Адиз ва ЭЛДИДО ва Отабек жамоаси ноябрь қахрамонлари Hayriya| Akciya | Tadbir
Адиз ва ЭЛДИДО ва Отабек жамоаси ноябрь қахрамонлари

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

7-ноябрь кунги "Фахрли инсон" лойихасидан батафсил репортаж ва тўлиқ хисоботни тақдим этмоқдамиз:

 

 

Мазкур лойихада актер Адиз Ражабовни иштирокини кўп кузатган бўлсангиз керак ва айнан шу куни у қон топширишга ахд қилиб келди.

 

 

 Санъат оламидан  ЭЛДИДО гурухи йигитларидан иккиси (учинчисини чақириб қолишди)+ уларнинг маъмури,  Адиз Ражабов, Отабек Муталхўжаевни хомийси Шухрат Тешабоев + Отабекнинг   фанклуб аъзолари, ёш хонанда Сайфуллаев Азимжон ва "Наврўз" радиоси бошловчиси Миразм Султоновлар шифокорлар махсус текшируви натижасида  қон топширишга рухсат олишди. 

Отабек Муталхўжаев бироз аввал касал бўлгани боис шифокорлар рухсат беришмади. Шунингдек Хонандалар Миржон Ашрапов (шики-шики ўйна ) ва Ойбек Тўхтаевлар хам шифокорлар "имтихони"дан ўта олишмади.

Умуман хар қон топшириш акциясига келган юзлаб одамлардан кўпчилигига шифокорлар рухсат беришмайди. Хар бир қон топширишни истаган одам  қон босими, вазни ва бармоғидан бир томчи олинган қондан гемоглабини ўлчаниб кейин эса натижалари қон топширишга лаёқатли деб топилса улар қон топшира олишади.  Шунингдек 18га тўлмаганлар ва бир йил мобайнида операция бўлганлар,  фарзанд дунёга келтирган аёллар туққанига бир йилдан ошмаган бўлса хам қон топшира олишмас экан. 

 

 

Қон топширишдан аввал тўқ келиш мухим!

 

 

Қон топшириб бўлгач эса иссиқ ичимлик мумкин эмас, қон топширгандан бошлаб кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш керак ва у иложи бўлса иссиқ бўлмаслиги керак. 

Суратда кўриб турганингиздек, қон топшириб бўлганингиздан кейин сизга бепул тушлик учун талон берилади ва шу ерни ўзидаги овқатланиш бурчагида сизни сосискалар билан сийлашади)

 

 

ЭЛДИДО гурухи ўз маъмурлари билан қахрамонлик жараёнида!

 

Анъанага кўра шифокорлар учун жонли ижрога ЭЛДИДО гурухи ўзгача ёндошди 

 

Улардан бири Дилниёз  қон топшираётган  холда куйлади. Кейин айтишича у шу билан чалғишни истаган экан))

 

Ойбек Тўхтаев ва Отабек Муталхўжаевлар хам жонли ижрони тақдим этишди. 

 

Акцияга Отабек ўз ижодий гурухи билан келганида ЭЛДИДО гурухи қон топширишни бошлаганди, шу сабаб уларга Отабек браслетларни топширди. 

 

Шифокорлар кўригидан ўтмаган Отабек учун унинг хомийси Отабек Тешабоев ва фанклуб аъзолари қон топширишди:

 

Отабек ижодий жамоасига браслетларни ЭЛДИДО гурухи топширди. "Сиздан угина, биздан хам ана ўшагина"

 

Отабек фанклуб аъзолари билан:

 

Ойбек Тўхтаев ва Миржон Ашраповни олиб келган Сайфуллаев Азимжон у иккиси ўрнига хам ўзи қон топширди:

 

"Наврўз" радиоси бошловчиси Миразим Султонов 

 

Бу оилавий тарзда қон топширганларни шу кунги   икки карра хурматга лойиқ  донорлар десам адашмайман. Суратдаги эркак бундан  аввалги акцияларда  бир неча бора қон топширгандилар, бу сафар турмуш ўртоқларини хам савоб ишга жалб қилибдилар. 

 

Шу куни қон топширган яна бошқа соха вакилларидан қахрамонларимиз:

 

Қон топширганлар рўйхати:

   Санъат оламидан:

  1. Адиз Ражабов

  2. Гаффоров Дилниёз (Элдидо гурухи)

  3. Хушвақтов Элдор (Элдидо гурухи)

  4. Сайфуллаев Азимжон (Хонанда)

  5. Ерматов Музаффар (Элдидо гурухи маъмури)

  6. Султанов Миразим (Радиобошловчи)

  7. Тешабоев Шухрат (Отабек Муталхўжаев хомийси)

  8. Мирабдуллаев Мирсодиқ (Отабек Муталхўжаев фанклуби)

  9. Эшмаматов Фурқат (Отабек Муталхўжаев фанклуби)

 

 Sayyod фанфорумидан:

10.Турсунов Аброр

11.Ходжаев Илёсхўжа

12. Ғиясова Дилфуза

 

Муниса Ризаева фан клубидан:

13. Артикова Малохат

 

Жасур Гаипов фан клубидан:

14. Даминжонов Шахзод

 

Ва бошқа соха вакилларидан:

15. Қурбонова Севара

16. Боходирова Малика

17. Камилов Олимжон

18. Умарова Согдиана

19. Тўхтамуродова Нодира

20. Машарипова Хилола

21. Нарметов Сардор

22. Алижонова Камилла

23. Батирова Гулой

24. Ахроров Нодирбек

25. Мамашарипов

                                Умумий 25 та донор қон тоширди.

 

 

 Акциязимиз “бар” хомийлари:

Sayyod фан форумидан: Гулсум, Мухаббат  ва Бекзод Искандаров

 

 

Отабек Муталхўжаев "Фахрли инсон" лойихаси ташкилотчиларига ўзининг сиймоси акс этган футболкаларини тақдим этди. 

 

Доимгидек, хар бир қон топширган донорни хужжатлаб, шифохонадаги қонга мухтож болакайларни номига расмийлаштириб  "Фахрли инсон" лойихасининг иккинчи қисми бўлган "Моддий хайрия" турига Гематология институти қошидаги лейкоз билан оғриганлар шифохонасига ошиқдик. 

 

"Билайн" мобил оператори ходимлари яна фаол! Бу сафар улар бемор болакайлар учун ширин ва витаминли стол безашди. 

Қаранг буларни, бир хонадонга борса гуллатаман деган чаққон ва қўллари гул қизлар. 

 

 

Моддий хайрия:

  1. Адиз Ражабов

  2. Шахноз (шоира ва бастакор)

  3. Ойбек Тўхтаев (Хонанда)

  4. Мохира

  5. Дилноза Т

  6. Фарида Абдурахимова

  7. Лазизахон

  8. Феруза

  9. Дурдона

  10. Шавкат

  11. Шавкат дўсти

  12. Гулбахор

  13. Шахзода ва Рухшона (Ж.Гаипов фан клубидан)

  14. Низомиддин

  15. Нодир

  16. Миржалил

  17. Миржалол

 

                                                           Умумий сумма: 4.500.000 сўм

 

 

Шу куни йиғилган моддий хайрияга шу ернинг ўзидаёқ керакли дориларни сотиб олиб, болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтожларга рўйхат асосида дориларни тарқатдик.  Яна бир ойни муваффаққиятли тарзда муборак жума кунига хос равишда ўтказдик!

 

Келаси хафта жума куни тақдим этиладиган видеода жонли ижролардан хам бахраманд бўласиз)

 

Суратлар муаллифи Иминов Элёр ва  Абдурахмон Содиқов 

Ташкилий гурух: Шахло Қодирова, Нодира Махмудова Искандар Шукуров,  Дилобар Сухбатова ва sayyod.com/forum ФанФоруми аъзолари.   

Барча иштирокчиларга чексиз хурмат ва миннатдорчилик ила   Sayyod

 

Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!
 

14-Ноя-2014 05:16
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson, ElDiDo, Otabek Mutalxo'jayev, Adiz Rajabov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 чеLOVEчка   (14-Ноя-2014 19:06)
отлично!

2 Bonusha   (14-Ноя-2014 22:20)
molodsi! barcha bolajonlar ilohim sog' omon bo'lishsin!

3 samiya   (15-Ноя-2014 00:31)
Ilohim juma kunida qilgan savob ishilarni Allohim uz dargohida qabul aaylasin....AMIN

4 Mohinur   (15-Ноя-2014 00:53)
Juda juda savobli ish. Bemor yurtoshlarimiz dars kurmaganday bulib ketsin. Juda ham savobli ishni boshlagansizlar  omadlarizzi bersin

5 Shaxgroup   (15-Ноя-2014 09:23)
Sayyod.com eng yaxshi sayt eng zo'r

6 Sarvinoz   (25-Ноя-2014 10:36)
Sayyod Sizga gap yuq iloxim shunaqa doimgidek zor bolib yurila shu hamma qatnashganlar ilohim Olloh dargohida qbul qilsin

7 ! Yodgora   (25-Ноя-2014 11:17)
Sayyod. Com Zo'r Sayt Bolajonlarga Olloh O'zi Shifosini Bersin !!!

/) /)       /) /)
( ';')       ( ';')
(") (")    (") (")

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 14
Мехмонлар: 14
Рўйхатдагилардан: 0