Номақбул ота қарғиши ўтадими? Baxs| Tanqid | Janjal
Номақбул ота қарғиши ўтадими?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 
Aссаломуаллейкум. Бугун хам йиллар мобайнида йигиб келган дардларимни айтиб кунгил ёзмокчиман хам сизлардан маслахат сурамокчиман. Аник эслайман агар менга кимдир 4 ёш пайтим тила тилагингни деса ота онам уришмасин дердим. Ота онам жуда куп уришишарди ёш булганимиз учун унча тушунмасдик. Отам онамни жуда каттик калтаклардилар. Биз булсак бир чекада еглаб турардик. Кейин онам бизни олиб бувимникига ёки тогамникига кетардилар. Шу зайлда йиллар утиб аклимиз еткач булар хикилдогимизга кела бошлади. Отам уйга келсалар калтирардик.

Оилада уч кизмиз. Шунгами отам угил куришни хохлардилар. Лекин фарзандни бозордан сотиб олиб булмайдику. Отам ойимдан яширинча бошка аелга уйланиб угил фарзанд курганлар. Онам билиб колиб бунга хам куз юмиб кетганлар. Бизларни уйлаганлар холлос. Уйдаги жанжаллардан кушнилар хам хуноб булган, кучада очикчасига устимиздан кулишарди. Отам базида бизга ойин борига кунмайди уйнаши бор деб ойимга карши килишга уринардилар. Онам эрта кетиб кеч келардилар базида биз хам отамга ишонганмиз. Хаммаси 12ёшимдан бошланди шундан кейин отамни асл киёфаси очила бошлади. Чунки биз энди бу жанжаллар сабаби пуллигини онам отам сураган пулни топа олмаяпганлари учун калтак ейишларини била бошладик. Онам бизлар тугул шу отамни хам бокиш учун эрталабдан кечгача ишлаб козон кайнатаётганларини фахимлай бошладик. Базида отам онамни шу даражада урардиларки эркак киши хам бунга дош бераолмаслигига аминман. Бел бурин синмаган жойлари колмабди. Лекин отам хаммага хотиним бошкаси билан тутволдим дердилар. Бизларга хар доим сизларни яхши кораман деб узларини оклардилар.

Охири яна хайдалдик бизларни хам аямадилар. Бувимникида  яшадик. Лекин ортикчалигимиз билиниб турарди. Базида кетгим келарди отамни согиниб кунгирок килардим бола эканманда онамда хам хато бор деб уйлардим. Кейин ижарага уй олдик онам ноиложликдан отамдан алимент сурадилар у ерда булса отам жуда куп томошалар курсатдилар. У ерда хам хотиним суд ходими билан юради деб гап таркатиб яна устиларидан шикоят хам ёзиб берибтилар. Лекин барибир тулашга мажбур булдилар. Ижарада яшаб кийналардик хам ижара пули хам ейиш ичиш, уни устига отам онамни дугоналаридан карз олганлар. Бу хам ойимга колди. Туламайман деб туриб олдилар онам кай деворга бош уришни билмастилар.

Ижарадаги уйимиз ховли 2 хонали 2 хонадан бошка хеч нима йук. На хаммом на иситгич факат газ . Онам ишхона дуконида ишлардилар. Опам иккаламиз нарса пиширардик. Онам сотиб келардилар , ишдан келиб метрога чикиб лимон сотардилар. Тугри уйимиз кичкина базида ойлаб гушт курмасдик лекин шунаканги тинч энди хеч канака жанжал булмасди. Кушнилар хам бизникига куп чикишарди. Лекин хурсанчмлигимиз узокка чузилмади уй эгаси ижара хакини кутарди ойим бошка уй топдилар домга кочдик. У ерда иш топтим эртаблари олдимиздаги 3та дом ховлисини сипирардим. Уялганимданми эрталаб куёш чикмасидан туриб аравачамни олиб чикиб кетардим. Отам хам бу йиллар мобайнида жим турмадилар алимент сабаб хар икки уч ойда жанжални канда килмасдилар. Айтишларича шу сабаб яхши ишга жойлаша олмаяпганмушлар. Лекин отам шунча килсалар хам онам бизга ёмон гапиртирмасдилар. Отани каргиши ёмон дердилар.

14 ёшга тулган куним Росманасига отамни ёмон куриб колдим. Ойим хар галгидек алимент олишга отамни иш жойларига борганларида аёллар отам ва биз хакимизда гапиришаётган экан. Отам улларга хотиним юриб кетган кизларим хам бузук деган эканлар. Онамни уша холда курганингизда эди. Киз болани юзи номуси хакида нахот отам билмайдилар. Эртага кимдир суриштирса уз кизларимизку. Одамлар боласини айбини яшираман деб хаттоки пора беришганини куп эшитамиз отам булса онам етмагандек бизни хам боткокка буктирбтилар. Шунда хам лом мим демадик. Факат унча гаплашмай куйдик.

16га толганимда яна кочдик яна янги ижарага олинган уй , бошида тушунмагандим кейин огир бота бошлади кийин боларкан. Хаммага кайтадан яна тушунтириш уртокларимни нега кочасан деган гапидан хуноб булардим. Отам булса яна уша гап бизни яхши курадилар онам булса бузук. Уйлаб коламан онамга ким хозир хужайин юраман десалар. Лекин шу пайтгача хич канака эркакни ёнларида курмадик. Онам бир кун хам уйга кеч келмадилар. Эркак кишини бохонаси шу боларканда.

Опамни туйига хам келмадилар. Айтиш керак экан . Каерда кургансиз киз отасини туйига этганини. Таклифномага отамга деб ёзиладими? Опам кунгирок килганларида яхши ошингни киламан деб бир хафтада яна жанжал килдилар. Узи отам таркатган миш мишлардан туй бузилишига бир бахия колганда туйи булаётган кизникида жанжал килишга одамда кандай виждон булиши керак. Опам хич нимез керемас диб йиглардилар. Отамни жахиллари чикганда бизни хароми диб сукардилар. Бу пайт бу гап ортикча эди. Опам бутунлай отамдан совиб кетди. Туйда хам хунук смслар ёзиб дилни сиёх килдилар. Туй отамсиз хам утди. Оллохга шукур кудалар яхши одамлар тушунишди. Шу пайтгача хали кам килдила диган гап чикмади. Хар доим тарбиезга рахмат дийишади. Опамни туйларидан кейин яна кочдик кейин яна хар кочганда юрагим эзилади бу саргардончилик качон тугаркина.

Ёшим 20 толади якинда. Санасам шу пайтгача 11 марта кочибмиза. Инситутда укиёлмадим. Контрактга курбимиз етмади. Якинда кочганмиз узи. Хозир ишлиман. Унака куп ойли омасамам онамга карашишга харакат кивомман . Уйимиз булмасаям хич нимасиз булсеям совчила куп келади. Кийналсеям хич кимга шу пайтга индамаганмиза шунгами базила билмидиям. Чунки онам хис кимдан кам кимидила. Узлари киймасалаям бизани кийинтирала. Бир хил кеганла хакикати эшитиб чоям ичми кетишади бир хиллани хурмати ошади. Онам бу йил узатаман дидила лекин уйлиман хози узатсала яна карз болала кейин синим бор умирлари карз тулаш билан утадику. Уни устига буринлари синганда даволатмаганла бита тараф ишламиди давления, юрак хакида этмасамам булади. Инфарктам булдила. Эзилсала оёк куллари ишиб кетади булани хаммаси отамдан коган эсталикла. Отам булса шу пайтгача хали бир марта килган ишларига афсус кимадила.

 

Этсам ишонмисила 3та кизи кочага хайдаган бу одам кори, одам окидила. Номозга чикадила. Хотинлари бор (ушанда у кеганида бизани хайдаганла) уникида турадила хози. Чунки уйга караб бомиди. Уй чукиб хароба булиб колган утган йили куриб йиглавордим. Бизани шу уйдан хайдаганлари алам килди. Хозир утда одам яшаб булмиди. Алам киладигани бизага халиям уша гап. Охиргисида чидомадим алам килди онам биза учун кийналиб олиб тирилиб юрсинладе ман хаётимизга факат ёмонли обкеган инсонга онами ёмонлатиб куйими борими тукиб солдим. Шунча пайт 2та нон кутариб кемаган отами онам хакида этвотган бухтонларига чидомадим. Хозир ёзганларим хич нимамас хатто. Хаммасини ёзсам китоб булади. Отамга гапирган гапларим тейиб кетиб мани каргаб кеттила. Ман отами хакорат кимадим 8 йил ичида биринчи марта гапирдим. Отамдан каргиш олдим. Этилачи шу хаклими? Сардор ака узиз хам бир ними диёласизми? Курмаган кунимиз колмади шу пайтгача. Лекин гаплашдик. Бизани ёмонга чикардила. Алиментдан кейин даже хали кормадимам. Шунча килганларига яраша онам хакида суякка сигмидиган гапла гапиришга нима хаклари бор? Шулага чидаб буладими?

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига   воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз мумкин.    

 Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

26-Июн-2016 03:03
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Blits   (26-Июн-2016 09:08)
Otez nima bo'gandayam yaxshi ish qimaptila... Nima qipti qizam farzandku! Dono xalqimizda ota-ona rozi Xudo rozi digan gap bor... Lekin bu holatda biror bir fikr bildirishga ojizman...

2 Lion   (26-Июн-2016 09:30)
Menin maslahatim dadais olgirga hotinlarnin lozim shtonin olip kiygizip qoyin boshqa gap aitishnin hojati yoq

3 Saisha   (26-Июн-2016 09:51)
Ujas odam oqirmush. Qanaqa odamla oqitarkin, qanaqa ota ..... hudo bor ozi korguvchi bilguvchi ...

4 Flagman   (26-Июн-2016 11:26)
Ollohdan sabr tilayman. U odamni Ota demasangiz ham bo'laveradi yoki o'ta kuchli ruhiy kasal

5 SAID   (26-Июн-2016 13:38)
Palkasini tiqib tug'dirib qo'ygan ota bo'vurmidi ota dgan so'zzi ma'nosikotta ota bo'lib nima qilib qo'yibti? Unaqa otani boridan yo'g'i yaxshi. Qarrg'ishi o'ziga ursin. toje mne ! PAPASHA

6 Талъат   (26-Июн-2016 14:09)
Tavba, tavba... Buyam Ollohning bir sinovi bölsa kerak. Nima bölsayam xudodan madad sörang. Özi odil, özi rahmon, özi xar narsani biluvchi.
Maniyam uch nafar qizim bor, Ollohga beadad shukr. Qirq bir yoshimda xudo o'g'ilniyam berdi. Farzandni yomon ko'rish mumkinligini miyamga sig'dira olmayapman.
Qizim, sizga sabr tilayman. "Otang cho'chqa bo'lsa ham, bog'lab boq"- degan gap balki shu vaziyatga aytilsa kerak.

7 Salimxon   (26-Июн-2016 15:01)
Avvalabor xalqimizda bir gap bor.. Otang kuchuk bo'lsa bog'lab boq degan. Onangiz bekorga indamay kemagan.. (Ayol kishi ulg'ayib turmush qilgach, turmush o'rtog'ini rozi qilaolsagina jannati bo'ladi deyishgan.) Kim bo'lsayam otangiz, uni pushti kamaridan bo'gansiz. Tarafini omoqchimasman ammo ota qarg'ishi juda yomon. Xozir ham kech emas. Otangizdan boring uzr so'rang. Otangiz kim va qanday yomon inson bo'lsa ham yaratgandan oladi jazosini. Sizni gaplaringiz barchasi bir tiyin.

8 DONIK_NIGMATJANOV   (26-Июн-2016 16:32)
To'risini etsam ya prosta v shokee boru shu yoshizda shuncha narsalani ko'ribsiz. Agar yaqinda 19ga to'ladigan bosez man bilan tengdoshakansiz! Agar borku mani boshimga shunaqa kunla tushganda natturi man ozimi o'ldirardim yoki usha lattachaynar otani o'ldirvorardim serozna chunki buncha narsaga sabr bardosh qilishi ozimasde borku! Siz judayam judayaam sabrli qizakansiz dalshe sabrli bo'lin dalshe tishizi tishizga qoyinde otez nma qsayam nma dsayam sabr qilin boldi bu mani shaxsiy maslahatim. Sabr tegi sariq oltinku! Allohim ozi sevgan bandalaga ko'p qiyinchili berarkan sabri yetarmikin dib sizam sabrli bolin! Allohim suygan bandalaridan bolasiz shunda☺ lekin adezga vawee qoyil qomadim boruu. Hudo hohlasa sizgayam kulgaan judayaaam kootta baxtga erishasiz. Onezga yordamchi bolib oyizi xafa qmasdan ulaga yaxwi gapirib yaxshi qiz bob yurin sizga faqat OMAD tiliman Xali Hudo hohlasa Baxtli bo'lasiz!!!

9 Oldman   (27-Июн-2016 11:23)
Yaqinda bir tanishim bilan ayollar va ochiq sochiq kiyingan qizlar haqida gaplashib qoldik. Shunda o'sha tanishim, -man ayollardan ko'pab ideallik qidirmiman va hammasiga ular aybdor dib bilmiman. Chunki ular haqiqatda ojiza, va ularni shu xolatga kelishiga biz erkaklar aybdormiz. Ota bo'lib qizimizga , aka bo'lib singlimizga va er bo'lib xotinimizga to'g'ri tarbiya bermaganimizdan hammasi...
Bu voqeani o'qib o'sha otadan juda g'azablandim. O'z ayoling bilan orelarda nimadir bo'lgan bo'lsa farzandlaringda nima ayb, o'z pushtingdan bo'lganku ular. Yoki alamini ayol zotidan va ojizalardan oladigan shunaqangi ojiz erkakmisan...
Man bu er va xotinni shaxsiy bo'gan ishlariga aralashmoqchimasman lekin farzandlar bunday qiyin axvolda qolgani va ulardan habar ham olinmagani har qanday insonni nafratini uyg'otadi.
Singlim Siz sabringizni yanayam chiroyli qiling. Allohdan ko'proq duoda bo'ling. Albatta bir qiyinchilik ortida yengillik bor. U otani Alloh o'zi xidoyatga boshlamasa, insonlar tarbiya qilishi qiyin dib o'yliman. Onangiz ham bu sinovlarga sabr qilganlari uchun albatta mukofotini oladilar.

Jamiyatda shunday ajrashgan va notinch oilalar ko'paymoqda va buni ortidan ojizalar ko'chada va qiyinchilikda qolmoqda. Bunda biz erkaklarni aybimiz kotta dib bilishimiz kerak!

(bu voqeani qanday o'qigan bo'lsam shundan kelib chiqib o'z fikrimni yozdim)

11 ledy   (27-Июн-2016 13:51)
+100

10 Темурбек   (27-Июн-2016 12:28)
Ёмон кунлар бир кун яхши булару
Ёмон одам яхши булмас хеч качон.
Сизга факат Оллох ёрдам беради. Ушбу яхши кунларда Оллохдан сурен ва албатта беради. Оллохни вадаси бор " Бандам сураса бермасам яна сураса бермасам яна сураса бермасликга хаё киламан " деган Оллохни вадаси бор синглим. Отезга жахл килиб узизга карши нотугри ишларга кул урмен бундан сиз ва онез жабр курасиз. Такдириз Худо хохласа албатта узизи кулизда. Сиз буни удалайсиз ман бунга ишонаман. Катиятли булин.

12 ledy   (27-Июн-2016 13:54)
Амаки, аммаларингиз борми? Шулар хам индашмайдими? Хеч ким йулга сололмаса у одамни яхши домлага укитиб юбориш керак. Одам бир марта дунега келади. Нега онангиз узини бунча хор килиб тутмаса...Хеч булмаса узини яхши номини деб шу одам билан курашса буладику. Угил тугмади, дегани катта гунохкор деганимаску. Отангизга угил хам керакмас шекилли аслида. Кизларини каролмаган, угил устиролмайди. sad sad sad sad sad sad

13 Gloria   (27-Июн-2016 18:04)
Ramazon oyida turibmiz, adezlaga insof so'reng, boshqa endi yomon hayollani adez haqidagi, o'chirib tasheng ichizdan.
Adezdan hecham norozi bumeng.Sog'-salomatmisiz? Oyoq-qo'lingiz butmi? Shuni o'ylang, agar adez alkash, yoki narkoman boganlarida qanaqa bup tug'ilishiz mumkinidi? Qo'lizsiz, yoki oyog'izsiz, yoki birovni ovqatlantirib qo'yishiga qarab qolish, aqlan yetishmovchilik bulishi....shularni birortasini o'zizda tasavvur qila olasizmi?Hech bomaganda shuni o'ylab adezdan ich-ichizdan rozi buling.
Oyizni hecham hafa qimeng, turmush masalasiga kelsak, kam harajatli kuyov so'reng Xudodan.Unga sizni hech narsez kere bomasin, tushunadigan bosin, uydegilariz keyinchalik qiynalmasliklari uchun.
Sabrli bo'ling.Baxt tilayman.

14 Happymother   (27-Июн-2016 23:16)
Bir voqea eshitgandim. Bir ichkillikka ruju quygan kishi ayolini kop kaltaklar ekan (Tafsilotlari bilan esimda yuq). Ularni qiz farzandi bor ekan. Qiz ulgaygan. Otani onani xorlahsshlariga chiday olmay bir kun kuchadan kirib kelib janjal boshlagan payti qanaqadir oshxona jihozi bn urgan. (Albatta sizzi bunchalik qigansiz demaoqchimasman shunchaki ota qargishi deganizga misol keltiryapman). O'sha pyatda ota qizini qargagan ekan. vaqt otib qiz turmushga chiqqan va uzini ham eriichib kaltaklar ekan. Hullas qigan ishidan pushaymon bulgan. Tugrisi yozganlarizni uqib hayratlandim. NAhot uz pushti kamaridan bulgan guldek farzandga yana qizlarga shunchalik bag'ritosh bulsa inson. Uch qizni ostirgan jannati buladi deyishadi. Alloh g'amni ham hursandchilikni ham bandasiga sinov uchun berar ekan. Ming ozor bermasin otezdan kechirim suraganiz ma'qul. Hudo holasa yaxshi niyat qiling, Allohdan surang, oldinda baxtli kunlariz kutvotti.

15 Lady   (28-Июн-2016 19:10)
Ota ming yomon bolsa ham otani norozi qilsa ham qargiw urarkan

16 Muslimka   (05-Июл-2016 13:24)
Assalomu aleykum!!!Xozir jamiyatimizda yoshlar sevishib turmush qurib lekin ko'pga bormi ajrashib ketishyapti arzimagan sabablar bilan.O'rtada bolalar tirik yetim bulib qolishmoqda.Otalar ko'pga bormi uylanib ham olishyapti,naxotki farzandi ko'ziga ko'rinmasa.Bolani uvolidan qo'rqishmidimi?To'g'ri xozir oramizda turmush o'rtog'i bula turib erini ustidan yuradigan oilasiga hiyonat qiladigan ayollar ham kam emas,lekin er xotinini ustidan yurgan erkaklar ham yo'q emas.Oilaga hiyonat qilib nima topasizlar naxot bolani uvolidan qurqmisizlar.Erkaklar ajrashib ko'pga bormi uylanib olishadi naxot bolangiz ko'z oldizdan o'tmasa.Ko'p ayollar farzandini o'ylab oila qurishmidi bolam o'gay otani qo'lida katta bo'lmasin dib,oila qurib ketadiganlari ham bor.O'rtada bola qiynaladi,Naxotki buni o'ylashmasa,otalar aliment to'liman burchimmi bajarib yuriman dib qutilib qo'ya qolishadi lekin farzandingiz ota mehrisiz katta bo'lyapti naxot farzandingiz boshqa bolalar kabi ota-onasi bag'rida kotta bo'lishga xaqqi bo'lmasa.Ertaga boshingiz bir joyga urilganida juda kech bo'ladi otalar.Qizlar bilan gaplashishga vaqt topasizlar,kafeda o'tirishga vaqt topasizlar ko'nglini ovlaysizlar,har xil sovg'alar olib berasizlar lekin farzandingizdan xabar olishga yaramaysizlar.Xozirgi zamon qizlariga ham hayron bulaman oilasidan ajrashgan bolali erkakga surishtirmasdan turmushga chiqib ketishadi,oilali erkaklar bilan yurishadi qo'rqishmidi ham ertaga shu odammi bolasini uvoli uradi xotini bolasi qaqshavotgandir dib o'ylab ham ko'rishmidi.Exxx insof bersin sizlarga.Ajrimlar kamayishini norasida bolalar uz ota-onasini bag'rida ulg'ayishini ulug' ayyom kunlari Alloximdan so'riman.Kelayotgan xayt ayyomingiz bilan!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0