Бош сахифа » 2014 » Январь » 12 » Она ва хотин орасида сарсонлар учун
19:19
Она ва хотин орасида сарсонлар учун

Mani uyimdigila yahshi korgan qizimi oberishmagan. 2010 yilda onam topgan qizlariga uylandim. yolgon bolmasa 3oy bahtli yashadik, uyogiga mayda gapla chiqishi boshladi. keliniz bizaga ohshab oddiy oiladan, uniyam otasi olamdan otgan, manikiyam. shunga qaramasdan odamla kuyoviga uni qigan, moshina obergan, lsd plazma opkepti palonchini qudasi, shunga ohshash mayda chuyda gapla chiqa boshladi. 

orada qizlik boldim . shunda ham bir yahshi boladi bir yomon. mana 3 yildan oshibdiki, haliyam shu muammola. 

olilada 2qiz 1ogilman, kenjasi man. 

onamga ettim, ona biza opalarimga nima qildikki, biza bundan talab qivomiz, unda usha paytta boy honadondan kelin qilish keregidi, disam, san hardoim hotinini yonini olasan diyishadi. 

shu kunlada keliniz homilador, anunda oshhonada urishvotganlarini eshitib qoldim. hali u  bola oglimdanmi yoki boshqasidanmi dib haqoRat qivotganakanla. shundayam ichimga yuttim keliniz shuncha gap soz bosayam mangayam uyigayam borib miq etmidi, ichiga yutadi. 

yigit kishini boshida harhil muamola boladi, rizqi kochada diyishadiku, shunga yashashga harakat qilib yotibman, faqat 1ta ogilga sal qiyinroq bolarkan. yozda uchastka oldik, domni sotib kochib ottik. shunda qaynonam plazma tv bn katta gilam obkeldi. ketishgandan keyin choy ichib otirsek oneni kallasi ishlasa shu narsalani orniga pulini bermidimi didila.

 ohiri chidolmadim. ona oziz qoymasdizku shu narsalani opkemadi, dib ayol boshi bn shunchalik qipti, puli bosa yana yordam qilar didim.  ozimizdan qiyoslaylik diganimi bilaman san hardoim shu hotinini yonini olasan dib biza bn gaplashmi qoydila. salom bersak alik omilla. shunda ham choy tayorlab ovqat tayorlab kiramiz dise, eshiklarini quliflab olala. 

ishonasmi boshqa kuyovlaga uhshab keliniz uyiga borsa oborib tashomiman, uyidan opkelomiman. shuniyam gapiralla dib. yengi kuyovligimda bir martta obkelishga borsam sani hotinin ogdirib bopti didila. shundan keyin qaynonamnikiga  umuman qadam bosmadim. 

 yaqinda qiz chiqarishdi, toyga etamiz dib keganakan qaynonam, uydanam chiqmasdan bahtli bosin didila. manam qaynonam ham galati bopqoldik. balki onam ayol boshlari bn otasiz katta qiganlari uchun, yoki 1ta ogil bolganim uchun  qizganvotilami e hullas boshim qotib qoldi. 

hayot oila judayam qiyin masalekan. yoshim 30 da 26 yoshda uylandim. 

shulani yozib chiqarolismi? man uni qogozga chiqartirib, qaren ona yahshi narsa yozishibdi diman. shuni oqib balki yumshab bizani kechirarla. sayyod yahshi maslahatlani yozsala zor bolardi muhlis minbariga. oldindan rahmat. ancha yengil torttim, ehtirom ila (ism o'zgargan) Saman


Sayyod:-Адолатсиз хақиқатлардан бири. Гохо ўзим хам келажакда фарзандимга шунақа бўлармикинман деб ўйласам қўрқиб кетаман. Сизни холатингиз деярли 90 фоиз оилаларда кузатилади ва хаммасини тагида асосан қизғониш ётади. Четдан келган инсон билан фарзандинг бўлиши оила деб тушунилгани билан ўша бегонага бўлган ўғлингни эътибори ва диққатини дарров хазм қилиш қийин кечади. Яна она отасиз катта қилган боласини диққати бўлинганини у кўтара олмайди. Ман хозир онангиз назари билан айтяпман, бу бор ва қарши чиқиш мушкул нарса. Аммо уддасидан чиқса бўлади. 

Хақоротларини ёдда сақлаш нотўғри, сабаби уни ичидаги рашк кучи шу сўзларни айтяпти, истаги хотинни ёмон кўрсатишу, ўғил онасига диққати қайтиши . Аммо бу онгли равишда кечмайдиган рухий холат ва албатта ўша хақоротига ўзи ишонмайди. Яъни бола ўзи ўғлимданми ё бошқасиданми дегани аслида гумон хам эмас, аниқ фикри хам эмас, балки атай ички  ғазабидан айтилгани холос.

Аввало ота-она ёмон бўлса боғлаб қўйиб боқ деган халқда гап бор, лекин ота-онани тарбиялаш мумкин эмас деганимас. Ғалати туюлар бу гапим, қандай қилиб ота-онани тарбиялаш мумкин деб, бироқ инсоният умри охиригача тарбияланади, ўзи билмай нетмай ўзининг эмоцияларига берилиб қилаётган хатоларига ётиғи билан тушунтириш мумкин. Хамиша ўзаро мулоқот мухим, шунчаки хатти харакат камлик қилади.

Биласизми, воқеангизни  ўқиб чиқиб биринчи келган фикр "У матери уже старческий маразм" бўлди, чунки нотўғри, аммо онангизни холатини хам хис қилса тушунса бўлади, у шунчаки хафалик, боласини йўқотиб қўйишдан, унинг мехридан айро бўлиб ўз боласига бегонадек бўлиб кетишдан қўрқади. Алам қилади албатта. Шунча йил катта қилиб, яна бир ўзи тарбияласаю, хотин олиб унга эргашиб, иккинчи "ойижон" деб атайдиганига ўғил бўлиб кетса кимга ёқади? шундайлар йўқ дейсизми? БОР ва керак бўлса етарли! Оналар нохақлиги турмушда қанчалик кўп учраса, фарзандларнинг ўзгаларга оғиб кетиши хам кўп учрайдиган холат.

Майли, тахлилга чуқурлашсак, гапирса гап кўп, бироқ хамма нарсани хамиша ечими мавжуд. Бу мавзуни ўқитишингиз нотўғри, вазиятни қўлга олиб, онангизни тарбияланг! ЯХШИ МАЪНОДА!

демак,

 -Аввало онангиз олдида камроқ хотинингиз билан кўрининг, диққат эътиборни ота она олдида хотинга кўрсатилмаслик сабаби, аввало хурмат ва этикада, кейин эса юқоридаги ички (рашк) холатларни оловлатмасликда. Керак бўлса онангиз олдида  хотинга бироз қўполроқ муносабатни "кўрсатинг", хечқиси йўқ, тунда уни ўрнини ётоқхонада қоплайсиз))

-Онангизга кўпроқ диққат эътибор операциясини бошланг, фақат хотинингиз билан бирга эмас! айро! Бир хафтада бир маротаба онангиз суйган нарсалардан хадя қилиб туринг, рўмолми, чойми, керак бўлса оддий мева-чевами, барибир нарсадан кўра ўшани диққати аввало қабул қилинади. 

Онангиз эшикни ёпса деразадан киринг, деразани ёпса тешикдан, тушуняпсизми?  Олдингизда ер қилиб, отиб юборса хам ғинг деманг! Гап қайтарманг! Икки одам уришганида бир тарафи жим туриб индамаса, иккинчи тарафи бироз ўтиб мана шу индамаганни олдида виждони қийналади, ичи ачийди , бу исботланган факт. Сабаби хар бир урушдан кейин мияда ЎЗИ гапиргани эмас, ЭШИТГАНИ айланиб тураверади! Гап қайтарсангиз тамом, она ўз айби ва эмоцияда айтган гапларини эсламайди, фақат миясида сиз қайтарган гап, ундаги мимикангиздан тортиб овоз тонингизгача яққол ва керак бўлса янада дахшатлироқ тарзда кучайганча тасвирланиб қолади!

Ана энди тасаввур қилинг, шу холатда яхши гапириб,  керак бўлса узр сўраб, ёки жимгина бошингизни эгиб чиқиб кетган тасвирингиз онангизни миясида айланиб турсинчи. Боласини шу қадар қизғонадиган онани, ўз фарзандини бу холатда кўришни азобини фақатгина она билар. Бу билан онангизни азобланг демаяпман, бу ижобий тарбия усули холос, гап қайтариб нафратини уйғоти,б онани дилини оғритганидан кўра, ўз виждонига рўпара қилиб тарбиялаган маъқул эмасми? Ўзи хам ўзгаради сизларни хам қабул қилади.

СизЛАРни дейишга шошдим, сабаби энди иккинчи тарафламани ечимини кўрсатсам:

Хотин!

-Сиздан хам икки маротаба юқоридаги ишларни қилиши мухим! Ўзини онасидан кўра кўпроқ диққатни онангизга бериши керак. Ота-она ўтар, шу хотин билан қоларсиз ва у хотинни сизни ота-онангизга қилган муомала ва хатти харакатига қараб, келажакда олдингизда ким биргаликда қаришини биласиз. Келажакда у қандай қайнона бўлишини сезасиз. Тушуняпсизми?

Боласидан қайтади дейишадику, бежиз эмас, бу фақат "Ана Худодан қайтди!" дегани эмас, балки ўзимиз экканни махсулотини вақти келиб йиғишимизга омил бўлаётган давримиздан дарак. Қайнонага қандай муносабатда бўлса, келажакда бу характер худди шу ахволда ўзгармас экан, келинига хам шундай бўлиши аниқку.

Воқеа тафсилотини бир ёқлама ёритганингиз табиий, сизам онангизга жим турмассиз? Хотинингиз хам фариштамасдир, онангиздан бирон нарсада кичик бўлса хам нолиб гапирса, шартта оғзини ёпинг! Онамни манга ёмонламаям, чақимчилик қилмаям денг!  Иккингиз келажакда ўз фарзандларингиз ва уларнинг турмуш ўртоқлари сизларга қандай муносабатда бўлишини ўзингиздан кўрингчи. Нима қилган бўлардингиз? Нима кутган бўлардингиз? Шунда ечимини топиш осонроқ кечади.

Аёлингиз имкон қадар онангизга боши икки эгик даражада ЖИМгина умуман гап қайтармай, нима деса жим бўлиб хизматини қилсин! Шу онангиз борки у эрлик ва фарзандлик, буни унутмасин.

Уйимиздаги мехмонларни инжиқлигига чидайлик. Ота-она бизга мехмон. Болаликдаги ўзингизни қайсарлик ва ўжарлигингизни эслай олмайсиз, у хархашаларга она чидаган. Сизнинг холатингизда эса бир ўзи чидаган.

Мехмон онадан шикоят қилиш нотўғри фикримча, вақт ўтади ўзингиз уйигизда мехмон бўлганингизда, фарзандларингиз мезбонликни ўтайди, шунда ўзингиз яна болаликка қайтасиз, инжиқ бўласиз, мезбон фарзандлар кўтара олмай, четдан нолиганини эшитганингизда эса, кўз олдингиздан фарзандингизни катта қилганча кетган мехнат ва мехрингиз ўтиб, шартта ўша захотиёқ мехмонликни тугатиб қўйишни истайсиз. Тушунгандирсиз.

Бу мани шахсий ва субъектив фикрим бўлиши мумкин. 


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. 

 sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки

 (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 9669 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 32
1 Artur0000   (12-Янв-2014 19:26) [Материал]
Будем ждать....

2 ledy   (12-Янв-2014 20:26) [Материал]
абадий тортишувли мавзу. Кутамиз...

3 Shahi91   (12-Янв-2014 21:42) [Материал]
kutib qolamiza sardor aka

4 Lobar   (12-Янв-2014 22:06) [Материал]
Xaqiqiy baxs,oliwuv böladi Aniq

5 Lobar   (12-Янв-2014 22:54) [Материал]
Voqea juda jiddiy.öylab iw qiliw kerak.xotiningizga onangiz oldida umuman yaxwi muomala qilman.qörs böling,savollarini javobsiz qoldiring,lekin tunda bularni xammasi röl ekanini tuwuntiring.vaqt ötib onangiz unday momula qilma deb sizni tergab keliniga yumwoq muomala qiliwga ötadi.BU SINALGAN.

6 Zodibek   (12-Янв-2014 23:09) [Материал]
Хааа вот почему я боюс уйланишга мана шунака нарсаларни куриб эшитгандан кейин уйланишгаям куркиб коларкансиз виждоним кийналади бунака нарсаларга чидай олмайман биттасидан воз кечишга тугри келади Ота - она десанг бу ёкда оила, оила десанг Ота - онангни киймайсан. Бу масалада Сардор ака жудаям зур маслахат берибди.

17 azizov_komil   (14-Янв-2014 13:02) [Материал]
Кечирасизу, хеч ким оиласини дип ота онадан ёки аксинча ота онани дип оиладан кечмиди. Бу ута нотугри фикр. Уйланинг ва уйланганда икки томонни хам бир маромда ушланг. Вактида уйланиш керак

7 diza   (12-Янв-2014 23:15) [Материал]
Hadislardan birida  Payg'ambarimiz<s..a.v>ning  yon qo'shnilari   to'ng'izga aylangan otasini parvarishlayotgan inson  bo'lgani aytiladi  shukr qiling onangiz to'ng'iz emas inson  shukr qiling u  hayot  Farzandlaringiz buvi mehrini ko'rmoqda   . bu janjallarni oshkora etmaydigan ayol  bu sizga berilgan eng katta MUKOFOT  nima bo'lgandayam  ikkovini qadriga yetin  hayotimiz qachon nihoyasiga yetishi ma'lum emas shu vaqt ichida qncha narsaga ulgurshimiz kerakki xatol;arni tuzatishga vaqt yetmay qolishi mumkin....

8 Sabriyya   (12-Янв-2014 23:37) [Материал]
ona o'z nomi bilan ona faqat o'glni onasi xaq bo'larkan ming qisayam quronda kelibdi ayol kishiga er xo'jain o'glga ona deb

9 leyla_91   (13-Янв-2014 02:02) [Материал]
man Sayyodni maslahatiga qo'wilaman onajonlarmizni vaqtida qadriga yeteylik bizani kechasi uyqudan qolib qaraganlar onalarmizga bergan e'tibormiz wu bir kunli uxlamey chiqqan kunigayam arzimeydi aslida

10 Alisher_A   (13-Янв-2014 02:29) [Материал]
ццц шунакаси ёмонда sad

11 Anar   (13-Янв-2014 09:09) [Материал]
ONA ulug'_ONA muqaddas!Ularning mehriga hechnarsa teng kelmas.ONA qadriga yetaylik va borligiga shukur qilaylik barchamiz OTA-ONAMIZ baxtimizga sog'-omon bo'lib,uzoq umr ko'rishsin!

100% qo'shilaman SAYYOD fikiriga zo'r maslahat beribdila. SABIRLI BO'LING...

12 ledy   (13-Янв-2014 10:25) [Материал]
охиригача укимадим. куркдим. Борда шунакалар хам. Мениям углим бор. Майда нарсалар мени кизиктирмайди. Лекин углимни 25 йиллардан кейин бошка билан яшашини тасаввур килолмайман хозирдан tongue

13 ledy   (13-Янв-2014 12:26) [Материал]
Оналар хам ошириб юборадида. Узиям кимнидир углига эгалик килиб оила курганку.

14 AnGeLochKi   (13-Янв-2014 22:01) [Материал]
shuni ayting degim keladiku lekin oson aytib bo'lmaydida masalani orqasi uzundan uzun yo'ldan iborat! sad achchiq xaqiqat o'zbeklarga tekkan dard chunki ularxam o'z eriga erishishi oson bo'lmaganda qaynonasi siqib suvini ichib o'lib ketgandan kegin ega bo'lgan shuni qaytarish kerakku qush inida ko'rganini qiladi degan maqol bor faqat insof so'rash qoldi xolos

16 ledy   (14-Янв-2014 11:15) [Материал]
Туппа-тугри.

18 azizov_komil   (14-Янв-2014 13:19) [Материал]
Фикризга умуман кушилмайман. Кайтар дунё бу умуман бошка нарса. Сиз айтган фикр бу касд килиш, кимдур унга шунака килган булса у албатта кайтариши шартмаску ахир. Касд килган паст булади, синглим.

20 AnGeLochKi   (14-Янв-2014 14:35) [Материал]
biz ming pasd bo'ladi noto'gri bo'ladi deganimiz bilan odam o'z bilganidan qolmasa qiyin da bu gapim bilan hammani bir xil demadim xayotida rag'bat olgan odam rag'bat bera oladi ololmagan qayoqdan biladi ragbatni nimalgini bir tasavvur qilib ko'rin  o'zicha o'yledida men ham sabr qilganman o'lib qolganmasmanku buxam inson deydi va inida ko'rganini qiladi,  kelinga o'z boshidan o'tganlarini bir ko'rsatib qo'yishni xoxlaydi... bu xolatda agar oilasini ayolini farzandlarini ko'zi qiymagan ajrashishni xoxlamagan inson bo'lsa faqat tishini tishiga qo'yib sabr qilib o'tsagina balki oilasi saqlanib qolar shundaxam onani ko'ngli o'rniga tushsa!!!! Bir maxallar biz yoshroq edik televizorda bolalar xajviyasimi shunaqa ko'rsatuv bo'lar edi yodimda qolgani bir qismi edi bir bola xullas 12 yosh bola maktabga ketayotsa yerda loyga bulanib yotgan nonni ko'rib qoladi olib qo'ygani erinib qo'lim loy bo'ladimi hullas erinib tursa ortidan kichkina 2 sinf o'quvchisi shoshib maktabga yugurib kelayotgan bo'ladida kegin shart berkinib oladi xaligi katta bola kegin kichkina, nonni ko'rmasdan yugurib o'tib ketsa xoy to'xta senga tarbiya berishmaganmi ota onang desa nimaga nima qildim desa yerdagi nonni olib qo'yishni o'rgatmaganmi desa qani non didi kichkina bola mana deb korsatadi katta, uzur kormabman deb bir chetga olib qo'yadi kegin sizga bir savolim bor nega o'ziz birinchi ko'ribsiz shu nonni olib qo'ymabsiz desa sendan kattamanmi men desa xa didi shunday ekan senga aql o'rgatmoqchi bo'lgandimda deb boshini qashib qo'yadi biggrin xozirxam shunga o'xshash xolatlar oilada

15 карим   (14-Янв-2014 00:05) [Материал]
ХАММАГА ХАЁТ БИР МАРТА БЕРИЛАДИ,БУГУН БУ КЕЛИН КАЙНОНАНИНГ КУНГЛИНИ ОЛАМАН ДЕБ,МИНГ АЗОБГА ЧИДАБ БЕРСА,ЭРТАГА АЛАМЗАДА БУЛИБ УЗИЯМ БУНДАН БАТТАР КАЙНОНА БУЛАДИ ВА ДУНЁ ШУНДАЙ АЙЛАНАВЕРАДИМИ?ХАММА УЗ ХАДДИНИ БИЛИШИ КЕРАК,ДИНИМИЗДА ОИЛА МУСТАКИЛ ВА МУКАММАЛ ДЕЙИЛГАН,НЕГАДИР БИЗДА УРФ-ОДАТ ШАРИАТДАН ОЛДИНГА УТИБ КОЛГАН,ОНА БЕМИННАТ ВА ФИДОЙИ БУЛИШИ КЕРАК.

19 azizov_komil   (14-Янв-2014 13:23) [Материал]
Умид жуда тугри ва керакли маслахатлар беради. Узимда хам бир мавзу булганида маслахатлашган эдим. Sayyod ни маслахатида хам жон бор. Барибир хаммасини йигиб узиз хал киласиз.

21 AnGeLochKi   (14-Янв-2014 14:53) [Материал]
baraka toping sizdek insonlar ko'paysin dunyoda Alloh xar doim oilangizga baraka yogdirsin farzandlarizxam sizdek ziyolik bo'lib yetishsin

22 Lola   (14-Янв-2014 22:47) [Материал]
Quda tarafdan pul, mol mulk, sovga kutib yashashlik-pastkashlik.
Qornidagi bolani -Hali bu bola og'limdanmi? deb haqorat qilish, fahm-farosatning pastligidan dalil. Ziyoli, kop kitob oqigan, hudodan qorqadigan insondan bunaqa suzlar chiqmaydi. Ona tugri, buyuk zot, lekin voqeada keltirilganday onalar-ahmoq inson. Birovning bolasiga tinimsiz zugum otkazish, kudalarni oldida uyalmasdan-tv opkesin, u qipkesin deb gapirish, bilmadim, yahshi odamning ishi emas.

23 saman   (16-Янв-2014 02:24) [Материал]
umid sayyodga tel qiling raqamimni bilishadi msn siz bn boglana olmayapman

24 saman   (16-Янв-2014 02:25) [Материал]
umid kutaman

25 ledy   (16-Янв-2014 03:05) [Материал]
wow Хурсанд булиб кетдим. Сиздака фикрлайдиганлар орамизда борлигига.

26 Юрист-афиритс   (16-Янв-2014 09:44) [Материал]
Оилада эркак киши устун бўлиши керак деган фикрга 100% қўшиламан, хамма нарса эркак кишига боғлиқ, хотиннинг яхши бўлишию, онанинг келин билан чиқишиб кетиши. Сайёдда олдин бир фикрни ўқигандим. Кўчада юрган қизлар хам оила қуриб тинчгина бахтли бўлиб кетишяптику деган. Ана ўша нарсагая эркак сабабчидир балки, агар эр 100% идеал бўлса хеч қайси аёл ёмон бўсин демайди менимча. Саман хамма нарса ўзизга боғлиқ, қўлиздан келишига ишонаман!

27 Юрист-афиритс   (16-Янв-2014 23:07) [Материал]
Умид ака гапиз тўғри, хеч ким 100% идеал бўлолмиди бу хаётда, ман бу фикрни қўштирноқ ичида айтдим, аслида инсон хар томонлама мукаммал бўлишга интилиши керак, харакатни ўзи сал кам 100% идеалликни беради бугунги кунда.

28 Saodatxon   (17-Янв-2014 12:39) [Материал]
Men faqat bir narsani aytib o'tmoqchi edim,Farzandlar bizni avlodimiz davomchilari deb qarashni.Xudo bersa hamma ham tug'adi,yaratganga shukronalar aytib shu Alloh bergan farzandlarni to'g'ri tarbiyalab,duolarini qilib o'tirishlik qanday yaxshi.
Xudoyim o'g'il bergan ekan,shu o'g'il sabab xonadonga kelin keladi,men istardim kelinlarni ham hamma Onalar oila a'zolari deb qabul qilsalar.Kelin ham odam,kelinga achciq qilib o'g'lini hayotini zaharlashni oqlamasdim,yuqorida juda ko'pchilik yozishibdi bu haqida.Bunaqa zulmni ko'rgan kelin ham qaynonasidan qolishmaydigan qaynona bo'ladi.

29 saman   (26-Янв-2014 02:50) [Материал]
umid boglangim kevotti faqat qanaqa boglaniwni chunmayamande

30 erkatoy muslima   (01-Фев-2014 00:19) [Материал]
avvalo onani konglini oliw kere.onajonizam yolgizla qariganda yolgizli qiynidi onajonizga kopro etibor berin jaxl qimen uriwsalayam xop dp turin kn kenayim bn keliwvolin onammi oldilarida uriwip turaman xapa bomagn dp xomilador ayolga siqiliw mumknmas bolaga tasr qiladi kenaym xch narsa etibor bermasala xamma si yaxwi boladi

31 saman   (04-Фев-2014 02:49) [Материал]
rahmat erkatoyhon maslahatla uchun

32 Birinson   (08-Фев-2014 03:46) [Материал]
Man shunday odam bilan yashaganman. Eri vafot etgan, yolg'iz  qari ayol. Afsuski meni o'sha  ayol bilan qonimiz bir bo'lsa ham xuddi dushmniga qilgandek zug'um qilardi. Shuning uchun aytishim mumkinki ularning taktikasi bular chidaydi, qayerga ham borardi qabilida. Bunday odamlar biron joyga borib kelibmi, bironta bilan urushibmi, dam olib kelibmi ko'nglini yozib turishi kerak. Bo'lmasa siz u odamning nishoni ostida qolasiz.
Meni misolimda esa u yerdan ko'chib ketdik va endi o'sha ayol "sog'indim, qadringga endi yetayapman" deydi. Sizga ham maslahatim shu biron o'zgarish qiling. Biron joyga xotiningiz va bollarni olib bir oyga keting. Shunda onangizda o'ylash uchun vaqt topiladi va sizni umuman ketib qolishingiz mumkinligi haqida ham o'ylab qoladi. Shunda sizni abadiymasligingizni sezib  muloyimroq muomala qila boshlaydi. Umuman tanaffus oling sizga maslahatim shu, o'z tajribamdan kelib chiqib.

Yolg'iz ayollardagi bu  fe'l-atvorni sababiga kelsak, bunga sabablar ko'p bo'lishi mumkin.
***********************
Psihika jihatidan: man yolg'iz boshqalar baxtli. O'rtoqlari bilan tez-tez ko'rishib tursinla. Gapla qilibmi,restoranga boribmi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!