Бош сахифа » 2011 » Август » 28 » Ота онам учун укам қотили ва фохишаман.
12:45
Ота онам учун укам қотили ва фохишаман.
Бу қиз билан "Одноклассники" сайтида гаплашиб турардим. Sayyod.com мухлис минбарига чиқмоқчи эканлигини лекин шу минбарга хос равишда ёза олмаслигини ва иложи бўлса телефонда сўзлаб беришини илтимос қилди.
Боғландим.
Салом аликдан сўнг воқеани гапириб бера бошлади:


Исмим Мафтуна (ўзгартирилган). Оилада икки фарзанд эдик, мен ва укам Отабек (ўзгартирилган). Тўнғич фарзанд мен қиз бўлиб туғилгач, мендан кейин ўғил фарзандни узоқ кутишган. Чунки мен туғилгандан кейин онам циста бўлиб бола туғиш учун керакли бўлган бир аъзони олиб ташлашган, шунинг учун фарзанд кўриш эхтимоли жуда қийин дейишган.
Мен 18 ёшга тўлганимда онам иккиқат бўлди. Оила аъзоларим қувончини кўрсангиз эди. Фарқи йўқ эди ўғилми қизми. Шунинг учун атайин УЗИдан айтмасликларини сўрашган.
Ўғил туғилгач ота-онамни ахволини кўрсангиз эди.

Укам Отабек аллада азиз тўрвада магиз бўлиб ўсди. Оз вақт ўтмай онам яна касалланиб фарзандлик бўлиш учун керакли аъзо умуман олиб ташланди. Бир қиз бир ўғилимиз борку дея отам  унчалик куюнмасада онам анча вақт яна фарзанд кўрмоқчи эканлигини айтиб сиқилиб юрди.

Укам чўмилишни жуда хуш кўрарди, ёз ойлари укам 2 ёшлар чамаси, ота онам мехмонга кетишди. Ваннада сув яримлатиб ўтказиб ўйинчоқлари билан қўйиб ўзим дугоналарим билан телефонда гаплашиб қолиб кетдим... Жим бўлиб қолганидан кирсам укам кўзларини катта катта очганча сув тагида тепага қараб ётибди. Оёқ қўлим музлаб қолган бўлса хам шок холатида миям ишладими тушунмадим тезда укамни  олиб ерга  ағдариб сувни чиқаришга харакат қила бошладим, танам дағ дағ титрайдию лекин тез тез харакатдаман.

Телевизорда кўргандек жон жахдим билан  массаж қилиб хаво  бера бошладим...бефойда..кўкара бошлади... қанча харакат қилдим бўлмади, шартта халатга ўраб ялангоёқ кўчага югуриб чиқдим, кўчада қўшниларим  бир иктаси турибди мен жон холатда мошина йўл тарафга чопяпману ёрдам беринглар дея бақиравердим. Аввалига қўшнилар саросимага тушишди кейин болани жонсизлиги ва мени ялангоёқлигимни кўриб бирини эри энди келган эканми  югуриб мошинасига қўлимдан тортиб ўтказди.
Шифохонага борсак кеч экан. Бутун шифохонани бошимга кўтариб дод солдим, илтимос бир нарса қилинглар дейман, бир медсестрани уриб кетсам денг нега жим турибсан деб...ох эсласам ўша пайтларни...(овози титрайди)..

Уйга келган ота онамни қўшнилар кўчаданоқ бўлган воқеа билан кутиб олишган.  Мен бу орада шифохонада нима қилишни билмай телба бўлиб ўтиргандим. Онам кела солиб ура кетди. (йиғлаб юборади). Нималар бўлганини элас эслайман худди фильмдаги узуқ юлуқ кадрлар каби. Отам югуриб ўтди, бақирди, келиб нима қилдинг деб бақирди туртди сўкди...
Онам сен ўлсанг бўлмасмиди, асли кўролмасдинг укангни, у эркатой бўлганига бутун умр хасад қилиб келдинг хам деди..деди..деди..кўп нарса деди.
Йўқол лаънати кўзимга кўринма дегани аниқ ёдимда, чунки итариб итариб хайдаб бу сўзни бақириб айтаётганди. Ўғлимни нобуд қилдингми сен хам керакмассан деди...

Шок холатим аслида энди келганди. Уйғонармиканман десам бўлмадим, ростдан бўлаётганди. Ялангоёқ юравериб бир остановкага келиб йўловчилар кутадиган бекатдаги скамейкага чўзилиб ётиб ухлаб қолдим. Қаердан уйқу келди тушунмайман. Хеч нарсани билмай ухлабман. Уйғонганимда кечаси эди. Биронта одам келиб кимсан нимасан демайдия. Ўзимга қарасам рости кўчадаги лўлилардан фарқим йўқ, уйчи кийимда, ялангоёқ, сочларим тўзғиган...

Уйга ёки қариндошларим ёки дўстларимникига боролмасдим. Мен ўзимни қотил деб билардим. Сиз тушунмайсизда боролмасдим, осон гапириш лекин боролмасдим. Холатимни тушунтира олмайман, қайта кўчада туғилдим шу куни, тарихим ўчган кун шу куни эди.
Яна тентираб бозорга бориб қолдим. Ўша ерда оптовиклар қараб туриб, бир аёл келиб хайдай бошлади ўғри деб ўйлаб.
Йиғлаб юборсамда... Бир нарсани қайтаравераман тавба, уйга боролмайман хайдаманг, онам ўлдириб қўяди, укамни кўмиб келган хозир, мандан воз кечди яна нималадир гапириб додлаб йиғлаб ётибман хуллас.. Халиги хотин мендан бешбаттар шокда.
Секин четга олиб юпата бошлади, сотадиган растасига олиб бориб чой берди.

Ўзимга келиб воқеани гапириб бердим.
Уйингга бор пул бераман, юр олиб бораман хам деди. Кўнмадим. Майли юр бугун меникида қоларсан деб уйига олиб кетди. Ўзи хам квартирада турадиган тадбиркор аёл экан. Эртаси эрталаб оёғимга шиппак бериб бозорга олиб чиқди, иш билан чалғитай деган шекил ишлата бошлади. Бирга савдо қилдик.
Шу аснода  унга қарашиб ишлаб кетдим. Бу орада неча  маротаба мавзу очиши билан тутқаноғим тутиб додлаб йиғлашга тушаманде яна... Ўша психологик синиш бўлганди, ишонасизми яқинда шундан тузалдим. Қандай қилиблигини кейинроқ хозир этиб бераман.

Бир куни савдо қилиб турсам холамгиларни кўрдим, бозорликмас аниқ мени қидиришаётганини кўриб хам хурсанд бўлдим хам қўрқдим. Негадир мени қамашмоқчи деб ўйладимда. Шу фикр кўп турган уйга борсам онам мани милицияга бериб қаматади деб ўйлардим хам. Югуриб қочиб кетдим.
 Холамгилар сотувчилардан мени сўрашган, лекин мен исмимни бозорда хаммага Наргиза дегандим, халиги хотинга хам албатта.  Шунга халиги мен  билан ишлаётган хотинга етиб боришмаган. Менимча убу ким танишлардан мени бозорда кўриб бориб айтишган бўлса холамгилар қайтаришни ўйлашган чоғи. Буни мен хозир тушунаман ўша пайтчи? Шок холатида юриб қаматишмоқчи дердим.
Эх...кечалари тушларимга укам кириб тер босиб уйғониб кетардим.
Ғирт рухий хаста бўлиб қолгандим, кунда кунора шундай уйғониб кетиб йиғлардим.

Квартирада биз билан бирга яна 2-3 бозорчи йигитлар яшарди. Шулардан бири мени кўнглимни ола бошлади, ярим кўнглим шартта уни мехрибонлигига учган шекил. Хуллас ундан иккиқат бўлиб қолдим. Буни билган халиги хотинни жахли чиқа бошлади, бошқа иш қидир менга энди боланг қолувди деб уришди. Хайдашга хайдамадию лекин ё болангни олдир ё туққунингча бошқа иш топ деди.

Мани "мухаббатим" эса қишлоғига кетганча йўқ бўлди. Мен эса сира бола олдиргим йўқ эди, пешона дедим. Бу орада халиги хотинни рахми келиб, туғадиган бўлсанг сенга яхши иш керак деб шахарнинг чеккароғидаги бозордан точка очаётганди, ўша ерга ўзимни қўйди.
Ишларим юришди. (савдо турини айта олмайман узр). Қорним чиққач ёрдамчилар ёлладим. Бу орада ўша ердан бозордаги таниш аёлларнинг икки учтаси билан квартира хам ижарага олгандик.
Туғруқхонага бориш ва хомиладорлик пайтидаги бир қанча нарсалар пайти келганида бошланди муаммо. Биронта хужжатим йўқ эдида.
Паспортимни қайта олиш ва хоказолар билан боғлиқ нарсаларни айта олмайману, лекин халиги хотин ёрдам берди. Таниш билиш қилиб хаммаси жойида.

Ўғил туғдим. Боламни қўлимга беришганида биринчи айтган сўзим "Отабек қайтиб келдинг а укам" дедим. Ишонмайсиз ғирт укамнинг ўзи. Хаттоки чап юзидаги каттагина холи хам худди ўша ерда.
Бир хафта йиғладим.
Исмини Отабек қўйдим. Йиққан  пулларимга квартирада болам билан ўралашиб яшаб турдим, гохида боламни кўтариб бозорга чиқардим. Ўзимни хатоимдан кейин фарзандимни еру кўкка ишонмасдим. Тавба халиям укам деб биламан. Бир маротаба йўқотдим бошқа йўқотишим керак эмас дедим.
Болам кундан кунга ғирт укамдек катта бўляпти. Худди ўзи.
Икки ёшга етгач кўнглим махалламга тортадида.

Дугонамга қўнғироқ қилдим. Овозимни эшитиб телба бўлиб қолай деди. Уйида хеч ким йўқ пайти келишиб бордим. У махалламнинг нариги тарафида турарди, мени онам эса уни онаси билан қалин дугона бир-бирлариникига тез тез чиқиб туришарди.
Дугонамни олдига ўғлим  билан кириб келганимда ранги оқариб кетди.

Вой Отабек...Вой деб қотиб қолди.

Хаммасини гапириб бердим. У хам.
Кетганимдан кейин онам хам отам хам телбанамо бўлиб қолишган, фақат қариндошлар мени излашибди. Кейин бозорда кўрдик дейишган. Кейин фохиша бўлиб кетган хам дейишибди.
Ота онам бизга уни энди кераги йўқ деб кечворишибди. Онам халиям юм юм йиғларакан.

Дугонамга хеч кимга хеч нарса айтмаслигини илтимос қилдим, барибир ишонмадим ва бораман ўзим хозир айтсанг бўлмайди деганимдан кейин ваъда берди. Дугонам тикувчи уни ёнига хар хафта яширинча кела бошладим.
Бир куни ўғлим айвончада ўйнаб ўтирса онамни овозини эшитиб шартта беркиндим.

-Вой...вой болам... (онам Отабекни кўриб қолди). Отабегим қайтди...

Дугонамни ранги оқариб югуриб чиқиб онам телба бўлиб қолмасин деб бу дугонамни боласи ташлаб кетганди деб шоша пиша айтишга улгурди хамки онам Отабекни қучоқлаб қўйиб юбормайди.  Стол тагидан нариги хонага мўралаб уларни кўриб йиғлайман...

Чиқолмадим.

Онам бир соат то дугонам онаси келмагунча кетмади. Отабекни қўйвормасди. Отабек хам жимгина худди танигандек ўтиради онам билан.
Исми Отабек эканлигини билгач эса умуман қўйвормайдида. Отамга ўша ердан қўнғироқ қила бошлади келинг Отабекни кўринг деб. Буёқда келиб улгурган дугонамни онаси хеч нарсани тушунмайди. Дугонам лабини тишлаганча жим. Онаси кимни боласи деб сўрайверади, қайси дугонангни деб.

Хозир деб хонага кириб эшикни ёпди.
 Нима қиламиз? дейди.
Хозир отам келса тамом деб шартта югуриб чиқиб боламни олиб кўчага отилдим.

Тез мошинага ўтириб кетиб қолдим.

Шу билан дугонамга қўнғироқ қилмай қўйдим. Махаллага боролмайман. Бу воқеадан кейин хеч кимни рухий холати ўзидамас, менда хозир болам ўлиб қоладигандек, махаллага олиб борсам......тавба қилдиму худди онам ўчини олиб уни ўлдирадигандек ё мени қаматиб боламни суд орқали олиб қўядигандек.
Болам ўрнига болангни оламан дегандек.

Бошқа тарафдан ўша куни онамни кўриб роса соғинганимни билдим. Қийналиб кетдим нима қилишни билмайман. Ота онамни юзини шувут қилиб кўчадан орттирган бола билан махаллага қайтиш бир бўлса оилавий рухий холатимиз ва фарзандим ғирт мархум укамдек эканлиги яна бир муаммо.
Бир умр қотилман деган фикрда яшадим.
Яшаяпман хам.

Буёғига нима қилишни билмаяпман. Хозир Рамазон... борай дейману хаммаси чалкаш. Қўрқинчим катта. Қотилдек кутиб олади хамма.

 Мафтунага ўз фикримни билдирдим. Сизлар нима дейсизлар?



Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 16734 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 521 2 »
1 Muhojir   (28-Авг-2011 14:03) [Материал]
Judayam ogir vaziyat. Manimcha eng yaxwi variant, xolasi bilan uchrawib, keyin onasini oldiga birga boriw busa kere!!!

2 LUTFULLO   (28-Авг-2011 14:08) [Материал]
Oilezga qaytib borin. Yoki umuman boshqa davlatga ko'chib ketin.

3 androlog   (28-Авг-2011 14:08) [Материал]
shok holati uzimga kelishim qiyin buldi

4 Giyos   (28-Авг-2011 14:54) [Материал]
Uyizga boring...

5 тохир   (28-Авг-2011 15:16) [Материал]
Ешингизни билмадим балки маслахат беришга ешлик киларман сиз хеч качон калта уйламанг хеч бир ота она уз фарзандига емонликни раво курмайди худога шукур килинг ота онангиз хает бу сиз учун энг улуг бахтку нега буни уйламайсиз шуларни хаетлигида уларни дуосини олиб улардан узурингизни суранг хеч бир ота она уз фарзандига емонлик тиламайди улар хам сизни куриб хурсанд булади чунки уларга далда керак яни сизни далдангиз курасиз улар сизни албатта кечиради деб Дангарадан Тохир

6 shohruh   (28-Авг-2011 15:17) [Материал]
Qisqa va aniq qilib etaman.. UYIZGA BORIN. siz atilab qimagansizku. hozi ulaga siz yetishmayapsiz.

7 ledy   (28-Авг-2011 15:18) [Материал]
Oilezga qaytib borin. Yoki umuman boshqa davlatga ko'chib ketin.

ажойиб маслахат, Хизр булиб кетинге, чет давлатда яшаш осон деган фикр, эртакларда, холос

8 Бек4886   (28-Авг-2011 15:25) [Материал]
Тириклигизи ва углингиз борлиги хабарини дугонез оркали ота онезга етказинг ва резултатни кутинг

9 BeXa   (28-Авг-2011 15:28) [Материал]
ota onaizga qiyin nima bolganda uyga qaytib ota onaizdan kechirim sorang!!!!! ota onaiz albatda kechirishadi ularnixam uylangda sizga bolaiz qanchalik aziz korinyatgan bolsa ularga xam shune korinishadi!

10 Komila   (28-Авг-2011 16:16) [Материал]
нима бўгандаям уйизга кайтин

11 GulNazli   (28-Авг-2011 16:20) [Материал]
*****

12 Nodira_Vienna   (28-Авг-2011 16:21) [Материал]
Judayam achinarli holat Allohim sizga kuch quvvat bersin..
Menimcha oilaizga qaytib borishiz kere tog'ri oyiz bolangizni olib quyishi mumkin lekin sizni kuchaga tashlab quymas ahir, chunki uzini bolasi kegandek busa qanday xursand buganligini kurgandirsiz.Siz turmushga chiqib ketsez onangiz sizga bolangizni kurib turishizga ruxsat berdila inshalloh onangizni sogligini uylab uyizga boring otabek bn qaytib borsez kongli yumshab sizni chushinadil hudo hohlasa . Ollohim sizga uzi kuch quvvat omad bersin siz uchun hudodan shuni tilab duo qilaman smile

13 Anora   (28-Авг-2011 17:18) [Материал]
Uyingizga qaytib borin. Ota onangiz sizni albatta kechiriwadi. Ahir ularning farzandisizku. Ular sizning bolangizga mehribon buva va buvi böliwadi. Men bunga iwonaman

14 Sardor   (28-Авг-2011 17:23) [Материал]
siz yashagan shahrizdan islomi olimdi oldiga borib maslahat oling sizga erdam beradi Inshaalloh bu erdegi odamlar ojiz sizga maslahat brgani

15 фаррух   (28-Авг-2011 17:33) [Материал]
uyga qayting

16 Жейла   (28-Авг-2011 17:53) [Материал]
жудаям шокдаман! тавба килдим!!! лекин минг шукр! бирини куриб фикр кил,бирини куриб шукр кил деганлари шу болса керак!Аллохга минг шукрлар болсин!!! уз ойламда якинларим ёнида,уларни мехр мухаббати жиянчаларимни мазза шухликдари бн яшвотканимга Аллохга минг шукр!!! Ота онасини ёнига кайтиб бирга бахтли яшашини тилаб коламан!

17 ROB   (28-Авг-2011 19:16) [Материал]
onangizdan kechirim so'rang va uyga qaytin

18 Gulnoza   (28-Авг-2011 19:26) [Материал]
Uyizga qaytin

19 Gulnoza   (28-Авг-2011 19:37) [Материал]
Ўғлиз билан уйга борин

20 Dilnoza   (28-Авг-2011 19:47) [Материал]
Bir narsa deb ayta olaman ukangizni òlimida sizni aybiz yòq. Ajali yetgan òladi. Bu prosta sabab. menga qandaydir igayistday tuyuldiz huddi ayblarini yashirib faqat yaxshi tomonlarizni aytgansiz. Siz shunaqa bòsayiz gapirib berishiz bòyicha onangizni qanaqaligini bildik. Uyizga qaytib bir xabar oling. Qonuniy baribir tortib ololmaydi. Balki ota onangiz b.n baxtli yashab ketarsiz lekin òzim bormadim degan armoniz bòmaydi. Juda qabul qilmasa avvalgiday yashayvering. Sizga avvalgi baxtiz qaytishini tilayman.

21 Dark   (28-Авг-2011 20:15) [Материал]
-man maftunaga bunday degan bulardim... siz endi ona buldingiz.... naxotki ona farzandini abadiy kechirmasdan utadi deb uylaysiz?

-onangiz avvalo bir mushtipar. albatta kechiradi. dadil ota-onangiz yoniga boring.

-bu b-n ularni baxtli qilasiz

22 gabarjuba   (28-Авг-2011 21:07) [Материал]
bir kam dunyo

23 Loading   (28-Авг-2011 21:12) [Материал]
Iltimos opajon uyizga ota onezni chaqiring. Bolezdan qo'rqsez tizzangizda olib o'tiring.
Ota-onez bir ko'zyosh qilib yonishadi lekin kechirishadi. Ota onadan bunaqa yomonliklar kemidi.

24 LML   (28-Авг-2011 22:11) [Материал]
Конечно, ситуация сложная, точнее доведена до крайней точки...Несомненно, для каждого родителя потеря ребенка самое тяжкое испытание,но удивительно то,что сгоряча родители отреклись от героини,хотя она их родная кровинка и плоть.На мой взгляд,изначально Мафтуной была допущена ошибка: не нужно было действовать импульсивно и поспешно.Стоило вернуться домой и обговорить все...Конечно, эмоции, шоковое состояние, но все же...Согласна со многими, героине нужно вернуться домой и попытаться поговорить, а главное- попросить прощение.НО!Для начала ПРОСТИТЬ СЕБЯ!Невозможно построить будущее да и наладить отношения с родителями на обломках прошлого, которые разрушают личность.Мне кажется , рождение сына, как две капли похожего на братишку, это знак свыше!Хотелось бы надеяться,что героиня прислушается к советам и все-таки вернется домой...

25 Malvina   (29-Авг-2011 00:43) [Материал]
Aniqki uwa kungi gaplani ota onez wowib qoganidan,jaxl ustida etiwgan!ulaga hozir siz yetiwmayapsiz!hich öylab kördizmi,farzandim nega aynan ukamga quyib qöygandek öxwiydi dib?buyam balkim uyizga qaytib yaxwi yawab ketiwiz,aybizi unutiwligi uchun bir sababdir?sizda hozir og'ir ruhiy zarba bor,va uni unutiwiz uchun avvalambor maslahatim psixologga uchrawin!körasiz hali hammasi yaxwi böladi,faqat uning uchun uyga qaytiwiz va turmuw quriwiz kere!körinib turibdiki siz beaybammassiz,avvalambor sizga yordam bergan ayolga RAHMAT etiwiz kere!hali körasiz bu sinovlani sabr bilan yengib ötsez,ortida bir mukofot bor Alloh xohlas albatta!!!

26 bekzod_life   (29-Авг-2011 00:48) [Материал]
Жуда аянчли. Ман укиб шунчали тасирландим. Сиз бу гапларни кандай эшитиб тургансиз тасаввур килиш кийинмас.
Уларни холатини тушунса булади куркиб коганла бу вокеаладан кейин. Лекин кайтишлари кере. Фарзандлари хаммаси яхши булишига сабабчи були аник. Хаммаларига сабр тилайман

27 yanchiko   (29-Авг-2011 00:51) [Материал]
Siz xudbin ekansiz,ota-onassini o`ylamay boshqa yerlarga yashaydigan odam xudbin bo`ladi.Agar ota-onasini chindan ham sevsa hech bir yomon xayolham qo`rqita olmaydi.Manimcha bu shokda edim,g`amgin edim hammasi safsata,chunki shokda bo`lsan odam o`ziga jazman topib undan ortirib oladimi!Ota-ona tirikligida duosini olish kerak,agar ular sizni bolangizni ko`rib xursand bo`lsa,dardlariga darmon bo`lsa bu qilingan xatoni tuzatishga ozgina bo`lsaham imkonoyatmasmi?To`g`ri sal qiyin bo`lar lekin hayotda faqat xudbinlik qilib inson faqat o`ziga oson yo`lini tanlashi kerak emas,boshqalarniham oz bo`lsada o`ylash kerak,ayniqsa oq yuvib-oq taragan ota-onani. Yoki umringizni oxirigacha qarg`ish olib qiynalib o`tmoqchimisiz!!!!!

28 BOBUR   (29-Авг-2011 02:05) [Материал]
UYGA QAYTING HAMMASI YAXSHI BO'LADI HUDO HOHLASA

29 KomilEl   (29-Авг-2011 02:54) [Материал]
opajon uyga qayting hamasi yahshi boladi kordizmi hamma uyga qaytishizi hohlayapti bekorga bunaqa diyishmayapti hudo hohlasa hamasi oz orniga tushadi 1 2 kun qiynalishiz mumkin lekin 1 2 kunlik azobi qiyinchliki dep bir umirga hato qilmang siz ozi hatoni qiliboldiz endi ana shu hatoni togrilang ota onayiz haqida ham oylang ahir ular sizi bu maqsada kata qilishmaganu hullas qayting qayting va qayting

30 ANDIJONLIK BEZORI !!!   (29-Авг-2011 03:59) [Материал]
odamlar kelin odamni ko'nglini ko'taradigan gap yozinglar.
Bu opani oldindan psixologik emas insoncha tushunib ko'ring uni orniga o'zizi qo'ying. Opaginam xali xammasi yaxshi bo'ladi Siz albat onez bilan uchrashing bu xolatni inson ko'tarishi qiyin,onangizga yordam kerak va sizga ham suyanchig'i bo'ling ular sizni uzoq kutishgan juda uzoq

31 mohira   (29-Авг-2011 14:18) [Материал]
kecha yangi quyilgandayoq men komment yozdim lekin dostup organichen bulaverdi..endi esa yozay desam hamma yozib quyibdi meni firklarimni ham(())

32 JeeS   (29-Авг-2011 15:21) [Материал]
Albatta qiyin vaziyat. Ammo ota-ona bolasiga hech qachon yomonlikni ravo ko`rmaydi. Jahil chiqqanda gapirgan. Uzizda kuchli irodani yeg`ingda boring. Odamlar gapiradi albatta "ko`chada ortirilgan bola" b-n keldi deb. Baribir gapirib tinchib qoladi.

33 mts   (29-Авг-2011 15:48) [Материал]
CИЗГА МАСЛАХАТИМ КАЙТИНГ УЙИНГИЗГА СИЗ БОЛАНГИЗНИ КАНЧАЛИК ЯХШИ КУРИШИНГИЗНИ АЙТИБ ТУРИБСИЗ ОНАНГИЗАМ СИЗНИ ШУНЧАЛИК СЕВАДИ КАЙТИНГ КЕЧИРИШАР

34 гайратчик   (29-Авг-2011 18:05) [Материал]
оёгингизни кулга олиб оилангизга кайтинг!!! сиз керагидан хам ортик гунохингиз учун жавобини бериб булибсиз...

35 Zaara   (29-Авг-2011 19:00) [Материал]
Men yanchikoning fikriga qushilaman. Jazman orttirishning nima keragi bor edi??? Undan tashqari, bolani ham suv ichiga solib qu'yib, telephoneda valaqlashadimi???? 18 ga kirgan, uzi ona bulishga tayyor qiz!!!! Hech bulmasa, bolaning oldidan jilmay, gaplashsa bulmaydimi usha telephonida??? Bechora bola, norasida, begunoh, ojiz gudakkina, qancha qiynalgandir...lanati qiz, oldimda bulsa, urib tashlardim uzim ham!!! Men ham onaman, bola tug'ib, katta qilish qanaqa qiyin, bolangizdan ayrilish eng katta bakhtsizlik bulsa kerak, Ollohim hech kimga kursatmasin bunaqa kunlarni...

36 Parkland   (29-Авг-2011 19:31) [Материал]
Bu ham Allohni bir sizga bergan imkoniyati, balki ota-onayiz bilan yashab ketarsiz shu farzandingiz sababli. ahur u ukangizga o'xshasa....
Oilangizga qayting. ohirini o'ylamang. Turklarda bir maqol bor " Ohirini o'ylagan qaxramon bo'la olmaydi " siz qaxramonlikka harakat qilmayapsiz, ammo ohirini o'ylavossiz. Siz ham onangizni sog'ingansiz ular ham, hech bir ota yoki ona farzandidan kechmaydi, faqat ular ma'lum muddat shokka tushib qolishgan va jaxl ustida nima qilishayotganini bilmay sizni haydashgan. O'g'liyiz bilan borib, kechirib so'rab borsayiz, manimcha bahtli oila bo'lib ketasizlar. Ahir ota-onayizni ham o'ylang... Ramazonni ham ohirgi kunidamiz, nasib etsa, yana shu SAYYOD.COM da oilangiz bilan yashatganiyiz haqida maqola o'qiymiz deb umid qilamiz InshoAlloh !

37 AnGeLochKi   (29-Авг-2011 20:13) [Материал]
xudodan xammasi ota onangizni oldiga boring tabassum bilan meni kechiringlar deb xazilomus sifatida mana o'g'lingiz onajon otajon deb farzandizni o'z qo'liz bilan onagizni qo'liga bering albatta tortib olmedi xamadan qoladi farzand qaytanga ovunishadi xursand bo'ladi sizlarga o'g'lingizni qaytarib bere deb ketudimda deb qo'ying ko'ngillari ko'tariladi va sizni xam kechirishadi hechqachon xaydab yuborishmedi buyog'i endi xudodan omad sizga

38 Abdulaziz   (29-Авг-2011 22:22) [Материал]
Qayting ota-onam mandan rozi bo'lishsin desez qayting. Ular nima qilishsayam diyishsayam rozi bo'ling chunki ota - ona rozi Alloh rozidir. Inshaalloh Allohga tavakkal qiling. Farzandizga kelsak sizga bir rivoyat aytmoqchiman. Bir kuni Muso alayhissalomning oldilariga bir ayol keldi va etdiki: Ey Allohning rasuli men bir gunoh ish qildimda so'ng gunohimga tavba qildim. Alloh meni kechiradimi deb so'radi.
Muso etdiki nima gunoh qilding Allohga tavba qil Alloh gunohlarni mag'firat qilguvchidur dedi. Ayol dedi: Men zino qilib bir bola tug'dimda so'ng uni o'ldirdim.
Muso dedi: Chiq bu yerdan ey fojira yana osmondan olov tushib barchamizni kuydirib tashlamasin. Ayol hafa holda chiqip ketdi. Shunda Musoga farishta vahiy qildi. Ey Muso nega bu ayolning tavbasini qabul qilmading ahir uning gunohidan ham og'ir gunoh borku, dedi. Muso qanaqa gunoh didi. Namozni qasddan tark qilish deb javob qildi farishta.
Sizga yana bir tavsiya islomga kiring chunki dunyoda islomdan boshqa hotirjamlik keltiradigan yo'l yo'q. Inshaalloh mushkulingizni Alloh oson qilsin.

39 Yasmina   (29-Авг-2011 23:40) [Материал]
Eng tög'ri yöl uyizga qaytin ota onezdan kechirim sören! Ota ona rozi Xudo rozi!

40 Dilochka_91   (30-Авг-2011 02:54) [Материал]
hm to'ri ota-onasini oldiga tomdan tarawa tuwgande 4iqbo'midi. jiyanga xola yoki amma yaqin bo'ladi. avval o'wala bn u4rawib billa xal qilib sekin boriw kere. bir kun baribir qaytiw kere bo'ladi ke4 bo'masdan oxirida o'zizam afsus qib qomasizdan borin.

41 oybek   (30-Авг-2011 14:44) [Материал]
birinchi uziz uyizga chaqirib xammasini tushuntiring

42 LEMON   (30-Авг-2011 18:23) [Материал]
bir narsa deyish kiyin dardini bemor biladi deganiday hammasini uziz bilasiz ...lekin mani demokchi buganim bulib utgan vokiyadan shu bugungacha bugan ishlarizzi tahlil kilib kuring bitta hato ketidan kancha hato bularni hamasi hayotda yolgiz ekanizdan adashgan joyda tugri yul kursatadigan ollohdan keyingi yakin insonlariz yonizdamasligidan deb uyliman yana hato kilmaslik u-n ollohga tavakkal kilib ota onaizni oldlariga boring uglizni nima kisaiz siz kilasiz tugrimi ular busa sizni ota onaiz siz uglizni kinab rohatlangiz kemasa kere??hammani tagdirini ollohni uzi guzal kisin omin

43 Jasmin   (30-Авг-2011 22:25) [Материал]
Любите МАТЬ,пока она смеется,и теплотой горят её глаза!И голос её в душе льется,святой водою,чистой как слеза! Любите мать,она одна на свете,кто любит вас и беспристрастно ждет,она всегда с улыбкой доброй встретит ,она одна ПРОСТИТ вас и ПОЙМЕТ!

44 xudik   (31-Авг-2011 14:29) [Материал]
to`g`risini aytsam yarmini o`qib yig`lab yubordim, Davomini o`qishdan nafratlandim, Lekin biroz to`xtab hayotda xatolar bo`ladiku deb qolganini o`qishga o`zimni ko`ndirdim, Sizga oilangizga qaytishingizga birta yo`l ko`rsatmoqchiman, Avvalo farzandingizni qonuniylashtirishingiz kerak. Buni yo`li bror kambg`alga erga teging, ham uni oilasiga qarashib turing, Farzandingizga va o`zizga erizni familyasini ochestvasini bering. Shunda nikox qog`ozi va farzandiz eriz bilan ota-onayiz uyiga borsayiz bo`ladi. Har xolda farzandiz uchun kechirishadi. SHunda ota onayiz uyida siz ham yashashiz mumkin, Eriz xoxlamasa keyinam ajrashib ketuvuradi. Har xolda farzandizni otasi aniq, nikoxdan keyin tug`ilgan deb o`ylasha qolishsin. Yana maslaxat kerak bo`lsa mani ism familyamdan Odnodan topsez bo`ladi.

45 aftoritet 777   (31-Авг-2011 21:14) [Материал]
sayyod SHU VOQEANI NIMA BN TUGAGANINI ETIN KEYIN !! QIZ UYIGA BORIPTIMI?

46 Shurik   (01-Сен-2011 01:10) [Материал]
Биринчидан тавба қилишингиз керак. Бошқа харом ишга қўл урмасликка вада беринг парвардигорга. У мехрибон ва рахмли зот! Ундан кейин Аллохдан масалани ечилишини сўранг. Узиз эса қўлиздан келганча ярашишга ҳаракат қилинг. Менимча ота онангиз билан бирга бошқа шаҳарга кўчиб кетганингиз мақўл. Бунинг учун эса бу фикрни ота онангизга билдиринг. Яъни улар билан ярашиш умидада эканингизни ва ўзингизни турар жойингизни билдиринг холангиз орқалими, бошқа орқалими... Бошида онангиз бунга рози бўлмаслигига аминман, аммо хар ойда 1,2 маротаба бошида келсалар керак кўришга, сизни ва невараларини. Кейнчалик фарзандсиз яшагилари келмай ажаб эмас бирга яшашни хохлаб қолсалар. Шундан кейин бошқа жойни ахтараверасиз бирга яшагани, албатда эски махаллага энди қайтиб бўлмайди.

47 OTASH   (01-Сен-2011 06:33) [Материал]
MAN TUSHUNMADIM BU ERDAGI FIKIRLAGA KURA BOSHKA SHAHAR GA KUCHISH AYTILGAN TUGRI BUNDAY KILISHHAM SAL ENGIL TORTIRSA AJABMAS LEKIN INSON UZIDAN UZI KACHON KAERDA KOCHIB KUTILGANKI SHU B-N MUTLOKO UTMISH UNUTILSA DEMOKCHI BUGANIM AVVALAM BOR OLLOH SIZNI KECHIRISHINI CHIN DILDAN SURANG UZIZNI KANCHALIK BE AYIB EKANIZGA ISHONSAIZDA UKANGIZNI TAGDIRIDA KEYIN OTA ONAIZNI OYOGLARINI UPIB BUSAYAM KECHIRISHLARINI SURANG KOGANI MAHALLA KUY KUNI KUSHNI DEGANI UZ YULIGA MUHIMI UZIZ VA UZ YAKINLARIZNI ISHONCHI.MAN BU SUZLARNI SIZ INSON BUGANIZ U-N KEYIN KECHIRISH YOKI JAZOLASH FAKAT OLLOHDAN EKANI U-N GINA YOZAYAPMAN,NIMA BUGANDAYAM SIZ KIZ BOLA YANA OJIZA EKANIZZI UNITMASLIGIZ K-K EDI NAZARDA TUTGANIM HOZIR SIZ AVVALGI MUOMMONI TUSHUNTIRISH BIR TAMONGA BOLA KAERDAN EKANLIGI IKKINCHI TAMONGA BULIB KOLYAPTI TUGRIMI LEKIN YANA YOLGON B-N HATO KIMANG UNDA VAKTI KELIB UZIZNI UZIZ HECH KACHON KECHIRMASLIGIZ MUMKIN

48 Dilobar   (02-Сен-2011 11:11) [Материал]
Manim4a ög'lizi huddi ukezga öxwagani siz u.n bitta imkon db öyladim. Uyga qaytsez ota onez ke4iriwadi, 4unki ulani yolg'iz farzandlarisiz.

49 Abdurashid   (03-Сен-2011 05:21) [Материал]
Bolangiz halol nikoh mevasi bo'lishi ham mumkin edi.... Ana o'shanda ota onangiz oldiga kuyovlari va o'sha yo'qotgan ikki farzandlari (o'g'lilari nabiralarida aks etgan ekanku) qaytsa hammasi boshqacha bo'lardi.....

Boshqa hato qilmasligizni ALLOHdan so'rab qolaman!!!

50 Doniyor   (05-Сен-2011 19:41) [Материал]
shunchaki taqdirga tan berib oilanggizga qayting.

1-50 51-52
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!