Кундан кунга шоу-бизнес оламида аёл хонандаларни "опа"лаш мантиқсиз равишда урфга айланмоқда.
Хоним Юлдуз Ибрагимовна Усмонова, Насиба Абдуллаеваларга бу хам ёш, санъатдаги мавқе ва тажриба сифатида хам ўринли, лекин Гулсанам, Манзура, Зиёдаларгача шу сўз қўлланишини эшитиб ажабландим...
Хурмат қилиш дегани, мантиқсиз сўз билан аташ эмаску. Ахир аксарияти хали ёш қизлар.
Халқда эса Гулнора Каримовани "опа"лаш кенг тарқалганлиги сир эмас. Вахоланки, Гулнорага бу сўз, менинг шахсий фикримча тўғри келмайди сабаби, аввало кўринишидан у жуда ёш кўринади.
Мавқеи, салобатию ва бугунги кундаги чексиз хурматга лойиқ ижодий самаралари эса, шундай "опа" маъносидан хам балки юқорироқ сўзларга мос аммо, алохида бир бўрттирилган атамага эхтиёж йўқдек.
У ўз исми , шунингдек Гули ва Гугуша номларини етарли бренд кўринишида, ўз мохиятига эга равишда исботлай олган аёл!
Билмасам, балки мени ёшим хам унга яқинроқ бўлганигами, шундай туюлар, балки биздан ёшроқлар суйиб "опа"лар, бу тўғри...
Лекин Гулсанам ва Зиёдаларни "опа"лашга нима бор, тушунмайман...
Хозир бирон тадбирда, санъат олами вакилларида "опа" келди деса, қайси?-деб савол бериладиган бўлган. Сабаби у ё Гулнора хақида бўлади ва ёки Юлдуз.
Яқин келажакда қайсилари?-бўладими дейман)))
Хуллас, атрофимизда пахтакорлик, пахта комбайнидек кўринишга эга бўлиб бормоқда...)) Шартми?
Хурмат ва иззат учун ортиқча сўз шартмас, асосийси унга нисбатан қилаётган хизматинг сифати, ундаги вафо ва халоллик билан ўлчанса, ўша одам сени хурмат қилади, сен унга бебахо бўлиб қадрда бўласан.
Сўзни-чи, уни қадри борми?
Гохи мутлақ бегона одамни олдига бориб, опа ёки ака дейишдан кўра, биргина самимий назар ташлашни ўзи, унга бўлган муносабатингни бирда билдира олади.
Эътиборни харакатда қилайлик, мантиқсиз сўздамас..))
Paxta mavsumi tugadi.