Бош сахифа » 2014 » Февраль » 20 » Адхам Солиев концертидан батафсил репортаж
09:21
Адхам Солиев концертидан батафсил репортаж

        

18 – 19 февраль кунлари Истиқлол санъат саройида Адхамбек Солиев ўзининг  яккахон концертини тақдим этиши режалаштирилган бўлиб, концертнинг икки кунида хам сайтимиз жамоаси қатнашиб,  репортаж тайёрладик.

   Концертнинг икки куни хам зал одамларга тўла бўлди.


Концерт дастурини кутилмаганда Адхам Солиевнинг шогирди Ғайрат Муродов залдан қўшиқ куйлаб, бошлаб берди. Дастурнинг бошланишини ўзига хос хазил билан, халқ орасида "Чеча” лақаби билан таниш бўлган актриса аёл (исмларини билмас эканман) давом эттирдилар. Адхам Солиевнинг шогирдини аввалига Адхам Солиев деб, у билан кўришиб танишиб кетса бўладими))) кейин эса биринчи қаторда ўтарган санъаткорлар билан узоооқ кўришдилар... Жуда чўзилдиееей салом алик))) Орада "чанқовуз” деб аталадиган мусиқа асбобини хам олиб, куй чалиб беришга улгуриб, сўнг сахнага Адхам Солиевни  таклиф этиб, концерт дастурини бошлаб бердилар.


   "Қашқадарёдан Сурхондарёга” деб қўшиқ бошланганида эса зални тўлдириб ўтирган мухлислар қўшиқни биргалашиб куйлашди.  Қўшиқ тугаганидан сўнг, Адхам Солиев куни кеча бир концертда мухлислар санъаткор билан бирга куйлашганини кўриб хаваси келганини айтиб, мухлисларга микрофонни тутди, иккала кунда хам хамма бирга куйладией ўзиям) 


 Сахнада катта экран ва хар бир қўшиққа алохида экранда кўринишлар... мультфильм ва бошқа аралаш роликлар хам бўлди.


 Рақслар хам миллий хам замонавий уйғунлашган тарзда, қўшиқлар фольклер йўналишида бўлса хам замонавийлаштирилганРОҚ тарзда.


 Концертда залнинг "уйғониши” оналар хақидаги шўх қўшиқ ва рақсга таклиф бўлганидан сўнг бўлди, қарасам атрофда худди тўйдек) мазза қилиб рақсга тушишди томошабинлар. Шу бошланганича охирига қадар жойига ўтирмай, тинмай рақсга тушганлар бўлди.


  Концертда Хиндча қўшиқ хам куйланди. Қўшиқ бошланишидан олдин эса айнан шу қўшиқни Адхам Солиев ёшлигида куйлаган видеоси қўйилиб, қўшиқ  видеога уланиб кетди.


  Биринчи блок тугаб, орада танаффус вақтида сахнага Шохинур исмли ёш қўшиқчи таклиф этилди. Қўшиқ тугаб, сахнага comedy.uz резидентлари чиқишди. 


Экранда Адхам Солиев кўзи билан қараб тайёрланган видеролик кўрсатилди. Бироз зерикарли (шахсий фикр). Лекин залдаги томошабинларга ёққани қарсак ва кулгу овозларидан билинди. 


Сахнага Олим акани (адашмасам шу резидентлар қаторидан эди) таклиф этишди. Уларни чиқишлари қизиқроқ бўлди. "Қашқадарёдан Сурхондарёга” қўшиғини хар хил вилоятга мослаштириб, хар хил шевада айтишди, рус тилига тўғрилаб хам. Залдагиларнинг қарсаклари хам ортиб кетди.

Иккинчи блок бошланди. "Бўри” қўшиғига экранда махсус шу қўшиқ учун тайёрланган мультфильмсифат видеоролик кўрсатилди. Кейинги қўшиқ бошланишидан олдин, қўшиққа боғлиқ бир ривоят Адхам Солиев томонидан сўзлаб берилди.


  Концертда зал билан биргаликда яхши ишланди, чиқишлар олдиндан тайёрланганми йўқми билмадимку, лекин хам  табиийлигига ишониш қийинлиги хам борде) сахналаштириш яхши бўлган. 


Бундай чиқишлардан бири актер Ёдгор Садиевни Адхам Солиев залда йиғилганларга таништиришдан бошланиб, Ёдгор Садиевнинг Адхам Солиев хақида унинг қўшиқлари ёрдамида таърифлаганию ва охири ўзлари хам сахнада қўшиқ куйлашларигача бўлди. Сахнага Ёдгор Садиевни таклиф этган Адхам Солиев эса томошабинлар қаторидан жой олди. (шу вақт сахнага кичкина қизалоқлар чиқиб олишганини хеч ким сезмай хам қолибти шекилли, бироз вақтдан сўнг уларни олиб тушиб кетишди)


  Концертнинг иккинчи куни эса Ёдгор Садиевнинг чиқиши бўлмади..

   Яна бир қизиқ холат.. қўшиқ номини билмайман, лекин хар хил қизларнинг исми айтилиб куйланган экан, экранда шу учун қизларнинг миллийча кийимларда тушилган суратлари чиқа бошлади.. Камерада видеога ола туриб, кўзим экрандаги Шахзода Матчановага тушди..  қўшиқда Шахзода исми хам айтилар экан, балки шунинг учундир)))


   "Кет” деб номланган қўшиққа сахнада балет. Концерт дастуридаги менга манзур келган қўшиқ шу бўлди, сахна кўриниши хам. Ўзбекча балет)))

  Яна бир сахналаштирилган чиқиш... Залдан Сурхон гурухи хофизларидан сахнага  Одил ака таклиф этилди ва А.Солиев концерт режиссеридан узр сўраган холда, залдагиларга ”Сизларни кўриб, шу қўшиқни айтгим келди” деб, қўшиқнинг сўзларига эътиборлироқ бўлишлигини томошабинлардан сўраб, қўшиқни бошлаб юборишди. 


Дастурдаги энг таъсирли қўшиқ – Адхам Солиев ўзини хаётидан келиб чиқиб ёзилган қўшиқ – Она хақида. Қўшиқ бошидан охирига қадар Адхам Солиевнинг кўзидан ёш тинмади. (ман хайрон... атрофимга қарасам мандан бошқа хамма йиғлавотти))) шу пайт Фотографимизга қизиқиб қидиргандим, тополмадим)) Залдагилар Адхам Солиевга қўшилиб йиғлашди, мухлислар орасида А.Солиевнинг оналари хам бор эканлар, уларга гулдаста хадя этилди.  Қўшиқ тугаганидан сўнг 2-3 дақиқа қарсаклар ва овозлар тинмади.


  Концертнинг иккинчи куни эса А.Солиев концерт режиссеридан узр сўрамасдан шу онага аталган қўшиқни куйлади, режиссерга ёққан кўринади. Бошқа концертларда "йиғлашлару, хайрон бўлишлар”ни концертнинг хар бир кунида қайта қайта кузатсак, бу концертда биринчи кунидагина кузатиш мумкин эди.

  Концерт залдаги бироз тушкун кайфиятни кўтариш мақсадида фақат шўх қўшиқлар билан давомланди.


Орадаги танаффусда сахнага Хандалакчилар залдан таклиф этилди, А.Солиев эса яна томошабинлар орасида. Адхам Солиевга савол беришлиги мумкинлиги хақида залга мурожаат этилганида сахнага бир ёш бола югуриб чиқти. Сахнага чиқиб русча гапирди))) бу хам дастурдан ўрин олган чиқиш))


 Болакай пайпоқ сотувчиси экан, А.Солиев ундан пайпоқ сотиб олиб, пулини ўрнига концертга билет берганини айтди. Зал кулди, ман йўқ))) Хандалакчиларнинг чиқиши видеода!

   Томошабинлар орасидан сахнага бироз ўзгарган кийимда  Адхам Солиев чиқиб, залда ўтирган санъаткорларни бирма бир таништириб ўтди. Концертнинг биринчи куни келган  мехмонлар орасида Зиёда, Ёдгор Садиев, Шарофиддин Муродов, Эркин Худойқулов, Аслиддин Дўстов Сурхон гурухи, Абдурашиб Йўлдошев, Мансурхон Нурматов, Улуғбек Абраев, Қиличбек Тожиев, Дилшод Рахмонов, Валижон Қодиров ва Учқун Тиллев ўрин олишганди.

  Концертнинг иккинчи кунги мехмонлари : Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Ботир Қодиров, Халима, Хусан, Зиёда, Жасур Умиров, Ахад Қаюм, Сурхон Гурухи, Равшан Комилов, Малика Эгамбердиева, Абдурашид Йўлдошев, Оғабек Собиров, Алижон Исоқов, Раъно Ярашева, Шукурулло Исроилов, Сарбон гурухи, Ботир Эргашев, Ёдгор Мирзажонов, Муродилла Хакимов.

  (Қизиқ таништирув: "А.Солиев: -Шукуруллохоним Исроилов... Ш.Исроилов: ...(микрофонни олиб) - Рахмат, Адхамхон” (хамма кулади))


  Кейинги сахна кўринишида томоша кўрсатгани келган бир гурух ёш ва ўрта ёшли раққослар – "ким олади ё шугинани ё” деб ўртага бир дўппичани ташлаб қўйиб, томоша кўрсатиб беришди.. бу чиқишнинг кейинги қўшиққа боғлиқлик тарафи бор экан.  Кейинги 4-5 та қўшиқ попури тарзда кетма кетликда давом этди. Залда тўй))  

концерт якунлашиб қолганида  "Яққу”лашишди, шу қўшиқ  клипида хар хил миллат вакиллари қатнашгандек, сахнага айнан ўша клипда қатнашган раққослар чиқиб келишди. Миллий кийимларда қора танлилар,  биргалашиб куйлашди.


 Концерт сўнггида сўнгги сахналаштирилган чиқиш – мехмон санъаткорлар билан биргаликда қўшиқ куйлашни А.Солиев таклиф этди ва залдаги бир  қанча санъаткорлар чиқиб А.Солиев билан биргаликда юрт хақидаги қўшиқни куйлаб, концертга якун ясалди.


     Бошқа концертлар 2 соат давом этса, бу концерт 3 соатдан кўпроқ  давом этди. Ва бошқа концертларда соат 21.00 га етмай томошабинлар зални тарк этишини кўрсак, бу ерда соат 22.00 гача одамлар ўйнашдан чарчамади.


  Мухлислар мазза қилиб рақсга тушишганини видеодан кўришингиз мумкин. 

Видео кейинроқ

Репортажни Шахло Қодирова тайёрлади

Фото Абдурахмон Содиқов

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8017 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Adham Soliyev

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Bek8111   (20-Фев-2014 09:36) [Материал]
Баракалла. Концерт яхши утибди. Видеосини кутиб коламиз.

6 Sitowka   (06-Июн-2015 18:47) [Материал]
sad Assalomu aleykum men bu saytga azo boganmanmi yoqmi umuman tushunmayabman angry >(
Ответ: Аъзосиз. Сайт аъзосисиз! 

Изохлар модератори Bek811

7 Sitowka   (06-Июн-2015 18:48) [Материал]
cry cry cry kechadan beri azo bolaman deb kalla qoti

2 Umicha   (20-Фев-2014 20:34) [Материал]
Chechani ismlari Aziza Begmatova ))))))

3 Zodibek   (20-Фев-2014 20:51) [Материал]
Репортаж хар доимгидай гап йук. Адхам Солиевга омад.

4 Your_Prince   (20-Фев-2014 22:57) [Материал]
oxooo. bunaqa muxlislari kupligini bilmagan ekanman

5 Gulya   (28-Фев-2014 21:49) [Материал]
Koncertni birinchi kunida bo'ldim. Odam madaniy hordiq ham chiqarib turiwi kerak. Koncert juda chiroyli o'tdi. Hammasi chiroyli o'ylangan. Faqatgina hazil mutoyiba lavhalari unchalik kulgili emas. A.Solievning "Ona" qo'wig'i haqiqatan ta'sirli bo'ldi. Yo.Sa'dievni ham ovozi bor ekan, molodes. Haqiqatan koncert juda uzoq davom etdi (odam sal zerikibroq qolarkan). A.Solievga bundan keyingi ijodlarida katta yutuqlar tilayman.

8 Sitowka   (06-Июн-2015 18:49) [Материал]
ey Xudoooiii

9 Sitowka   (06-Июн-2015 21:27) [Материал]
Assalomu aleykum

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!