шу аудиторияни унутгандексиз. Сиздан ўзбек тилидаги қўшиқларни кутадиган аудиториянгиз борку.
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Харакат қиламиз. Агар мана шундай талаб бўлса яқин келажакда ёзамиз, дуэтлар хам бўлиши мумкин, қандайдир ўзбекча лойихалар бундан мустасно эмас. Бугунги кунда халқаро даражага чиқдик, МДХ ва Россияда ўз мавқеимиз мавжуд. Мана шу даражани ушлаб туриш мухим, тушуняпсизми. Агар хозир вақтимни кетказиб, ижодда ортга қайтиш қилиб, яна ўзбек аудиториямни кенгайтиришга харакат қилсам, бу ортга қадам деганику.
Sayyod: Концертингиз жонли бўлади. Миллий ва эстрада йўналишида жонли ижрода концерт беришни тасаввур қилиш қийинмас, лекин мураккаб электрон элементлардан иборат мусиқада жонли концертни тасаввур қилиш қийин... Сиз буни қай тарзда амалга оширмоқчисиз?
Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев):-" BackTrack” деган тушунча мавжуд. Жонли равишда ижроси иложи
бўлмаган бундай "Loop”лар (қайтарилиб
туриладиган мусиқий товуш) клавишлардан
кетади, бу дунё миқёсида қўлланиладиган тажриба. Хамма қўшиқларимни жонли равишда ижро
қиламан, лекин фақат ўз овозим юз фоиз жонли бўлишига кафолат бера оламан.
Қўшиқларни қайсидир тури созандалар билан, қайсидир тури балет билан ва
қайсидир тури оддий "минус” (фақат мусиқа
фонограмма) уйғунлигида бўлади.
Чунки қайсидир қўшиқларни мусиқасини жонли равишда ижро қилишни иложиси
йўқ.
Sayyod: Қозоғистон ва Россияда хануз "промо”ингиз яхши кетмоқда, буни тв каналларидан кузатиш қийинмас. У ерларда долзарб бўлиб концерт бермагандексиз
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Мунтазам равишдаги у ерларда хизмат ва тадбирларимиз бор. Чимкентдаги 30.000 кишилик стадионда концерт бердик. "Жанубий Қозоғистонни 80 йиллиги"га аталган тадбир эди.
Sayyod: Шунчаки бугунги кунни хисобга олсак, промо у ерларда бўлиб, бизда анча вақт танаффусдан кейин концерт берилиши савол туғдирди...
Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев): -Хориждаги бу каби клуб ва концерт залларида концертларимиз
мунтазам равишда ўтмоқда.
Sayyod: Диджейликдан ЭрДжейлик- кача, DFM сизга нима берди?
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев): -Биринчи навбатда бу жуда катта аудитория дегани! Владивостокдан то Прибалтикагача эфирга узатилади. Динамик ва рақсбоп қўшиқлар янграйди. Бу каналда қўшиғим биринчи поғонага чиққач, менга нисбатан қизиқиш бошланди.
Sayyod: Хар бир динни негизида яхшилик тарғиботи ётади. Албатта сўнгги пайтларда пайдо бўлган турли бўлмағур оқимлар бундан мустасно! Шу аниқ ва расмий динларнинг ёзувларини ўз специфик имзоси мавжуд. Сўнгги альбомингиздаги қўшиқлар сатрларида Буддизмни сезамиз... Шу диндан иборалар келтирилгани ростми?
Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев):-Мен дин хақида мухокама қилишни истамайман. Бу иборалар менинг
шахсий ички ўсиш билан боғлиқ, бу итоатлик, тавба қилишлик, хотиржамлик,
тинчлик, яхшилик ва енгиллик. Бу ўзим
интилаётган нарсалар.
Sayyod: Германия бўйлаб 24та концерт бердингиз, нима учун шу хорижда берилаётган гастроллар билангина ўзбек хонандалари кифояланиб қолади? Юқорида айтган спорт қизиқиши МТВ ва ЭММИ каби тақдимотларгача бормайди? Ривожланиш чегаралангандек, ўзбек артистлари мана шундай даражадаги тақдирлашгача бормаяпти. Масалан шарқона хонандалардан Араш ва Таркандек хитлар ярата олиш имкониятингиз борку.
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Бу мураккаб давомий промога боғлиқ! Бундай тақдимотларгача демак қўшиқлар даражаси етарли равишда эмас. Менинг репертуаримда шу каби тақдимотгача лойиқ бўлган қўшиқ бўлган, дейлик сифат тарафлама, рекорд даражадаги 6 хафта биринчиликда турган қўшиғим бўлган, тўғрисини айтганда барибир хаммасини пул хал қилади. Танишлар ва хоказо... Артистни бу даражадаги тақдирлаш бу унга бўлган рейтингни ва тижорат тарафлама талабни кучайтириш демак. Агар бу артист хечкимга қарашли бўлмаса ва бошқарувда бўлмаса уни тақдирлашга қизиққан одамлар хам бўлмайди (кулади).
Sayyod: Муаллиф хонанда сифатида бугунги кундаги плагиатга фикрингиз?
Dj.Piligrim
(Илхом Йўлчиев):-Салбий албатта. Ахамият берган бўлсангиз менда бу нарса
кузатилмайди. Бегона сўз ва мусиқадан фойдаланиб аллақачон хит тарона қилишим мумкин эди, лекин бу
бегонаку. Майли ёмон бўлсин лекин
ўзимники бўлгани афзал.
Sayyod: ЦЕКАЛОМАРТИРОСЯНИ қўшиғи ўша "Прожекторперисхилтон” кўрсатувига бағишланганми?
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Бу қўшиққа анимацион видеоролик суратга олинади ва Светлаковни бир хизмат тадбирига таклиф қилишгани, лекин у келмагани , уни ўрнини тўлдириш учун тадбир ташкилотчилари хамма артистларни таклиф қилишни бошлагани хақидаги воқеалар ривожи бўлади. Тўғри бу "Прожекторперисхилтон” хақида, сиз адашмадингиз.
Sayyod: Концертгача маълум қилишни истаган эълонингиз борми? Масалан концертга келаётган томошабин нималарни билишини истардингиз? Нимаси мухим ва асосий?
Dj.Piligrim (Илхом Йўлчиев):-Энг асосийси бу охирги уч "Ты меня”, "C-Energy” ва "Оn-line” альбомлари хит бўлиши ва хит парадларда порлашни кўзлаб қилинмаган, улардаги қўшиқлар жонли равишда куйлай олишимга ва фонограммасидан аъло куйланишга мўлжалланган. Шу қўшиқларни куйлангани билан жонли ижродагиси бирдек ва концертда керак бўлса аълороқ бўлишига харакат қилинган.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
ЖУДАЯМ ГАЛАТИ. МЕНИМЧА БУДДИЗМ КУГИРЧОККА СИГИНИШДАН БОШКА НАРСА ЭМАС,
Хозир бунга хеч ким тайёрмас тўғриси))
Хамма гап динни узгартиришида! Концертдан олдин бунака янгиликни овоза килиш неывогодно! Одамлар тушунмай колиши мумкин!