05:23 Адхам Солиев ва Саъдулла Абдуллаев билан қизғин бахс! Видео | |
Видео ва матн кўринишида.
Адхам
Солиев концерти олдидан концерт
репетиция жараёнидан репортаж тайёрлаш мақсадида таклиф этилган жойга бордик. Репетиция жараёни биз кутгандек сахнада иштирок этадиган ижодий жамоа билан эмас, офисда сахна орти ижодкорлари билан бўлаётган экан. Офисга кириб борганимизда, бизни Адхам Солиев ва концерт Режиссер Саъдулла Абдуллаев кутиб олишди. Sayyod: Сиз концертни тайёрлашга киришишдан олдин қўшиқчининг репертуаридан келиб чиқиб тайёрлайсизми ёки ўзингизни ўзгача фишкаларингиз борми ? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Аввало, қўшиқларни эшитиб кўрамиз. Хар битта хонанда
ўзича қўшиқ ёзади. Концерт шундай бўлиши керакки, вақти келганида одамни
кулдириши, вақти келганида йиғлатиши керак.
Агар бир хил йўналишда, шўх ёки сокин, ёки Адхамни йўналиши – фольклор
бўлса, томошабин зерикиб қолади. Мени режиссурамда турфа хилликни қўллаш бор.
Чет эл қўшиқлари бўлиши мумкин, ривоятлар мисол учун, одамларни ўйлантириши хам
керак. Хар бир менга келган хонандага унинг репертуарини кўриб, қўшиш керак
бўлган ёки олиб ташлаш керак бўлган қўшиқлар
хақида маслахат бераман. Хар хил ғоялар ўртага ташланади ва энг яхши ва
мосини танлаб, тайёргарликни бошлаймиз. Sayyod: 3 маротаба концертни биргаликда
тайёрлаяпмиз дедингиз, бу йилги концерт аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?
Ёки булар хаммаси концертгача сир қоладими? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Ўзгаришлар бўлади албатта, буни томошабинлар айта
олади кўпроқ. Биз эътиборни экранга беряпмиз бу йил. Олдинги концертларда хам
экран бўлган, лекин бу даражадаги техника йўқ эди. Чироқлар ва экранга катта
эътибор.. Хозир шундай шароит бор, Ўзбекистонга хам кириб келди бундай
техникалар. Бутун сахнани экран билан тўлдириш ва шу экран орқали хар бир
қўшиққа алохида декорация хам шу экранда бўлади. Авваллари битта катта
декорация қурардик ва шу бўйича тураверарди. Битта декорацияни одамлар бошида
кўради ва шу турганича одамни зериктиради хам, экран ёрдамида эса умуман
бошқача. Одамни зериктирмайди. Биз хам харакат
қиляпмиз хар битта қўшиққа ўзига хос ёндошишга. Sayyod: Концертга шундай декорациялара
керак деб ўйлайсизми? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Керак. Мисол учун, чет эл хонандалари келишади. Киркоров, Аллегрова ... ваув деймиз. Уларни
Россияда берган концертларини кўрамиз, биламиз. Бизда концертини беради, ўзим
хам тушганман, лекин уларни ўша Россиядагидек холатда кўрмайман. Чунки
шароитларимиз бошқа бошқа. Ўша айтилаётган қўшиғини нима биландур кўрсатиб ё
ёритиб бериб туриши керак. Sayyod: Мен бу фикрни маъқулламайман.
Иброхим Тотлисас келганида, ўша декорацияларсиз хаммани гипноз қилиб
тура олди охиригача. Бизда хозир
танлашга тўғри келяпти, ё шоу билан ушлаб туриш сизнинг фикрингиз бўйича айтсам, ёки иқтидори
бўлса, ўзи ушлаб тура олиши керак бўлиб қоляпти. Шу гаплардан келиб чиқиб,
Адхам Солиев хақида сизга саволим: Адхамга шоу керакми? Ё у ўз иқтидори билан ушлаб тура оладими?
Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Мен керак деб ўйлайман. Бу замон талаби. Тотлисас у
жахон юлдузи, у шунчаки кўчада юрса хам одамлар талаб кетишади. Қаерда юрса хам
шундай бўлади. Шундан келиб чиқиш керак қолганини хам. Тўғри, унга керакмас
декорация. Биздаги концертлар бошқа. Биздаги юлдузлар бошқа. Адхам Солиев
Тошкентда бемалол юрар, лекин у қайсидир қишлоққа борса, худди Тошкентга Тотлисас келгандай бўлади. Дастхат оламан деб талаб кетишган,
одамларнинг орасидан аранг олиб чиқиб олган пайтларимиз бўлганди. Шу
нарсалардан келиб чиққан холда декорация, одамларни қизиқтириб, ушлаб турадиган
нарсалар керак. Sayyod: Адхам сизга
савол. Саволни сизни бизга таниш бўлган қўшиқлариздан келиб чиқган холда
бераман. "Қашқадарёдан Сурхандарёга” деган қўшиғингиз хит бўлди. Кўпчилик санаткорлар барибир пойтахтда ижод
килади, машхурликни хам пойтахтдан кўради.
Пойтахт хақида хам қўшиқ бўладими? Адхам
Солиев: Энди нима десам бўлади, саволни тагида шундай маьноси
борки, сиз Тошкентда яшайсиз тўғрими?
"Нима учун Тошкентда яшаб туриб Тошкент хақида қўшиқ айтмагансиз” деган саволда шунақами? Sayyod:
Қанақа тушунган бўлсангиз шунақа жавоб беринг. Адхам
Солиев: Нима дисам бўлади, масалан Тошкент хақида қўшиқ куйлашни хали ўйлаб курмаганман. Мана сиз
айтганиздан кейин ўйлаб
қоляпман
Тошкент хақида
қўшиқ айтмаган эканман деб. Лекин хақиқатдан хам айтганингиздек мана шу Тошкентда яшаймиз,
масалан мен хар доим мана шуни назарда
тутаманки репетитсиямиз жараёнида хам Қашқадарё билан
Сурхандарёга кўп урғу берманглар дейман. Истиқлол санъат саройи пойтахтда
Ўзбекистонга тегишли. Масалан факат Қашқадарё билан Сурхандарёга буриб бўлмайди
мавзуни. Биринчидан: Чунки хар хил миллат бўлиши мумкун, Тожик, Ўзбек, Қозоқ хар
хил миллат бўлиши мумкин. Иккинчидан: Ўзбекистон хақида куйлаганмиз Тошкент
хақида куйламаганмиз, Ўзбекистон хақида хам 3-4 та қўшиқларим бор. Менда шундай
фикрки, шундай пайтлар бўладики тўйларга борганимда одамлар ўйнайди Ўзбекистон
қўшиғимга. Ўзбекистон қўшиғим фақат концертларда эмас, хамма ерда, тўйга борсам
хам Ўзбекистон хақидаги қўшиғимни айтаман. Тўйларда бошка санаткорларнинг
Ўзбекистон хақидаги қўшиқларига одамлар Ўйнамаслиги мумкин, лекин мени
Узбекистон хақида айтган қўшиқларим хаммаси ўйинқароқ. Узбекистон хақида қўшиқ
тайёрлайман, ўйнасин дейман одамларни хаммаси, менда шундай фикр. Лекин Тошкент
мавзусига хали етиб келганим йўқ. Sayyod: Тошкентда яшаганим учун
бермадим бу саволни. Кўп машхур хонандаларимизга машхурликни Тошкент беради барибир.
Тошкентга келишади, шу ерда машхурликка эришишади, лекин Тошкент деб айтганлар кам. Масалан, Мухриддин Холиқов,
Ялла гурухи "Тошканим
онам” ва яна бир нечта хонандалар, лекин кам. Сизда хам мана шундай мақсад борми
бошқалардан ажралиб чиқиш, Тошкент хақида куйлаш? Адхам Солиев: Хозир шундай кўшиқ тайёрлаганмиз, бу қўшиқ беш ярим
минутдан иборат ривоят. Бу туғилгандан мана хозирги кунгача бўлган қўшиқ. Шу қўшиқни сахнада эфир учун ўзимиз
оддий қилиб кадрлар йиғдик. Ёшликда қўшиқ айтган жойлари бор, тўйларда доира
чалган жойлари бор, сиз берган саволингизга жавоб мана шу қўшиқда бор. Тўғрисини
айтсам, Москвага борганда телефонларда
ешитдим бу қўшиқни. Трақаб
кетибди. Қўшиқни ичида мусофирлик жойлари хам бор, ота онадан узоқда яшаб, ота
онасини олдига вақтида кўришга бора олмаётганлиги, онаси ўғлига "ўглим сен
катта одам бўлиб кетиб қолдинг, мен сени хар куни олдимга келишингни
хохламайман, сени ишинг кўп ташвишларинг кўп. Ўзинг кела олмасанг хам
фарзандларингни юбор олдимга” деган сўзлари бор. Ўзимни хаётимдан келиб чиқган
холда ёзилган бу сўзларни. ( қўшиқ ва клип , видеосухбат турида бор) Sayyod: ТВМда битта клипиз яхши айланди
(Яққу-яқ) хорижда олинган . Адашмасам устига бошқача сўз
қўйилиб, Халқ қўшиғи "Яллама ёрим”дан олинганми? Адхам Солиев: Йўқ бу халқ қўшиғи, уни фақат мен сўзини ўзгартирганман. Яллама
ёримга умуман алоқаси йўқ бу қўшиқни. Яллама ёрим у бошқа йўналишдаги қўшиқ. Фолъклёр
шунақаки, фолъклёрдан сиз қандай фойдаланишингизга боғлиқ. У ўша "Яққу-яққу” деган сўз бу ўша
куплетдан бир бирига ўтиб берадиган нарса у. Аслида бу қўшиқ Мухаббат деган
қизга аталган, (куйлайди) "Мухаббатжон, Мухаббат, қайтмаслигинг биламан...” . Яққу
– яққу”ни аслида кўп қўшиққа, ўша "Яллама ёрим”га хам қўллаш мумкин, бировлар
бошқа қўшиққа хам қўллайди. Шундай фойдаланилса бўлади. Базада кўп бундай сўзлар хам, улардан сиз қандай
фойдаланишизда хамма гап. Sayyod: Яққу-яққу нима дегани узи? Адхам Солиев: У аслида хеч нарса эмас, бирорта маънони
билдирмайди. Sayyod: У фолъклёрдаги узига хос бир
сўзми? Адхам Солиев: Ха, ўша пайтда бу жамоа айтадику ушандай. Масалан
Сайёра Қозиева чиқарди "Шалола”
ансамбилида. Ўша ансамбилда бу жамоа бўлиб айтилганда. Жамоа сўзини, темпларга
тушишга хамма нарсани жамоа улар билан хамнафас
куйлаган. Бу хамма фолъклёрда жамоа бўлиб куйланганда хаммасида бор нарса.
Масалан, Хоразмни, Бухорони фолъклёрда бор нарса бу. Sayyod: Сиз ўзи хаётда фақат
ижодкормисиз ёки бизнесингиз хам борми? Адхам Солиев: Мен хаётда ижодкорман. Sayyod: Ёшликдан ижод қилиб..? Адхам Солиев: Ижодкорман лекин кўпчилик мени бизнесмен деб
ўйлайди, лекин билмайман нега. Sayyod: Балким бордир қандайдир
бизнесингиз? Кўпчилик санаткорларда борку бизнеси. Адхам Солиев: Бизнесим бор лекин мен бизнесмен эмасман. Sayyod: Яъни бизнесни орқасидан
санъатга кирмагансиз, лекин санъат орқасидан бизнес бошлагансиз? Адхам Солиев: Шунақа. Sayyod: Демак, Карловы варыдаги уйингиз
хам санъатингиз орқали? Адхам Солиев: Карловы варыда? Карловы
Варыда уйим йўқ.(кулиб
юборади) Мен Карловы варыга бориб тураман. Соғлиғим билан муаммо борлиги
туфайли менга Карловы варынинг сувини тавсия қилишган. Мана хозир 5 йил бўлди,
5 йилдан бери бориб сувидан ичиб келаман, ёрдам беради. Sayyod: Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммо
жиддий эмасми? Адхам Солиев: Йўқ жиддий эмас. Жиддий бўлганида сув тасир
қилармиди?(кулиб юборади) Sayyod: Сизни яна бир қанча исмлар
борасида, асосан исмли қушиқ айтади
дейишади. Бу сафар хали хич кимга тақдим қилинмаган, концертда премьера
қилиниши кутилаётган исмли қўшиқ борми? Адхам Солиев: Мен исмлар хақида қўшиқ айтган эдим, кўпчилик
санаткорлар исмлар қўшиб қўшиқ айтадиган бўлишди, шунинг учун энди мен
хайвонлар хақида қўшиқ айтмоқчиман(кулиб). Концертда 1-2 та қизларнинг номига
хам бор қўшиқлар. Лекин кўп эътибор улар тарафга қаратилмаган. Sayyod: (Саъдулла Абдуллаевга) Кўпчилик санаткорлар Қашқадарё
Сурхандарёдан келган бўлса, фақат ўша йўналишда қўшиқ куйлашади , ижодда ўзгартириш
қилишмайди. Нима деб ўйлайсиз, Адхамнинг овозига балким бошқа йўналиш хам мос
тушган бўлармиди? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Фикрингизга қўшиламан, агар битта санаткор фақат фолъклёр
айтаверса уни синдириб эстрадний ёки умуман бошқа йўналиш билан олиб чиқишга харакат қилишимиз керак.
Агар хаммаси фақат фолъклёр бўлиб қолса бу концерт бўмийди. Агарда концертда
20% фольклёр ёқадиган одамлар ўтирса , улар бошқа йўналишда хам қўшиқ эшитишни
хохлашади.. Шунинг учун фолъклёр кўпайиб кетаяпти деб биз хар хил йўналишда қўшиқ
тайёрлаяпмиз. Масалан, "Энди кет” деб номланган бир оғир дардли қўшиқ бор, унга
балет кўринишида сахна кўриниши қиляпмиз. Яна ”Она” хақида хам бир шўх қўшиқ
ёздик,кўп Она хақидаги қўшиқларни эшитсак юрагимиз эзилиб кўзимизга ёш келади,
биз эса оналаримизни йиғлатмасдан аксинча бутун залда ўтирган оналарни рақсга
чорламоқчимиз. Хар доим
қандайдир янгилик қилишга харакат қиламиз, лекин кўп нарсани ўзим қилиб
бўлганман. Адхамда хам битта Этюд қилинг деди, лекин уни ўйлаяпманда битта
фикр. Масалан, Озодбек Назарбековда қилганман
у нарсани. Одам ўзи қилган нарсасини қайтаргиси келмас эканда. Sayyod: Сиз ўзиз дийсиз, аудитория хар
хилку, ман масалан Озодбекни ижодини кузатмай кўрмаган бўлсам, шундайлар кўпку. Адхам концертига тушадиган
одам Озодбекка тушмаган бўлиши мумкинку. Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Бўлиши мумкин, лекин ман ўзимни қайтара олмайман.
Шунинг учун бошқа йўналиш бўйича кўрсатишга харакат қиляпман. Sayyod: Лекин маъно жихатдан бошқа бўладику Режиссер
Саъдулла Абдуллаев: Тўғри,
хамма гапларингиз тўғри, аммо бу ерда мен ўзим турибманку, ўзимга қарши чиқа
олмайман. Sayyod: Тайёрлаётган нарсангизни
аудиториядан келиб чиқиб қиласизми? Масалан Адхам Солиевни аудиториясидан келиб
чиқсак , ўша концертда ўтирган неччи фоиз одам тушунади деб ўйлайсиз
таёрланаётган балетни. Яъни неччи
фоизига ёқади дейлик, тушунади эмас,
неччи фоизига ёқаркин балет? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Театр тарбиялайди одамларни, агар бундан келиб
чиқадиган бўлсак концерт хам тарбиялаши керак бўлади. Шунда хам биз концертнинг
бошидан охиригача балет қўяётганимиз йўқ, уч дақиқалик нарсани балет кўринишида
кўрсатяпмиз. Масалан, мен одамларга билет бераманде бориб кўриб "ман умуман
концертлани ёмон курар эдим, тушмас эдим. Лекин бир мартта тушиб энди концертга
тушадиган бўлиб қолдим” дейишади. Биз одамларни тарбиялашимиз керак хамма
йўналиш бўйича. У ерда фолъклёр хам бор, классика, эстрада йўналиши.. "Комедиуз”
ва "Хандалак” жамоаларини чиқиши хам бор.. Шунинг учун хар хил турдаги концерт
қилиш керак. Ботир Қодировни
хам концертини кўрган бўлсангиз , у бола мани эшитти, нима қиласан десам хоп
диб хаммасини қилди. концерт турли хил кўринишда қизиқ бўлди. Гулсанам
Мамазоитова билан неччи йилдан бери бирга концерт қиламиз. Г Мамазоитова
олдимга келиб манга хам шунақа концерт қилиб беринг деди. "Сан этасанми ман
этган нарсаларни?” дедим. Уни айтгин десам йўқ дейсан бунисини йўқ дейсан, сан
фақат "Бошимда ипак рўмолинг”, Ўсмалар қўйсам тегар қошимга”, "Ажаб ажаб”
шундан уёғига ўтмайдиган бўлиб қолдинг дедим. Шунинг учун Гулсанамдан чарчаб
кетаман, хар сафар бир хил концерт қўйишдан, бир хил дастур кетаверади. Ботир
Кодиров келиб қолувди, ўйлаб қўйган ғояларимни этдим. Эронча этасанми? –Этаман.
Русча этасанми? -Этаман. Грекча этасанми? – Этаман диди. Хаммасини эттиде турли
хил концерт бўлди. Шунинг учун Адхамда хам битта янгилик қўшдик хиндча. Sayyod:
концертда неччи фоиз, нечта қўшиқ жонли куйланади? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Жонли ижро этиши мумкин, лекин мен ўзим қаршиман
этишига, лекин битта қўшиғи жонли айтилиши керак. Sayyod: Қаршиман деганда, Сиз Адхам Солиев жонли куйлашига қаршимисиз ёки умуман..? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Йўқ фақат шу концертда, битта қўшиқ жонли айтилади. Бу
концерт композициясига тўғри келмайди. Мисол учун охирги Гулсанамни концертини
мен ўзим кўрганим йўқ, дастур устида ишламагандим. Лекин концертга тушиб
келганлар айтишди жонли ижро дейилган хамма нарса фонограммадек бўлиб қолибти
дейишди. Жонли ижро ундай бўлиши керак эмас дейишди, бу фикрга мен тўғри деб
қарадим. Жонли ижро вақти келганда таппа тўхташи керак, у ерда тўхталмаяптида,
репетицияда қандай айтилган бўлса шундай давом этаяпти. Чунки тўхтаса худди
раққосалар ўйнай олмайдигандек. Раққосалар ўйнаши керак ёки экранда кетиши
керак деб жонли айтиляпти. Хозир Озодбек Назарбековда хам 100% жонли ижро дейишди,
Хаммасини жонли айтаман деяпти, лекин бир иккита фонограмма бўлади деяпти. Озодбекда фонограмма бўлиши керак дейишимга сабаб, унда хам шоу тарафлама керак
бўлади, экрандаги ғоя учун. Шоу учун
керак бўлгани сабаб, 2-3та қўшиқ фонограммада бўлишини сўраяпман. Sayyod: Тушуняпсизми, хонандаларга
қараганда жонли ижро хақида талабни сиздан қилинади, сиздан келиб чиқишга тўғри
келаркан кўп нарса . Нима учун Ўзбекнаво
"Марди майдон” жонли ижрони тарғибот этиб, халқ хам шуни сўраётган бир пайтда
нима учун дастур постановкасида жонли ижрога урғу
бермайсиз? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Мен айнан хонанданинг ўзини дастуридан келиб чиқиб сахналаштираман, бу
концертларни сахналаштириш менга келгунигача аниқ бўлиб бўлган фонограммалиги
ёки жонли бўлиши. Агар бошида келиб менга "юз фоиз жонли айтаман” деганида эди,
мен шу бўйича ишлардим. Чунки мен ёлланган ишчи хисобланаман. Мен хеч қачон
келган мижозга шарт қўймайман "йўқ, жонли” ёки фонограмма айтасан деб. Sayyod: Ўша жонли
ижродаги концерт учунам шоу қилиб бера оласизми? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Қиберамиз. Ўшандан келиб чиқиб қилинади. Хеч кимни мажбурламайман,
шунчаки таклиф қиламан қолгани шунга қараб. Sayyod: Четдан бахо берадиган одам
сифатида бир фикр берингчи, Адхам Солиев жонли ижрода концерт бера олармиди? Режиссер Саъдулла Абдуллаев: (Кулади) Буни овозида давленияси бор, бир тўйда
кўрдим. Бемалол жонли ижрода концерт
бера олади. (А.Солиевга қараб) Нега жонли ижрода концерт бермайсан Адхам? Адхам Солиев: Жонли ижрода концерт бериш учун хар тарафлама
талабга жавоб бериш керак бўлади.
Масалан, Озодбек Назарбеков жонли бериши мумкин, бунинг сабаби у концертга Ўзбекистондаги энг кучли операторларнинг 10тасини олиб келиш
қўлидан келади. Sayyod: Нега сиз олиб келолмайсиз? Адхам Солиев: Мени кучим етмаслиги мумкин... (ўйланиб) мисол учун. Sayyod: Энди Озодбек билан
тенглаштиравериш хам бўлмайдиде... Адхам Солиев: Озодбек билан тенглаштираётганим йўқ, айнан Озодбек
хақида гап очилгани учун гапиряпман мисол қилиб.
Sayyod: Жонли ижро унгача хам кўп
санъаткорлар берган, ундан кейин хам бўлади.. Мана хозирги кунларда Шохжахон
Жўраев концерт беряпти масалан. Адхам Солиев: Мана яқинда "Тасвир”
газетасига интервью бердим.
Газетадагилар савол беришяпти, Гулсанам
Мамазоитова жонли концерт беряпти, хабарингиз борми деб. Мен "Ха хабарим бор,
лекин нега бу нарсани менга вахимали
даражада айтаяпсиз” деб жавоб бердим. Гулсанам худди бирон маротаба хам жонли
айтмагандек, 10 ёки 15 йилдан кейин Халқ
артистини олганидан кейин жонли айтяпти деган фикр туғиляптида. Гулсанам 15 йил
олдин хаммага исботлаб берган у жонли ижрода қойиллатишини. Чунки у консерваторияда,
санъат институтида мақомда ўқиган. У шу институт пайтлариди исботлаган жонли
ижрода қойиллатиб куйлай олиши ва кучли санъаткорлигини. Жонли айтиш асли бу
санъаткорнинг касбику, уни вахимали даражага кўтариш хам нотўғри. Sayyod: Бу вахимали эмас, мантиқан
айтадиган бўлсак, концерт бу хисобот. Жонли айтиш керак аслида. Лекин бизда
хозир иккига бўлинган, шоу тарзидаги концертлар бор. Масалан, Лола, Шахзода..
улар рақсга тушади ва яна нималардир
қилишади, тушунарли, бу шоу тарзида ўтади ва бу доирада . Улар шоуси
билан хам "еб” кетади. Лекин Сиз ундайларнинг тоифасига кирмайсизку, Сиздан
кўпроқ халқона нарсалар кутишади. Мен ўзим хам қўшиқларингизни эшитиб кўриб,
жонли бемалол айта олади деган фикрга келаман. Шунинг учун қандайдир эришроқ туюлади
сиз фонограммада куйласангиз. Адхам Солиев: Яқинда бир санъаткор билан гаплашдим. Бу йилги
концертини хам жонли бермоқчилигини айтди. Аввалги йилги концертида биз
Саъдулла ака билан ўша концертда бўлганимизда, жонли ижро кетяптию, аммо скрипка чалиниши керак бўлган жойи бор эди, умуман залга скрипка эштилмади. Вахоланки улар
сахнада скрипка чалиняпти деб ўйлашяпти. Шунинг учун унга бу йил айтдим,
"Керакми сенга жонлида концерт бериб” деб . Sayyod: Саундчек қилишмагандурда улар, концертдан олдин... мана биз хозир Озодбекни
мисол қилиб оляпмизу, лекин нисбатан яқинда чиққан дейлик , Шохжахон Жўраевни мисол
қила олмаймизми? Вахоланки у иккинчи маротаба концертини хам жонли ижрода бераяпти. Уддалаяптику! Адхам Солиев: Концертимни жонли эмаслигига яна битта сабабни айтиб
бераман.. Балки шу асосий сабаби хам бўлиши мумкин. Бир санъаткор, исмини айтмайман.. у инсон
фақат жонлида қўшиқ айтади. Ўша сиз тилга олган санъаткор, лекин Озодбек Назарбеков
эмас. Бир танишим ўша санъаткорни тўйга
гаплашиб беришимни илтимос қилди. Ният қилган экан айнан ўша санъаткор
келишини. У санъаткор бирортаям қўшиғини мини диск
ёрдамида айтмайди. У санъаткорни бир танишим билан бирга юборгандим. Тўйдан
қайтиб келишганидан кейин танишимдан сўрадим,
тўй қандай бўлди деб. Расво бўлди деди. Фалон пулга олиб борилган ўша санъаткорнинг
бирорта қўшиғига биронта одам ўйнагани йўқ. Орада хизматда бўлиб кетган Зиёда
ва яна бир аёл хонандани айтди, хамма роса ўйинга тушибти. Улар фонограммада
куйлаган. Ўша хофизнинг чалувчилари хатто айтар эмиш, барибир 1-2 та нарсани
мини дискда айтишимиз керакда деб. Лекин хофизнинг ўзига айта олишмасмуш. Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Мухриддин ака рахматли, айтардилар, биз жон куйдириб
жонли ижрода айтвоммиз, лекин 4 дона фонограммада куйлаб кетган ўтиб кетдику
биздан деб. Фонограммада устун тарафлари кўпда, унда овозга қанча ишлов
беришади, хар хил товушлар, қулоққа
мойдек ёқадиган қилиб тайёрлаб беришади. Sayyod: Буни халқнинг ўзи талаб
қиладими ёки халқни ўзилар шунақа алдаб, сингдириб қўйганмисизлар ёқадиган
қилиб, ишлов берилиб? Адхам
Солиев: Йўқ алдаб эмас.. ўзимда бўлган бир воқеани айтиб бераман. Анча
йиллар олдин, бир тўйда мендан "Излаб излаб” номли қўшиғимни куйлаб беришимни
сўрашди. Жонли ижрода куйлётгандим хамма қўшиқларни, у қўшиқни хам жонлида
куйлаб бердим. (қўшиқни куйлаб беради) Қўшиқ
тугаганидан сўнг, ўша қўшиқни буюртма қилган одам келиб, "Адхам ака, илтимос
сиздан, шу қўшиқни мини дискда айтиб беринг” деб кетди. Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Шу гаплардан келиб чиқиб, умумий фикрни айтсам, бир
хил одамлар бор, уларга жонли ижрода куйлангани кўпроқ ёқади. Бир хилларга эса
ўша фонограмма керак, халқ хам ўрганиб қолган бўлса керак, улар фонограммани
талаб қилишади. Бундан нарса Россияда
хам бўлди мана шу охирги 2-3 йилда. Уларда концерт вақтлари кузатдикку, хам 2
та қўшиқдан сўнг бошловчилар "Эслатиб ўтамиз, жонли ижрода куйлашяпти” деб
қайтараверишарди. Эшитиб бўлмайди ўша
Киркоровни, умуман тушуниб хам бўлмайди чиқиб куйлаётган гурухларнинг қўшиқларини...
улар хам 2 йилда фонограммага қайтиб олишди. Баъзи санъаткорлар жонли куйласа
мойдек ёқиб тушади, улар шундай туркумга кирса керак. Бошқалар эса фонограммада
куйлашга ўзи хам ўрганиб қолган, унинг фонограммада куйлашига халқ хам ўрганиб
қолган. Менимча шундай бўлса керак. Адхам Солиев: Кўпчиликни кўрдик жонли ижрода концерт қўйганини,
уни энди жонли хам деб бўлмайди, мен қабул қилмайман уни жонли деб. Жонли фақат
тўйда бўлиши мумкин.. Sayyod: Мана шу фикризга, кеча Сардор
Рахимхон билдирган фикрини келтираман:
Жонли ижро даврани совутади! Кечагина шу фикрни айтганди. Ўзингиз хам
хозиргина айтдингиз шундай фикрни.
Ўзингизга ўзингиз қарши фикр билдиряпсиз (кулади) хўш, тўйда ёки сахнада? Адхам Солиев: Йўқ, мен
ўзимдан келиб чиқадиган бўлсам, мен ўзим 70 фоиз тўйда жонли куйлайман. Sayyod: Долзарб муаммога берилиб кетдик...майли концертингизга қайтсак.. Адхам Солиев: Долзарб муаммо эмас бу, бу санъаткорнинг касби
холос. Жонлида куйлаш олиши керак, у шу орқали нон топади оила боқади ва
хоказо. Уни бунинг учун осмонга кўтариш ёки тушириш хам керак эмас. Мисол учун,
Озода Нурсаидова, у жонли куйлаб танилган. Уни ўша жонли ижросига одамлар касал
бўлишган. Бобомурод Хамдамов
фонограммада айтолмайди. У одам фонограммада айтса микрофони эсидан чиқиб қолади. Одамлар
кейин кулиб юради. У одам фонограммага ўрганиши учун 10 йиллар керак
бўлади. Онам айтадилар: "хозирги артистларда
ибо хаё йўқ” деб. Бобомурод Хамдамов колхозимизда концерт берганида
кўрган эдим, у ерга қараб қўшиқ куйларди, бировнинг аёли, опаси ёки
синглисига кўзи тушмаслиги учун дердилар. Хозиргиларни кўзи фақат одамларда,
микрофонда, ким қанча пул қистиряпти.. (кулади) Sayyod: Сиз ўзингиз қаерга қараб қўшиқ
айтасиз концертингизда? Адхам Солиев: Мен концертимда қаерга қараб қўшиқ айтаман, ман
концертимда мисол учун, ман шундай, манда шундай бир...нима десам бўлади? (ўйланиб)
шу мавзуни концертдан кейин гаплашсак
бўлмайдими? (Кулиб юборишади) Адхам Солиев: Анави концерт бўляптику, жонли ижрода... Sayyod: "Марди майдон”... Номини хам билмайсиз (кулади) Адхам Солиев: Ха "Марди Майдон”. Шу концертни битта яхши томони
бор деб ўйлайман. У концертда 1-2 мартта мухлис сифатида қатнашдим. Менга ёққан тарафи,
кечагина Мусахон Нурматов студиясида 4 та болани 8 март байрамига қўшиғини ёзиб
беришяпти. У болалар "Марди Майдон”да ғолиб бўлган болалар. Шу ғолиб
бўлишганлиги учун қўшиқ ёзиб беришяпти.
Шуни кўриб хурсанд бўлдим жуда хам. У болалар хеч қаерда чиқмаган, клиплари
йўқ, радиода хам қўшиқлари қўйилмаган экан. "Марди майдон” шу тарафлама катта
ёрдам беряпти. Овозлигига гап йўқ, эртага шуларнинг Ўзбекистондаги мана ман
деган санъаткор бўлишига шахсан ўзим ишонаман.
"Марди Майдон” шундай иқтидорларни кашф қилиб беряпти. Sayyod: Яна концертингизга қайтсак..
Концерт олди қандайдир гапларингиз, мухлисларга тилакларингиз, айтадиган бошқа
гапларингиз бўлса, бемалол Адхам Солиев: Саъдулла ака айтганларидек, хар бир санъаткор
концертида ўзига хос янгилик қилишга харакат қилади. Қайсидур қирраларини
очмоқчи бўлади. Биз хам шунга харакат қиляпмиз, концертга келган одамлар
хурсанд бўлиб кетишса бўлди. Концерт Худо хохласа яхши ўтсин. Мухлисларни
таклиф қиламиз. Олдинги йилги концертларимизга қараганда, бу йилги
концертимизда мусиқалар анча замонавийлашган. Керак бўлса, фолклёр қўшиқларимизда хам замонавийлашишни кузатиш мумкин. Шу 2 ойлик тайёргарлик кўрганимиз 2 соатда
хаммаси ўтиб кетади. Хамма чарчоқлар хам шу мухлисларнинг хурсандлигини кўрсак
ўтиб хам кетади. Режиссер Саъдулла Абдуллаев: Концерт тинч ўтса бўлди. Ўзимиз кутганимиздек,
режадагидек ўтса бўлди. Сиз айтгандек, жуда бир катта бурилиш бўлмаса хам,
тинчгина кутилгандек ўтса бўлди. Хамма техника ўз вақтида ишласа бўлди. "Қашқадарёдан, Сурхондарёга" қўшиғи билан кенг қамровда халққа оммалашган Адхам Солиев, 18-19 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида концерт дастурини тақдим этмоқда. Концерт режиссери Саъдулла Абдуллаев эканлигини хисобга олса хам, дастур зериктирмаслиги аниқ. Интервьюни
Нодира Тўраева ёзди. Видео Шахло Қодирова Суратлар (бу сафар негадир кутилмаган сифатда
албатта) Абдурахмон Содиқовдан ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОДА | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 12179 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |