Ориентация муаммоси! Зўрлаб уйлантириш ё даволаш? 18+ Muhlis Minbari
Ориентация муаммоси! Зўрлаб уйлантириш ё даволаш? 18+

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Ассалому алейкум! Sayyod.com сайтини кузатиб тураман, актуальный темалани кутарасила, хамма нарсани очу ойдин ёзасила. Куп уйлаб силага ёзишга карор килдим. Узим хаммага дардимми дастурхон килишши хохламасдим, лекин бу нарса купайиб кетвотгани, одамла бу хакида билишини, кизлани такдирига бефарк бумаслилари учун ёзишга карор килдим! Ёшим 20 да, 4 ой олдин турмушга чикканидим (совчи оркали). Туйдан олдин турмуш ортогим билан куп уришардик, у манга бефаркде совукконде туюларди буни узига этсам " ман шунака хисларими ташкарига чикармиман" дирди, унда манга буган иликлини сезмасдим неччи мартта тоййи тухтатилик деб этибам курганман, у хар хил бохонала килиб "туйдан кейин хаммаси яхши буп кетади" дирди. Ота онамга этишга ботиномасидим фотиха бузилса сиқилишади одамлага гап болишади деб қўркдим.

Хуллас бир ойда тойимиз боп кетти. Докторладан алохида алохида откандик. Хаммаси никохи эртаси кунидан бошланди. Озини юзини ёруг киломаган эрим мандан шубхаланиб бузуқига чикармохчи болди. Янгаларим бундан жахиллиги чикиб агар ишонмасела кизимизани докторга оборамиз дийишса, эрим йук ози билан гаплашиб келишволаман диди. Мандан "шу кунгача озини қизлигини иффатини саклаганмисан" диб қасам ичтирволди. Ўшанда ўзимдан утканини ўзим биламан. Қиз бола учун жудаям оғир буларкан покиза болиб ерга тейсаю, уни бузуққа чиқариб шубхаланишса. Бу нарсаям утди. Туйдан кейн хар куни уришардик, уйдигила хар хил гапла гапириб кесатишарди бир кунам йигламаган куним бумади, эримдан на мехр на севгини сезардим. Шундайам хаммаси яхши бобкетар диб чидаб худодан сорирдим. Хайотим хичам яхши бумади. У онасига мани ёмон курсатиб орамизда нима буса хамма нарсани хамма гаплани чиқиб гапирарди. Ман у бошка битта кизни яхши курса кере дб уйлирдим адашганакамман...

     Ман уйдиларим билан уни телида гаплашардим. Узим тойдан кейин тел тутмадим. Бир куни қарасам телефонига "запись звонков" орнатиб мандан бекитиб "скрыть" килиб куйганакан(уйдиларим бн гапларими ешитиб юраркан) Кизикиб кириб озини запись ларини ешитиб куришши бошладим. Битта "запись" ни ешитиб шокка тушиб колдим оёк кулим музлаб кетти.... у битта бола билан худди севишганладе гаплашарди... кулоғимга ишонмадим.. 3 ойдан бери яшаб кевоткан эрим аёллагамас эркелага кизикаркан. Етти ухлаб тушимга кирмаган нарса. Нима килишими билми колдим. Балки хазллашгандир диб уйладим узига билдирмадим, хар куни текшириб записьлани эшитсам бу хазлмасакан... бу орада анча гап сузла булди, охири ота онамга этишга мажбур булдим. Ула шошмасдан буни текшириш кере диб этишди. Записьлани эшитган якинларимам "була ғирт голубойку" дийишарди лекин ман халиям ишонгим кемасди.. чунки эрими яхши курардим. Хуллас, ота онам бу записьлани машхур уролог (отини этмиман) обориб койиб беришса “бу 100%, силани тахминила тўғри, хозир  бу нарса жудаям купайиб кетвотти, 10 та дан 3 та бола шунақа чиқвотти, практикамда кўпини курвомман”  дб этибти у доктор, шу ишла бойича главный экспертакан.         

    Ота онам мани обкетишти лекин уйдиларига бир оғиз ўғлила шунақекан диб этмадик, кўтаролишмиди диб ўйладик, махаллада шарманда қимадик. Адам тоғам гаплашиш учун эримми чакиришти,  кемади ман уйидан кетканимдан кейин бир оғизам нега кеттин демади тел қимади кемади. Нега бунақа бўвотти? Қизлани хаёти бузилвотти бу билан эса хич кимми бир тийинли иши йўқ. Газеталаримиз нимага шу мавзуни кўтаришмаяпти?? Хамма оч қорним тинч қулоғим деб ўтирвурса, яна манга ўхшаган нечта қизни хаёти бузилади??

Қиз бола не не орзу умидла билан оқ кўйне кияди, турмушга чиқади, орзулари чил парчин бўса жудаям ёмонакан.Тўйдан олдин тиббий курикдан ўткизвоткан "докторла" қатга қарашвотти?? Нимага бу нарсалани кўриб , билиб туриб яхшилаб текширишмаяпти?? Одамлани тақдирини пулга сотишвотти?? Эртага ўзига кайтмасмикин? ? Ўзини яқини щу ахволга тушсачи?? Булани ким назоратга олади??? Ёки нима бизадаям чет элга ухшаб бир жинслила никохи пайдо бўладими??? Нега була бемалол эркин юрибти??  Уволдан қўркмидими одамла?? Нега буни шундоқ кўйиб куйишвотти?? Гуёки хаммани кўзи кўр, кулоғи кар!!! Одамла шунчали виждонсиз бўлиб кетвоттими??? Силадан илтимос шу темани кўтарила!!! Бошқа хич кайси кизни хаёти манга ўхшаб бузилмасин. Одамла этиборлиро бўлишсин. Докторларимизани назоратга олишсин. Буни шундо қўйишмасин. Қанака замонлага қопкеттик хайронман... Силадан бошка хич ким бу хақида ёзомиди чунки қўрқишади бу " уят" муш. Одамлани тақдирига бефарқ бўлишмасин. Олдиндан РАХМАТ.

 


Психолог Азизбек Ахроров:- Бу каби вазиятлар минг афсуски хозирги кунда тез-тез учрайдиган бўлиб қолган, синглимизга сабр тилаган холда хаммаси хали олдинда ва ўз қўлингизда , агар ростанам турмуш ўртоғингизни севсангиз уни тўғри йўлга қайтаришингиз мумкин демоқчиман , бир хил жинс вакиллари ўртасидаги жинсий муносабат гомосексуализм деб айтилади. Бу тиббий эмас балки психологик касалликдир унинг келиб чиқиш сабаблари жуда кўп, бу хақида тўхталишни лозим топмадим, гомосексуализм ДАВОЛАНАДИ!!! аммо урологиянинг бу касалликга хеч қандай дахли йўқ, гомосексуализм психолог ва сексопатолог хамкорлигида даволанади, тиббий кўрикдан ўтказган докторларни айблаганингиз хам унчалик тўғри эмас чунки гомосексуал ташхисини фақат психолог ёки сексолог қўйиши мумкин , афсуслар бўлсинки тиббий кўрикдан ўтказувчи мутахассислар орасида на психолог ва на сексолог мавжуд эмас ,аслида эса оила қуришда жисмоний саломатликдан кўра рухий ва жинсий тайергарлик мухимроқ деб хисоблайман ман, турт муччаси соғ бўлсаю оиланинг рўзғорнинг қийинчилигига тайер бўлмаса еки боринг ана (голубой) булса …….. бу каби оилаларнинг ахволи , тақдири не кечади

психолог сифатида бир неча фактлар:
-гомосексуализмга чалинган йигитларга уйланиш мумкин , факат психолог ва сексолог кабулида булганларидан кейин
-гомосексуализмга чалинганларни мажбурлаб уйлантириш энг яхши холатда оиланинг бузилишига олиб келади
-гомосексуализмга асосан 13 ешдан 19-20 ешгача булган ораликда чалиниш эхтимоли катта
-гомосексуализм хозирги кунда ДАВОЛАНАДИ!

 


 

Sayyod:-Интернет ривожланган бир паллада бизда хам йигитоқизлар видеоси тарқала бошлади ва биз шарқ миллати бўлган мусулмон халқига бу нарсалар  албатта дахшатли туюлди. Асал чойдан то "Дилшооод"гача... Уларни кейинги тақдири калтак тагида ўтаётган видеоларини хам кўряпмиз...шуям хаётми? Шу учун келганми хаётга?  Дилшод исмини расво қилганию "учар приколлар" орқали шундай исмлик йигитларни қайсидир маънода хамиятига теккани қолди. 

Юқоридаги фикрларга қўшимча сифатида айтишим мумкинки, ўша "Дилшооод" қахрамони тузалишига хечким ишонмаса керак. Тузалган тақдирда хам ким унга турмушга чиқишга таваккал қила оларкин? Масалани бу тарафи хам бор, яъни тузалмаслар! Қандайдир бир сабаб ёки табиат хатоси билан рухи ўзгариб қолганлар дейдими.

Ислом тарафлама қатъий қораланган ва ўзида ушбу қусурни сезган инсон фикримча(!) синов бўлиб у билан курашиб енгииши ё керак, умрини охиригача фақат ва фақат курашиб ўтиши бу хаётга келганидаги асосий синови деб биламан.  Мумкинмас ва бошқа йўли йўқ!

Агар хечқанақасига иложи бўлмаса, дейлик жисми уйланишга тўсқинлик қиладиган даражада ва фарзандлик бўлишга қурби етмас даражада бўлса унда уйдагиларниям қийнамагани ва айниқса бировни боласини номини булғашга хаққи йўқ! Бошқа тарафдан қиз фақат фарзанд туққани эрга тегмайди, унга эр керак кундоши эркак бўладиган эр эмаску. 

Биринчи турмуш бўлмаса, биз эркакларга қайта уйланиш осонроқ аммо эрга тегиб чиққан қиз тамғаси  жуда оғир. Фарқи йўқ уни эри "наркоман" бўлиб чиққанми ё юқоридаги воқеа қахрамони каби бир жинсли мухаббат мажнуними, аммо хечким уйланмаган ўғлига ажрашган қизни олиб беришни истамайди.  Менталитетми бошқами бу бор хақиқат.

Шундоқ хам турли муаммолар юзасидан қанчадан қанча қизлар ажрашиб бахтсиз бўлишмоқда. 

Бир жинсли муносабат вакилларига айтмоқчи бўлганим: Агар ўзингизда эркакликни сезсангиз ва билсангиз курашинг ва даволанинг! Мабодо бўлмаса, ота-она ва бошқа нарсалар тушунчалари билан бировни боласини бахтсиз қилманг! Ўзингиз бахтсиз экансиз уни хатосини енга олмасангиз икки карра гунохга қолманг!

Бир йўлини қилинг, оилангизга тушунтира олмас экансиз ана Европага кетасизми (бу ерда калтак тагида хор бўлиб яшагандан кўра), алохида яшайсизми, бахона топинг аммо бировни қизини хам бахтсиз қилманг!

Бу катта гунох! Сабабини фарқи йўқ, унга бўй бериш гунох! Фарқи йўқ сабаби, Исломда аниқ айтилган! Лут қавми хақида ўқинг. Бундайларга девор босилади.

Психолог фикридек касалланиб қолган бўлса ва кейин даволаниш мумкин бўладиган бўлса курашинг ва даволанинг. Бўлмаса ўз гунохингиз ва бахтсизлигингизга бошқани хам шерик қилманг!

Хаққингиз йўқ!


Бу мавзуга қаршилик билдирадиганларга олдиндан: менимча келажакда куёвингиз шундай бўлиб чиқишини истамаган бўлардингиз. Шу сабаб бу ўзига хос профилактика сифатида олдини олиш учун яна бир сабабчи хамда кўмак бўла олса фақат яхшиликка! Бу дунё миқёсида тобора ривожланиб бораётган ва (негадир) расман рухсат берилаётган пайти, керак бўлса ўша азал азалдан бўлган мавзу. Аммо курашмоқ шарт!


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.    

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!    

17-Май-2015 10:15
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Шахиня   (17-Май-2015 11:07)
оч неприятная тема и неприятное явление...оно не нормально считаем мы...европейские страны буквально на уровне рекламы считают это нормальным...и потому такие случаи преумножаются и не более того...не было раньше такого...никто не знал об этом ...и геев не было...и дезориентированных тоже...надо вообще перекрыть все гей каналы в инете и видео тоже...

2 Ягона   (17-Май-2015 11:10)
Ужас хаммани хаётида хам булиши мумкин сизга сабр тилиман Худодан суранг хаммаси яхши бупкетади

3 ledy   (17-Май-2015 11:23)
cry cry cry cry

4 khasani   (17-Май-2015 11:46)
Warmandalikku vay ja...ab aqlga sigdiriw qiyin

5 Denezbek   (17-Май-2015 11:48)
Tovba.. Sabir tilayman singlim sizga

6 Ilhom   (17-Май-2015 12:22)
Astafurilloh!

7 Rupiy   (17-Май-2015 12:28)
Xozirgi yigitlarga nima bölyapti, tovba,
(erkaklik gururi, siyosati qayerga qolyapti, bilmadim)

8 AXRORBEK   (17-Май-2015 12:38)
en yaxshi maslaxat turmush qurushdan oldin yo bolmasam uylanishdan.xar qanaqa insonda ozini duxtir tanishi boladi kiyovdayam kelindayam kiyov ozini tanish duxtirini oldiga kelinni oborip ustida turip tekshirtirishi kere. kelin taraftelaram kiyovni xutti shundoq qilip tekshirish kere buni uyat yo bolmasam ishonchsizlikka yoyish kerak emas(kasalni davolagandan oldini ogan yaxshi diyilgan) bu bilan nima dimoxchimon pala parchish duxtirlar korigidan otib toydan keyn bir biraga shuvha bilan qarashtan yomon narsa yog. xozirgi kunda toydan keyn kelinga 3 kun yo bolmasam 7 kun teymaslik ommalashib ketti bu biz ozbek xalqiga uyat narsaku bir bokira qizni ota onasini oldida xijolatga qoyib unga yaqinli qilmaslik bu aqilga sigmedigon narsa xop u qiz bokira chiqsa keyn ayolizi yuziga qanadoq qaresiz u qiz sizga aytmasayam ichidan otadi erim manga ishonmadi dip. xullas gapire disa gap kop. man yoshligimda dadm bir soz aytgandilar SAN OZIMN QANAQA INSON BOSEN OLLOHI TAOLOHAM SANGA SHUNAQA DOST SHUNAQA YOR UCHRATADI DIP XAROM XALOLNI FARQIGA BORMASEN SANGAYM SHUNAQA QIZ NASIB QILADI.mani oylashimcha biz togri yoldan yurip yomon ishlar qilmase bizgayam shunaqa jufti xalol nasib qilsa kere. olloh xammasini korib turibtiku xrom ish qilip, birov larni aldab, qiz bilan yurip, qizlarni aldasekta va yana ollohtan manga( pokiza namozhon, odobli,bollar bilan gaplashmagan,pokiza bokira qizni yor qilgin )diyish bu insofdan emas uaqa qizlarni xutti shunaqa amal qilip yurgan bollarga xadiya etadi olloh. xar bir inson ozi oylashi kere qaysidur qigan ishim parvardigorga xush kelmagani uchun shu mushkulotni manga jonatti dip xulosa qilishi kerak. SIZGA SABR ILOHIM TURMUSHIZ QAYTA TIKLANSIN ERIZ U YOLDAN CHIQSIN SOGAYSIN. biz faqat duo qilolamiz xolos xammasi xudodan. САРДОР АКА РАХМАТ СИЗГА ШУНАКА ТАКДИРЛАР ОДАМНИ ОЙЛАШГА МАЖБУР КИЛАДИ РАХМАТ ШУНИ ХАЛККА ТАКДИМ КИЛГАНИЗ УЧУН biggrin

9 ramazanovabdumalik   (17-Май-2015 12:43)
Bulani uqib, unu geylik qlib yurganlani dastidan bu yerga yoziwgyam uyalib qolarkan odam. Qiz bolani oldida yigit kiwini bowi baland xar doim. Lekin bu iwladan kn izza bulib qioiw, xurmatsizlik kabilarga ducor buliw xec gap emas. Va wining bilan birga bu psixlar (ASTAG'FIRILLOH) dindan mutlaqo xabarlari yuq. Afsus. ...

10 minavarov74   (17-Май-2015 12:44)
Булажак келин-куёвларга маслахат туйдан олдин врач куригидан утишга борганда ёниларда янга ва жураси бн борила,хамма докторлар куригидан уялмасдан утила(пул берибмас)сила бир-бирилага этомидиган гапларни через янга жура гаплашиб оласила,кунгил тинч болади.

11 ismoyilaka   (17-Май-2015 13:01)
Singlim sizga sabr tilayman bu xam xayotda bir sinov xammasi yaxshi boladi xuddo xoxlasa...

12 Kozmunchoq   (17-Май-2015 13:02)
Astagfirulloh
qiyomat yaqinga ohshaydi

13 Azamat   (17-Май-2015 13:39)
Turmushga chiqqan singlimizga ham uyga uylangan bolaga ham achindim!

14 Imron   (17-Май-2015 14:26)
Hech o'zimga sig'dirolmayman shunaqalarni eshitsam, singlim sizga sabr tilayman

15 баходир   (17-Май-2015 15:01)
Урганган кунгил уртанса куймас деган накл бор халкимизда. Синглим сизга биттаю битта маслахатим шуки, булмайдиганни булдираман деб ёш умризни хазон килгунча келажагиззи уйланг.хали ёш экансиз, битта хотинчалишни деб узизи курбон килишиз ярамайди. сиз каби оиласи кайсидир жихатдан дарз кетиб турмушни пасту баландини курган йигитларни ичидаям яхшилари кам эмас. Умр олдинда, узизни кулга олиб олдинга интилиб яшанг. Бу боткокдан сог саломат чиканизга минг бор шукрлар килиб келажак сари харакат килинг. Зеро халкимз бежиз айтмаган - яхши инсон ошини ейди, ёмон булса бошини ейди деб.

16 баходир   (17-Май-2015 15:10)
Бу масалада врачларни хам айблаш нотугри, чунки уни голубой эканлигини бирор белгиси йукки, оддий врач бир текширишда топса. Бу касаллик айникса бизни элларда ута шармандали холат хисобланганлиги учунам буни аниклаш хатто юкорида айтилган каби мана ман деган психологу сексапотологгаям ута мушкул ишдир. Бирок касални яширсанг иситмаси ошкор килади деганларидек бундай номаъкул иш бир кун келиб узини ошкор килади. Ойни этак билан ёпиб булмас деганларидек, элу юртга шарманда булиб узи ишига афсус килганида уже кеч.

17 Elmurod_D   (17-Май-2015 15:52)
Ochen jalko....

18 EMIR   (17-Май-2015 16:19)
ЕСЛИ ЛЮБИШЬ СВОЕГО МУЖА. ВЕРНИ ЕГО К НОРМАЛЬНОЙ ЖИЗНИ. ЕСЛИ ГОМОСЕКСУАЛИЗМ ЛЕЧИТСЯ. НО НАДО ИМЕТЬ БОЛЬШОЕ ТЕРПЕНИЕ И ЖЕЛЕЗНЫЕ НЕРВЫ. ПОТОМУ ЧТО ЭТО СТРАШНАЯ БОЛЕЗНЬ. ТОЛЬКО ВЫ ДВОЕ МОЖЕТ ВЫЙТИ ИЗ ЭТОГО ЛАБИРИНТА.

19 Zuli   (17-Май-2015 16:26)
энг тугри йули Минздрав ёш келин куёвлани туйдан олдинги утилиши керак булган врачлари руйхатига психолог ва сексологни хам киритсин,токи кизла улани ота оналари куйиб колишмасин,колаверса йигитни ота оналариям, фарзандидиги бунака ориентацияни биломаса кере диб уйлиман ота онала,чунки биза узбекмиза ота она билан фарзандала,айникса угилларимиза уртасида парда бор. Тегишли мутасадди ташкилотла жиддий уйлаб куришса буларди,бу кетишда миллатимиза кайси ахволга келади,Аллохни лаънатига учраб балола кеса кейин кеч булади диб уйлиман..

20 Zuli   (17-Май-2015 16:37)
Инстаграмм ижтимоий тармогида жуда хам куп шоубиз олами,умуман маданият оламига тааллукли шахслани ориентацияси бузуклигини гувохи бувамман, яна тушунмаган бир томоним нима учундир купгина машхурла улани куллаб кувватлаб ёзишади,шунакаладан бир-иккитасига коммент ёзувдим блокка солиб куйишди,хатто шу даражада хаётдан оркада колдимми нахотки бу нормал холат диб саналватган буса диб уйлаб коламан комментладиги улани кукка кутариб ёзватган одамлани куриб,каёкка караб кетваммиза, биржинсликни нормал диб санала бошланиши бу охири халокатмасми,хохласек хохламасек фарзандларимиза киришади ижтимоий тармоклага улага качонгача запрет куйишимиз мумкин ва нима учун запрет куйишимизаям кере,хар доимам ижтимоий тармокла ёмонликка етаклавурмийдику,ундан кура шунака биржинсликни ва фахшни таргиб киватганлани узини блоклашни иложи йукмикин?!

21 lalus   (17-Май-2015 19:29)
Astagfirillox nima bovoti yigitlarimizaga warmanda ota onalari qatga qaravoti? Toydan ken xammasi yaxwi bob ketadi dibdi kuyov bola ozi warmanda boliwdan qorqib toyi toxtatmagan.tori cet elda bu bor narsadur lekin ula musulmonmasku ? Sinim bundan ken Baxtizi topaz albatta Mard yigit uylanadi sizga Sabr tiliman !

22 star   (17-Май-2015 19:31)
Bunaqalarni ayblash yaxshimas, bu bir kasallik va uni davolash mumkin. Oyog'i yuq odamni cho'loqsan dib kaltaklashmaydi, nimaga bumasa shunaqalarni ho'rlab kaltaklash kerak. man kuproq kuyovga achndim

23 Dima.uz   (17-Май-2015 22:33)
Yigitlarni bunaqa yolga korishini sababi tugilmasdan oldin otasining jinsiy urugi yani s masi passiv bolganligidir
Otasi urug naychalarini shomallatgan bolsa yokida xxx filimlarini haddan ortiq tomawa qilgan yoki jinsiy aloqada xadan tawqari kop va xar hil ayollar bn bolgan bosa va narkotikni ham hissasi bor bunda yigitqizaloqlarni aybi yoq ulani davolaw kere xolos prosta ula doxtirga borip etomidiku man wunaqaman dip hullas davolasa boladi manimcha psiholigla etiku mumkin dip yana bilmadim
Kelindayam ayb bor hudo panoh bosin kojdiy chelovek oz hayotini taqdirini ozi yozadi

Etgancha kordilami anu dilshooood endi umidahonakan operatsala qildiriptiyu

24 beksmit1979   (17-Май-2015 23:53)
Субханналлох!
Ана энди бонг уиришни бошлабдиде бу ифлослик!
Канча журналистлар шу хакда езишмади йиллар мобайнида, ана саййодга гапйук бу мавзуни кутарибди, дуне олимларини 50% буни генетик кассаллик бошка 50% буни психологик кассаллик дея хисоблайди.
Мани фикри ожизимча хам бу психологик бузилиш.
Чунки хаммамиз инсонмиз ва энг олий неьмат ак, лимиз бор!
Каллани ишлатиши керак уша маьнан бузук "эркаклар"!
Бундай антигей мавзуларни купрок еритиб боришимиз зарур, акс холда миллатимиз номига иснод бу!
Хар бир маххалла, хар бир инсон бу нарсаларга эьтиборли булиши зарур!
Олдинлари мак, ол буларди "бир болага етти к, ушни ота он"" охирги пайтларда умуман О. А. В. да хам куринмай кетди бу дониш накл?!

25 AXRORBEK   (18-Май-2015 01:35)
qanaqa qiyoma qoyin sal oylab gapirilar bitta gey chiqsa qiyomtni alomati boladimi. okeyanda bitta baliq zaharlansa demey xamma baliq zaharlangan boladimi gapiz boyicha

26 lalus   (18-Май-2015 02:31)
Xurmatli star nega kiyovga acinnas wu yolga kirmasdan oldin Xudo bergan aqli iwlatmasmidi qizi xayoti uvol boldiku qaRen aybi borakan uylanmasinidi davolansinidi qizbolali manimcaa qiz xayotida bir marotaba beriladugan nematku!

27 SAMO   (18-Май-2015 02:51)
ПСИХОЛОГЛАР БУНИ ЯХШИ БИЛАДИ- БУ ХОЗИРГИ ЖАМИЯТНИНГ КАСАЛЛИГИ, болаларнинг "шестёрка", сусткаш килиб тарбиялаябди. Шунинг учун уларда на гуруг на ор-номус колмаган (албатта хаммаси эмас). Лекин бунакалар купайиб бормокда. Бу бизнинг мактабб лицейдаги тарбидан бошланади. ДЕМОКРАТИЯ деб, хаккини талаб килишни билади, шантаж килишни билади, лекин уз бурч вазифаларини унутиб куйишмокда. чунки тарбия шундай булаябди. Телвизордагибкинозаллардаги янги киноларнинг купини курсангиз хаммасида шу мавзу яшириниб ётади.хаммасида шаллакилик, бехаёли гаплар ва х.к. Буни курган ёшлар уни шундайлигича кабул килмокда.. БУ МАСАЛАНИ сиёсатчилар УЙЛАБ КУРИШ КЕРАК. Шу кетишда 7-8 йилдан кейин бундан баттар булади..

28 Muxlis   (18-Май-2015 05:17)
Do'xtirni gaplari 100% yolg'on! Kim nima maqsadda bu axborotni xalq ongiga singdirmoqchi? Bollarni 10tadan 3tasi shunaqa degan odamni gapiga javob berdirish kere!!! Bu narsa bo'lishi mumkindir, lekin bu darajadamas! 10tadan 3tasi degan axborotni singdirmoqchimi bu?! Sayyod ham bilib-bilmasdan ko'p hollarda shunaqa informatsiyani auditoriyasiga singdirishga xizmat qilishni boshladi! Bu xatni yozgan juvonga: agar rost bo'sa nega o'sha k** sobiq erini uyindegilar javob berdirmadi? Akeng,amakilaring yo'qmi? Bitta k** bitta qizga uylanib,qizni nomini juvon qilib, keyin ajrashib yana yallo qilib yuribdi shunaqami?? NOMUS shunchali arzonmi??? Javob berishi shart emasmikan oilendegilarga?? Ertaga boshqa joyda iflos ishini qilib yurishi uchun aybini yashirdingmi? Nega buni yashirasla-mushde, o'zi eriga rahmi kelib mahallasiga etmasmush! Vashshe bu temada shu jirkanch ishlarga xizmat qiladigan darajada ko'p gapirvorildi o'zi!! Do'xtirni ushab gapiga javob talab qilish kere, hamma bollar uchun javob beraman degan gapi uchun...chegaradan chiqib ketgan xat. Sayyod necha pul topdiz shuni orqasidan?? Shunaqa temani ko'tarib chiqib, jamoat joyida e'lon qilish qulaymi siz uchun, uzrku shaxsiy blogiz bo'sayam?! 1)Bunaqalarni yo'qotish uchun bunaqa habarlarni kamaytirish kere! 2)Bunaqalarni bitta-bitta ushab davolansa davolatish kere, davolanmasa hadavorish kere, jazolash kere! Boshqa gap bo'masligi kere!

29 Hayrullo   (18-Май-2015 06:31)
E Padariga ming lanat erkak zotiga sharmanda qilgan o'sha yigitchaqizni. Undan ko'ra o'zing os deyish kerak edi singlim iloji boricha betiga aytib keyin ota onasiga ham ayting. Chunki ertaga boshqasini ham umriga baxtiga zomin bo'lmasin. Bir savol qiynayapti ajrashish sudida nima deb ajrashasiz? Unda ham mahallaga chiqadiku bari bir.

30 баходир   (18-Май-2015 10:52)
Ахрорбек, Океандаги захарланган балик билан маънавий бузук ГОЛУБОЙНИ тенгламанг! Балик захарланса улади колади, голубойлар узлари килса майлию бошкаларниям бу разолат боткогига ботириши аник. Колаверса балик узи еган захарга шеригини судрамайди, бошка баликларниям йулдан урмайди. Шуни унутманг. Бундайларга хайрихохлик билан карашни кераги йук!

31 Laylo   (18-Май-2015 11:16)
Oyim etganla farzandlani 10 yoshidan keyin uhlash joyini bir biridan uzoq qilish alohida qilish kere shunda bir birini orasida uyat bo'ladi digandila bu gappi ulaga buvilari etganakan manimcha yoshligidan farzandlaga etib borib ulani yoshlidan tarbiyalab borish kere bilamiz, hamma alohida alohida yotadi lekin shu gappi farzandlaga etib uyallarin bir birindan dib yoshligidan etib borsa manimcha ushanda odamda hayo ibo rivojlanadi

32 Тимур   (18-Май-2015 11:55)
Биринчидан гомосексуализм эмас гомосексуальность. Во-вторых гомосуальность ДАВОЛАНМАЙДИ! Чунки гомосексуаллик бу КАСАЛЛИК ЭМАС! World Medicine яъни дунё медицинаси гомосексуалликни давно касаллик эмас деб тан олган. Если человек - гей, демак у шунака булиб тугилган. Натурал никогда не станет геем и гей в свою очереть никогда не станет натуралом. Или вы слышали когда-нибудь о том, что какой-то гей стал натуралом? Я сам являюсь представителем ЛГБТ. Я, также как и многие геи пытался изменить хоть что-нибудь в себе, и естественно у меня ничего не получилось. Мои близкие не знают об этом. У меня самая обычная узбекская, консервативная семья. Я хоть и не явлюсь натуралом никогда не буду защищать этого человека (бывшего супруга этой девушки). Хечкачон у болани енини олмиман. Он поступил подло. Бу эгоист факат узи хакида уйлаган. "У кизга уйлансам никто не будет сомневаться в том, что я гей, уйдагиларимам остануться довольны" деб уйлаб уйланган. И даже наверное изначально планировал с ней развестись.

33 Аринум   (18-Май-2015 12:15)
-гомосексуализмга чалинган йигитларга уйланиш мумкин , факат психолог ва сексолог кабулида булганларидан кейин
-гомосексуализм хозирги кунда ДАВОЛАНАДИ!
Бунака психологик касал-отклонённый йигитла уйланган такдирдаям барибир эркаклар билан хам жинсий алокада булаверади, хам аёли хам бошка эркак билан. Балогатга етган болларни тугри йулдан уриш жуда осон. Биза ёшлигимизда бува ва бувижонларимиз укаларимизга кучада битта яримта эркак юр марожный обераман ёки ут бетга обораман диса бормагин дип этишарди. Ота-оналар балогатга етаётган угил болларга каттик туришлари, иложи борича болани буш вактини колдирмасликлари ва албатта уз жинс вакили билан жинсий алока килиш психологик касаллик эканини чунтиришлари лозим. Баъзан ойдек узбек йигитларни шунака касалга чалинганлигини куриб юрагим ачишип кетади. Лекин шунака уз жинс вакили билан жинсий алокада булиш урфга айланаётганлиги жуда ачинарли хол!!!

34 dina...   (18-Май-2015 14:35)
Nma sababdan uyga ketb qoganizi erizi ota onasiga chuntirin zapislani ewitirin buni oldini oliwiz kere eriz oldin gormonga analiz topwirsinla ulada organizmida ayol gormoni yuqori bosa kere oshanchun ulada ayolgamas "erke"ga nisbatan ehtiros emotsiyasi kuchliro wuni tekwirtirila bunga lecheniyala osa davolasa boladi hozir kopchilida gormonalniy buzilishla tufayli wunaqa bovotti...Siz oileiz uchun kurashin hchqacon yengilmen )Erizi davolatib psixologlaga oborin ula bn suhbatlashsinla erizga yoqishga harakat qlin romantikalani ko'paytirin yolg'iz o'zila telfonlasiz ubu yoqqa dam ogani ketila erizi chalgitin owanda ozgaradi nasib qisa )) Agar siz Chin yuredan erizi yahshi ko'rseiz uni tuzalishiga yordam berolis bunuchun niyatizi yahshi qb astoydil owa niyatiz ucun kurawiwiz kere...

35 Neznakomka   (18-Май-2015 15:28)
Ориентацияни доктор белгилармиди,ажойиб фикрлар билдирибсизлар.Худо сақласин дейишдан бошқа гапни айтолмиман.Бола тарбияси носоғлом оилаларни айби бу,худо сақласин яна бир марта!

36 Tillo   (18-Май-2015 17:14)
Sovchi orqali turmushga chiqdim deb yozibsiz 1-oyda tuyimiz buldi debsiz tuydan oldin turmush urtogim bilan kup urishardik debsiz bularga 1 oyda qanday vaqt topdiz hayronman

37 zuzu   (18-Май-2015 18:39)
33 Laylo sizga kottakon rahmat mani ogillarim 2 ta biri 10 yosh 2chisi 8 yosh birga uhlashadi (divanlari kotta va bitta) bugundan joylarini alohida qilaman.
Sizga maslahatim singlim yarashmeng bu haqda o'ylab ham kormang bu haqda u "OYQIZBOLANI"" uyidegilari bilishi shart balkim ular davo topishar.

38 hoji   (18-Май-2015 19:19)
tovbaaaaa cry cry cry

39 Dilnoza_E   (18-Май-2015 19:46)
Mamimcha bunaqa yigitla hich qachon tuzalmasa kere.

40 muussii   (19-Май-2015 06:24)
psixolog uzizdan kelib chiqib yozganiz ma'qul edi. man 100% aytaman shu yozganlarizga o'ziz ham ishonmaysiz, ma'qullasangiz ham amal qilmaysiz.

Bunaqalarni faqat bitta yo'l bor, bukrini go'r to'g'rilaydi.

8 postdagi Ahrorbek siz aytgandaqa yaxshiga yaxshi, yomonga yomon uchraganda, yuqoridagi holat yuz bermasdi. Olloh bu hayotni sinov uchun yaratgan. Yaxshimi yomonmi, sog' yoki kasalmi farqi yo'q.

Unaqalar hech nimadan uyatmaydi, hijolat ham bo'lmaydi. Mahallasiga oshkor qilib, yo'qatish kere bunaqalarni, yurtimizdan, bulg'ab yurmasin.
Kamida Qulag'ini tagiga urib, nima mani hayotimi rasvo qilding dib, urmesizmi? indamay ketmasdan. xamma orzu-umidlarizni yuq qilgan odamni, xumorizdan chiqib tepmesizmi? Yaxshi ko'raman diysizmi? Nominiyam oqlalmabdiku, nimasini yaxshi ko'rasiz? eeeee tarbiyasigayam, o'zigayam...

41 far_uz   (19-Май-2015 16:47)
10 тадан 3 та?!!!
Бу 30% деганику...
Ишонмайман!!!?
Товба, астагфируллох!

42 Мухриддин Пирназаров   (19-Май-2015 17:26)
илсмсизлик,динсизлик.?
Астагфируллох!
Узинг асрагин!

43 Shayx ur-Rais   (19-Май-2015 19:45)
Nimagadir mani izohim saytda ko'rinmadi. Lekin u yerda antisayt fikrlari yo'q edi. Shunchaki bu narsani yo'q qilish iloji yo'qligini yozgandim aslida. Bu nafaqat bizda butun dunyodagi muammo. Agar bu narsani targ'ibot orqali yo'q qilib bo'lganda shuncha rivojlangan davlatlar buni yo'lini topardi. Balki fikrlarimz sayt formatiga to'g'ri kelmas. . Yana bilmadim . . .

44 Tokhir   (20-Май-2015 11:51)
1-oy gaplawgaman db yozibsiz naxotki uzini gap suzidan, uzini tutiwidan bilmagan busala. Bunday insonla b.n ikki og'iz gaplawsez bilinadiku erkak sifat ayolligi!
Bunday insonlaga uje farqi yu. Bular oxiratda yonib kul buliwini bilsada barbir ortga qaytmiydi... Astafurulo qando zamonlarga qob ketdik.!

45 Nozi   (20-Май-2015 21:51)
Astafgirulloh diyiwdan owa bolaga insof sorawdan bowqa chora yoq

46 ANAD   (22-Май-2015 09:33)
Бундан ташкари Жиноят Кодексида модда бор, бундай ишлар билан шугулланган одамларга нисбатан жиноят иши кузгатилади.

47 sar_med   (22-Май-2015 20:15)
"Qush uyasida kurganini qiladi".
Ming afsuki bunday (nomini aytishga ham hazar qilaman) odat keyingi paytda evropa davlatlaridan sekin astalik bilan kirib kelmoqda. Bu xolatlar kuzatilishiga esa albatta farzand tarbiyasi va eng birinchi urinda ichki oilaviy muhitning ahamiyati katta. Nima uchun avvallari emas , hozir kupaymoqda. Chunki yoshlarda bush vaqt kup. cheklanmagan internet va yengil hayot tarzi har qanday erkak kishini gururini sindirishi, irodasini bukishi va jismoniy jihatdan zaif qilishi mumkin. Bu odat yoki kasallik odatda erkaklarda normada kam miqdorda uchraydiga ayollik gormonlari miqdorini ortishi bilan ham bogliq. Shunday ekan ERKAK ERKAK BULIB/ JIGIT JIGIT BULIB IShIGA JAVOB BERA OLISHI KERAK. Aks xolda yashashdan ne naf.
Odatda matriarhat tuzumidagi oilalarda yoki qiz farzandlari bilan bir hil tartibda ulgaygan ugil bolalarda bu odat uchrash extimolligi yuqori.Bu kasallik tarqalishi butun insoniyat genofondiga salbiy tasir qiladi.

48 Shahnoza   (22-Май-2015 23:07)
Salom, maniyam xayotimda xuddi wunaqa narsa bop otgan bowida oqip kozimga yow keldi manga taniwimi etip qoldi san sayyodga yozdinmi dip ln maniyam xayotim 80% xuddi wunaqa bogan ln ming siz erke kiwini aybini bilsezam kuyov taraf sizi buzuqiga va xar xil tuxmatla qil ozini oqlavoliwadi manam Olloximi oziga qoyip berdim vaqt soati keladi xamma qigan iwiga yarawa jazosini oladi ln eng yomoni sizi mani yana qancha qizlani uvol bop yomon otliq bop qovotgani

49 notanish   (23-Май-2015 17:49)
Бу холатни даволаса булади. мактуб эгасига маслахатим: йигитнинг айбини юзига солмасдан унинг даволанишига ёрдам бериши керак эди. Шунда хаёт ўз йўлида давом этарди.

50 nodirbek   (24-Май-2015 20:36)
Yuqoridagi fikrlarni oqib bir xaqiqatni (oz hayot tajribamdan kelib chiqib) aytmoqchiman. Bu kasallik emas bunday xolatni psixologik kamchilik deb nomlaw mumkin. Bunday xolat asosan oilaviy muhitdan bowlanadi yani bola yowligidan qizlar bn katta boliw, oilada janjal kop bolgan muhitda katta boliw, yigit bola bolib qizlar oyinini muntazam oynawi, ota onasini yowlikdan yotogida xar xil xolatda kurib voyaga yetiwi va bunday sabablar juda kop boliwi mumkin. Muhimi xar bir ota ona bolani voyaga yetgan voqtida yani 12-13 yoshlaridan bowlab kuzatuvga oliwi kerak. Ozim doktorman mana uch yildirki bunday muammosi bor bir yigitni psixologik kuzatuv, mehr, yaqin sirdow bolib davolaw yullarini qidirib kevoman. Uch yil bogan bolsa ancha uzgariw bor muhimi u insonni ewita biliw va xar qanday fikrini mulohaza qilib oz oilasi bn dostlawib butun oilsi bn birgalikda davolaw un xarakat qiliw kerak. Muhimi uni ewitiw va tuwuniw, xatolarini xato ekanini tuwuntira oliw kerak.bu juda murakkab iw lekin uddalasa boladi. Chunki qattiy aytaman bu iwni xech kim xoxlab qilmaydi,xoxlab bu iwga kirmaydi bunga muhit va qarovsiz qoliw oqibadidandir. Sayyod ga gap yoq bu muammoni xar kim xam olib chiqa olmaydi. Bunday insonlarni keraksiz deb bolmaydi xar yomonning bir yaxshisi bor, bitta maslaxatim uwa qizga turmuw ortogiz agar uwa insonga mehri bolsa siz uwa inson bn psixolog yordamida gaplawing turmuw urtogizi bundan olib chiqiw un yagonayol wu. Togri bu galati tuyular lekin oiladek muqaddas makonni saqlaw xar kimning qolidan kelavermaydi. Oilani saqlab qolish un qilingan xarakatiz ertaga wurun mevasini beriwi aniq. Yomon otliq qilib ajraliw bu juda oson lekin ayol kiwi un oilani saqlab qoliw masuliyatibu jannatga yil degani. Xato qilmagan inson yoq dunyoda uni kechiriw biz bandalarga jazo beriw yolgiz olloxga. Xam iltimos xam talab qilardim oilani saqlab qoling!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 21
Мехмонлар: 21
Рўйхатдагилардан: 0