Бош сахифа » 2012 » Октябрь » 5 » Ноёб концерт.. Софи Эллис Бекстор концертидан репортаж
06:07
Ноёб концерт.. Софи Эллис Бекстор концертидан репортаж

Ва нихоят 4-октябрь кунидаги учинчи тадбир: Софи Эллис Бекстор концертидан  Тамиланинг репортажи:

2012 йил 4 октябрь, йилнинг энг кутилган хафталиги...  Мода ва дизайн хафталиги бошланиши. Бу сафар у Британиялик машхур хонанда  Софи Эллис Бексторнинг ажойиб концерти билан бошланди.

Концерт  халқаро анжуманлар саройининг энг нуфузли ва замонавий концерт залида бўлиб ўтди. Бундай залга кирар эканман, мен аввало концертнинг ташкилиш ишларидаги тартиб ва диққатга эътибор бердим.  Назоратчи ва ходимлар шу қадар хушмуомала эдики, ўзига хос шинамликни сездим.  Саройнинг фойесида пойтахтимизнинг интеллегенция олами мавжланарди.

Одамларнинг бу концертга алохида тайёргарлиги менга хуш келди, демак улар  мода ва дизайн хафталигига тайёрланишган. Шу куни йиғилган оммадан гўзаллик уфуриб мода хис қилинарди. Мухит эса байрамона.

Ташриф буюрганлар ўз жойларини эгаллагач,  олқишлар хамрохлигида созандалар сахнага чиқиб, Софининг қўшиғидан мусиқани ижро қила бошлашди.

Томошабинлар  гулдурос қарсаклари билан , Ўзбекистон сахнасида  илк бора  замонавий хонанда Софи Эллис Бексторни қарши олди.  У жуда мафтункор кўринишда эди. Иккинчи қўшиқ ижросидан сўнг, у  халқ билан саломлашиб, унинг концертига ташриф учун ўзбек тилида рахмат дея миннатдорчилик хам билдирди.

Орадан бироз вақт хам ўтмай, шундоққина орқа тарафимизда ўндан зиёд ёшлар Софининг қўшиқлари садоси остида рақсга туша бошлашди. Софининг рақсбоп қўшиқлари тобора томошабинларни ўз ўринларини тарк этиб, рақсга тушишга ундай бошлади.

Сахнадаги мусиқа хамда ижро хам  100 фоиз жонли бўлишига қарамай, Софининг сахнада ўзини эркин тутиши ажаблантирди.  У жудаям ажойиб тарзда куйларди. Томошабинлар тик турган холда уни тинглай бошлади. Менимча, хамма шу онларда мен каби Софининг қўшиқларидан чин дилдан завыланди. Залдаги хаммани ўрнидан турғазадиган даражада иқтидор , вокал махорати  ва "харизма” сохиби Софини барча "Браво!”  қийқириқлари билан олқишлади!

Жонли мусиқадаги созандалар хонандага уйғунлашган холда ижро қилишарди.  Софи барча машхур хитларини ижро қилди, шу қатори Modjo гурухининг жудаям машхур  Lady қўшиғини хам... Бу онларни тасвирлаб бериш қийин. Концерт зали рақсгохга айланди. 

Халқ шу кеча Софини қўйиб юборгиси келмади ва концерт тугади хамки одамлар жойларидан қилт этмай, Софини яна "бис” (қўшимча ижро)га чорлаб  қарсаклар билан баралла олқишлаб тураверди.  Софи халқ талабини қайтара олмади ва яна сахнага қайта чиқиб учта қўшиқ ижро қилди.

Рости, бундай концертни фақатгина  стайл.уз доирасидагина учратиш мумкин холос. 

Шу куни концертга ташриф буюрган  мехмонлар орасида  Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Жахонгир Позилжонов, Зарба гурухи, Бахтиёр Рахмонов, Муножот Йўлчиева, Россиянинг театр ва кино актери   Кончаловский,  шунингдек модалар уйи  дизайнерлари  Дилдора Қосимова, Саида Амир, Влад Заманов ва бошқаларга кўзимиз тушди.

Бундай ажойиб концерт учун мода ва дизайн хафталиги, Фонд Форум ва концертни барча ташкилотчиларига  алохида миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Тамила.


 
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5397 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Tamila, Style.uz

Нравится
Барча изохлар: 11
1 brit   (05-Окт-2012 06:56) [Материал]
O bojeee Tamila kostyumidan portillab keti dvotti...!!!

2 Beauty   (05-Окт-2012 14:02) [Материал]
Tamilaga kotta rahmat reportaj uchun. flowers

3 Малыш   (05-Окт-2012 14:33) [Материал]
Ооо май год!!!Жуда бютифул кизча,я хайране лекин.....

4 Asab   (05-Окт-2012 15:20) [Материал]
Репортаж учун рахмат сенга эй дуркунгина қиз!
Хамма билетни фақат "пойтахтимизнинг интеллегенция олами" сотиб олганми дейман, уни хеч қаердан топиб бўлмади.
Видимо Сардор сизга хам билет етиб келмадими дейман :D, репортажни бу қиз қилибди.

5 RaVsHaNBeK   (05-Окт-2012 20:36) [Материал]
Tamilaxonga kotta thank you biggrin

6 Beauty   (06-Окт-2012 00:14) [Материал]
Qachon zapret bo'ganla, nimaga? sad

7 Sendiu   (06-Окт-2012 11:32) [Материал]
Tatula o'zini reklamaga boshqa narsa yoqmi?a

8 Sendiu   (06-Окт-2012 11:32) [Материал]
7 profi7717 (Кеча 18:25)
Shaxzoda matchonova zapret boganu,ha man eshitganman, Sayyodni do'sti ediya afsus

9 Yo   (06-Окт-2012 17:16) [Материал]
Тушунмадим - тепадеги биринчи расмда Софи Бексторми?

10 Kamola_5   (08-Окт-2012 11:42) [Материал]
Tamillaxon olgan rasmlardan hech narsa tushunib bo'lmaydiyu,lekin binoga haqiqatan ham gap bo'lishi mumkin emas,Sofi na sahna bezagi va na kiyim almashtirish bilan band bo'ldi faqatgina jonli ijroda kuylab berdi,ovoziga esa gap bo'lishi mumkin

11 rekket   (13-Окт-2012 23:06) [Материал]
iltimos tamila xaqida yomon gapla bo'masin Sendui

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!