06:00 Ноябрь 2016 қахрамонлари. +Видео | |
Ассаламу алайкум! Барчамизга бугунги Жума куни муборак бўлсин!
Ушбу муборак кунда 4-ноябрь кунги, шу ойнинг илк жума кунида ўтказилган "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг навбатдаги сонидан фото ва видео репортажни доимгидек хисобот тарзида тақдим этмоқдамиз.
Шоу-бизнес оламидан шу куни Ражабийлар сулоласининг устазода вакили хонанда Азиз Ражабий ташриф буюриб қон топшираётганлар ва хизматдагилар учун оғир хамда шўх қўшиқларини албатта жонли ижрода куйлаб берди. Қизиғи, у мусиқасиз куйлаган бўлса хам шифокорларни рақсга тушира олди.
Лойихамизнинг фаол иштирокчиларидан яна хонанда Шухрат Йўлдошев ва унинг маъмури Сирожиддин ташриф буюриб қон топширишди.
Айтиб ўтиш керак , Хонанда Шухрат Йўлдошев ва унинг акаси хонанда Шохруххоннинг маъмури Сирожиддин Жўраев 2012-2014йй лойихамизда энг кўп қон топширган донор сифатида алохида хурматда.
Мархамат, 2016 йил ноябрь ойининг фахрли қахрамонлари билан танишинг:
Кон топширганлар
Бар хомийлари Улугбек Сайёд фанфорумидан, Гулинур ва Гузалдан эса болалар учун печение, сок ва памперслар
Қон топширганлар билан бир қаторда шу куни лойихамизнинг иккинчи тури бўлган моддий хайрияга хам ўз хиссаларини қўшишган яхшиларга доимгидек эсдалик совғаси сифатида "Фахрли инсон" ёзуви туширилган браслетлар тантанавор равишда тақиб қўйилди.
Моддий Хайрия
Умумий сумма 4.800.000 сўм
Йиғилган қонлар доимгидек рўйхатдан ўтказилиб, хар бир қонга маълумотномалар олиниб лейкоз касаллиги билан касалланган ва қонга мухтож бўлган беморларга хужжат билан топширилди. Моддий хайрияга олинган дорилар хам мухтож беморларга рецепт асосида тарқатилди.
Суратлар муаллифи Нодира Махмудова, Баходир Матёқубов. Видео Шахло Қодирова
Келаси ой 2-декабрь куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг йил якуни сони бўлиб ўтади. Уни байрамона тарзда ўтказишда ўз хиссангизни қўшинг. Батафсил: +99894 695-21-21
Бугунги Саййид-ул-айём муборак ахли ЯХШИЛАР! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 16173 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |