Бош сахифа » 2013 » Май » 18 » Паризода ўрнига рақсида Алишер!)
11:09
Паризода ўрнига рақсида Алишер!)
Алишер Файзнинг концерт кунларига 4 кунлик 17-18-19-20 май кунларига яна бир қўшимча дастур 19 май куни кундузига қўшилди. Сабаби оддий: чипталар қолмаган ва дастурга келишни истаганлар сони  эса тобора ортмоқда. 

Демак 17 май кунидаги концерт кунидан бошлаймиз. Ўзбекона табассуми билан Голливуд "улыбка"сини чарс-чурс этиб синдирадиган хонандамиз Алишер Файзни, мен кўпроқ бошқа хислатлари учун қаттиқ хурмат қиламан. Яъни тобора,  борган сари хурматим ошиб бормоқда. Хамиша қўли кўксида, хурматини самимият ила сездира олади. Унинг ижодий жамоаси,  хусусан продсери (суратда ўртада) Лутфуллонинг хам ўз ишига пухта ва теран фикр билан ёндошиши хаттоки шу илк кунидаги концертда хам сезилди.  Бундай пайтлари кўпчиликни хаёли жойидамас, мингта хаёл,  хаяжон ва хоказолар билан нима гапираётганини хам тушунишмайди. Бизни аввал Лутфулло  кутиб  олар экан,  репортаж учун қулайликларни хам бир зумда ташкиллаштириб берди. 



Парда ортидаги бир йигитни Алишер шу қадар озиб, ёшариб кетибди деб ўйлаб, дастур бошланишига саноқли сониялар қолган бўлса, халиям тайёрмасу деб турсам, Алишернинг укаси Хуршид Турдиев эканлигини айтиб қолишди. Жудаям ўхшар экан. 

 Алишернинг бу йилги дастурида хам, хозирги кунда оммалашган фанклубларнинг концертдаги иштироки қўлланилди. 

 Дастурнинг бошларидаёқ бир опайимиз чунонам рақсга берилиб хиром айладиларки, сахнани тагидаги биринчи қатор олдида, сахнани у четидан то бу четигача тинмай айланиб , айланибу ўргилиб, бирам ўйнадиларки, орасида берилиб кетганларидан ағанаб хам бердилар. )) Ишқилиб хеч нарса бўлмаган бўлсин.  Рақс махоратларига шу кунги раққосамиз Паризода хижолат чекворди чоғи, дастур ўртасида сахнага чиқишдан бош тортворди ўзиям..)) Бу хақида кейинроқ))

 Залда хақиқий тўй! Хамма рақсга тушган. Ўзбекона миллий дискотека билан шу куни жуда яқиндан хис этиб, танишиб олдим. Танишганимдан жудаям хурсандман деёлмайман, сабаби суратга олаётган пайтим бир опамиз оёғимни босиб...йўғэй ғижимлаб , устида яна камига икта сальто қилиб, сакраб,  яна битта айланиб бўлгач, кейин оёғимдан тушиб,  рақсни яна четда  давомладилар. Узууур!- дедим ўзим. Роса  эшиттилару. 
Сал нарига ўтганимда, бошқа опоқимиз бир жойлари билан (бел атрофи) шунақанги туртиб юбордиларки, шу онда залда қаердан автомашина пайдо бўлиб,  мени уриб кетди экан?- деб ўйланиб қолдим. Кўз олдимдан бутун умрим фильм лавхаларидек кадрма-кадр ўтиб, қўлимдаги фотоаппаратни секин кадрда бир оз учиб, яна қўлимга тушганидан кейин ўзимни ўнглаб, опахонни пинаги хатто бузулмай яна ўша жойлари билан мени қуваётгандек туюлиб, дарров зални бошқа тарафига қочдим. 



Дастурда сахна кўринишлари турфа. Қўғирчоқлар тарихидан то Хиндистонгача сайр қиласиз. 



Рақслар ва ундаги қизиқ холатлар ажойиб тарзда сахналаштирилган. Ғоялар қизиқ. 



 Она хақидаги қўшиқ жуда таъсирли ва бошқа қўшиқлардан фарқли тарафи "Сиз соғ бўлинг ва мен хам, токи сизни рози қила олай" маъноси олға сурилган.  Шу қўшиқдан сўнг, бўлди, бошқа ғамгин қўшиқлар бўлмайди, фақат шўх тароналар деб ваъда берган Алишер уни устидан икки карра чиқди. 

Ботир Имомхўжаев ва Маъмурбек Холмедовларнинг хажвий сахна кўриниши янгилик. Санъат саройи фаррошларининг артистлар хақидаги фикрлари ва артистларни дориларга қиёсланиши кулгудан барчани портллатди. 



Ўзини шогирди деб таништирган Фазлиддин Рахмонов бир қанча қўшиқларини Алишер куйлаган экан, шулардан қисқа попурри қўйиб таништирилди.  Алишер шогирдига сахнани бир қўшиқчалик муддатга ижарага топширди. Бу вақтдан унумли фойдаланган шогирд, ўзини иқтидорини кенг оммага намоёнлади. Овози Сардор Мамадалиевникига ўхшаркан. Ўйлайманки, у каби электрон плагинлар натижасида эмас.))



Концертнинг энъ аъло фишкаси бу раққоса Паризода билан боғлиқ бўлди. "Ёмон қўрқдим" қўшиғини куйлаб туриб, бир икки бор сахна четидан раққосаларни чорлагандек хатти харакат қилиб турдию, сахна бўшлигича қолаверди, шунда  шартта "Стоп!" деб қўшиқни тўхтатди. Хамма хайрон. Рақсга тушаётганлар гап нимадалигини тушунишмади. Рақсга тушаётганлардан Алишер узр сўраб, бу қўшиқда раққоса Паризода чиқиб рақсга тушиши  керак бўлганлиги лекин,   ижод жараёнида раққоса Паризодани хафа қилиб қўйганига чиқмаган кўринади деди. 

Импровизацион тарзда жонли ижрода "Паризод ўйнамаса мухлислар рақсга тушсин ва Паризода ўйнамаса мен рақсга тушаман" сўзлари билан зални  роса қизитди. Айниқса ўзим рақсга тушаман деб  рақсга туша бошлагач зал портлади. 



Раққосалар Паризодани олиб чиқишгач, Алишерни  шу қўшиқлари матнига хос тарзда жонланиб, рақсга тушиб берди. 
Сахналаштирилган ғоя бўлса-да, лекин жудаям қизиқ ва залдаги томошабинлар билан ишлашдаги аъло фишка! 



Раққосалар билан жонли тўлқин (раққосани кўтариб тўлқин қилиш) ва  матодан тўлқинлар устидаги Алишернинг юриши ва хоказо хаммаси жуда қизиқ тарзда ўйланганлиги, юқорида эътироф этганимдек, сахналаштиришдаги яхши ғоя билан ёндошилганидан дарак.  Янги қўшиқлари менга ёқди, айниқса мана шу Паризода билан сахна кўриниши уланиб кетилган "Индамадим" қўшиғи зўр.



Алишерга гуллар уммони билан топширилаётган совғалар хам ажиб.  Юрак шаклидаги гулчамбару коробка ва мухлиса билан сурати . Улар орасидаги хаммани диққатини кўпроқ тортгани бу Алишерни сурати туширилган гиламча бўлди. Негадир менга сурат Алишердан кўра, кўпроқ Туркманистон президентини эслатиб юборди. ))



Илк куни техник носозликлар туфайли, бир икки ўйланган ғояларни экран орқали намойиш этиш имконияти бўлмади. Лекин бу томошабинларга билинмади хам, сабаби Алишер вазиятни бошқара олди. (Бугунги кундан репортажда уларни хам ёритамиз. ) Асосийси хонандани техникадан устун келгани, қолгани фигня!)

 Дастурда ёш қизалоқчалардан қизиқ тарзда фойдалинлган, ўзбекона либос ва дўппидан кокиллар супер. Сумкачасидан олма олишадимией, хуллас, Алишерни атрофида гир айланиб, шарларни томошабинларга отиб юборган холда концерт якунланди. 



Бу илк кунидан репортаж эди. Дастур менга ёқди, аввалги йилдаги дастуридан динамикси ва сахналаштирилган қизиқ ғоялару, фишкаларигача ва албатта репертуаригача ижобий ўзгариш юқори.   Алишер жонли тарзда адашмасам 2-3 қўшиқни куйлади. Балки кўпроқ сабаби, уни жонли ижроси фонограммадан ажратиш қийинроқ кечди. Хаттоки жонли ижроси фонограммадан аъло эканини хам ўша ерда сайтимиз жамоадигилар билан фикрлашдик. Келаси йилларда жонлини кўпайтириб, тўла жонли концерт бериш насиб қилишига тилакдошмиз. Алишерда бунинг учун етарли махорат ва иқтидор бор. 

Яқин соатда концертдан видео!
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11161 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Alisher Fayz

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Jasur_S   (18-Май-2013 11:37) [Материал]
Ozodani YAKKAXON KONSERTI QACHON ENDI? Sayyod.comga FAQAT OZODADAN YANGLIK KO'RISHGA KIRAMAN ROSTI

2 Аika   (18-Май-2013 11:43) [Материал]
Красавчик

3 Superka1017   (18-Май-2013 12:20) [Материал]
vvvvvvvvoooopwe dahwat repartaj bolibdi ayniksa surat olgan jarayonlarini oqib osherda korgandeeee voopwe suppeeeeeeer rahhhhmatik ogromniy sayyod.com jamoasiga.....tak derjat vi vooopwe supper prosto !!!

4 lola   (18-Май-2013 12:50) [Материал]
шахзодани концертидан видео хам якин соатда эди ,1 ой буляпти

5 dilya   (18-Май-2013 13:04) [Материал]
классс

6 Iroda   (18-Май-2013 13:15) [Материал]
Raxmat kooottakon reportaj uchun.

7 Bek8111   (18-Май-2013 13:55) [Материал]
Ха Алишер Файзга омадлар тилаб коламиз! Гарчи Озодбек ва шунга ухшаш халк артистларидан кейин чиккан булсада узининг аудиоториясига эга булган санъаткор! Санъатини хурмат киламан! Узини инсон сифатида хам яхши инсон дейишади! Хали хеч кандай бу санъаткор хакида ёмон гап эшитмаганман, эшитмайин хам. Доимо мактовлар ва олкишлар куршовида халкнинг эътиборида булиб юрсин! Факат жуда шошкалок деб эшитгандим! Бу айбга кирмайдику! Хуллас ижодига омад тилайман! Доимо сог булсин!

8 Saida   (18-Май-2013 15:37) [Материал]
тезроооооооооооок видеосини чикарилар сабрим чидамаяпти куришга жаа яхши кураман де шу болани

9 Lochinbek   (18-Май-2013 19:26) [Материал]
Osha biiiiiiir joylari tegib xotinni tasavvur qip buralip qoldim. O'ziyam daxshatde chunki bir toyda maniyam yonimdan chunonam turtib ketishgande! Konsert reportajga qaraganda a'lo darajada o'tipmi diman. Alisher akaga omad! Rostanam ukasekande Xurshid. Ko'p toylada duch keganmizu ishonmasdim...)))

10 Dilnoza   (19-Май-2013 02:31) [Материал]
vauuv Alisher Fayz kiyimlari daxshat, har doim zo'r kiyingan ozi

11 GOOGOOSHA_FAN_CLUB_ADMIN   (19-Май-2013 14:04) [Материал]
Sardoraka Alisher Fayzga to'g'ri tarif beribsiz.Xaqiqatdan xam juda xam kamtarin va oq ko'ngil inson.Prodyusseri Lutfullo aka xam siz tariflagandek kamtarin va og'ir bosiq inson...

12 Laylobonu   (19-Май-2013 15:17) [Материал]
Omad tilab qolaman ijodlariga konsert ajoyib o'tibdi

13 shadosh   (19-Май-2013 16:39) [Материал]
bunaqa surat tushirilgan gilamchani toqish uchunxam rassom bolish ranglar b.n ishlay olish kere.bunaqada yuqoridagi sovga gilamchaga singari oxshamay qoladi.bunga qancha voxt,mexnat,koz nuri ketadi,shunga yarasha oxshasaku...Alisherga Omad

14 SaMiNa   (19-Май-2013 22:41) [Материал]
Reportajga gap yöq! )) Alisherga omad )

15 Zodibek   (20-Май-2013 11:45) [Материал]
клаас

16 Anar   (20-Май-2013 15:09) [Материал]
Reportaj uchun kottakon raxmat

17 Mirzaahmad   (20-Май-2013 15:59) [Материал]
Alisher Fayzning konsertiga gap yo`q Alisherning keyingi ishlariga OMAD!

18 zabona   (21-Май-2013 17:06) [Материал]
roattan ham ozodani kanserti bolarmikanaa

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!