02:15 Октябрь ойи қахрамонлари! Фотохисобот. | |
2-октябрь кунги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамиз доимгидек кўтаринки кайфият ва энг асосийси яхшилик ишларидаги ЯХШИЛАР қуршовида ўтди. Шу кунги эстрада оламидан лойихамизни қўллаб-қувватлагани "Шахзод" гурухи солисти Рашид Холиқов бўлиб, у лойиханинг иккинчи тури-моддий хайрияга ўз хиссасини қўшди.
Қон топширганлар:
Қоидага кўра қон топширган қахрамонларимизга шу кунги юлдузли мехмонимиз "Фахрли инсон" браслетларини олқишлар садоси остида тақиб қўйди.
Хайрия хақида Рашид Холиқов ўз фикрларини билдирар экан, бевосита ўзи билан боғлиқ соғлиқ билан бўлган жиддий муаммолари юзасидан қўллаб-қувватлаш хақидаги фикрларини айтиб берди. Уни келаси жума куни қўйган видеоимиздан кўрасиз.
Лойиханинг анъанасига айланиб бўлган машхурлардан бир шингил жонли ижродаги қўшиқдан Рашид Холиқов негадир бош тортди.
Шифокорлар хусусан бўлим мудираси хам харқанча илтимос қилмасин у куйламади ва қўшиқлари ёзилган дискларидан шифокорларга хадя қилишини унинг маъмури ваъда қилиб кетди.
Ширинлик бари хомийлари:
Энг асосийси хайрия тарғибот лойихасини қўллаб-қувватлаб, хайрияда қатнашиб ўз хиссасини қўшган Рашид Холиқовга ташаккур изхор этамиз.
Моддий хайрияга хисса қўшганлар: Умумий сумма: 8,082,000 сўм.
Афсуски қон топширишга доимгидек кўплаб одамлар келган бўлишига қарамай бу сафар хам аксарияти гемоглабинлари текширилганидаги унинг пастлиги натижасида қон топширишга йўл қўйилмади. 20-30 кишидан атиги 9та донорнинг организми шу куни қон топширишга лаёқатли деб топилди. Шифокорлар бунга ёшларнинг яхши овқатланмаслиги сабаб дея уларга тегишли маслахатлар бериб қайтариб юборишди.
Хайрия лойихасининг иккинчи тури бўлган моддий хайрияни амалга ошириш учун йиғилган пуллар билан Гемотологияга келганимизда у ерга айнан шу иккинчи турида қатнашишни истаганлар келиб ихтиёрий равишда имкон қадар ўз хиссаларини қўшиб кетишди.
Улар орасида MyShop реклама хизмати рахбари Шахноза шу куни ўз таваллуд айёмини нишонлаётган бўлишига қарамай ушбу лойихада қатнашиб ўз хиссасини қўшиб кейин уйдаги мехмонлар олдига боришни шараф деб билгани шу кунги йиғилганлар ва жамоамиздагиларда унга бўлган хурмат хиссини оширди.
Фотограф шогирдлари хизмати билан хам ёрдами теккан уста фотограф Мухиддин Али ўзи хам хайрия турида қатнашди.
Йиғилган пулларга шу ернинг ўзидаёқ дорилар сотиб олиниб хар бир беморни ўзи ёки онасига шахсан топширилди. Фейсбук оламида тарқалган бир аёлнинг ушбу шифохонадаги дорилар билан боғлиқ шубха гумон воқеасидан профилактика сифатида биз тарқатган барча дорилар устидаги коробкасидан то ичидаги дорини бевосита флаконларига ўчириб бўлмас тарздаги "Фахрли инсон" ёзувларини тушириб чиқдик.
Бу сафар хам катталар бўлимидаги мухтожларниям унутмадик албатта.
Ўз исмини билдиришни истамаган бир аёл мана шу суратда кўриб турган тилло зиракларни исталган бир бемор қизга хадя қилишимиз ва у соғайганида тақиб юрсин нияти билан беришимизни сўраб зиракларни ташлаб кетганди. Болалар бўлимидаги бироз аввал 29-сентябрь куни таваллуд айёмини нишонлаган 2013 йил туғилган Сафарбаевага зираклар хадя қилинди.
Мана, октябрь ойини хам яхшилик онларида муборак жума кунига монанд "Фахрли инсон" шиорида ўтказиб олдик. Шу кун ўз хиссасини қўшган барча барчага, қон топширгану моддий хайрия ва шунчаки келиб ташкилий ишларда ёрдами текканлар, ўша қони тўғри келмай кетишга мажбур бўлганларга хам каттакон рахмат. Зеро шу кун барча барчаси яхшилик қиламан деган ниятда келган.
Келаси жума куни шу кунги тадбирдан видео тақдим этамиз. Бугунги Саййид-ул айёмингиз муборак ахли яхшилар!
Суратлар муаллифлари Жавохир ва Достон Акбаровлар
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6608 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |