02:52 Одамлар ахмоқ бўлса хайвонларда не айб? | |
Азарт, қимор , пул ўлсин...
Инсоният онгини телбаликкача олиб борадиган нарсалардан бири.
Шу қадар ахмоқоналикларга олиб боряптики, ўзини овутишдан то "крайний" қилишгача хайвонларгача ўтилди.
2010 йил октябрь ойида Пауль номли саккизоёқни башоратлари ўлимга олиб боргани хақида қисқа сатрларда хабар бергандим (манбаа)
Энди эса Қатарлик Шахин исмли туя балогардон бўлиб, хато башорати учун отиб ўлдирилган деган хабар тарқалди. Бу сурат нечоғлиқ хақиқатга яқин билмадиму, аммо гап асли инсоният ахмоқликларига тақалади. Ўлдиришдими, тирикми, фанатлар аламдан атай уюштириб бошқа туядан алам олиб тарқатдими билмадиму, асл негизи бошқа ва нақадар кулгулик...
Шартми хайвонларни номлаб, уларни башоратчи қилиб яна аламини олиш? Югуриб копток тепганлар киму, соққасига эгалар киму, ахмоқона азарт натижаси хайвонлардан Вангани излаб улардан ўч олишгача олиб келмоқда.
Дунёга нималар бўляпти?
Ўша хайвонлар "башорати" тасодифдир, аммо мана шу видеода хам туя хайвоний нафс инстинкти билан ёғочни ғажиш иштиёқида харакатини кўриш ва тушуниш қийинмас. Ёки "Хурматли фанатлар бугун мана бу команда ютади" деяптими? Нияти хайвоний ғажиш ва нафсини қондириш холос. Аслида ёнига учта қўйса хам, юзта қўйса хам барибир биттасини танлаб ё хидлайди ва ё ялаб ғажийди ва причем тут башорат ва футбол?!
Яхшиям Ўзбекистонда бундай ахмоқликлар йўқ. Твдаги дунё янгиликларини кузатиб Ўзбекистонда яшаётганимдан шукр қилсам, мана шундай ахмоқона янгиликларни кўриб ўзбеклигимдан фахрланаман.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 11058 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |