Ногирон мазлума воқеаси Muhlis Minbari
Ногирон мазлума воқеаси

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

(сурат муаллиф илтимосига биноан олиб ташланди)

 

Илтимос сизга йулламокчи булган мактубимни укиб чиксангиз...5даккика вактингизни оламан... Аллох рози булсин...

 

Ассалому алейкум... Хурматли азиз ва кадирдон саховатпеша инсонлар.. Барчангизни муборак Рамазон ойи бн кутлайман!!! Барчангизнинг хонадонингиздан тинчлик хотиржамлик файзу барокат аримасин... Мактубимни ёзишим олдидан жуда хам куп уйладим кандай ёзсам экан кадирдон инсонлар мени кандай тушунар экан, гапларимни тугри кабул килар эканми деб жуда хам куп уйладим аммо Аллохнинг менга берган синовлари олдида сизга озгина такдирим хакида баён этишга жазим килдим.. Балки менинг такдирим кимларгадур (хаётидан нолидиган борига каноат килмайдиган яхшиликга ёмонлик билан жавоб берадиган баъзи бир кимсаларга) сабок булса ажаб эмас...

 

Мен хам оддий оиланинг фарзанди булганман болалигим яхши кунларга бой булган аммо такдиримга шундай кисмат ёзилган эканки мен автофалокат туфайли бир оёгимдан ажрадим..(Аллохга шукр килишим керак яшаябман)... барча синовли машакатли кунлар оёгимни йукотиб ногирон булганимдан бошланди..

Пойтахтда укидим энди факатгина укишим керак деб узимни укишга билимга йуналтирдим ногиронман бирор касбни эгаллашим керак утириб колишим керак эмас деб факат укишни уйладим.. аммо вакт караб турмас экан кизбола палохмон тош деганларидек хаётимда бир инсон пайдо булди у инсон 2йил ортимдан колмас мен эса у инсоннинг согломлиги ун эътибор каратмас эдим(бу билан соглом инсонлар ёмон дегани эмас.. хечким гулдек фарзандига нуксони бор ногиронни олиб беришни раво курмайди деб уйлар эдим) бироз вакт утгач у инсонни бир оёгингиз йук экан икки оёкингиз йук булса хам сизга уйланаман деб куз ёш тукканларини куриб юрагим эриб кетди (жудаям содда эдим йигит кишини йиглаганини курмаганман) хуллас туйимиз булиб утди такдиримни карангки турмуш уртогимни ота оналари мени мажбуран фарзандини гаплари учун олиб беришган экан..

туйимизнинг учинчи куниданок кайинотам ва кайиногам мени чулок деб юзимга гапирадиган булишди..мен эса йиглаб Аллохдан сабр сураб индамасдан юравердим озгина вакт утгач эса улар фарзандини ёнларига чакириб олар бир неча хафталаб чиллали уйда ёлгиз узим йиглаб йиглаб ухлар эдим.. турмуш уртогим келгач эса мени калтаклаб урар эди.. орадан уч ой вакт утди шу орада мен хомладор булган эдим.. бир куни турмуш уртогим жуда хам каттик урди (эрим хам охирги пайтлар эй чуллок деб мурожат кила бошлаган эди) охири нега мени урасиз мени айбим нима узи шундог хам яримта инсон булсам десам у инсон йиглади мен хам сени уришни хохламайман афсус отам ва акам хар куни мени каерларгадур олиб бориб укитишади кейин сен бн ажрашишимни талаб килишади сендан ажрамасам отам мени ок киламан деди деб йиглаб гапирдилар.. мен хам йигладим ва уларга айтдим майли ота она рози Худо рози уларнинг розилигини олинг дарахтни тепсангиз киз ёгилади уларни норози килманг дедим ва шу тарика ажралишдик...

мен турмушимдан ажралганимдан сунг мени унданда катта синовлар кутмокда экан барчасини сабр ва матонат бн енгиб утиябман.. менинг ажралишганимни эшитишган уйимдаги якинларим жанжал килишни бошлашган экан сабаби мени у уйга кайтиб боришимни хохлашмаган эканлар.. Менинг мутабар жаннати онажоним волидам менинг ёнимга келиб хунг хунг йигладилар.. Онажоним сизга нима булди майли куйинманг хаммаси яхши булади дедим.. Волидам эса кизим болажоним мен сенга бир сирни айтаман мени тугри тушунасан дедилар ва мен хечкачон кутмаган гапни гапирдилар.. Кизим мен сени чакалогингда тугирикхонадан асраб олган эдим хеч кимдан кам килмай устирдим отанг сени жуда яхши курар эди афсус оламдан утиб кетдилар мен сенга шунчалик мехр берганимдан кукрагимдан сут келиб сени ок сут бериб тарбияладим афсус кисматинг экан бир оёкдан ажралдинг сабр килдим фарзанди ногирон булган она ун бу огир эди буни караки болажоним бугун келиб хаётинг хам чиройли булмади.. аммо мен кариб колдим келинлар кулига караб колган инсонман сенинг ажрашганингни эшитган акаларинг сени уйга кайтишингни хохлашмаябди деб йигладилар.. узи айрилиг азобида кийналаётган яримта инсонга бу гаплар хам жуда каттиг зарба булди.. ва онамни кучиб куп йигладим онажон мендан рози булинг мен хеч качон бошка инсонни билмайман факатгина сиз менинг волидамсиз майли менинг уйга боришимни акаларим хохлашмаса хафа эмасман улар тинч ва бахтли яшашса мен хурсандман.. мен сизга вада бераман хеч качон юзингизни ерга каратмайман деб вада бердим...

 

шу аснода ёлгиз узим мустаккил хаётни бошкара бошладим...энди энг огир кунларим бошланди бир тарафдан уйим йук иккинчи тарафдан эса ногиронман ва хомладорман.. бир пиёла гуручни бир хафта сувга кайнатиб нонсиз оч колиб хомладор ахволим бн гуручли сув ичиб яшадим.. Аллохнинг рахми келди мен ишга жойлашиб ишлай бошладим хам укир эдим хам ишлар эдим.. Шу йусинда фарзандим дунёга келди.. фарзандим дунёга келганича 3та квартирага кучдим.. ижара уй булгани сабаб... бир яхши оккунгил мехрибон жаннати инсон Васила опа исмли (Илохим хаёт булсалар умрлари зиёда булсин жуддаям калби пок аёллар) инсоннинг уйларида яшадим.. улар менга жудаям катта ёрдам бердилар (у инсонни ёшлик килиб балки билиб билмий хафа килиб гапириб куйган булсам узр суриман Аллохдан доим у инсонга ва фарзандларига яхшиликлар тилайман Аллох рози булсин)

Ва фарзандим Аллохга шукр дунёга келди.. яна кийинчилик пайтларим келган эди.. чакалогимни ёнимга ёткизиб кечаси бн тонг отгунча 6донадан (газ печим листи 1та ва кичкина эди) сомса пиширар эдим ва эрта тонгдан фарход бозорига бориб сомсаларни сотиб сунг укишга ва ишга катнар эдим.. дам олиш кунларим макарон ковирар эдим ва бакалашкаларга чой дамлаб бозорга бир оёклаб чикиб сотар эдим.. куним шу таризда утар бир амаллаб пул топар эдим бир тарафдан укишимнинг шартномаси бир тарафдан ижара уйим, рузгорим бир амаллаб куним утар эди.. бир йил менга шартнома пулимни тулашга УзМуниверситети маркетинг булими проректри Тангиров Эргаш ака (уша пайтлар проректр эдилар..жудаям яхши ок кунгил олижаноб инсон) ва Зебинисо она фирмаси рахбари Содикжон ака 1йиллик шартнома пулимга хомийлик килиб ёрдам беришди (Аллох рози булсин).. шу таризда бакалавр ва магестиратура укишларимни 2008йилда якунладим.. уша йилларда хар бир куним азоб бн утди... уйсизлик пулсизлик мени кийнаб юборган эди..орада уй сотилмокчи булганлиги сабаб бошка ижара уйга кучиб утдим.. у ерда 5ой яшамасимдан уйдан кувиб солишди.. уйимнинг эгаси бошим очиглиги сабаб менга яхши гап гапирмадилар мен уларнинг гапларига чидай олмай узр ака яшасам квартираизга пул бериб яшаябман ортикча гап керак эмас мен сиз уйлаган аёл эмасман деганим сабаб яшаб турган уйимга коплаб семент олиб келиб тукиб ташлади чикинг уйдан деб... хамма жой кор протез оёким йук кулимда пулим йук.. эхх бунака кунлар хечкимнинг бошига тушмасин экан...

Ишхонамнинг рахбари Миразизов Атхам Абосович менга ёрдам кулини чузди (бугунги кунда у яхши инсон Президент девонхонасида ишлидилар умрлари зиёда булсин) яхши инсоннинг ёрдамлари бн бошка ижара уйга кучдим.. мана шу йусинда 15йилдурки 13та ижара уйга кучиб яшадим.. улар ичида алдаб уз манфати йулида пул ишлаш ун 1ой 2ойлик квартираларни доимий беради деб пул ундирган баъзи бир пасредник инсонлар хам бор эди (улар Аллохдан куркишмади)... Майли кисматим шундай экан аммо улар ичида менга яхшилик кулини чузган инсонлар хам булди.. (у инсонларга мендан кайтмаса Аллохдан яхшиликлар кайтсин) вактлар утаверди бир куни Чилонзор туманидаги Хамза махалласи хотин кизлар кумитасида ишлаган Мавжуда опа исмли аёл бор эдилар уларнинг ёрдамлари оркали Бир Ёкубжон ака исмли саховатпеша инсон закот сифатида оёкимга Америка протезини заказ бериб ясатириб берди ва мен протезда юра бошладим хаётимдан хурсанд эдим.. энди чиройли аёл булиб ишга бора бошладим афсус протез оёк барибир пластикдан ясалган эди шу сабаб у синди... мен яна оёк олишим керак эди оёксиз ишга бораолмас эдим кишда хассада бир оёклаб юра олмайман хуллас америка протезини заказ килдим аммо у протез киммат эди.. (узимизда хам протезлар бор аммо оёким чултог кесилганлиги сабаб дукторлар яна 1карич юкоридан кестириш керак дейишар эди)... аксига олиб яна ижара уйим сотилган бошка жойга кучиб утишим керак эди.. уй кидириб яна бир ижара уй топдим аммо бу уй киммат эди 200$(доллор) мажбурман ижара уйларнинг нархи шунака кимматлашган пайт иложсиз у уйга кучиб утдим аксига олиб протезим йук заказ килишим керак эди.. Протез оёк заказ килдим аммо пулим йук эди пулни утказишим керак эди.. Аллохга тавакал килиб бир инсондан 5минг$ карз олдим у инсон бир йил муддатга бердилар аммо устида 20%и бор эди.. мен Аллохга тавакал килган эдим..афсус.. у пулни берадиган вакт етиб келган мен паспортимнинг купиясига ёзиб берганман уз вактида кайтараман деб лавз берган эдим.. мен билан хамкасб булган опага йиглаб бор дардимни айтдим улар мени ипадромда ишлидиган уртогимда пулим бор эди угилларимга уй оламиз деб айлантираётган эдим мен сизга бериб тураман факат менга 10ойда кайтарасиз дедилар ва улар хам мендан тилхат ёздириб олдилар ва фоизли пулни кутилдим.. аммо мендан фоиз олган инсоннинг хаёти яхши бумади афсус... Эхх узи арзимаган ойлик олиб ишлайман ойлигим рузгоримга йул кирамга етади халос.. аммо ижара уйимга хам етмайди..

 

Хар ойда танишларимдан карз олиб уйимни тулаб келиябман орада фарзандим каттик касал булди бошини куп жойларга текширтириб 3ой даволатирдим узим орада операсия булиб колдим шу йусинда каризларим каризга уланиб кетди операсиям битмасдан ишга тушиб кетдим иложим йук эди яшашимиз учун курашишим керак эди.. хар куни юрганим сабаб операсиямдан йиринг чикиб огрик бериб кечалари безовта булиб чикаман.. орада фарзандим неча кунлаб овкатсиз колиб кетди Аллохимнинг менга атаган синовлари жуда хам куп экан.. карз олган инсонларим тинмай пулини сурайдилар (тугри улар уз пулини сурашиябди) уша карзларимни уйлайвериб касал булиб колдим.. хатто операсияга кирганимда Аллохдан илтижо килиб сурадим Аллохим ёлвораман улиб колмий буйнимда катта карзим бор фарзандим аро йулда колиб кетмасин деб илтижо килдим... карз олган якин инсонлар операсия булиб эндигина жонлантириш хонасидан олиб чикган пайтдаёк олдимга боришди ва кура била туриб ётган жойингизда булсада у ер бу ерга телифон килиб пул кидиринг пул зарур топиб беринг дейишди.. орада ижара уйимнинг операсия бб колганлигим сабаб пулини 2ойлик тулай олмадим уйнинг эгасига 2ойлик пулни беришим керак эдим. мажбурлигим сабаб Чилонзор тумани депутати Кулмухамедов Жасур Рафиковичга мурожат килдим.. у инсон менга бир ойлик ижара пулимни тулашимга ёрдам килдилар ва халк севган саънаткоримиз Дилдора Ниёзова дори дармонимга бироз ёрдам бериб кетдилар.. (Аллох юкорида номлари тилга олинган инсонлардан рози булишсин).. аммо карзларим жуда хам куп бу каризларимдан кандай чикиб олишни билмайабман жудаям кийналиб кетдим каерга боришни кимга мурожат килишни билмайман.. юра олмай ётган пайтим куп жойларга ёздим уй жой олиш ва моддий ёрдам тарикасида аммо куп жой бир жавобни беришди биз бюджет ташкилотмиз ёки булмаса махаллага мурожат килинг деган жавобларни беришди..мен ижара уйда яшасам... Тугри тушунаман аммо мажбурлигим сабаб ёзганман..

Мана азизларим такдирим кисматини озми купми булсада укидингиз..тугри бундан хам баттар булиши мумкин эдику деб узимга таскин бераман.. мен хам олий маълумотли зиёли инсонман юртимга уз касбим оркали озми купми уз хиссамни кушиб келмокдаман мен бундан фахрланаман.. ИнШаАллох бир кун келиб фарзандим хам Эл корига яридиган имонли, инсофли, укимишли етук инсон булишига ишонаман.. Азиз инсонлар мажбур булганимдан елкамдаги карз юки мени эгиб куйганидан, уйсиз кийналиб яшаётганим учун мажбур булиб бу такдир йулимни ёздим.. уйлайманки бу маколамни укиган инсонлар ичида Аллохнинг йулида яхшилик кила оладиган моддий ёрдам бера оладиган инсонлар бор.. Сизлардан илтимос киламан биздан ёрдамларингизни аямасангиз зора сизларнинг ёрдамингиз билан мен муаммоларимдан чикиб кетсам.. Яна бир бор барчангизни Улуг Муборак ой Рамазон ойи билан кутлайман! Доим калбларингиз мехир нурига, шодликга тулсин доим хонадонлариздан файзу барокат аримасин Доим Аллох назаридаги инсон булиб Тукист бахт ва Тукист тахт эгаси булиб Пиру Бадавлат яшанглар... "Сизнинг килган яхшилигингиз дунёни узгартирмас Аммо уша инсоннинг дунёсини узгартиради".... Аллох барчамиздан рози булсин.. Хадисларда айтилишича МАЗЛУМАларнинг дуосини АЛЛОХ ижобат этар экан.. Бу беш кунлик дунёдан олиб кетадиганимиз яхшилик экан... Барчангизга Омад тилаб Матонатли Махзун дуст.. 

Мажбур бб колганлигим сабаб ёздим... Худо холаса яхши кунлар хам келади... Аллох доим Омадизни берсин...

Зора сизни ёрдамиз бн муоммоларимдан чиксам эди...Рахмат

 

Муниса

 

Ёрдам қўлини чўзишга имкони борлар  +99894 644-67-11 рақами орқали воқеа қахрамони билан боғланишлари мумкин


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.    

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!      
 

19-Июл-2015 03:56
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Muxli   (19-Июл-2015 09:24)
Salom, Alloh barcha yaxshi insonlarga ikki dunyo saodatini bersin!
Imkon boricha yordam beramiz, Allohni o'ziga tavakkal qiling!

2 Yusufi   (19-Июл-2015 11:03)
Assalomu aleykum hamma hammaga.
Sayyod.com ana endi tög'ri voqeani yoritibsiz menimcha.
Avvalam bor alloh hammamizga rahm qilsin. Opa alloh ayollarga avratizni yopinglar degan manoda oyat bor. Namoz uqir ekansiz ma sha alloh lekin namoz kiymiz ham xato. Tor kiyimlarda uqilmaydi yana alloh bilguvchi.
Foizga pul olib chatoq qilibsiz. Ahir payg'ambarimiz aytganlarki. Sutxörlik qilgan va foizga pul berga olgan qatnashgan hammasi xor bölsin deganlarku. Bu qiyinchiliklarizga shuni ham tasiri bor.
Maslahat: agar biror ish qilmoqchi bulsayiz avval quronga va sunnatga soling.

3 Gloria   (19-Июл-2015 11:45)
Assalomu alaykum.Avvalo Alloh taolodan so'rang, o'zidan boshqa yordam berolmidi.
Keyin,opa, nega alimentga bermaysiz? Nimadan qo'rqasiz? Bolangizni otasi yordam bersa buladiku, aliment ham bolangiz rasxodlarini ko'taradi.
Ja bumasa DNK qildiring ana, turmush o'rtog'ingiz beradigan pul bolasiga, begonagamas.
unaqa yurmasdan akezladanam yordam surang, har xolda ular ham odamku.
Oyizdan so'rang,balki ozgina bulsa ham yordam qilishar.

4 elyor1988   (19-Июл-2015 14:11)
ALLOH DARDIZGA SHIFO YO'MUSHINGIZNI OSON QILSIN!!!!SAYYOD.COM ga ham raxmat weep weep weep

5 sLove   (19-Июл-2015 16:00)
Soliyev sizga vaaz oqen deyilmadi. Qolezdan kesa yordam qilen. Hammayam aqllili qiliwi biladi.

6 hurmat   (19-Июл-2015 16:09)
alloh dardingizga shifo, harakatingizga baraka, sabr, farzandingizga soglik bersin. Afsuski yurtimizda nigironlar soni kop, ayniqsa viloyatlarda sizi sharoitizdan ogirroq holatdagilar bisyor, shunga mazluma tarifi sizga nisbatan unchalik ham togri emas, ilmli ekansiz, diplomingiz bor qolaversa magistr (hozirda uncha muncha soglom qizlar ham oliygohda oqishi faqat havas bolib qolyotgani sizga sir emas). Davlat tarafidan ham nogironlarga malum miqdorda yordam ajratiladi, bolangizga ham. Bundan tashqari sobiq eringiz sizga va bolaga qonun asosida yordam berishga majbur. Qolaversa sharoitdan kelib chiqqan holda kundalik harajatlarizzi kamaytirishni avvalo ozizdan boshlash maqsadga muvofiq emasmikin ha deb kop joylarda nogironlikni pesh qilavermasdan: masalan 200$lik kvartiraga turishiz unchalik mantiqqa togri kelmayapti- toshkentda 100$ga ham yaxshi sharoitli 1 honaga tursa boladi. sizga sabr va omad tilayman.

7 EternityCK   (19-Июл-2015 20:30)
Сизга чин дилдан ачиндим. БУ муаммо бизани оиладаям бор. Мани синглим ажрашган боласи билан уйимизга келганида ота онам уятга коламиз деб синглимни сигдиришмади. Кушнилардан уялармуш??? Нега???Ахир ажрашган ПРОКАЖЕННЫЙ ми??? Еки бирортасини улдириб, пулини угирлаб кетган ярамасми??? БУ ахир такдирку, ким ажращаман деб эрга тегади? Хамма орзу ният билан, бахтли буламан деб тегадику. Нега бизани одамларимиз, менталитетимиз шунака отвратительный? Туршуми булмаган кизлар азоб чекади бизда, эркаклар эмас! эркаклар дарров бошкасини , иложи борича киз боласини топволадию бечора кизлар боласи билан итга керакмас ха итга чунки ота она ака ука деган сволочлар шу гап суз ва ярамас кушниларни деб уз жигаридан воз кечади. Ох канчалик нохаклик"!!! мани бечора синглимни онам сигдирмади уйимизга, синглингни кандай узатамиз деб, шуям энди бахонами? нима ажрашган опаси булса синглисиям ПРОКАЖЕННЫЙ ми??? МАни эрим укимишли, тушунган, куп йиллари чет елда хизмат сафрларида булган инсон, ман йиглаб дардимни айтсам шу ИНСОН котта харфлар билан езаман йук демади, дархол синглими уйимизга кучириб олиб келдик, боласиям мана котта буляпти Оллохга шукр, эрим яхши жойда ишлийди, яхши топади, узимизни боллармиизга нима оберсалар сингилими боласигям худди шундай нарсалар олиб беради. Туркияга Белекга синглимиям, боласиниям бизага кушиб олиб боришди дам олгани! Ман учун эрим буюк инсон! Илохим умрлари узок булсин! Оллох рози булсин шундай мехрибон инсондан! ота онамдан ман анча кунглим колиб кетди тугриси. Мундок келиб олиб кетай хам демайди худди шунлдай булиши керакдай. ман тушунмайман ва тушууна олмамйман бундай инсонларни. кахрамонимизга келсак, албатта ердам берамиз, ман эримга албатта айтман сиз хакингизда. Оллохга солдим сизни ота онангиз ва акаларингизни. Родной булмасангиз хам гудаклигингиздан бирга усган , ака укаларингизни мехри булмаса БУ ДАХШАТ!!! улиб кетсин шу мараз гийбатчи кушнилару, ажрашган бечора кизини сигдирмаган ота она! Норасида гудакни хаттоки рахм шафкат килишмади.! ман ичим ачиди сизга кузоаримга ешлар тулди вокеангизни укиб! минг афсус менталитетимиз шунака экан! Эй инсонлар! мана шундай булмагур тушунчаларни йук килиш сиз ва бизни кулимизда! жамиятимиз узгариши керак! нега факат ва факат аеллар кийналиши керак, ва норсаида гудаклар??? илтимос sayyod.com ижлдкорлари мани изохимни куйинглар зора орамизда мана шундай фикрловчи инсонлар укиб инсофга келиб ажрашган опа сингиллармизга бошкача куз билан мехр шафкат кузи билан карашса, уларга хам шанс беришса яна бахтли булишга
Источник: http://sayyod.com/news/nogiron_mazluma_vo_easi/2015-07-19-3696#comments

8 alex   (19-Июл-2015 21:01)
menimcha eng togri yol,erizdan aliment undirish.albatta agar u bn qonunan nikohdan otkan bolsangiz.nasib etsa hammasi yaxshi boladi.

9 Uzbekoy   (19-Июл-2015 22:33)
Qani endi pul yoqqan va pul sochgan boyvachchalar savobga qul ursa edi .. Mushkulingizni Alloh oson qilsin ..

10 павиз   (20-Июл-2015 02:04)
эй яхшилар насихатни йигиштирингларда моддий ёрдам беринглар бу аёлга

11 жамила   (20-Июл-2015 02:34)
маош ногиронлик нафакаси алимент болага нафака пули+яхшилар комаги нахот шунча пул бир сиз ва фарзандизга етмаса харажатни камайтиринг сингилжон ман 2 бола б.н 150 сом ойлигимни еткизаман тогри ижарада турмайман

12 сорахон   (20-Июл-2015 02:36)
америка протезини авайланг буни синдирсам яна саховатпешалар оберади деб умид килманг борини асранг харажатни камайтиринг режали ишлатинг пулни

13 sunami   (20-Июл-2015 08:59)
Man bu ayolni juda yaxshi taniyman. Lekin shuncha yolg'on nimaga kerak? O'sha sog'lom yigit deyayotganlari samarqandlik O'zDjTU da o'qirdi. U yigit uylanmagan faqat bu ayol bilan birga yashardi. Uydagilari yigitni uylantirmoqchi bo'lib qiz topishganda bu ayol o'sha qiz bilan uchrashib, ikki marta bolamni abort qildirganman deb aytganda qiz to'yni qaytargandi. O'sha paytlar bu ayol Chilonzor tumanida turardi. Zagssiz tug'ilgan birinchi farzandini o'sha yigitdan deganda yigit koreyaga ketib qolgan haliyam qaytmadi. Ochig'i bu ayolga rahmim kelyapti lekin yolg'on gapirish kerakmasdi. Hammaga Olloh insof bersin, Xudo suygan bandalariga sinov beradi. Sabr tilayman.

30 ledy   (21-Июл-2015 10:51)
cry cry cry cry cry cry cry

14 Nasiba   (20-Июл-2015 09:05)
Qancha extiyojiz busa Ollohdan suren Olloh uzidangina suragan bandasini yaxshi kuradi.Ollohni uzi qullasin.

15 ledy   (20-Июл-2015 10:49)
Олий маълумотли экансиз, репетиторлик килинг. Кулда берганга куш туймас дейдилар. Бировдан бир чимдим туз олсангиз хам кайтариши бор. Куринишингиздан ахволингиз яхши. Юзи косметика нималигини билмайдиган, кули кора мехнатдан бушамайдиган, интернет нималиги у ёкда турсин, смартфон нималигини билмайдиган лекин бахтли яшаётган аёллар жудаям куп. Сиз менимча моддий томонданман, ёлгизликдан кийналаяпсиз. Ака-укалар, она, эрдан узок яшаш осон булмаса керак.

16 афсона   (20-Июл-2015 10:52)
аллох шифо берсин сизни орнизга узимни куйдим сабр килиб яшай олармидим ёки...

17 ИЛХОМ   (20-Июл-2015 10:54)
Оллох мушкилигизни осон қилсин. Худо ўзини суйган бандасига шундай қийинчиликларни синаш учун берар экан.

18 ledy   (20-Июл-2015 10:57)
Эрингиздан боласи учун уй талаб килинг. Нахотки шундай замонда акалар уйга киргизмаса, эр болали хотинни куйиб юборсаю, хеч ким хабар олмаса. Агар сиз конуний никохдан утган булсангиз, бизни конунларга кура хомиладор аёлни у тугиб бола 1 ёшга кирмагунча СУД хам ажраштирмайди. Демак ЗАГСдан утмагансиз, шунга болангизгаям эрингиз томонидан ёрдам ололмасангиз керак. Нима булгандаям борига шукур килинг. Болангиз учун узингизни асранг. Биринчи марта эшитишим, кизикиб суриштирибам курдим оёк протези синиб колиши хакида. Тишникини эшитганман. Оёк протези кучли ва сифатли нарсалардан ясалади.Уни синдириб куйиш учун урушда катнашиш керак.

19 Kamron   (20-Июл-2015 13:30)
Qolindan kesa yordam ber ,qolindan kemasa bir chekada tomoshabin bogin nima qilasala shuncha gap yozib salldan yordam soradii tergovqillarin dimadikuu uyalarin musilmonsala xammen undan kora ikki ogiz soz yoz ollo yordamchiz bosin dib ......yozgan insonga ollox ozi yordam bersin sayod com birxil
Payt noxaqlilaga qarab tursihizi xisobka omasak qogan ishizga omad

20 Ягона   (20-Июл-2015 17:38)
Эй яхшилар қўлилардан келса яхшилик қилила силардан Оллох рози бўлсин.Лекин ёрдам сўраётган инсонга яна хар хил маслахатлар бришлик манимча ортиқча бу муоммо мухокама қиладиган мавзу эмас албатта.

21 Zuli   (20-Июл-2015 18:19)
энг осон иш бу маслахат бериш. Аёл жонидан утганки ёзган,нимага кере хар хил аклли гаплани, инсонни узидан утганини узи ва Аллох билади. Лекин тугри этишибди факат Аллохдан сураш керак, бандасиданмас,намозда чиройли суратда факат Узидан сурен, кутмаган жойиздан Аллох Узи еткизади ёки кимнидир сабабчи килади. Бандасидан сурасейиз ризкиззи бировлани кулига каратиб куйиб беради, Аллохдан умид килин,Узидан сурен факат, Аллох сураганни яхши куради, Узи ёрдамчи бусин Сизга, дуодаман хакизга.

22 azamlawyer   (20-Июл-2015 18:52)
бекмирза дадабоев (Кеча 20:57) синглим ёлгизликда кийналипсиз хоп десангиз манга турмушга чикинг хаммаси яхшиболади чиройликина экансиз
Источник: http://sayyod.com/news/nogiron_mazluma_vo_easi/2015-07-19-3696

Мана шу зур ечим!

23 Zuli   (20-Июл-2015 18:54)
узр расмлариззи энди куримман, намозни банда фарзлигига имон келтириб ёлгиз Аллох учун укийди, иложи борича бунака амалла хуфёна бугани яхши, чунки риёга кириб колади расмга олиб куз куз килинса...

24 xan   (20-Июл-2015 19:31)
oma men tushunmadim yo rostdur yoki yolgon bu sozlar odnaklassniki.ru da xam yuripti xammasida xar xil nomer tovba sayyod yoki bu opani adminlari bormi pul yigadigan

25 Tottenhamfan   (20-Июл-2015 20:30)
Assalomu aleykum. Internetda telegramm orqali tarqatish kere. Eng tezodamlaga yetib boradigan narsa TELEGRAMM bo'p qoldiku. Bordir bitta yarimta sahovatpesha odamla. Dollar yoqqanla, moshina tepganla qatta qoldi. Berila yordamila kankretna yordam kere bo'gan paytda

26 Oybek   (21-Июл-2015 00:50)
Nimaga xamma bu ayolga aql o'rgatadi undan ko'ra yordam qo'lini cho'zinglar.allox nasib qilgan taqdir azal bu.buni obsujdat qilish kerakmas yordam qo'lini cho'zish kerak!bizni odamlar shunaqa sal boyisang paxta quyib yaxshi tarafingni ko'rishadi.agar sal qoqilsang undoq qilmaganingda bundoq bo'lmasdi deb taxlil qilishdan nariga o'tmaydi.

27 fanoOoOo   (21-Июл-2015 00:53)
qachon manzura bn bogan suxbatii qoyaslaaa aaa angry angry angry angry angry

28 Дилдора   (21-Июл-2015 05:42)
Oybek гапизга кушиламан бу аёл маслахатмас моддий ёрдам сураябдию..... Оллох мушкулизи осон килсин.

29 Oy O. A. Э   (21-Июл-2015 06:51)
bu xotinni kòpincha ippodromda kòrardim. yuriwidan xich qiynalgan ayolga òxwamasdi lekin

31 xan   (21-Июл-2015 12:47)
YORDAM SORAMAYAPTI U BU DEVOTKANLAR OZILARDI AQILLIK BILMELAR BU OPANI OYOGI BITTA OYOGI YOQ EKAN ZATO YASHAVOTTI QARZLARDA OZI AYIBDOR BIROV EMAS UNUTMELAR BU AYOL XALI KOP YASHAYDI PULNI ESA RAK KASALI BILAN KASALLARGA OGIR OLIM BILAN OLISH VOTKANLARGA QILISH KERE MENI BIR TANISHIM BIZNESMEN EDI BANKROT BOLDI 340 MING DOLLER QARZGA KIRDI YURIPTI XAMMA QARINDOSHI KECHDI UNDAN OZI YANGI ISH BOSHLAVOTTI XALOL YIGIT EDI SHERIKDA ADASHDI NIMA DEMOQCHIMAN OSHA BOLAXAM INDAME YURIPTI INTERNETGA CHIQMADI YORDAM BERILAR DEP YO BOSHQA XULLAS BU OPANI YOZGANLARIDA MANO KORMAYAPMAN OLGAN QARZLARI QAGA KETVOTTI CHUNMADIM

32 Ikromjon   (21-Июл-2015 22:44)
Hurmatli Oy O. A. Э sizga shuni aytishni joyiz dep topdim bu ayol qayerda qanday ahvolda bo'lgani emas hozirgi vahtda yordamga muhtojligi to'g'risida yozganlar. Shunday ekan odam odamga o'hshaydi bir narsani gapirishdan avval o'ylaylik gapingiz bilan bu ayolni yolg'onchiga chiqarayapsiz chamamda bu yahshi emas.

33 инсон*   (22-Июл-2015 09:18)
Ман бу аёлни неччи йилдан буён таниман. Илтимос инсонлар хар хил гаплар билан тухмат тошини отманг. Уларнинг эрлари кашкадарёлик эди. ВА миллийни тугатганлар. Хозирги кунда афсуски каердаликлари номалум. Колаверса алимент ололмайдилар чунки туйлари буган билан конуний никохдан утишмаган уша пайт. Ижарада туришига келсак мактабда ишлидилар уша жойга якин турадилар ва квартира тайинли булиши керак ха деб кучолмайдилар.Ногиронлик пули оладилар 130000сум. Ойликлари 830000 сум. Энди уйланг квартира 200 доллор буб турган пайт бу пуллар нимагаям етади. Акалари оддий камбағал одамлар катта булиб колган фарзандлари бор канакиб ёрдам килишсин. Бу дунёда бировни коралашдан осон иш йук узи

34 shogird*   (22-Июл-2015 09:19)
Mening farishta ustozimning dardlari ko'pligini bilmagan ekanman

35 Одина*   (22-Июл-2015 09:20)
синглим
Хар хил гапларни укиб узизни кийнаманг...
Юртимизда калби мехрга тулла яхши саховатли инсонлар куп
Сиз турли гапларга кулок тутманг хамма уз каричи билан улчаб гапиришади
Арконни узок ташлаб фикрлидиганлар кам.
Насихатлардан хафа булманг ким чин калбдан яхшилик килишни истаса шахсий хаётни игволарини ёзиб утирмайди сиз ким булишиздан катий назар инсонсиз
Турли гапларни ёзиётганлар илтимос калбингизда канчалик нафрат булмасин Аллохдан куркинг.
Кимнингдур алдовларига ишониб коралаб ёзманг асл хаётни инсоннинг узигагина аён булади.
Уйлаб хайрон колдим бу сингил угирлик килмаябди факатгина ёрдам суриябди кимдур мен хакимда ёзсин демаябди биз бандалар фаришта эмасмиз барчамизда гунох бор, калби уксик инсоннинг кунглини огритиб яна бир гунох килганимиздан кура Аллохдан куркайлик.
Бу аёлнинг хаётига аралашишга бизнинг хакимиз йук. Биз факат кулимиздан келса ёрдам берайлик.
Синглим сизни танимасам хам аммо сабризга тасссанно айтаман Рахмат сизга фарзандингиз рохатини курин

36 Oy O. A. Э   (22-Июл-2015 09:33)
sunami (20-Июл-2015 08:59)
Man bu ayolni juda yaxshi taniyman. Lekin shuncha yolg'on nimaga kerak? O'sha sog'lom yigit deyayotganlari samarqandlik O'zDjTU da o'qirdi. U yigit uylanmagan faqat bu ayol bilan birga yashardi. Uydagilari yigitni uylantirmoqchi bo'lib qiz topishganda bu ayol o'sha qiz bilan uchrashib, ikki marta bolamni abort qildirganman deb aytganda qiz to'yni qaytargandi. O'sha paytlar bu ayol Chilonzor tumanida turardi. Zagssiz tug'ilgan birinchi farzandini o'sha yigitdan deganda yigit koreyaga ketib qolgan haliyam qaytmadi. Ochig'i bu ayolga rahmim kelyapti lekin yolg'on gapirish kerakmasdi. Hammaga Olloh insof bersin, Xudo suygan bandalariga sinov beradi. Sabr tilayman.

xurmatli Ikromjon buyam yolģon gapirvottimi unda?

37 Азим*   (22-Июл-2015 09:34)
Бу аёлга канчалик хавас килишимни билсангиз эди дустлар Роса Хурматим баланд менинг аёлим хам шу аёл каби фазилатли укимишли ширинсуз мехрибон булса эди.
Тугриси ипадромга борганларида кураман.
Угилларини олиб борадилар гапиришларини курсангиз хавас киласиз
Хакикий аёл

38 Доктор*   (22-Июл-2015 10:00)
Ўзимизда хам протезлар ишлаб чикилида аммо бу хаммагаям туғри келади дегани эмас. Бу аёлни тушунса булади уни оғирлигини кийинлигини ва нокулайлигини хисобга олинг. Демак аериканинг протези бу аёлга тўғри келаркан. Илтимос ёрдам килинг бу аёлга кулдан келганча

39 саи*   (22-Июл-2015 10:03)
Манимча бу аёл тилла эмас бюжитерия такканлар. Битта тилла таккан билан одам бой булиб комидию Илтимос яхши инсонлар бу аёлга ёрдам керак маслахат эмас

40 JUJU   (22-Июл-2015 11:44)
Мунисахон сизнинг дардингиз канчалар огир эканлигини тасаввур килдим. Ёрдам бериш керак!

41 tolib   (22-Июл-2015 11:59)
Ман бу опани жуда яхши танийман. Бошидан жуда куп кийинчиликлар утган. Лекин иймон этикоди жойида. Бу хатни хам мажбурлигидан ёзганига шубхам йук. Иложи борлар ёрдам берса яхши буларди.

42 Шахзода   (22-Июл-2015 12:54)
Юсуф идожсиз одам канака босаям каттан босаям бервоканига хурсан боп олади хози уша карззиям хози текинга мушук офтобга чикмаяпти хар кадамиз пул

43 muqaddas   (22-Июл-2015 13:05)
қаердан рўйхатдан ўткансиз? баъзи гаплариз ишончсиз америка протоези пулли деб ким айтди? ногиронлар муомоси билан шуғулланадига ташкилот ёки инсонларга учрашганмисиз? юқорида тўғри ёзишган Ўзбекистонда ногиронлар жуда кўп. Сизнинг ахволингиздан оғирлари хам бор.Яшаб турган махаллангиз оқсоқолига ва тсжларга учранг арзонроқ уйлардан топиб беришади. ортопедик техник воситалари бепул берилади.бунга хомийларни овора қилиш шартмас.хокимиятга боринг квартирний отдела ногиронларга уй жой масаласида имтиёзлар бор. худди шуёзганингиздек тушунтириг улар ёрдам беради.ўқитувчи экансиз ойлик маошингиз хам яхшигина. билмасдан ёзманглар ногиронлага энг кам ногиронлик нафақфаси 231000 сўм.бу аниқ.ман не не ногиронларни биламан ўта оғир ахволда.хатто уйида оддий палоси йўқларни кўрдим.олий маълумотли экансиз ақл ва қонун билан иш тутинг кам бўлмисиз. ундан кейин сизни боқиб олган оилада хам сизни хаққингиз бор.Яъни меросхўрсиз. улар хам хақингизни беришса анча ўзингизни ўнглаб оласиз.

44 Hayrullo   (22-Июл-2015 13:28)
Қўлимиздан келса ёрдам берайлик, келмаса танқид ёки бўхтон қилмайлик. Биз ҳам бир бандамиз. Бир донишманд айтган экан "қўлингдан келса яхшилик қил, яхшилик қилиш қўлингдан келмаса хеч бўлмаганда ёмонлик қилма".

45 Musofir   (22-Июл-2015 14:52)
Azizlar o'qishni bilganlarga har bir inson taqdiri bir kitobdir,,, bu ayolnig achchiq taqdirini o'qigan odamzodning ko'zidan yosh-otish bo'lib oqadiku.... Ey bazi insonlar moddiy yordam bera olmasangiz qaltiz so'zlardan ko'ra bir hovuch shirin duoingizni ayamang!!
**singlim nogiron bo'la turib, bir butun odamdan ham ortiq g'ayratli va shijoatli ekanligizga "ofarin"-degim keldi,,, oliy ziyoli ekansiz, InshAllah oyning 15 qorong'u 15 yog'du bilan,siz yaratgandan hech noumid bo'lmang , farzandingiz sog'-salomat unib- ulg'ayib nogiron joningizga oro kirishini yaratgandan iltijoim zora siz uchun kichik bir ma'naviy yordam bo'la olar degan umiddaman,,,!

46 SmartDent   (22-Июл-2015 16:47)
Бу маколани суратингизсиз укиганимда,балки бунака хулоса кемасидим,кеча суратиззи куриб ,маколани укиб ,тугриси моддий тарафлама кийналган аелга сизни умууман ухшатмадим.Кошларрр татуаж еки камида расстушовка..юзлариз пилинг курганман диб турибдиде..канийди бу муолажалар арзонга килинса,яна бориб обновить кими куринчи, куринишиз кай холга келаркин..Тугри, ярашган,лекин курпага караб оек узатиш керемикааан дийманде,узи карзга кириб етган бусез хеч бумаса шуладан узиззи тиймисмииии???майли нархини езми куяколдим улани,купчили билсаям кере.Бу изохимми укиб,йук!!!хаммаси узиммики дийишиз табиий(узи хозир хамма шунака табииий ,контурли кошла бн тугилвотти))),лекин сочлариз обесцветили меняяяя дивоттию)хамманиям курби етмидиде тугриси сочларини шу куринишда ушлаб юриш,узимам сочимми тараб,чиройли булдим диб кетураманде туриси))шунакалага пулимми кизганиб..кискаси карзи бор аел,бунака куринишда юриши жудаям кийин.Кейин яна битта нарсаде,намоз укивотган суратизам бориди кеча,уша татуажжими расстушовканими намозхон аелла килдирмидиде,сабабини жудаям яхши билсез кере,агар ростанам намозхон бусез..Инсоф хаммани узига берсин,хулоса узиздан синглим..

47 Anora   (22-Июл-2015 17:14)
SmartDent гапизга кошиламан smile

48 ledy   (22-Июл-2015 17:45)
Нега 1 йил олдин заказ килинган протез хали куйилмаган?

49 ledy   (23-Июл-2015 10:14)
42 инсон*,
43 shogird*,
44 Одина*,
46 Азим*,
47 Доктор* ,
48 саи*
Хурматли модератор Бегзод ака! Шуларни IP адресини текшириб куринг. Хаммаси битта одам чикади. Оркасига куйилган юлдузчаси айтиб турибди.

50 журналист   (23-Июл-2015 11:31)
ИЛТИМОС БУНИ УКИНГ АЗИЗЛАР АЁЛНИНГ УЙИДАГИ МУЛОКАТ..
Ассалому алейкум
Хурматли дустлар..мен бу аёлга ёзилаётган барча коментларни укидим ва кизикдим хамда телифон ракамларини суриштириб топиб ёнларига бордим. Тугри бу аёл билан сухбат курсангиз хавас киласиз хакикатдан Олий маълумотли сариштали аёл эканлар. Тугри автофалокат туфайли кошини бир тарафи йук булиб кетганлиги сабаб кошини 2007йилда курсдош дугоналари кистови билан 28минг сумга чиздирганлигини айтдилар.. аммо баъзилар айтганидег юзлари плинг эмас мен у уйга тасодиф кириб бордим борган махалим Пешин номози пайти булганлиги сабаб уларни бироз кутдим сабаб номоз укиётган пайтига борибман. Уларнинг оппок либос кийиб номоз укишларини куриб хавас килдим. Аёлнинг юзи жудаям истарали нурли экан. Аёл бошидан утган барча вокеаларни сузлаб бердилар. Бир нарсага аниклик киритиб утиб кетсам уларнинг фарзандларининг ёши 13ёш экан. Жудаям акиллик фарзанд тарбияни чиройли берган.Протез оёки бор экан опчикиб курсатди факат аяб юраман деди..Бизда хам протезлар бор жуда яхши ишланади аммо менинг оёгим чулток кесилганлиги сабаб дукторлар оёкингни бир карич юкоридан кессак кейин яхши протез мослаштириб берамиз дейишган шу сабаб мен Америка протезини бюртма килдим дейди.Ногронлик нафакам 136минг сум сабаби 3гурух ногирониман ишлаганим сабаб ойлик маошим 8юзминг дди..Аммо ижара пулим 200доллор бугунги кунда 200доллор пул хам 880-890минг сумга айланади.буш утирмиман харакат килар эдим репетиторлик килар эдим аммо апрелда операсиямдан сунг бироз чарчадим куп утириш мумкин эмас.
Аллох узи гувох кимни такдири кандайлигини калбидан нима кечаётганлигини билади. Узр опа мен факат ёрдам сураган эдим аммо баъзи инсонлар афти ангоримга караб гапиришибди. Инсон узига караб юрса гунохми. Нахотки ёзиётган аёлларимиз буни тушинишмаса мен хам давлат ишида ишлиман Аллохга шукр юртимга ногирон булсамда озми купми фойдам тегиётганлигидан хурсандман.
Аммо онсон тутганлар билиб билмий ёзиётган гапларини уйлаб ёзишса булар эди Калби ярим инсоннинг дилини огритган инсонларнинг бири икки бумиди..Бу дунё уткинчи яхшилик килиш кулингдан келмадими ёмонлик хам килма. Узим хам Юрилическини битирганман бир неча йил фукоролик судида ишлаганман. Юкорида тушунмовчилик булиб менга насихат берган инсонларга бир гапим бор мен хам конуний тарафлама узимга оид булган керакли маълумотларни биламан ва доим изланаман. Нима булганда хам менга турли отилган тошлар булса хам мен хеч кимдан хафа эмасман хеч булмаса ёзганларимни укиб чикишгани учун рахмат айтаман. Айтишадию Гадонинг душмани гадо булади деб..Мен энди машхур инсонларни ортидаги миш мишларни уларга тассанно айтаман юрагингизга бардошингизга КОЙИЛ. Илтимос Юртимнинг угил кизларию опа акаларим бир гапни ёзишдан аввал уйланг бу гап бу инсонга ёмонлик олиб келмасмикан деб. Бир гап ун инсон узига касд килиб куйиши мумкин.
Хар бир гапингизни укиганимда кечалари ноламни Аллох куриб ди..биз шайтон эмас бандамиз. Фаришталарни хам ёмон курадиган шайтон булар экан..
Опа сизга хам рахмат шунчали махалла раисим ва нозирни етаклаб келганизга...деб гапларини якунлади синглимиз..Афсус мен журналистлигимга бориб турли гапларни укиб бу аёлнинг уйига борганимдан афсусландим ва хатоимдан уялдим..
Хурматли инсонлар ортидан тош отишимиздан аввал уйлаб курайлик эртага бир кун бундай кундан огири бошимизга тушса нима килар эдик..
Ёрдам бериш кулиздан келмаса факат дуо килинг етади Бир кун дустинг душманинга Душманг эса дустинга айланиши мумкин...
Хулоса чикариш сиз азизлардан.

56 ledy   (25-Июл-2015 23:05)
Опамиз протез заказ оформления килинган когоз ва пул туланган чекни суратини куйса кечирим сурайман шахсан. (Ташлаб юборилмагандир, киммат нарсаларни гарантия мухлати билан беради, хеч булмаса шу саклангандир.)Опамиз хатда УЗ миллий Университет хакида гапирган, Энди Юридическийни битирган булиб чикяпти. Майли каерда укиган булсаям, балки Миллийни Юридик факултети хакидадир. Сиз Журналист экансиз, опамиз юрист эканлар. ЖУрналист ва Юристни иши аник далиллар ва исботлар билан ишлаш. Сизлар яна курук гаплардан кетаяпсизлар. Стил бир хилда. Мана протез, мана чек деб сищзам суратлар билан куйиб хаммани огзини ёпмайсизмиди, уялиб колмаймизми? Курук гаплар билан журналист сифатида репортаж тайёрлабсиз, хеч булмаса исми фамилиянгиз бордир.

51 danyorabdullayev   (23-Июл-2015 14:35)
ledy töri aytdiz xamasi bitta odam men xam shubxalanyapman

1-50 51-63
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 50
Мехмонлар: 50
Рўйхатдагилардан: 0