Ғолибат-ул Жарима! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Ғолибат-ул Жарима!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

27-март кунидаги "Варрак-шоу" иштирокчиларидан варраги энг баландга учган сохибларга махсус ижобий тилак ёзувлари туширилган кружка (финжонмиди, ёмон кўраман шу сўзни, ким ўйлаб топган шу финЖон, ФинБек ФинХўжани?)) совға қилинди.

Олдиндан улар қандайини олишаётганини билишмайди ва танлаб бўлгач унинг ёзувини билишади.

Варрак учира олмаганлар эса жаримага тортилиб қуръа тушганига қараб ё обручь (айлана) айлантириб ва  ё ланка тепиб ўз қўшиғини куйлаши керак бўлади. 

 

Келинг аввал шу йилги тадбир ғолиблари билан танишамиз:

 

Биринчи бўлиб осмонни забт эта туриб бошқа варраклардан юқорига чиқиб олгани бу сайтимиз фанфорумидаги Илёсхўжанинг жияни Абдуманноп исмли йигитчанинг варраги бўлди.

Унга "Қувонч" деган кружка чиқди. 

 

Хонандалардан биринчи ва ягона варраги юқорига кўтарилганлардан фақат Абдулла Қурбоновники бўлди. Унга "Ғалаба" кружкаси чиқди. 

 

Фанклублардан эса "Беном" гурухи фанклубининг варраги юқори келганида унга "Омад" кружкаси чиқди. 

 

 

Шахзода фанклубининг хам варраги юқори келди, уларга эса "Мехр" кружкаси чиқди. 

 

 

Фанклублардан тадбиримизга астойидил тайёрланиб келган гурух бу Муниса Ризаеваники бўлди. Улар ўз хонандалари суратлари билан варракларини безашганди. Уларнинг хам варраклари юқори поғонани эгаллаган пайти совға қилинган кружка номи "Зўр" бўлди.  "Варрак-шоу"га зўр тайёрланганларга зўр кружка!)

 

Тадбир мехмонларидан сайтимиз хамкори "Султон-Саид" кошонаси маъмуриятидан оилавий келганларнинг хам варраги энг тепага чиққанлардан бири бўлди. Уларга "Вафо" кружкаси чиқди. 

 

Навбат жаримачиларга!)

 

Варраги учмай унга жилмайишлари хам кор қилмай  жарима шартига тушган Алишер Файз ланка тепар экан "Чаманда гул" қўшиғини куйлаб нақоротига етиб бора олмади)

 

Яна бир варраги шамолни қучмаган Шухрат Йўлдошев эса Алишердан анча кўпроқ тепа олди ва унга  "Аъло" кружкаси насиб қилди. 

 

 

Манзуранинг жононлиги хам варракни тепага кўтара олмаганидан кейин у хам жаримага тортилди. Обручь (айлана) айлантириб қўшиқ ижро қилган Манзурага "Химоя" чашкаси чиқди.   

 

 

 

Лабутен пошнали пойабзали билан хам анча харакат қилган Саиданинг варраги кўтарилган бўлсада...узоқ шамол билан дўстлик риштасини боғлай олмади. Ва тадбирга пошнали пойабзалда келгани учун хам икки карра жаримага тортилиб  шу пошнаси билан ланка тепди ва хам айлана айлантирди...ооо буни кўриш керак эди)) Инстаграмда видеопарча бор)

Саидага "Хотиржамлик" насиб этди.

 

 

На лабутенах нах и в бииип..упс, и в восхитительных штанах!) 

 

 

 

Ланка тепишган Шахнозга "Севги", Халимахонга эса "Ишонч" насиб қилди. 

 

 

Актер Адиз Ражабов ланкани хар хил позаларда тепкилаб пешона териси билан "Шодлик" кружкасига эришди 

 

Актриса Луиза Расулова   ланкаям тепди, айлана хам айлантириб ўз "Бахт"ини топди. 

 

 

Яна  жаримага тушган Ботир Имомхўжаев, Афруз гурухи йигитлари, Райхон ва Сардор Рахимхонлар шартдан ўтиш пайтигача тадбирдан тинғ этиб йўқолиб қолишди.)

 

Кейинги ва сўнгги репортаж Фотоқичима бўлади....оооо ёммонидан бўлади) Компроматлар уммонию папараццилар байрами))

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Акбаров Достон
 

29-Мар-2016 20:34
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Varrak-shou
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 N.Pazilov   (30-Мар-2016 07:57)
Ohhh Manzura-Manzurichka!!! Shimmi bu Shortikmi buuuu???

2 ledy   (30-Мар-2016 10:39)
Саида адирликка каблукда..... tongue tongue tongue

3 Kumush   (30-Мар-2016 11:39)
Manzyrani qarang shuniyam kiyim deb kiyib kelibdi atlas kiymiydimi bahor navroz bolsa tem bolee

4 Lola7502   (30-Мар-2016 16:06)
Shoudayam Manzurani kiymi muxokama bo'ludi, izohladayam shuyakande)

5 Bakhtisher Aslonov   (30-Мар-2016 20:35)
Manzurani kiyimiga osilganlar!!! Ko'ngillaringki shu yerga ham formada kelsizmi?! Bo'ldida endi, sal dunyoqarashni kengaytiringlar, hamma joyni o'zini kiyimi bor, odam plyajga ko'cha kiyimida bormaydiku, shuningdek varrak uchurishga ham shunaqada endi. Undan ko'ra Saidaga osilinglar, qayerga nima kiyishni bilmaganligi uchun! Manzura - BRAVO!!!

10 ledy   (01-Апр-2016 15:01)
Дунёкараш шу тор шортикка караб кенгайса, унда кенгаймай тор булиб колаверсин. Хамма истаганини кийганидай хаммаям уйлаганини езади. Узингиз опа-сингил, кенойиларга кийдираверинг дунёкарашингизни кенгайтириб.

Манзура енгилтак кушикчимаску, обруси бор хар холда. Анави битта-иккитани оркасидан кетиб колмасин деяпмизда.

6 nodira   (31-Мар-2016 01:38)
Shimmu bu, shortikmu bu?
Yoshlik beboshlikmu bu? )))

7 wurausmanova   (31-Мар-2016 07:10)
Juda qiziqarli bulgan kurinadi...Tashkilotchilarga qoyil.Ammo Har kimni shahsiy ishi-yu.Manzura Haqiqatdan ham bu nima kurgulik?Balki hali sayt ijodkorlaridan hafa bularsiz nega bu suratimni quying deb...Unda kiymang edi derdim.Lekin hafa bulmang-u,uzbek qiziga bu yarashmabdi...

8 Mokhmammad Akhmad   (31-Мар-2016 09:39)
FOTOQICHIMADAda qochganlarni kutib qolamiz ))))) biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

9 mirzo2112   (31-Мар-2016 17:33)
qizil kiyimdagi yangi qowiqchimi )))

11 ledy   (01-Апр-2016 15:02)
Янгимас, 15 йиллар олдин "Аъло", "Зеро" деган гурухлар буларди. Шу гурухлардаги кизлардан бири.

12 Agent 09   (02-Апр-2016 03:44)
Кечираслару, лекин манзурани бу кийиниши узиги жалб килишмасми. Санаткор одам шунака калта кийиши уятмасмикан, атиги бир каричлик нарсани кийиб аёл киши керини ёпади. сал маданият билан кийинишса манимча яхши буларди.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 28
Мехмонлар: 28
Рўйхатдагилардан: 0