Бош сахифа » 2016 » Сентябрь » 18 » Номим оқлай дегандир...
12:53
Номим оқлай дегандир...

Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини қариндошини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб  ва ўзим хам  унчалик ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим. 

Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга ўзгача мехр билан, жуда бир қаттиқ севмасам хам  очиғи яхши кўриб уйландим. 

Тўй чиройлик ўтди. Тўйдан кейин аввалига эрталаблари оддий чой тайёрлашгаям бирга уйғониб ёрдам берардим. Хомиладор бўлгач унга нафас етишмай қоладиган бўлди. Буни хомиладорлик деб унча ахамият бермаган бўлсакда, кўзлари олайиб гўёки биров бўғаётгандек томоғини ушлаб ўзини ташлаб юборадиган бўлганида хайрон қолардим. Ўзи эса, хозир ўтиб кетади шифокор керкмас деб  бирпасда ўзига келиб гўёки хечнарса бўлмагандек яна туриб юриб кетаверарди. Яна қизиғи умуман телевизор кўрмасди. 

Хомиладорлик сал оғир кечганигами "сохранение" билан шифохонага ётқиздик. Борганимда калта шортикда юрганини кўриб уйдаги кийимларини олиб бордим аммо у барибир шортикда юраверди. Ундай қилма, бировларни эрлари шифохонага келганида санга суқланиб қараяпти десам хам йўқ менга шу кийим қулай деб туриб олди. 

Шифохонадан уйдагилари бизга  бир оғиз айтмай уйига олиб кетишди. Бу холат яна қайтарилавергач, қиз хизмат қилиб чарчагани ва хомиладорликни ўз уйида ўтказиниши уйдагилари айтишди. 

Оилада ёлғиз ўғилман, кичкинагина ховлида ота-онам ва мен тураман. Айтганимдек ховли катта эмас, унақа ишлар хам кўпмас. Шу ота-онамни хизматини қилиш оғир келибди, мен ундай хизмат қила олмайман деган бахона билан уйга қайтишни истамади. Хомиладорлик 3 ойлик бўлганига кўп чидалди. Анча уйига бориб юрдим. Қайтишни истайвермагач икки тарафдан келишмовчиликлар юзага кела бошлади.

Хеч нарсадан хеч нарса уйдагилари ажратиб оламиз дейишди. Жанжал йўқ, тўполон ва катта муаммо йўғу аммо ажрашишгача борилди.

Шу  кунларда ётоқхонамиздан "Бензонал" дорисини матрас тагидан топиб олдим. Сўраб суриштириб хамма саволларга жавоб олгандек бўлдим. Бу дорини асосан "судороги", рухий касаллик билан боғлиқ эпилепсияда ичиладиган дори экан. Тўйгача ва хомиладорликкача нафас етишмай ўзини ташлаб юбориши кузатилгани демак дорини ичиб юрган ва хомиладорлик пайти табиийки ичмаган ва касали хуруж қилган.

Уйдагилари хотиним хомиладор бўлгач ажратишга тушганидан улар қизини касалини билган ва шунчаки уни номини оқлаб, оқ либос кийдириб кейин хомиладор бўлгач ажратиб олиш истагида бўлганини тушундим.

Нахотки бировни ўйлашмаса? Майли эркак киши бадном бўлмас аммо бировни номини оқлаш учун ва кейин фарзандлик қилиш учун донор сифатида уйланмайдику.

 

Уйдагилари билан харқанақасига гаплашиб кўрдим аммо бефойда. Отасику умуман чурқ эта олмайди, уларни оиласида аёллар бошлиқ. Балки шу сабаб хам очиқ сочиқ кийинишни норма деб билганми дейман.

 

Уни хомиладор бўлганига болани деб хам  қанча мулоқотга уринсам хам бефойда. Ўзи хам жавоб бермаяпти уйдагилари хам ажрашиш тарафдори.

 

Уйланганимга 6 ой ўтибди. Улар адвокат хам ёллаган ва судга хам ариза бериб хомиладорлигини айтмай тўғриликча ажрашишимни сўрашяпти.  

 

Хаёт давом этади , рози бўлдим чунки бошқа илож йўқ, бошқа тарафдан унинг касаллигидан хаммаси тушунарли ва хаммасига жавоб олинди.

 

Хозирги пайтда бошқа муаммо. Ажрашган қизга уйланиш. Тўйсиз, шунчаки никох билан кетидан ЗАГС албатта ва уйга олиб келиб яшаш.  Лекин онамга турмушга чиқмаган бир қиз ёққан ва икки маротаба учрашувга чиққанимда у хам менга ёқмоқда аммо  уйланган дўстларим маслахатича мен ажрашган қизга уйланишим керак экан зеро турмушга чиқмаган қизни болалигидан оқ кўйлак кийиш ва тўй кўриш нияти армонга айланиб қолиши мумкин экан.  Бошқа тарафдан тенг тенги билан хам дейилмоқда. Очиғи, уйим  жойим деган ажрашган қиз топиш қийин бўлмоқда. Топилса хам хаммаси ажрашган куёв тарафни ё наркоман дейди ва ё рухий хаста.  

Ўзим фойдаланилгандек куйганим учун ишонч хам йўқ. Хотиним билан рухий диспансерларга борганимизда хам касаллиги хақида маълумот йўқ эди. Кимга ишонишни хам билмайсан. 

 

Уйланаётган ёш йигитларга маслахатим, бир маротаба уйланишни мақсад қилиб яхшилаб текширинг. Махалладан тортиб касаллик варақасигача. Айниқса уйдаги мухитга ахамият беринг, оилада эркак кишини гапи ўтмайдиган оиладан  қиз олиш фожеа! Аёл киши бошқарувидаги оила бу оила эмас! Асосийси қизини номини оқлаш учун ундай оналар хамма нарсага тайёр!

 

Хуллас айни дамда ажрашган ва турмушга чиқиб реал бахтли бўлмоқчи бўлган қизни излаяпман. Иккимиз хам тўйни кўрдик энди оилани истаймиз деб яшайлик. Ўзим хақимда: Ёшим 30да, ичмайман, рости сигарет чекаман , машинам бор, ишлайман.

 

Учрашувга чиқаётган ва хали турмуш қурмаган қизлар уйдагилари оила қуришга рози бироқ айтганимдек кўнгли армонда ўтиб кейин тўй кўрмадим дея бир кун юзимга солишини истамасдим. 

Бошқа тарафдан умумий шу вазиятга маслахатингиз керак. 

 

Хурмат билан Ғолиб.

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига   воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз мумкин.    

 Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 23013 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 39
1 Bakhtisher Aslonov   (18-Сен-2016 14:50) [Материал]
Kim aytdi sizga faqat ajrashgan qizga uylanishingiz kerak deb?! Bokira qizga uylansangiz va unga ham to'y bersangiz hech qanday armon yoki gina-kuduratga o'rin qolmaydi. Hozirgi holatingizdan esa hech kimni ayblamang, shunday bo'lishi kerak ekan, bo'lib o'tibdi. Shaharni bilmadimu qishloqlarda yaxshi qizlar juda juda ko'p, 20 yashariga emasu, lekin yoshingizga yaqin yoshda bo'lgan qizga uylansangiz uni ham baxtli qilgan bo'lar edingiz. Nima bo'lganda ham avvalo sabr tilayman. Baxtli bo'ling!

2 Nurbek   (18-Сен-2016 15:03) [Материал]
Odamlar qanaqadir ğalati

3 Yasmin   (18-Сен-2016 20:50) [Материал]
Bu gapiz bn epilepsiyasi bo"sa uylanmanglar demoqcimisiz. Epilipsiya unaqa o'g'ir kasalmas. Vaqtida dori ichsa hurujam bo'midi. Epileptiklaram oila quradi, ona bo'ladi. Lekin odamlarimiz epilepsiyasi bor desa odamlar safidan ciqarib qo'yiwadi. Agar bilganizda uylanarmidiz, uylanmasdiz to'rimi. Kasallar haqidagi ma'lumot qat'iy sir saqlanadia, uni kasalini aytiwga hech kimni xaqqi yo'q. Tibbiy ko'rikka oila qurish mumkin bo'lmagan, yuqumli kasalliklarga tekshiriladi, epilepsiya bunday kasalliklarga kirmaydi.

6 abdu_77   (18-Сен-2016 22:05) [Материал]
Озгина хато ёзибсиз. Касали бор одам узига муносибига тегиши керак. Соппа-сог одам касал одам билан турмуш куриши факат хакикатни билгач, узини розилиги билан булгани аълорок. Касал одамни одамгарчиликдан чикариб куйиш фикридан йирокман.Лекин бу вазиятда йигит узи карор кабул килгани маъкулрок. Агар киз тарафдагилар хохлашмаябдими, тамом, яшамаслик керак. Вакт утиб у киз кучдан колганида худо билади нима кургуликлари бор экан яна. Хар холда мен фикрим шундай.

12 ledy   (19-Сен-2016 10:50) [Материал]
Ясмин канакасига сир сакланади? Каерда бор бунака конун. Яна оила куриш арафасида. ЗАГСдан утаетганда медосмотрдан нима учун утиладжи, агар касаллик сир сакланса. Тугри, касал джегани одамгарчиликдан чиккан деганимас. Лекин буни айтиб огохлантириш керак. Бир одамни яширин касали учун бутун оилани овора килмай. Балки олдиндан айтса хеч канака кунгилсизлик ва тушунмовчилик булмасмиди. Хеч кимни касалини сир саклаб турмушга чикишга хакки йук. Касални яширсанг, иситмаси ошкор килади, кейин сирлигиям колмайди.

4 Yasmin   (18-Сен-2016 20:57) [Материал]
Kasal degani bu nomi qora deganimasku

5 Ron   (18-Сен-2016 21:25) [Материал]
Hamma o'zini "farishta" qilib ko'rstkisi keladiya!

7 Dilim   (18-Сен-2016 22:06) [Материал]
Toba xozirgi kunda wunaqa oilala kopeyib ketvoti

8 Naseeri   (19-Сен-2016 09:25) [Материал]
Kopcilik shunaqa lekin tan olish kerak

9 oybek   (19-Сен-2016 10:06) [Материал]
Ҳозир оила, никоҳ масаласига қизлар жиддий қарамаслиги натижасида оилалар бузилмоқда

10 ∞ ziyoda∞   (19-Сен-2016 10:44) [Материал]
ajrashkan qizni olganiz maqul u oilani qadriga yetadi ikkinchi marotaba ogzi kuyiwni istamidi nima bogan taqdirda xam xammasiga ko'nib yawidi

11 ledy   (19-Сен-2016 10:47) [Материал]
туй килишдан кочмай кунглингиздагини олаверинг.

13 oybek   (19-Сен-2016 11:44) [Материал]
Бу хотин барибир хотинликка ярамайди. Ажрашиб ёш ва ақллисига уйланиш керак.

14 Yasmin   (19-Сен-2016 13:10) [Материал]
U odamni o'zi aytmasa hc qaysi wifokor aytiwga xaqqi yo'q. Epilepsiya ruhiy kasallik emas. Man u qizni yawirgani uchun oqlamoqcimasman. Bunga rasmiy tekshiruvlarni aloqasi yo'q. U biror ayb qilibdimi o'zini oqlaydi.

15 Додаси   (19-Сен-2016 15:38) [Материал]
Намоз укиш керак, кечалари уйгониб нафл номозларини укиб оллохдан суранг, шкнда оллох сизга окила ва вафдор умир йулдошга учраштиради

16 Dono3388   (19-Сен-2016 16:37) [Материал]
bo'lar iw bo'bo'gan aybdor qidiriwtan foyda yo'. kickinaro qip bosayam toy qilin qizbola osez agar

17 Dono3388   (19-Сен-2016 16:37) [Материал]
aybli kasalmi aybsizmi nima bo'gandayam oldindan etiw keregidi. bekitib sir bilan oila quriw bu xato

18 molchun   (19-Сен-2016 17:55) [Материал]
Касалини айтмай қиз узатиш бир эмас бир нечта одамни бахтсиз қилиш дегани. "Тўйдан кейин яхши бўлиб қолар..." дейишади. Нима, бошқаларни ҳаёти сизга эксперементми? Бу ҳолатда агар юқорида ёзилганлар рост бўлса, унда қизни ота-онаси (онаси) нотўғри иш қилишибди. Уйим-жойим дейдиган, ичмайдиган, чекмайдиган одамларни ҳозир топиш қийин. Айримлар эса буни қадрига етишмайди. Бир кам дунё. Дўстимизни бир гапига тушунмадим: Турмушга чиқмаган қизга уйлансам тўй кўрмай армон қилади деяптилар. Тўй қилинг, нима ҳалақит қилади? Бемалол тўй қилиб, унга оқ либос кийдириб тўй қилинг. Агар турмушдан ажрашган аёлга уйланмоқчи бўлсангизгина тўй қилиш ноқулай ва мантиқсиз бўларди. Аммо юқорида ёзилгандек, ўзингизнинг ёшингизга яқин қизни топиб уйланинг. Тўй қилиб, ҳаммасини рисоладагидек бажариб уйланинг, ҳаммаси яхши бўлади. Бир фикрингизга қўшиламан: Уйида аёл ҳукмрон хонадонга хатто яқинлашмаслик керак. Ундай хонадондан чиққан қиз (кўп ҳолларда) ҳаётингизни барбод қилади. Чунки "Қуш уясида кўрганини қилади". Бундай хонадон қизлари ҳеч қачон эрига (эркак кишига) бўйсунмайди. Сизга эса бахт тилайман. Аммо энг аянчлиси, туғилажак бола ўз отаси меҳридан бебаҳра ўтади. Фарзанд - яратганнинг энг гўзал ва бебаҳо инъоми. У онаси ва отаси ардоғида улғайиши керак. Афсуски, ҳозирги кунда кўп оилалар арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетяпти. Қаердадир куёв айбдор, қаердадир келин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам жабрини фарзанд кўради. Ҳали ҳаётда ҳеч нарса кўрмаган, мурғак қалб эгалари етимлик измига маҳкум. Ҳозирги оилаларнинг кўпчилигига бир нарса етишмайди: САБР. Ҳамма оилада ҳам муаммолар бор. Кимда катта, кимда кичкина. Аммо жамики муаммо бу яратганнинг синови эканлигини кўпчилик англаб етмаяпти. Сабр қилиш керак. Балки 5 йил, балки 10 йил. Лекин "сабрнинг таги олтин" деб бежизга айтишмаган. Сабр қилинг...

19 Zarnigor   (19-Сен-2016 18:27) [Материал]
Bu yigitga tegadigan bulsa qayerga murojaat etish kere??

20 ledy   (19-Сен-2016 18:29) [Материал]
Врачлар сир саклаш керакми йукми, биронта врач шу масалага ойдинлик киритса яхши буларди. Эпилепсия рухий касалмас, лекин наслий касаллик. Ирсият билан боглик. Узбек халки туй килишдан олдин киз тараф хам куёв тараф хам етти авлод суриштирилган, якин утмишларда. Чунки насл билан боглик ирсий касалликлар 7та авлодгача суяк суради. Ирсий касалликлар оила курмасин деганимас. Барибир туйдан олдин куёв тарафни огохлантириш керак. Балки куёв тараф тушуниб хеч канака кунгилсизлик бумасди. Агар тушунадиган одамлар булишса. Эпилепсияниям хуружи хар хил. Мободо эпилепсия тутиб колганда уйдагилар 1 ердамни бериши учун хам хабари булиши керакми? Тил оркага кетиб колиш холатлари булади, шу пайт ердам берилмаса нима булишини билсангиз керак.

21 ledy   (19-Сен-2016 18:31) [Материал]
Бу кизниям номига эрга теккан деб булмайди, узидан курккандир, жон ширин нарса. Кейинчалик айтишга уялгандир, хижолат булгандир, энг емони шуни оркасидан оила бузиляптими?

22 Nuriddin10nur   (19-Сен-2016 20:31) [Материал]
Эпилепсиянинг пайти - уша инсоннинг чап кули ерга босиб турилиб , номсиз нулачок (безимянный) бармогини босилади ва у дархол туриши керак Худо хохласа

23 Nuriddin10nur   (19-Сен-2016 20:35) [Материал]
Инсонлар накадар куркок-а? Хали булмаган ишга бунчалар куркишни нима кераги бор? Хар бир инсон уз ризк-у насибасини емагунича яшайверишда давом этади. Эр-хотиннинг бири касал булса,бу уни ташлаб кетиши учун сабаб эмас. турмуш курилдими - охиригача яшалсин - яшалсинда.

24 Yasmin   (19-Сен-2016 20:53) [Материал]
Nasliy deb kim aytdi sizga. Bowdan jarohat olganda ko'pincha epilepsiya bo'ladi. Bolalarda uchrawini sababiyam tug'ruq vaqti bowining jarohatlaniwi bo'ladi. Ledi sizni tibbiyotdan habariz bormi, kimdir yozganlaringizni o'qib nasliy ekan deb, wunaqa qizga uylansam bollarimdayam bo'ladi deb o'ylab qolar, wuncha ishonch bilan gapiryapsiz.

25 Yasmin   (19-Сен-2016 20:57) [Материал]
Epilepsiyada huruj bo'lmagan vaqti ruhiy o'zgariwlar bo'maydi. Faqat kompyuter tomagrafiya aniq tawhis qo'yadi.

26 Bakhtisher Aslonov   (19-Сен-2016 22:40) [Материал]
Epilepsiya bilan bog'liq bir tarix: Bir ayol epilepsiya bilan og'riydi, lekin buni ko'pchilikdan yashiradi. Kun kelib turmushga chiqadi, farzandli bo'ladi. Kunlardan bir kuni uyda yosh chaqalog'i yo'qolib qoladi, qidirmagan joylari qolmaydi, hech qayerda yo'q. Melitsiya chaqiriladi. Tekshiruvlar uzoq davom etadi. Oxirida yosh chaqaloqning kuygan suyaklari uydagi kamindan chiqadi. Lekin savol tug'iladi, qanday qilib chaqaloq onasining oldida olovga tushib ketadiyu buni hech kim sezmay qoladi? ma'lum bo'lishicha tetaniya holati kuzatilayotganda ona o'z chaqalog'ini nobud qilib yonib turgan o'tga tashlaydi. Oradan ancha o'tgachgina u o'ziga keladi, lekin nima bo'lib o'tganligini eslay olmaydi va bolam yo'qoldi deb o'ylaydi.

27 Apelsinka   (20-Сен-2016 19:08) [Материал]
Lady, epilepsiya nasldan naslga o'tadi dib bo'midi. Uniyam xar xil turlari bor. O'zi epilepsiya digani nmaligini bilasizmi tochnee nma sababdan bolishini bilasizmi? Bu miyyada o'zi achagi bo'ladi shu qozgalishidan yuzaga keladi. Bazilar boshidan lat yegani ucun epilepsiya kasaligiga uchridi. Znachet keyincalik nasl surarkande shunaqami? Saal bo'sayam bilib gapirin. Bilmasez google sizga yordam bervoradi!

28 Rano   (22-Сен-2016 00:48) [Материал]
Ayol o`zi yashagisi kelmasa uni zo`rlash kerak emas, falokatingiz aribdi,bola tuqqanidan keyin bunday kasallar zo`riqib ketadi.Erkaklarga xayronman,xotin ketib qoldi deb hamma yoqqa jar solishsa-ya.Daraxtni bir tepsang qiz yog`iladi.Ajrashib kelganlar qancha. cry angry sad

29 Хисобчи   (22-Сен-2016 17:27) [Материал]
Мол сотаётганда камчилигини айтиб сотса, оладиган одамнинг гинаси узида
булади. Кизимизнинг касали олдиндан айтилганда, агар тушунган одам булса,
балки келажакда парваришини килиб бирга яшаб кетиши мумкин эди. Кизнинг
уйидагилар хам узларига шунча ташвиш орттиришмас эди. Энди кизларини ёнига
боласини хам кушиб бокишлари керак. Булардан кейин боланинг такдири нима
булади?

30 Olimjon Advokat   (22-Сен-2016 19:46) [Материал]
do'stim. sizni kelini ota onalari aldashibdi bularga polklinika hodimlari yordamlashgan ko'rinadi zagsdan polklinikaga yuvorilgan va undan o'tgan kasdalik voroqlarini ko'ring ularga yordamlashgan doktorlarni qizni ota onasini sudga topshiring kasaligini yashirishibdi yashirmaganda siz balki shuncha mablag'ga tushmasmidingiz yashirib sizni aldashgani uchun jazosini olishsin.sud ayrim harajatlaringizni undirib beradi/Moddiy va manaviy zararlani.Sizga sabr tilayman.

31 usmon   (22-Сен-2016 20:50) [Материал]
Maslahatim toy qilib bokiraga uylanganingiz yahshi,agarda qur biz mablagga taqaladigan bolsa katta toysiz turmushga chiqadigan yahshi qiz topilsa uylanverin,chunki payqabarimiz ham shunday tafsiyani berib ketganlar bokiraga uylansez hayotiz yanada yahshi otishi bor, bu bilan ularga turmushga chiqanlarga uylanishkerag emas digan hulosa aytmoqchimasman ikkisini tanash holatida bokira avzaldir. lekin birnasaga etibor berinki yana uylanvotganizda chunki shunday payita yashavomizki dohtir masalasida tanish topib asosi nasani tekshirib uylanin, beihtiyor yigit kishida sovol tugiladi tansh dohtirga oborsa ota onasi qiz notogri tushinadi,tushunsayam tushinmasayam shu ishlarni qimasa hozirda bolmaydi yana tushib qolishiz munkin chunki afsuski judayam kopayib ketti bunday holat.yegitlar tanish dohtirda tekshirmay ularga osongina sharoyit yaratmoqda ,qanchadan qancha yigitlar bokira oldimdip yashap yuribdida.

32 MASTER   (22-Сен-2016 22:59) [Материал]
Менга қара жиян, бир ёшгина қизга уйлан ва бахтли бўл. Агар ажрашишга сен сабабчи бўганингда бошқа гап. Сен ҳам ҳаётга бир марта келасан, дуппа-дуруст оила қур-да, яша!!!!!! Қоганларни гапига умуман эътибор берма!!!!!

33 Хумора   (23-Сен-2016 17:39) [Материал]
Аёл киши бошқарувидаги оила бу оила эмас депсиз. Нега ???? булмаган гап. Отасиз онанинг қўлида тарбия кураётган яхши қизлар хам кўп. Беш қўл баробар эмаску.
Источник: http://sayyod.com/news/nomim_o_laj_degandir/2016-09-18-4200
Ответ: Эр иккинчи даражали булган оилалар назарда тутилган.

34 Jamshit Tashkentan   (25-Сен-2016 16:00) [Материал]
XUMORA xikoya egasi noto'g'ri tushinibdi batafsil o'qiganlarida tushinardilar oilada ergagi bor lekin o'rni yo'q erkaklarni gapirganlarku xikoyani shoshmasdan o'qish kerak edi.Lekin bu bola ancha manili bola ekan. shuncha ishlarga sabirda turganlariga qoyil.boshqa odam bo'sa qizi uyini ostin ustin qiladi.bila turib shuncha mashmashalani qilgan insonlaga qonunda jozo bormi.qachongacham yahshi insonlar azob chekib yuradi.sayyod.com siga raxmat qanchadan qancha insonlarga dardiga malxam bo'lmoqdasiz.Olg'a sizlarga charchamanglar.yana bir taklif sayyod.com shunaqa azob chekib qolib ketayotgan fuqorolarimiz dardini qonunchilik palatasiga yuborib yangi qonunlar kiritilishini ayni payti ekanligini eslatib qo'yilsa bo'lmasmikin.

35 Aziza   (26-Сен-2016 01:21) [Материал]
Bu bola bn qanaqib boglansa boladi???

36 KNYAZ   (26-Сен-2016 17:14) [Материал]
Yosh bolalarcha yozish va fikrlash.Uylan ukam uylan yaxshi aqlli ibolli qizlar Xudoga shukr vatanimizda juda ko'p.

37 Durdona   (28-Сен-2016 12:03) [Материал]
Yasminni fikrlariga qo'shilaman. boshqatdan uylangandan ko'ra o'sha xotinni yaxshilab davolatsin. qiz va uni oilasi axmoq (sog'liq jihatdan etmayapman, qanaqa yo'l tutgani bo'yicha) bo'sa, kuyovam ulaga qarab ish tutishi keremas. o'rtada bola bor-a. epilepsiya bedavo dardmas, hozi tibbiyot rivojlangan.

38 Nurik   (01-Окт-2016 19:36) [Материал]
Bunchalik masda endi

39 Sardor Khamdamov   (08-Окт-2016 13:38) [Материал]
Assalomu alaykum,sayt mutasaddilari va mushtariylar! Ibratli va achinarli hikoya!

36 (KNYAZ): Muhtaram,KNYAZ! Gapingizning birinchi qismi (Yosh bolalarcha yozish va fikrlashga ko'pchilik qo'shilmasa kerak!

35: (Aziza): Hurmatli,Aziza! Rostan ham o'sha yigit bilan bog'lanmoqchi bo'lsangiz, sayt mutasaddilari bilan bog'lanishingiz kifoya. Ular,fikrimcha, topishga yordam berishadi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!