Бош сахифа » 2012 » Апрель » 1 » Paynetда учраган ишқ...
08:47
Paynetда учраган ишқ...
Оддийгина бир вокеани баён килмокчиман. Ёшим 30 да,оилалиман, севиб уйланганман, икки нафар углим бор. Турмушимиз яхши. Узимни шахсий бизнесим бор. Узим севган касбим бор. Хуллас хаммаси рисоладагидек хаёт кечираман. Хаётимдан хеч качон нолиган эмасман. 

Якинда уяли телефонимга пул тулаш учун пайнетга борган эдим. Уша ерда ишлайдиган киз жуда истарали эди ва кулиб караб турарди. Пайнетчи киз негадир кузимга бошкача кури нди. Кандайдир кузида сехр бордек эди уни. Аввалига унчалик эътибор килмадим. Ишхонамга боришда йулимни устида жойлашгани учун хар куни кириб телефонимга пул ташаб утардим. Унга анча урганиб колдим. Бир куни бир танишимни уша ерда куриб колдим. Бу кизни танийсанми деб сураб колди. Жуда унчаликмасу танийман дедим. Ха эхтиёт булда деди. Нега деб сурагандим. Якинда оиласи бузилиб кайтиб келган деди. Бир нафар фарзанди бор деди. 
Кейин бир куни узидан сураб билдим хаммасини. Хакикатдан хам оиласи бузилган экан. Сабаби турмуш уртогининг хато лари туфайли. Турмуш уртоги танийдиган инсоним экан. У хакида эшитгандим. Шахарда у инсон хакида яхши гап юрмасди. Учига чиккан хотинбоз эди.

 Хуллас у жувон билан иккаламиз жуда сирдош булиб колдик. У деярли барча сирларини айтарди. Мен хам кисман. Кейинчалик сездимки калбимда унга нисбатан мухаббат куртак ота бошлаган экан. Хушимни бир жойга йигиб карасам тугри келмас экан севишиш. Лекин мухаббат уйгониб булган эди. Бир куни узига бир катор илмокли гаплар оркали суз очдим. У булса факат гапни бошка томонга ёки хазилга буриб жавоб беришдан бош тортиб юрибди. 

Оиламни, аёлимни жуда севаман ва каттик хурмат киламан. Лекин у жувонга хам эътиборсиз эмасман. Нима булган такдирда хам оиламни биринчи уринга куяман. Лекин нима килишга бошим котиб колган. Унинг узини тутишлари ва гап сузларидан у хам менга нисбатан бефарк эмаслигини сезилиб турибди. Факат аник жавоб йук. Хаёт йулидан тугри кетаяпман деган жойимда йул кок иккига булинди. Кайси биридан юришни билмай бошим котган.
 Шунга озгина булса хам уз фикрларингни билдирсаларинг. 
Бир йилдан буён сайтларингни кузатиб бораман. Яхши сайт экан. Барибир хар хил бошдан хар хил фикр чикадику!  Ушанга уз фикрларингни билмокчиман!

Ботир (исм ўзгартирилган)



Sayyod: Биласизми, хаёт синовга берилганда. Хаётида фақат бахтиёр инсон^ манга нима синов?- деса, айнан мана шу бахтли хаёти хам синов учун бўлган бўлади. Қаний, шу бахтдан қандай фойдаланаркин, унинг самарасидан бировга фойда тегармикан? Шу бахтини ушлаб қолармикан? Унга вафо қилармикан ва хоказо деган нарсалар туради...
Қўпол қилиб айтганда сиз тарафингиздан бу кўрнамаклик бўлса керак.
Умуман эркак-овчимиз, уйланиб "приключение"лардан айродек бўламиз. Оила бола чақа ташвишидан яна ўша мухаббат онларига тушиб қолишдек қизиқ нарса бўлмаса керак. Лекин хадеб бу нарса давом этмайдику.

Иккинчи хотин қилдингиз дейлик, кейин аптекага кириб қолиб, эри ўлган аёлга рахм билан севиб қоласизми? Бунча кўнглингиз бўш бўлмаса? 
Унгаям уйланиб, кейин дўкондаги бахтсиз қизга рахмиз келармикан? Рахм шавқатниям савобда ўрни бўлса керак, садақада, шартта меники бўл деганидамаску. Бунча рахмингиз юракка уланиб қолган бўлмаса? Сизда бундай патология бўлса мамлакатимиздаги барча рахм шавқатга мухтожларни харамингизга сиғдира олмайсизку. 

Хиссиётларга эрк берамизу, сабр ва матонатни билмаймиз. Борига шукр қилмаймизу, кейин нахси ургач, чапак чалиб қоламиз.
Аёлингиз ва болаларингизни шу қизга алишармидингиз?

Йўқ дейсиз, бундай бўлишига хам ишонмайсиз, лекин хиссиёт ва оиланинг муқаддаслигини жони бор. Ишонаверинг, бор! Уни уволи шу хаёлан бўлса хам, хиссингиздаги бевафолик учун шартта энг азиз нарсангизга уради. 
Мана сенга сабр қилолмадингми, қани бунга нима дейсан? деган тақдир ўйинларини кўп кўрганман.
Муқаддас оилангдан устун қўйдингми, қутула қол оилангдан, ана сенга янгиси-деб шартта  кулфат келишидан қўрқмайсизми?

Биласизми, инсон қарғишидан кўра, хислар, муқаддас тушунчалар уволию қарғиши кучли ва кутилмас бўлади.
Иродани фақат жисмгамас, хаёлга хам берилган, аввало фикрни тарбиялай билинг. Иккинчи маротаба ўша жувонни олдига оёғингиз сирпана бошладими, шартта йўлни буришингиз керак эди. Хар ёққан нарсага ўзи нима-деган савол бермайсизми?

Оилангиздан зерикдингизми? Сиз оила бошлиғику, қизиқ қилинг. Аёлингизни бориб кийинтириб, имидж салонда ўзингиз учун "куколка" қилиб яна қайта севинг. Куласиз а? Нимаси нотўғри?
 Ўрганиб қоламизда, уйлангандан кейин уйга келсак, бир ахволдаги қозончочиқдек хотин кутиб олади. Вахоланки у сизни деб шу ахволда.  Пайнетда эса ясан тусан қилиб, эрдан ёлчимадимэй, янгиси келармикан?- деб ишваланиб сузилиб, ўргимчакдек тўр ташлаб ўтирган аёллар гўзал туюлади а? Дардим бор деса иштонам тушиб кетаверарканде бору...

Бунча соддасиз? Аёлни макрини билмайсизми? На жалость урмай хаётини тўғирласин, оилалик эркак билан сирлашгандан кўра. Ўзини хаёти бўлмабди, нега сизникига чанг солади? Вай гапни буряпти, уёқ буёқ дейсиз, содда муғомбирлик қиляптику, ғўдўвмисиз? Нормал аёл оилалик эркак билан сирлашиб дастурхонини чаллари қилиб ўтирарканми? Сиз психологмассиз, дарди бўлса, шифокор психологга бориб даволансин, жа бўлмаса ана қўшнисиникига чиқиб дардини ёзсин. Хозирги қўшнилар мингта психологга дарс беради. Оилалик эркак билан пайнетда сирлашишга қум борми? Ишласин ундан кўра, тоже мне Анфиса Чехова.  Пайнет с дардкашом. 

Шахсий маслахатим, оёқларингиз хали суюқлашиб, яхшилаб сирпаниб, сизни ағдармасидан, шартта ўзингизни йиғиб, бошқа пайнетга қатнанг. Ўлар энди бутун бошли районингизда битта шу пайнет бўлса.

Шартта тақдирга жахл қилиб хотинингизни имидж салонга обориб ўзингиз ва у учун тажриба қилинг. Жуфти халолингизни кўнгли кўтарилгани сизга савоб, оилангиз нурини яшнатади, сизни аурангизга ижобий таъсир қилади. 
Синовда синманг йигит!


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99890) 321-23-41 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 22622 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 711 2 »
1 Sokin_Qalb   (01-Апр-2012 09:07) [Материал]
Sayyod fikrlari to'pa to'ri. Ikkilnmasdan qaror qabul qilin.

2 pesochek   (01-Апр-2012 09:09) [Материал]
da togri, gapizga qowilaman SAYYOD! Bunaqa odamla kopaip ketkan 1ta bulamas,man hayron qoganim u xotinniku 4undim lekin erke kiwi ne sirini etadi oilam tin4 nolimiman didiku,yo uyam uyida nima boliwini dasturxon qip otirarkami xex ...

3 Dilnoza   (01-Апр-2012 09:13) [Материал]
Sayyod sizni juda hurmat qilaman sizga uhshagan erkaklar kupaysa ajrashishlar kamayardi ishlarizga hamisha omad

4 Jasurhon   (01-Апр-2012 09:16) [Материал]
Ha töri kö4adigi .....ni dib oilani buziw törimas. Uzizi xotinizi, yoki farzandlarizi urniga qöyib körin. Ula buni qanaqa qabul qiliwligini tasavvur qilin...

5 Umar   (01-Апр-2012 09:29) [Материал]
Hayot yo'lidan to'gri ketayotib qoqilib ikkiga ayrildim deb hato qilyabsiz. hayot yo'lidan o'sha yo'lizdan to'g'ri ketavering aka. Ikkinchi hayot hayot hayot bo'lmaydi!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

6 Azoda   (01-Апр-2012 09:37) [Материал]
Sayyod akani fikrlari 100% tog'ri !!! Toba,yana oilamni yaxshi koraman diydila..Unda nime kere sizga ortiqcha problema? Bu muhabbat emas shunchaki otib ketadigan tuyg'u ... Siz rahm qilib qaravossiz u qizga sevgi bilan emas!

7 Gulsum   (01-Апр-2012 09:37) [Материал]
хаёт синовлардан иборат, ак,л фаросат бекогамас, иродаси кучли инсонларгима тогри йолдан кетади, сиз ун к,ийин, зерикарли туюлган уша йол бахтга... А онсон, к,изик,арлиси бахтингизни саробга, к,оронгу хонага олиб боради... 2нафар фарзанд, мунис аёлингиз багризда бу тола токис бахт харкимда хам бор микан? Бита мисол уша пайнетдаги аёлдачи?

8 Mubina   (01-Апр-2012 09:40) [Материал]
100% Sardorakani fikrlariga qo'shilaman, agar u hotinni 2- xotin qilib osez, qariganizda juda qiyin bo'sa kere, 2ta oilaga tashivurib qiynalib ketasiz, Sardoraka etganlaridaka qvurin.

9 nodir   (01-Апр-2012 09:41) [Материал]
Uch to'rt marta botirib olganidan keyin joniga tegadi. Shunda ko'zi ochiladi. Ammo unda kech bo'ladi.

10 Khikmatillo   (01-Апр-2012 09:51) [Материал]
oddiy nafs erkak bosen yigishtirib ol,dinini sorasek musulmonman deysan,musulmon bolsen jannattagi podarkalardi bilasan ulardan kechma ular abadiy!

11 O'zbekBola   (01-Апр-2012 09:54) [Материал]
Sayyod 100% to'g'ri yozganlar!

12 Dark   (01-Апр-2012 09:57) [Материал]
"Хуллас у жувон билан иккаламиз жуда сирдош булиб колдик. У деярли барча сирларини айтарди. Мен хам кисман. Кейинчалик сездимки калбимда унга нисбатан мухаббат куртак ота бошлаган экан. Хушимни бир жойга йигиб карасам тугри келмас экан севишиш. Лекин мухаббат уйгониб булган эди. Бир куни узига бир катор илмокли гаплар оркали суз очдим."
Ilmoqli gap?! Shu yerda nafsizga yurib quyganizi uziz bilmadizmi?

"У булса факат гапни бошка томонга ёки хазилга буриб жавоб беришдан бош тортиб юрибди."
U qizda sizda yoq narsa borakande, sal bosayam iymoni, insofi borligidan javob bermabdi... nima qilishi keregidi? darrov quchogizga yopishib olishi keremidi?

"Оиламни, аёлимни жуда севаман ва каттик хурмат киламан. Лекин у жувонга хам эътиборсиз эмасман. Нима булган такдирда хам оиламни биринчи уринга куяман. Лекин нима килишга бошим котиб колган. Унинг узини тутишлари ва гап сузларидан у хам менга нисбатан бефарк эмаслигини сезилиб турибди. Факат аник жавоб йук. Хаёт йулидан тугри кетаяпман деган жойимда йул кок иккига булинди. Кайси биридан юришни билмай бошим котган."
Nima qilishga boshiz qotgan bolsa buni uzizi yozganizdan javob, yo`l kursatimi? Нима булган такдирда хам оиламни биринчи уринга куяман.!!! boldi, shunday qilin. йул кок иккига булинди> oilez bilan qoq ikkiga ajralmasdan oldin sal nafsizi tegvolin...

Payg`ambarimiz s.a.v. bir hadislari bor: Yashaganingni yashamasdan bu dunyodan o`tmaysan...
Ya'ni, sizga tushuntiribroq aytadigan bolsam EKKANINGNI O`RASAN, bu dunyoda nima qilmish qilsang albatta hayot davomida shu qilmishni javobini yashab o`tasiz...
To`g`ri hayotda muhabbat bor narsa, u beboshliginiyam eshitganmiz... Ibodatlarizda (jumalarda, namozlarda) Allohdan uzizi asrashini duo qilasiz, a shu asragani sizga AQL bergani emasmi? Bir aylanib, undanam chiroyliroq, undanam istaraliroq qiz uchrasa, yana uyam erdan ajragan bosa uniyam sevib qolasizmi? Bu NAFS...
Ayolizchi? Ayol yaratgandan bizga NE'MAT qilib berilgan, qadriga yetin qattigi paynetkala bilan tirjayishib yurmasdan...
Erniki bolaga, ayolniki erga uradi... Siz kimgadir sirizi aytib yurganda hayolizga kemadimi? Hotiniz boshqa erkega sirini aytib, u bn kulishib yursa nima qilardiz?
Sayyod etganlaridek soddalikni yeg`ishtiring... bumasa qupol qib etganda LOH bob yururas qizlarga...

13 FC_PAXTAKOR   (01-Апр-2012 10:32) [Материал]
Кейинчалик сездимки калбимда унга нисбатан мухаббат куртак ота бошлаган экан.

- bu yerda hech qanaqa muhabbat ko'rinmadi menga . . . Buni NAFS deb atasa to'g'riroq bo'ladi. . .

14 SmartDent   (01-Апр-2012 10:50) [Материал]
Siz oldin ust bowingizga bir qarang,bunday "oydek"bo'lib yuriwingizga kim sababchi ekam-a,bolajonlaringizga bir qarang,uy joyingizga bir qarang,hamma hammasini eplab kelayotgan,wu tufayli o'ziga qaray olmagan kim ekan-a?U sizning jufti halolingiz bo'ladi.Uwa Paynetchini ham turmuw tawviwlariga uloqtiringchi,hozirgi hurliqodan nimasi qolarkin,keyin bowqa Paynetchi qidirasmi?Bu waytonga hay bermasangiz,qaysi ko'chalarga bowlamaydi-a,chungandursiz?QANI MARSH MUQADDAS OILANGIZGA!!

15 Mo'mina   (01-Апр-2012 11:17) [Материал]
Биласизми, хаёт синовга берилганда. Хаётида фақат бахтиёр инсон^ манга нима синов?- деса, айнан мана шу бахтли хаёти хам синов учун бўлган бўлади. Қаний, шу бахтдан қандай фойдаланаркин, унинг самарасидан бировга фойда тегармикан? Шу бахтини ушлаб қолармикан? Унга вафо қилармикан ва хоказо деган нарсалар туради...
Оилангиздан зерикдингизми? Сиз оила бошлиғику, қизиқ қилинг. Аёлингизни бориб кийинтириб, имидж салонда ўзингиз учун "куколка" қилиб яна қайта севинг. Куласиз а? Нимаси нотўғри?
Ўрганиб қоламизда, уйлангандан кейин уйга келсак, бир ахволдаги қозончочиқдек хотин кутиб олади. Вахоланки у сизни деб шу ахволда. Пайнетда эса ясан тусан қилиб, эрдан ёлчимадимэй, янгиси келармикан?- деб ишваланиб сузилиб, ўргимчакдек тўр ташлаб ўтирган аёллар гўзал туюлади а?
Judayam judayam tasirli zo'r gapla qoyil,bowqa gap ortiqcha hammasi tepada Sayyod ozlari yozib boptila manga yoqdi bugungi kotarilgan mavzu
odam azgina ozini yegishtirvolish kere ayoliz sizi yog xidi kevotgan kiymi bilan kutvoldimi?haqiqatdan bunga sababchi siz bolas,Adasi mazali ovqat yesinla og'zilariga yoqadigan ovqat qiliy dip shu ahvolga tuwgan

16 Shiringina Bonushka   (01-Апр-2012 11:18) [Материал]
Sardor akammi gaplariga 200%qöwilaman

17 VAZIRLIK   (01-Апр-2012 11:43) [Материал]
Sayyod~ firklarizdan juda ta`sirlandim. Qoyil. Sizga nisbatan xurmatim yanayam oshdi. Bu fikrlarni o`qigan, bugungi qaxramonimiz ham ta`sirlanib, o`zlarini yeg`ib olsalar, ajab emas.

18 Doston   (01-Апр-2012 11:52) [Материал]
Alloh insonga bu dunyoda faqat bitta juft yaratadi bizni xayvonlardan farqimiz xam shunda xalqimizda bir maqol bor Birinchi xotin xotin qolhanlari o`tin.Nafsning qurboni bo`lib shirin shakar farzandlaridan kechib ketsez alloh bir kun ularga zor qiladi Sayyodning fikirlariga qo`shilaman Oila muqadas qo`rg`ondek uning ustuni erkak bo`ladi erkak bo`lmasa oila qo`rg`oni yo`qoladi.Shirin shakar farzandlariz bor ekan vaxolanki tirnoqqa zor insonlar qancha.Xiyonat insoni qalbiga ongiga yetkazigan og`ir jaroxat bo`ladi ertaga farzandlariz sizdan nafratlanishini xolamasez to`g`ri yo`lni tanlen.

19 milawka   (01-Апр-2012 11:55) [Материал]
vooy ulachii tipa aqilli bub kurinyapkan sizgaaa wunaqayam iwonuvchammisizz aa?? teyvogandan keyiiiiin kurasiiiz ulani xaqiqiy yuziniii

20 milawka   (01-Апр-2012 11:58) [Материал]
tooba nima uni onasi yo dugonasi yomikiin? sirlarini etganii? atelap shunaqa qilyapkandaa angelichik buvoliib ..voyyeyy shunaqa narsalani ewitsam chochlarim tikka buladidaaa

21 ledi   (01-Апр-2012 12:28) [Материал]
bu yigitga SAYYOD dan boshqa odam to'g'ri maslahat berolmasaa kerak. Yaxshilab tushuntirib qo'yibdiku SAYYOD. Barakalla, tushunsa agar, o'ziga hulosa qilib olar.

22 SHAXZOD NORMATOV   (01-Апр-2012 12:39) [Материал]
Bunaqa ¤WIL. . .¤dan uzoro yurvuriw kere oka. Iwim yaxwi dvoss PUL odammi XAYVONI XIRSLARIni qözg'atvoradi tak wto ¤1chisini qadriga 2chisini oganda¤ Yetas

23 NARGIZA   (01-Апр-2012 12:42) [Материал]
sayyod akani gapiga 100% ko'shilaman

24 axmad   (01-Апр-2012 13:16) [Материал]
Шунча гап хам тасир килмаса билганини кил!!!

25 HuRshIdA   (01-Апр-2012 13:21) [Материал]
toje mne Anfisa CHexova. biggrin Sayyodni fikriga quwilaman bu xammasi sinovdur.

26 Otasch   (01-Апр-2012 14:30) [Материал]
Xiyonat yotoqda emas, o'zga jins vakiliga aytgan har bir so'zingizu, qarashigizdan boshlanadi...

27 lyuba   (01-Апр-2012 15:56) [Материал]
bu insonga maslahatim tezda bu yo'ldan qaytishi kerak chunki erkak kishining hiyonati xatosi uni farzandiga uradi.buni hayotimda ko'p guvohi bo'lganman.uyida guldek o'zi uchun halol xotini turib boshqa ayolga ergashish...... hozirda ko'z suzadigan ayollar juda ko'p.hammasi ham chiroyli deb ergashib.sayyodni gaplariga qo'shilaman.

28 AnGeLochKi   (01-Апр-2012 16:14) [Материал]
sayyod juda to'g'ri gaplarni yozibsiz qani endi hammaham sizdek fikr yuritsa oila xaqida nafsni quli bo'lib oxiri jazosini olishini bilshmedida noshukurlik bu hammmasi shaytonni yo'ldan adashtirishi chunki bu kishini hamma ishi joyida ekan o'ylab ish qisa bo'lardi

29 Akbar-Ali   (01-Апр-2012 16:26) [Материал]
Oilam bolam chaqaqmi yaxshi ko`raman diyapsiz bu gaplariz yolg`on !yoshizam ancha katta ekan bizdan ancha kotta lekin shu narsaga o`zizi aqliz yetmadimi oilasini yaxshiko`rgan "Erkak" nomahram ayollar bilan suhbatlashib dardlashmidi. Allohni berganiga shukur qimasez Alloh borini ham olib qo`yadi. Kimki nimaiki qilsa o`zi uchun qiladi keyingi pushaymon o`zizga dushman bo`p qolishi mumkun.

30 chanel   (01-Апр-2012 17:00) [Материал]
happy tovba

31 Mr.G   (01-Апр-2012 17:27) [Материал]
Sardor aka. Usha Paynetda ishlaydigan qiz sizga "Men bir oilali erkakni sevib qolyapman. U ham menga befarq emasdek. Nima qilay?" deb so'rasa unga nima javob yozgan bo'lardingiz?

32 XAYRULLOX AND   (01-Апр-2012 17:36) [Материал]
Саййод жанобларини изохларидан кейин хеч кимни изохга хожати йукдек баракаала ака саййод "SUPERIZOX+MASLAXAT"!!!

33 momo   (01-Апр-2012 17:42) [Материал]
uni oldingi eri hotinbozimushde... uzizchi?????????? Dark etgandey bir tasavvur qilingchi sizi ayolizam boshqa erke bilan sirlashib ili... nimadir...
Hullas hamma commentlani bitta qilingde Sayyodni tavsiyasini bitta qiling qisqa qilib konechno Sayyodnikida hamma commentla yozib quyilibdiku... jufti halolizdan ayirmasiney, nafsni jilovleng NAFSNI

34 Tohir   (01-Апр-2012 18:26) [Материал]
Kamroq, sevgi haqida klip va seriallarni ko'ring, ahir u haqiqiy o'zbeklar hayoti e'mas.Ko'proq multik ko'ring, foydasi ko'proq, haqiqatga yaqin.O'zi ohrigi 10-15 yilda 2 chisiga uylanish yoki o'ynash qilib olish ko'payib ketdi. Evro standartga qarab ketmoqdamiz o'zbeklar.To'qlikka sho'hlik bu,boshqa narsa e'mas.

35 GulNazli   (01-Апр-2012 18:33) [Материал]
*****

36 Sweety_Girl   (01-Апр-2012 19:10) [Материал]
Tupizm. Uyda hotini turip paynetchi qizla bn ko'z qisiwip yuripti. Pozorishe uzbekskoy natcii. Qarip qoganda yana sevip qoganmushla... Pfff bred kakoy to, bu odam zerikadi i ishet sebe priklyucheniy.

37 Ranosh   (01-Апр-2012 19:48) [Материал]
Сардор гапларизга ортикча изохга хожат колмаптику)))хамма уз кушгани билан куша карисин,одамла нафсилага кул бумела,нафс силага кул булсин.

38 Lanvin   (01-Апр-2012 20:26) [Материал]
Нисо Сураси 4 - оятда:" Агар етималарга адолатли бўла олмасликдан қўрқсангизлар, ўзингизга ёққан аёллардан икки, уч, тўрттасини никоҳларингга олаверинглар. Бордию одиллик қилолмасликдан қўрқсангизлар, у ҳолда биттаси ёки қўл остингиздагилар кифоя. Мана шунда жабр қилинмаслиги аниқроқ." дейилган.

«Қўл остингиздагилар» деганда урушда асир олинган чўрилар назарда тутилади. Исломда тўрттагача хотин олишга ижозат берилган, лекин улар ўртасида адолат қила олмасликдан хавфда бўлинганида битта хотин билан ёки қўл остидаги мулки ҳисобланган чўри билан кифояланиш зарур, шундагина жабр-зулмнинг олди олинади.

Пайғамбаримиз ҳадисларида ривоят қилинишича, етим қизларнинг молларига вакил бўлган айрим кишилар қизнинг ўзига ва молига қизиқиб, озгина маҳр билан уни никоҳларига олишар эди. Ўзи ёқмасаю лекин моли кўп бўлса, бунда ҳам уни бошқага узатмай сақлаб туришарди. Лекин бундай ҳаёт қизнинг турмушини уқубатга айлантирар эди. Худди шу масалада юқоридаги ояти карима тушди. Вакилларга буюриляптики, сизлар етималарни никоҳга олганда адолат қилолмаймиз, деб қўрқсангизлар, шариатга мувофиқ бирдан тўрттагача бошқа хотинларга уйланаверинглар, токи етималарга зарар етмасин. Озод мусулмонга тўрттагача, қул одамга иккита хотинга ижозат бор, бу нарса ҳадисларда ҳам келган, жамики олимларнинг якдил қарори ҳам шундай. Бу ҳукм бутун Ислом умматигадир, фақат Сарвари олам бундан мустаснолар, у зотга бундан ҳам зиёдасига ижозат берилган.

Лекин адолат қила олмаслик хавфи бўлса, бир хотин билан кифояланиш ҳар бир мусулмонга зарурдир. Бирдан ортиқ хотин олганларга уларнинг емак-ичмаги, маскани ва бошқа эҳтиёжларини таъминлашда баробар тутиш вожиб. Кечқурун баробар туришда ҳам адолат бўлиши керак, баробар кўрмаганлар қиёмат куни азобга мубтало бўлишади.

39 Musilmanka   (01-Апр-2012 23:15) [Материал]
Yashang SAYYOD borakansizu mana bu boshqacha javob bulibdi.

40 Gulnoza.   (01-Апр-2012 23:45) [Материал]
Siz bowqalarni gapiga qarab hayotingizni tanlaysizmi?qoiley.Oilangizni tanlang yigit.oilangiz.Yana BIr narsa Ayolizga ham wu tugrida aytib kuring Agar rozi bulsa ikkinchi hitin qib oling dindan chiqmay.

41 gogowa   (02-Апр-2012 00:09) [Материал]
z6r maslaxat beribdila ulani gapiga kirsez kam b6misz

42 Musilmanka   (02-Апр-2012 00:14) [Материал]
xuddi manga dalda bugande yozibsiz qoyil. cry

43 Shahzod   (02-Апр-2012 02:03) [Материал]
Janob Sayyod yahshigina mazmunli fikrlarini yozibdilar,bir so'z bilan etganda, yahshi foydali maslahat ham berib o'tganla !

44 Bahor   (02-Апр-2012 02:38) [Материал]
Manimcha buyoda yozilgan izohlar, faqat bu xatni yozgan muxisgamas hammaga togri xulosa chiqarishiga yordamlashsa ajabmas. Chunki hayotta bu kabi xato ishlarni qilib yurgan insonlar juda ko'p.

45 musofir   (02-Апр-2012 03:42) [Материал]
Qoyile bir ko'ngilga nechta muhabbat sig'arkan,oilamni ham sevaman,u juvonga ham befarq emasman emish, "Лекин мухаббат уйгониб булган эди. Бир куни узига бир катор илмокли гаплар оркали суз очдим. У булса факат гапни бошка томонга ёки хазилга буриб жавоб беришдан бош тортиб юрибди" mana shu joylari zur chiqibdi,rosa ishonibsizda gapni olib qochganiga, agar sizni kontaktlariz unda bo'lsa,ozroq ko'ziga ko'rinmang,keyin bilasiz o'zini olib qochganini,o'zi sizga telefon qiladi yoki izlab topadi.Xullas,ayollar makriga uchmang va hirsingizni jilovlay biling.

46 NoNikName   (02-Апр-2012 04:29) [Материал]
Дардим бор деса иштонам тушиб кетаверарканде бору... biggrin shu gapni uzi sizga etib, undanam ortadi. Lekin mullani aytganini qilu qiganini qma digan gaplaram boooor))))

47 Sardor   (02-Апр-2012 06:40) [Материал]
Sayyod hayotiy 100% tog'ri gapla yozibsiz! Botir Siz esa "to'qlikka sho'xlik" qilmoqdasiz xolos, noshukr bulmang, begonalani dardi deb o'z oilaizni barbod qilmang!

48 NOZI   (02-Апр-2012 08:55) [Материал]
Оёкка тургунизча ёнизда турган, уйда гушт булмаганда хам мазали таом пиширган, яна икки нафар угил тугиб берган аёлингиз энди пулингиз купайиб, кийимларингиз кимматбахо булганда сизга нолойик булиб колдими? Агар шу муниса сизга суянчик булмаганда халиям калишингизни судраб юрардиз, даже уша пайнетда ишлидиган дешёвкаям кайрилиб карамасиди. Аллох хаммага узига мос ва ухшаш жуфт учратади, уша пайнетчиям эрига мос килиб берилган, эри ёмон булса, узиям фариштамас, ахир ухшатмасдан учратмас дейишади. Нормальный киз булганида, уша пайнетам ишхона, ишхонасида узини сипо тутган буларди, кирган эркакка кийшаймасдан. Халолингизни кунгли синмасидан узингизни йигиштирволинг.

49 Loading   (02-Апр-2012 09:24) [Материал]
Yo'q-yo'q stop. Mr.Sayyod va Mr.Sayyod bilan ham fikirlar, hammasi sizlar o'ylaganchalik emas! Agar bu odam qivotgan ish hato bo'sa, nega biza hozir dardlashib o'tiribmiz? Ular bir ko'z qisishib, darrovda sirlashib ketibtimi? So'rab surishtirib keyin o'zi bilmagan holda do'stlashib qolishgan.
Qoganlarni bilmadimku mani fikrim bular oddiy do'st yoki aka singildeklar. Faqat bu okamiz bunaqasini endi ko'rib turganlariga "ne ponimento" bo'lib qoganlar. O'zi yozib turibtiku oilam boshqa, bu boshqa dip. Agar manda shundoq maslahat berishga ruhsat bo'lsa. Faqat chegarani biling demoqchiman. Maylin boshqa paynetga borin, lekin endi unaqa orqaga "tushshshsh" qimen. Bu juda abidno bo'ladi. Hozir faqat baxtsiz bo'ldim dib o'ylab yurgan do'stiz, erkak zotiga qirg'in tilab yurmasin. Faqat shuni etmoqchidim. Hosh endi nima disilar? Bola chaqa muammosi alohida mavzu!

50 SanjarBek   (02-Апр-2012 10:59) [Материал]
Sayyodni gapiga 200% qo'shilaman.

1-50 51-71
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!