Севарага бўлган диққат янада ошишига, яна бир омил бўлган бу холатдан кейин, мана бироз вақт ўтиб, Пелагея истагандек, улар бир сахнада куйлашди.
27-июль куни Москвада ўтказилган ПОЛЕ-Music 2013 фестивалида Пелагея Севара билан икки ўзбек қўшиғини дуэт тарзида куйлади. "Сўрайман" ва "Бу севги"
Артистлар ўз аудиториясини кенгайтириш мақсадида турли тилларда куйлаши, хориж юлдузлари билан уларни тилларида куйлаган дуэтлари ва уни эплаши хам катта ютуқ, лекин, ўз она тилида куйлаб, бошқа таниқли ва машхурларни хам ўз тилида куйлата олиш, бу шунчаки дуэт тушунчасидан анча юқори бўлса керак. Бу борада Севарага алохида бир харакатни хам кераги бўлмади, сабаби Пелагея Севаранинг ўзбек тилидаги қўшиқларини севшиниши яширмаганди. Бу эса Назархонни Пелагея билан ўзбек тилида куйлаганлиги шунчаки хўжакўрсинга бўлмаганлигидан далолат.
Бугунги кунда Назархоннинг асосий ва катта ютуғи деб, айнан ўз миллий санъати ва тилини шу тариқа тарғиб этаётгани деб биламан. Хозирда у шундай санъаткорларимиздан ягонаси бўлиб қолмоқда!
Тошкент сахнаси Севарага вафо қилмаётгандек... Севара эса, қаерда бўлмасин, қай чўққиларни забт этмасин, халқи, миллати ва тилига содиқ қолмоқда! Бу эса асосийси!